cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

PAYARIQ HAYOTI | Rasmiy kanal

XALQ DEPUTATLARI PAYARIQ TUMAN KENGASHI VA TUMAN HOKIMLIGI GAZETASI Muharrir: Azamat Tavboyev 🕸 web www.Payariqhayoti.uz Youtube 🔗 https://www.youtube.com/PAYARIQHAYOTI

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
680
Suscriptores
-224 horas
+67 días
Sin datos30 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
ПАЙАРИҚНИНГ БЕҚИЁС ТАРИХИ Бу ўтмиш ҳақида гапирилганда унинг 1926 йили ташкил топган дейилади. Аммо Пайариқ шу йили ташкил бўлмаган, ундан олдин ҳам шу далалар, шу осмон, шу мевали дарахтлар,  ҳайвонлар, одамлар бор эди. Фақат большевиклар деган бир худосиз одамлар партияси ўзларининг чучмал ва миллийлигимизни қатағон қилган даҳрий тушунчалари билан сиёсатимизга ярашмайдиган қонли   қизил кўйлак тикишди. Миллийлик ёмон,  четдан келганлар зўр, имон-эътиқод ёмон, худосизлик зўр,  яшаш тарзингиз ёмон, партия ғоялари зўр, хусусий чорвангиз ёмон, колхоз фермаси зўр, мевали чорбоқ қилган одам ёмон, ерини умумга берган зўр,  қулоқ қилинган ёмон, уларни сотганлар зўр,  пайғамбар деганлар қамалади, умрида отини ва бобосиниям  эшитмаганимиз Ленин, Сталин, Маркс деган даҳриёна китоб ёзганлар яхши, давомий ривожланади, дейишди. Ва бу етмиш йилча яшаган қора китоблар етмиш йилда одам ўқимайдиган ҳолга келди. Яни инсоният умумбашарий йўлга ёт ғоялар эканини бир бирига етказди,  бу ғояларнинг бино фундаменти қулаб,  сочилиб кетди. Шунинг учун Пайариқ тарихи ана ўша 1926 йили пайдо бўлмаган. Ундан авваллар ҳам тўқайларда қушлар сайроғи, тулкилар, ёввойи ҳайвонлар, сувда яшовчи ҳайвонлар, ҳосилдор ерлар,  сув, ёмғирлар, тўшалиб ёғувчи лайлакқорлар, одамларнинг шахсий боғлари, чорвалари бор эди. Китобхон, маърифат чироғи билан таскин топадиган, ўқишга, билим олишга, ҳунармандчиликка, тадбиркорликка ташна, оқни оқ, қорани қора деювчи одамлар бор саводсиз эди. Фақат четдан келувчилар қорани оқ, яхшиликни ёмонлик, билимли халқни билимсиз, саводсиз деб ўргатишди. Биз саводсиз эканмизми? Биз дунё пештоқига алгебрани, географияни, тиббиётни, ҳарб илмини, фалсафани, ҳадисшунослик илмини ёзиб, муҳрлаган  одамлар сафларида  бўлганмиз. Афсуски, келгиндилар буни тан олишмади. Шунақа оқкўнгил, самимий, юзидан зиё нури ёғувчи оталар, сиймосидан меҳр нури балқиган оналарни обрўйини тўкди. Доимо уларнинг борлигини, одамийлигини, беқиёс халқлигини писанд қилишмади. Биз бунга афсусдамиз. Жуда кўп нарсалар оёғи осмондан  келтирилган юз йил олдинги воқеалар бизнинг келажагимизни белгилаб беролмаса ҳам керак. Бунга ота-боболаримиз маънавияти, яшаган ҳаёти, китоблари, юксак ҳис-туйғуларга тўла қалблари, халққа Алпомишдай ўғил, Барчиндай қизлар ўстириб берган оналар руҳи, юксак бир халқнинг эътиқоди йўл бермаса керак. Ва биз буни фахр, эътиқод, юксак даража, зиёлиликнинг  беқиёс кўриниши экани  деб биламиз ва шундай фикрга борамиз. Азамат Тавбоев. @PAYARIQHAYOTI_UZ
1470Loading...
02
Payariq tuman qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bo'limi boshlig'i Ulugʻbek Quvatov ishtirokida brifing boʻlib oʻtdi. Unda sohada amalga oshirilgan ishlar hamda kelgusidagi rejalar xususida ma'lumot berildi.
1741Loading...
03
БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ОРТМОДА Жамиятда маҳалла институтига бўлган эътибор ва муносабат тубдан ўзгарди. Юртбошимиз томонидан маҳалла тизимини тубдан такомиллаштириш борасида кўплаб ташаббуслар илгари сурилди. Тадбиқ этилаётган ислоҳотлар негизида одамларни ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш мақсад қилинган. Шу боисдан ушбу тизимда зарур имкониятлар яратилиб, маҳалла фаолларига ҳам бугунги кунда чуқур эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида, билимли ҳамда тажрибали кадрлар фаолияти йўлга қўйилган. Маҳалла фаоллари томонидан бажарилаётган ишлар жамиятнинг барқарор ривожланишига пойдевор бўлади десак, муболаға бўлмайди. Бу каби саъй-ҳаракатлардан бири Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби” вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ўқув дастурларидир. Туманда ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорлик курсларида ўқиш истагини билдирган фуқаролар аниқланиб, ўқитилмоқда. Ана шундай аёллардан 60 нафари мазкур тадбиркорлик олий мактаби курсларида 5 кун давомида ўқитилиб, улар сертификатга эга бўлишди. Талабгорлар фақат тадбиркорлик сир-асрорларини ўрганиб қолмасдан бизнес режа тузиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва уни ривожлантириш, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар, солиқ ва бухгалтерия ишларини юритиш каби билим ва кўникмаларини шакллантирилмоқда. Ширинбой МАМАДАЛИЕВ. @PAYARIQHAYOTI_UZ
3051Loading...
04
БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ОРТМОҚДА
2921Loading...
05
Абдураҳмон Хушвақтов иш фаолиятини 1995 йил бошидан бошлаб Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида давом эттирди. Бу вазифада то 2001 йил июнь ойигача ишлади. Устоз маҳалладаги хонадонларга киришдан чарчамасди.Хотирасига қойил қолганим ҳар бир хонадоннинг бешикдаги боласигача биларди.Маҳалланинг ободончилиги, ҳашарларга бош-қош эди. Кам таъминланган оилаларга ёрдамини аямасди.Болалар пулини чиқаришда ҳам комиссия аъзолари билан биргаликда ҳаққоний ёндашарди. Бир қарасанг маҳаллада бир қарасанг туман марказида.Юриб, ишлаб чарчамасди. Устоз “Пайариқ ҳаёти”газетаси таҳририятига ҳам тез-тез келиб турар, турли мақола, хабарларни олиб келар,газетамизга ҳурмати баланд эди.Газета ўқишни ёқтирар.Ҳар йили обуна бўлишни канда қилмасди. —Маънавиятли инсон албатта газета ўқиши, янгиликлардан хабардаор бўлиши шарт. Бу давр талаби,—дер эди. Устоз Абдураҳмон Хушвақтов ҳақида хотирамда жуда кўп эсдаликлар бор. Бугун сал бўлсада устозни эсладик, илоҳим руҳлари шод, жойлари жаннатда бўлсин!. Бугун жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ишларига барака тилаб қоламиз. Ахир тирикларни ҳам қадрлаш вазифамиз! Суннат МУҲАММЕДОВ, "Пайариқ ҳаёти" газетасининг масъул котиби, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
7516Loading...
06
Хотира уйғонса гўзалдир ХОТИРА МУҚАДДАС – ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Бинобарин, хотира бу – унутмаслик, деганидир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам сўзини “Бизким...” дея ўз Ватанини, халқини, аждодларимиз ҳурматини бажо этиш билан бошлаган. Ўз навбатида, Мирзо Улуғбек ҳам, шоир ва саркарда Бобур ҳам, шоирлар султони Алишер Навоий ҳам аждодлар руҳига муносиб, буюк ишларнинг давомчиси бўлишга интилганлар. Шунинг билан бирга, хотира – тириклик чашмасидир. Ундан имон-эътиқод билан сув ичганлар авлоди қудратли ва салоҳиятли бўлади.Мен бу муқаддас сана арафасида мактабда таълим берган устозларимни ёдга олмоқчиман. Демак-ки сўзим устозлар ҳақида... Муаллимлик – буюк мақом. Чунки пайғамбарлар муаллим бўлганлар. “Муаллим” сўзининг маъноси илм берувчи, таълим берувчи, ўргатувчи демакдир. Пайғамбарлар инсониятга эзгуликни ўргатганлар. Ана шунинг ўзиёқ устозлик қай даражада юксак мартаба эканини кўрсатади. Илм – руҳ озиғи. Инсоният илм билан ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм устознинг саъй-ҳаракати билан эгалланади. Устозлар бежизга пайғамбарларнинг меросхўрлари деб эъзозланмаган. Устозлар ҳақида гап кетганда ҳазрат Алишер Навоийнинг бу байтларидан ошириб бир сўз айтмоқ мушкулдир: Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Оллоҳ раҳматига олсин устозимиз, акамиз Абдураҳмон Хушвақтовни ёдга олса арзийдан самимий, кўнгли очиқ, билимли, қолаверса хотираси кучли, ижодкор инсон эди. Абдураҳмон Хушвақтов1939 йилда Ингичка қишлоғида таваллуд топган.Охунбобоев маҳалласидаги етти йиллик собиқ 48-мактабнинг битиргач, ўрта маълумотни1955-1958 йилларда Пайариқ шаҳри марказидагиА.С.Пушкин номидаги 6-умумтаълим мактабида олди. 1958 йилда А.Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетига ўқишга кириб, 1964 йилда табиий география фани ўқитувчиси ихтисослиги бўйича битириб чиқади.Дастлабки иш фаолиятини1960 йилда туманимиздаги 48-ўрта мактабда бош пионервожатий вазифасида бошлади.1961 йилдан геграфия фани ўқитувчилигига ўтказилиб, ишни давом эттиради.Бу вазифада1996 йилгача то пенсияга чиққунча ишлади. Дарҳақиқат устозлар, муаллимлар ва мураббийлар жамиятни илму фан, одобу ахлоқ ва бошқа барча эзгуликлардан хабардор қилиб турадилар.Устоз А.Хушвақтов мактабда таълим ва тарбия жараёнида бизга география, астрономия фани юзасидан кўп нарсаларни ўргатган. Ўша билимлар ҳалигача тошга ўйилган нақш каби онгимизда муҳрланган.Устознинг сўзи биз ўаувчилар учун қонун эди.Ҳозирчи? Агар фарзандларини устозга берган ота-оналарда ўқитувчига нисбатан ихлос бўлганда, фарзандлари ўзлари кўзлаганданда зиёда мартаба ва мақомларга кўтарилар эди. Баъзи вақтларда устозлар мактабда, коллежда ва бошқа ўқув даргоҳларида шогирдларига озгина қаттиқроқ танбеҳ берсалар, афсуски, ота-оналар устозларни олдига бориб ўз фарзандларида айб йўқдек устозларга қаттиқ гаплар гапирадилар. Бу ота-оналарнинг фарзанларидан келажакда нимани кутиш мумкин?! Бинобарин, устозу муаллимларни рисоладагидек ҳурматламай, ҳақларини муносиб равишда адо қилмай туриб, фарзандларимиздан эл-юрт, жамият, қолаверса, бутун дунё учун фойдаси тегадиган етук шахсларни кутиш мумкин эмас.
7146Loading...
07
Хотира уйғонса гўзалдир ХОТИРА МУҚАДДАС – ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Бинобарин, хотира бу – унутмаслик, деганидир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам сўзини “Бизким...” дея ўз Ватанини, халқини, аждодларимиз ҳурматини бажо этиш билан бошлаган. Ўз навбатида, Мирзо Улуғбек ҳам, шоир ва саркарда Бобур ҳам, шоирлар султони Алишер Навоий ҳам аждодлар руҳига муносиб, буюк ишларнинг давомчиси бўлишга интилганлар. Шунинг билан бирга, хотира – тириклик чашмасидир. Ундан имон-эътиқод билан сув ичганлар авлоди қудратли ва салоҳиятли бўлади.Мен бу муқаддас сана арафасида мактабда таълим берган устозларимни ёдга олмоқчиман. Демак-ки сўзим устозлар ҳақида...
7247Loading...
08
Бизлар чироқда дарс тайёрлардик. Чекка қишлоқда яшардик. Мактабимиз ҳам уч километрдан узоқроқ масофада жойлашган эди. Сизлардай яхши кийинмас, оёқларимизда ҳам арзон оёқ кийимлари бўларди. Сумкаларимиз ҳам оналаримиз тикиб берган оддий латта папкалар эди. Шунга қарамасдан бир кун эмас, бир соат ҳам дарс қолдирмаганмиз. Устозларимиз ҳам ўз даврининг билимдонлари, фидойилари эди. Уларнинг дарс ўтмаган кунларини эслай олмайман. 2-синфдан бошлаб, синф сардори бўлганман. Ўша пайтдаги атама билан айтадиган бўлсак, «класком». Синф раҳбаримиз, мактабимиздаги ягона аёл устоз, Нози опа Қўчқорова бизларнинг синфимизга, синф раҳбари эди. Муаллимимизнинг уйи мактабимизга жуда яқин эди. Аёл устоз бўлганлиги учун ҳар замонда нон ёпиш учунми, ё бўлмаса, молига қараб келиши учун уйига боришга мажбур бўлса. Менга адабиёт хрестоматияси деган китобдан мавзуни ўқиб бериб, болаларни бошқаришни юклаб, ўзи бир зумда уйига бориб, қайтарди. Демоқчиманки, устозларимиз ҳам масъулиятли, яхши ўқиган ўқувчиларни яхши кўрадиган, яхши муаллимлар эди. Бизнинг давримизда репетитор ё бўлмаса, қўшимча дарс деган нарсалар йўқ эди. Яхши ўқиганлар албатта, олий даргоҳларга кириб ўқирди. Синфимиздан мен ҳам ўша пайтдаги энг нуфузли, отам яхши кўрган олий даргоҳ Тошкент Давлат университети, ҳозирги миллий университетга мактабни тугатган йили кириб кетганман. Энди ўйлаб қарасам, отам ҳақиқий жадид бўлган экан. Ўзи пахта қулчилигини қилиб, қийналгани учун ҳамма фарзандларини ҳатто қизларини ҳам ўқитишга қарор қилган экан. Чунки биз ўқиган пайтлар биз томонларда ҳеч ким қизларини ўқитмас, ўқишга жўнатишнинг ўзи оталар учун жасорат бўлган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, бугунги ёшларга яратилаётган шароитни кўриб ҳавасим келади. Ўқийман, ишлайман, изланаман деса, барчаси муҳайё. Фақат ўқиб берса бўлди. Демоқчиманки, инсон ҳамиша устозларига суянади, улардан ибрат олади Ҳар бир соҳада инсоний фазилатлари билан обрў-қозонган фидойиларимиз кўп. Уларнинг салоҳияти ва бой тажрибаси ёш ходимлар, айниқса, ёшларнинг ўз касбини қадрига етишга ундайверади. Жибак АҲАДОВА.
1651Loading...
09
«УСТОЗЛАР ИБРАТИ – ТАРБИЯ МАКТАБИ»НИ ЎҚИБ «Зарафшон» газетасини яхши кўраман. Ўзим журналист сифатида фаол бўлмасам-да унинг ҳар бир сонини ўқиб бораман. Унда ибратли, яхши ёзилган мақолалар ёритилиб борилади. Фармон Тошев, Гулруҳ Мўминова, Хосият Бобомуродова ва бошқа муаллифлик қилган материаллар эътиборимдан четда қолмайди. Газетанинг шу йил 29 февраль, пайшанба сонини варақлар эканман, ундаги «Мулоҳаза учун мавзу» рубрикаси остидаги «Устозлар ибрати – тарбия мактаби» деб номланган мақолага кўзим тушди. Унинг муаллифи ҳам таниш ҳамкасбимиз Хўжақул Муҳаммадиев экан. Синчиклаб ўқиб чиқдим. Ва ёзишга тушдим… Ҳовлимизнинг тўрида, айвонда эски бир диван бор. Келиним унинг устига покривала, яъни диван ёпқич солиб, ҳар замонда уни топ-тоза қилиб ювиб, ёпиб қўяди. Ҳовли супурганда уни яна қайта қоқиб, солиб, тўғирлаб қўяди. Олдида эски кичикроқ хонтахта ҳам туради. Унда куннинг илиқ, иссиқ пайтларида ўтириш яхши. Тоза ҳаво. Мазза. Янги газета тахламларини шу ерда ўқиш менга ҳам ёқади. Газета ўқиб ўтирсам, дарвоза очилиб неварам Фирдавсжон кириб келаяпти. — Ассалому алайкум! Қўллари кўксида. Ана, анажон бугун 8 та беш олдим. Елкасида катта оғир сумка. Унинг узоқдан, дарвозадан кириши билан дадил салом бериши, олган баҳоларидан кайфияти яхши эканлиги, болаларча беғуборлиги, менинг ҳам кайфиятимни кўтарди. Хурсандчилигимни, унинг салом бериб, дарвозадан кириши ва олган аъло баҳоларини ўғлим билан онасига кечки нонушта пайтида айтиб бердик. — Ая, ҳар сафар у шундай салом бериб киради ва яхши ўқийди,—дея фикрини билдирди. Ҳа, бугунги кунда мактабларимизда шундай устозлар борки, уларнинг меҳнатлари таҳсинга сазовор. Ана шундай устоз муаллим, Пайариқ туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасасига қарашли 24-умумтаълим мактабининг истеъдодли ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси, бошланғич таълим фидоийси Гулсара Ҳамидовадир. Гулсара ҳақида, унинг онаси Замира Ҳамидова, уларнинг оталари бизларга устозлик қилган Саттор ака ҳақида қанча гапирсак, шунча оз. Саттор Ҳамидов. Бизлар ўқиган собиқ 45-ўрта мактаб, айни пайтдаги 18-умумтаълим мактабида узоқ, жуда узоқ йиллар директорлик қилган, қатъиятли, талабчан устоз эди. У киши директорлик қилган даврда мактабимиздан, жуда кўплаб фидойи инсонлар, олимлар, академиклар, хуқуқшунослар, юксак даражага эришган етук инсонлар етишиб чиққан. Саттор Ҳамидовнинг невараси Гулсара Ҳамидованинг катта отаси, ўзимизнинг шевада айтсак, адабий тилдаги бувасига ўхшаб талабчан ва қатъиятли устозлардан. У ҳар бир бола устида астойдил ишлайдиганлардан. Х.Муҳаммадиев таъкидлаганидек, саломлашишдан бошлаб, ҳар бир қадамни қандай босишгача сидқидилдан ўргатади. Ҳар бир мавзу устида эринмай ишлайди. Керак бўлса, қўшимча дарс ўтади. Неварамни шунинг учун ҳам унинг қўлига ишониб топширган эдик. Яхши устозлар кўп. Улар орасида энг яхшиларининг, яхшиси бор. Ана шу яхшилари албатта синфдаги, агар 30 нафар ўқувчи бўладиган бўлса, албатта уларнинг ҳар бирини тенг кўради. Бирдай ўзлаштиришига ҳаракат қилади. Ва албатта уларни руҳлантириб, яхши баҳоларини аямайди. Синфдаги болаларнинг энг бўлмаса ярмидан кўпини аъло даражадаги натижага эришмагунча қўймайди. Беш ташаббус бўйича ўтказилган қайси тадбир бўлса, ёшига қараб, уларнинг иштирокини таъминлайди. Оила, ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Бола қайси фандан ортда қолаётган бўлса, ўша фандан қўшимча дарс ўтади. Лозимларини Президент мактабига тайёрлайди. Демоқчиманки, интилганга толе ёр деганларидек, мактабларимизда чин дилдан интилиб, ўз соҳаси бўйича яхши мутахассис ўқитувчиларимиз бисёр. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, шунчаки номига ишлайдиган, сидқидилликдан йироқ, ҳар хил йўллар билан ўтиб олган «кетолмаётган» муаллимлар, мактаб директорлари ҳам учраб туради…
1481Loading...
10
Хотира уйғонса гўзалдир ЎЗ СЎЗИ ВА ОВОЗИ БОР САНЪАТКОР ЭДИ... Инсон қалбини таржима қилиб бўладими, уни фақат ўзи ва Яратган англайди, холос. Демак, айнан санъат ва санъаткор борасида ҳам инсонни фақат ўзигина юраги буюрган қўшиқни тинглайди ва ўзига ёққан санъаткорга мухлис бўлади. Устоз санъаткорлар Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Фаттоҳхон Мамадалиев, Олмахон Ҳайитова, Бобомурод Ҳамдамов, Ортиқ Отажонов, Шерали Жўраев ва ҳоказо.. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин... Бу каби санъаткорларнинг эл ичида ардоқли бўлиши ва улар ижро этган умрбоқий қўшиқлар миллий санъатимизнинг жон томирига айланиб улгурганлиги бежиз эмас. Қолаверса, ҳозирги етишиб келаётган замонавий иқтидорли ёш санъаткорлар. Мен бугун санъат оламида ўз "мен"инни топа олган, ўз сўзи ва овози бор санъаткор Тошпўлат Дўстбеков ҳақида сўз айтмоқни лозим топдим. Боиси, бу санъат оламида кимдир шоҳ, кимдир гадо, кимдир пиёда, кимдир уловда. Кимдир машаққат билан эришяпти, кимдир омад билан. Кимгадир ота соябон, кимнингдир "ака"лари бор. Кимдадир истеъдод бор имкон йўқ, кимдадир ҳаммаси бор афсуски истеъдоди йўқ. Аммо ҳамма ҳам умид билан шу катта йўлга чиққан ва манзилга ким, қандай етиб боради фақат яратганга аён. Санъат кишидан катта машаққат ва меҳнат талаб қилади. Санъатнинг нонини ҳалоллаб ейиш учун санъаткорда кучли қувваи хофиза бўлиши даркор. Бугун санъаткор ҳалқи ўз устида ишламаса, изланмаса мақсадга етиши даргумон. Тошпўлат аканинг фаолиятини кузатсангиз сўзга эътибори кучли эди. Бу эса унинг бадиий адабиётга яқинлигини англатади. Қўшиқларида сиз ўзингизни кўрасиз, сиз излаган меҳрни топасиз, сиз хоҳлаган ҳақиқатни учратасиз. Келинг яхшиси тумандошимиз Тошпўлат Давлатович Дўстбеков ҳақида билганларимни ёздим. Тошпўлат Дўстбеков 1949 йил 22 февралда Қўшработ тумани Миришкор қишлоғида туғилган. 1956 - 1966 йилларда ҳозирги 20- (собиқ 48) умумтаьлим мактабда ўқиган. Ёшликдаги орзуси санъаткор бўлиш эди.Лекин тақдирни қарангки,Тошпўлат ака 1969 йилда Самарқанд Давлат Университетининг тарих факультетига ўқишга киради ва 1970 йилда ўқишни ташлаб, Тошкент шаҳрига кетади. 3-4 йил Тошкент шаҳрида турли ишларда ишлаб юради... Лекин санъатга бўлган қизиқиши устун келиб,1974 йилда Тошкент Давлат Консерваториясига ўқишга киради. Ўқиши давомида ўзининг мақом йўналишига мос ширали овози билан танилиб, турли давлат ва телевидения тадбирларида қатнашиб юради. 1978 йилда ўқишни томомлаб, Тошкент шаҳридаги ҳозирги Юнус Ражабий номидаги театрда мақом ва лазги ансамбли таркибида солист сифатида бир муддат ишлайди. Мақомнинг Фарғона-Тошкент мақом йўналишидаги яхши натижалари туфайли 1980-1982 йилларда бир қанча машҳур санъаткорлар билан танишади. Шерали Жўраев билан ҳам шу тарзда танишиб, бир қанча гостроль сафарларига биргаликда бориб, ассистент сифатида хизмат кўрсатган. Бу сафарлардаги расмлари ҳали ҳам эсдалик альбомларида турибди. 1983 йилда Самарқандга қайтгач оила қуради ва иш фаолиятини узоқ йиллар 20- ва 6- мактабларда мусиқа ва санъат ўқитувчиси сифатида ҳамда Пайариқ туман Маданият уйида давом эттиради. Адабиёт ва санъатнинг нақадар қудратли кучга эга эканини қалбдан ҳис қиларди. Туман тадбирларида ҳам торда, ансамблда гоҳо жўровоз, гоҳо яккахон солист сифатида куйлаганда халқ сел бўлиб тингларди. У кишининг дилбар, ибратомуз,мақом қўшиқлари, саҳнада ўзини тутиши, асл ўзбек йигитининг қиёфасини яратганини эсга оларканман, унинг қанча-қанча ёш-у қарига ибрат бўлганини эслайман.Тўғри Т.Дўстбеков бирорта унвон олмади, лекин жуда кўплаб шогирдларга устозлик қилди.Шогирдлари, мухлислари қайси унвондан кам?. Тошпўлат ака самимий ва камтар инсон эди. Кам гапириб, кўпроқ тингларди...Туман марказига ишга кўпинча пиёда келар.Унга йўлда ҳамроҳлик қилардим.Суҳбатимиз қизигандан-қизирди.Кўпинча санъат ва санъаткор ҳақида. Бугун айрим қўшиқчиларнинг санъатни тирикчилик манбаига айлантиргани, айримларини эса енгил-елпи қўшиқлар билан кун ўтказаётгани, айримлари эса санъатнинг нонини ҳалоллаб ейиш ўрнига унга хиёнат қилаётгани жудаям ачинарли ҳоллиги ҳақида суҳбатлашар эдик.
1391Loading...
11
Ишга етиб келганимизни ҳам сезмай қолардик. Оилани ҳамма нарсадан устун кўрган инсон турмуш ўртоғи Ҳурмат янга билан 3 ўғил фарзандни вояга етказишди. 2006 йил 20 декабрда дунёдан кўз юмди. У юрагида меҳр, оқибат, савоб, яхшилик, одамийлик туйғуларини асраб, йўлида учраган инсонларга беминнат улашиб бундан ўзини ҳам ўзгаларни ҳам баҳтиёр этиб юрадиган инсон эди. Ҳаёти давомида бирор инсонга ёмонлик қилмади ва аксинча халқимиз орасида фақат самимий, намунали ва билимли устоз, ҳақиқатпарвар инсон сифатида ёдда қолди. Суннат МУҲАММЕДОВ, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
1371Loading...
12
Хотира уйғонса гўзалдир ЎЗ СЎЗИ ВА ОВОЗИ БОР САНЪАТКОР ЭДИ... Инсон қалбини таржима қилиб бўладими, уни фақат ўзи ва Яратган англайди, холос. Демак, айнан санъат ва санъаткор борасида ҳам инсонни фақат ўзигина юраги буюрган қўшиқни тинглайди ва ўзига ёққан санъаткорга мухлис бўлади. Устоз санъаткорлар Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Фаттоҳхон Мамадалиев, Олмахон Ҳайитова, Бобомурод Ҳамдамов, Ортиқ Отажонов, Шерали Жўраев ва ҳоказо.. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин... Бу каби санъаткорларнинг эл ичида ардоқли бўлиши ва улар ижро этган умрбоқий қўшиқлар миллий санъатимизнинг жон томирига айланиб улгурганлиги бежиз эмас. Қолаверса, ҳозирги етишиб келаётган замонавий иқтидорли ёш санъаткорлар. Мен бугун санъат оламида ўз "мен"инни топа олган, ўз сўзи ва овози бор санъаткор Тошпўлат Дўстбеков ҳақида сўз айтмоқни лозим топдим. Боиси, бу санъат оламида кимдир шоҳ, кимдир гадо, кимдир пиёда
1251Loading...
13
МУАЛЛИМНИ УЛУҒЛАГАН ЮРТ – ҚУЁШИ ПОРЛАГАН МАМЛАКАТДИР ЁХУД “ОЗОДАНИНГ ГУЛЛАРИ” Бу ёруғ оламда муаллим каби ўзлигидан кечиб, ўзгани камолга етказишга тайёр бўлган фидойи касб эгаси топилмаса керак. Тан олайлик, ҳеч бир киши шогирдининг бахт-саодати ва толеидан устози каби хурсанд бўлмайди, қалби қувончга тўлмайди. Муаллим сийрати поклик, самимият, садоқат, меҳр-муҳаббат, хушодобу хушхулқ, беғуборлик, соддадилликка йўғрилиб кетган. Ҳикоямиз қаҳрамони туманимиздаги”Хоса”МФЙ Хоса қишлоғилик фахрий ўқитувчи Озода Жумановадир. О.Жуманова 1966 йилда туғилган.1983 йилда (собиқ 53) ҳозирги 25 мактабни тугаллагач, Самарқанд шаҳридаги С.Макаренко номидаги педагогика техникумини “Бошланғич таълим ўқитувчиси”ихтисослиги бўйича 1986 йилда тамомлади.Меҳнат фаолиятини дастлаб 1987-1988йиллар “Навбаҳор” болалар боғчасида тарбиячиликдан бошлади. 1989 йилдан то 2022 йилгача 26-мактабда бошланғич синфларга дарс берди.Ўқитувчилик фаолиятида касбига меҳр қўйди,тажрибаси ошди. Муаллим – оддий инсон эмас, у зиё, тафаккур ва ҳикматлар тимсоли. Пайғамбар алайҳиссалом: “Илм дунёда азизлик – охиратда эса шарафдир”, деб марҳамат қилганлар. Илму маърифат – жоҳилликнинг зидди. Устоз бор жойда жаҳолат бўлмайди, барча ёмонликлар йўли бекилади, деган ақидаларга амал қилди.Устозлари Тожиддин Сувонов,биринчи устози Ғани ака Мамарасулов,Мусурмон Мамадалиев кабилардан қунт билан билим олди, тажриба орттирди. Баъзи китобларда устознинг ҳаққи ота-она ҳаққидан кам турмаслиги айтилган. Сабаби ота-онамиз бизнинг дунёга келишимизга сабабчи бўлса, устозимиз бизга илм ўргатган. Дарҳақиқат, Озода ўқувчиларига ҳам онадай меҳрибон бўлди.Фаолияти давомида13 та битирувчиларда 500га яқин ўқувчига таълим-тарбия берди. Энг қизиғи нафақага чиқиш йили бошланғичда ўқитган 26 нафар ўқувчисининг 18 нафари олий таълимнинг талабалари бўлишди.Бу қанчалик устозга завқ беришини билсангиз эди. Айниқса, ўзинг ўқитган ўқувчиларинг бугун ёнингда бирга дарс беришса ёки устознинг йўлини танлашса бундан ортиқ бахт борми? Ана шундайлардан Дилшод Қаршиев, Улуғбек Сувонов, Мавжуда Ёлғошева, Фарҳод Тўхтамишевлар шулар жумласидандир. Турмуш ўртоғи Шавкат Жуманов уруш кўрган,(Афғонистонда террористик ҳаракатларга қарши курашган,) тинчликнинг бугунги дориломон кунларнинг, оила, фарзандларининг қадрига етадиган инсон эди. 28-мактабда ҳарбий таълимдан ўқувчиларга дарс берар эди. Ҳам маслакдош ҳам ҳамкасб сифатида Озода билан бирга ишлаб келаётган эди, афсус, касаллик уни 2022 йилда орамиздан эрта олиб кетди. Улар 2 нафар ўғил: Содиқ ва Сардор, 2 нафар қизШаҳноза ва Ҳилолани тарбиялаб, ўқимишли, уйли-жойли қилишди. Озода нафақага чиққач уйидаги иссиқхонани болалари билан бирга бошқарди. Ўтган йили иссиқхонадаги цитрус мевалардан (лимон, мандарин, апельсин, гримфорд) 1тоннача ҳосил олиб, яхшигина даромад қилишган эди. Бу йил ҳам ёмон эмас. Энг қизиғи Озоданинг яна бир хоббиси бор.У гулларни севади, ҳовлисидаги гулларни меҳр билан парваришлайди. Иссиқхонада ҳам гулчиликни йўлга қўйган.Атиргул, хризантема, кала ва ҳоказо... Ундан ташқари сунъий гул ясашни ҳам қойиллатади. Бу касбини қизи Ҳилолага ҳам ўргатган. Қизиқсангиз Пайариқ шаҳри марказидаги”Озоданинг гуллари” дўконига ташриф буюринг.Дўкондаги “тирик” ва сунъий гуллар сизни мафтун этади. Хоҳласангиз буюртма беришингиз мумкин. Буям бир қизиқиш қолаверса бир тадбиркорликда. Озода 2022 йили умра сафарида бўлиб қайтди.Эндиги орзуси араб тилини ўрганиб ҳаж сафари амалларини бажариш.Шу сабаб араб тилини ўрганишга бел боғлаган.Ҳа, Озода бекор ўтиршни ёқтирмайди. Бекорчидан Худо безор дейди. Биз қўлдан келганча бир ўқитувчига ёхуд бир тадбиркорга ёки бир оддий аёлга таъриф бердик, холос. Ўқитувчиларга энг яхши таърифни эса қалам аҳли берган: Муаллим ҳақида сўзим ушбудир, Муаллим камолот ичра кўзгудир. Суннат МУҲАММЕДОВ, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
1261Loading...
14
МУАЛЛИМНИ УЛУҒЛАГАН ЮРТ – ҚУЁШИ ПОРЛАГАН МАМЛАКАТДИР ЁХУД “ОЗОДАНИНГ ГУЛЛАРИ”
1381Loading...
15
"Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда барчамиз масъулмиз" Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Самарқанд горнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар иштирокида "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда барчамиз масъулмиз" мавзуси доирасида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда, ҳарбий прокурор О.А.Ўсаров сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда содир этилган жиноятларниг бугунги кундаги статистик маълумотлари, келгусида уни олдини олиш усуллари ва услублари ҳақида маъруза қилиб, йиғилиш иштирокчиларига мавзу доирасида тўлиқ тушитиришлар бериб ўтди. Шунингдек, ҳарбий қисм масъуллари сўзга чиқиб, вилоятда бугунги кундаги жиноятчилик ҳолати ва кўп содир этилаётган жиноятларнинг турлари ҳақида маруза қилиб, келгусида жиноятчиликни камайтириш юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида ҳамда бу каби салбий иллатларнинг субъекти бўлиб қолмаслик учун ўзининг кўрсатмаларини берди. Шундан сўнг, йиғилиш савол жавобларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тўлиқ жавоблар йўлланди. Бундан ташқари, йиғилиш якунида таклиф ва муаммолари бўлган ҳарбий хизматчилар алоҳида қабул қилиниб, уларнинг муаммолари бўйича тушунтиришлар берилди. Р.Н.Латипов, Самарканд ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия подполковниги. Э.Г.Бойзаков, Пайариқ туман ФВБ бошлиғи, капитан. @PAYARIQHAYOTI_UZ
1313Loading...
16
"Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда барчамиз масъулмиз" @PAYARIQHAYOTI_UZ
1291Loading...
17
   9-may -  Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan tumanda katta bayram  tadbir o'tkazildi.    Sektor rahbarlari, hokimlik va  tashkilotlar mas'ullari, kuch tuzilmalar harbiy xizmatchilari, nuroniylar hamda keng jamoatchilik vakillari ishtirokida o'tgan tadbirda 2-jahon urushi va Afg'on urushi qatnashchilari, mehnat fronti ishtirokchilari, qolaversa mustaqillik yillarida vatan himoyasi va xizmat burchini bajarish chog'ida  halok bo'lgan harbiy xizmatchilar  va huquqni muhofaza qiluvchi organlar hodimlarining  xotirasi yod etilib, harbiy orkestr sadolari ostida motamsaro ona haykali poyiga gul qo'yildi. PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI @PAYARIQHAYOTI_UZ
1570Loading...
18
САЙЛОВ ҚОНУНГА АСОСАН ЎТКАЗИЛАДИ Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди томонидан тумандаги маҳаллалар фаоллари, педагоглар, тадбиркорлар ҳамда ёшлар иштирокида халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказишда сайловнинг мазмун ва моҳияти ҳамда одил судловни амалга оширишдаги аҳамиятини аҳолига етказиш юзасидан давра суҳбати ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддасида, 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланган. Халқ маслаҳатчилари сайловида бенуқсон обрў-эътибор ва ҳаётий тажрибага эга, ҳалол ва юқори малакали мутахассисларни ҳамда меҳнат фахрийларини гендер тенглиги ҳамда фаолият соҳаларини қамраб олган ҳолда, маҳалла вакиллари учун -25 фоиз, ҳуқуқшунослар -15 фоиз, иқтисодчилар -15 фоиз, педагоглар -15 фоиз, тадбиркорлар -15 фоиз, тиббиёт ходимлари -10 фоиз ҳамда ёшлар 35-40-ёш учун -5 фоиз квота белгилаш тавсия этилган. Халқ маслаҳатчиларининг сайловини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла фаоллари, хотин- қизлар қўмиталари ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклиф ва тавсияларини эътиборга олган ҳолда, тавсия этилган номзодларнинг шахсини атрофлича ўрганишга ҳамда сайлов кунида ўттиз беш ёшга тўлганлигига, Ўзбекистолн Республикаси фуқароси бўлишига, нафақа ёшида бўлмаслигига алоҳида аҳамият берилиши лозимлиги кўрсатилгани ҳақида тушунтириб ўтилди. Э. ОЛМОСОВ, Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани судининг раиси. @PAYARIQHAYOTI_UZ
1914Loading...
19
OQKO‘NGIL SAMIMIY IJODKOR INSON “Payariq hayoti” gazetasi ijodiy jamoasi bilan hamkorlikda ijod qilayotgan jamoatchi muxbirimiz Yodgor Tursunovni, siz ham yaxshi taniysiz. Har safar tahriryatimizga  kelganda, olis qishloq hayoti, ta’lim sohasi, iqtidorli o‘qvuvchilar ijodi va turli mavzularda xat-xabarlar bilan ko‘tarinki kayfiyatda kirib keladi. To‘g‘risi, oshirib, toshirib maqtayapti demangu, har bir davrada suhbatdoshini kayfiyatini ko‘tarishga, yuziga tabassum yugurtirishga urinadi. Darvoqe, hayotga doimo kulib boqadi. Tumandagi so‘lim, bahavo, tabiati musaffo bo‘lgan Qoraqalpoq qishlog‘ida 1964 yil 29 aprelda tug‘ilgan. Hozir ham ushbu qishloqda hayotidan rozi bo‘lib, hayotda erishgan yutuqlaridan o‘zini baxtiyor his qilib yashamoqda. Bugungi kunda, 2 nafar mard, jasur o‘g‘il va 2 nafar mehribon qiz farzandlarni tarbiyalab, ulg‘aytirdi. Qizlari Nargiza Tursunova tadbirkor, Feruza Tursunova ta'lim sohasida, oʻgʻli Anvar Tursunov arxitektor, Akbar Tursunov tadbirkorlik bilan shugʻullanadi. Farzandlarni uyli-oyli qildi. 6 nafar nevarasi bor. “Taraqqiyot” mahallasida namunali oilalardan desak, mubolag‘a bo‘lmaydi. Haqiqatdan ham hayotda har kim ham, taqdir sinovlarini yengib o‘tadi. Gulzoda yangami bilan 39 yildan buyon birga yashab kelmoqda. Yaxshi va yomon kunlarda bir-biriga suyanch bo‘ldi. Yodgor Tursunov Toshkent Davlat Universitetining O‘zbek filalogiyasida taxsil olgan. Mehnat faoliyati davomida, o‘qituvchi, maktab direktori, targ‘ibotchi vazifalarida ishlagan. Ayni damda, tumandagi 60-maktabda ona-tili va adabiyot fanidan dars beradi. O‘quvchilik paytlari “Yil o‘quvchisi”, “Yosh tilshunoslar” kabi ko‘rik tanlovlarda faol ishtirok etib, faxrli o‘rinlarni qo‘lga kiritgan. Mehnatlari e’tiborga olinib, “Sadriddin Ayniy”, “Xalqlar do‘stligi”, “Vohid Abdulla” kabi esdalik nishonlari bilan taqdirlangan. Yaqinda barcha yutuqlariga shukronalar aytib, 60 yoshga to‘lganligi munosabati bilan mo‘jazgina hovlisida yubiley tantanasi o‘tkazildi. Unda Yodgor Tursunovning yaqinlari, do‘stlari, hamkasbdoshlari bir piyola choy ustida davra qurishdi. So‘z olganlarning barchasi gohida she’riy, gohida kuyga solib samimiy tabriklarini bildirib o‘tdi. Biz ham jamoamiz nomidan Y.Tursunovni qutlab, oilaviy baxt, sog‘lik-salomatlik tilaymiz. Shirinboy Mamadaliyev.
3686Loading...
20
OQKO‘NGIL SAMIMIY IJODKOR INSON “Payariq hayoti” gazetasi ijodiy jamoasi bilan hamkorlikda ijod qilayotgan jamoatchi muxbirimiz Yodgor Tursunovni, siz ham yaxshi taniysiz.
3787Loading...
21
ДЕПУТАТНИНГ БИР КУНИ Самарқанд вилояти Пайариқ туман 29-Ўртасайдов сайлов округидан сайланган депутат Шавкат Очилов Бахриддинович "Депутатнинг бир куни” лойиҳаси  асосида  ўз ҳудудига қарашли бўлган маҳаллалар- “Каттасайдов” ва “Сарбозор” МФЙларга бориб, у ердаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан танишди. Ш. Очилов кун тартибини “Каттасайдов”дан бошлаб, маҳалладаги ишлар бўйича МФЙ раиси Тўлқин Зокиров билан суҳбат ўтказди. Жумладан у лойиҳа давомида “Каттасайдов” МФЙ ҳоким ёрдамчиси билан ҳам суҳбат ўтказиб, маҳалладаги ишсиз фуқаролар, уларни ишга жойлаштириш, маҳаллада кам таъминланган фуқароларга ер ажратиш, деҳқончилик асосида уларни камбағалликдан чиқариш, тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандчилик, иссиқхоналар ташкил этиш, тикувчиликни ривожлантириш борасида фикр алмашди. Маҳалла ёшлар етакчиси билан қилинган мулоқот давомида маҳаллада ёшларнинг спортга жалб этилиши, китобхонлик тадбирлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар ҳақида суҳбатлашди. Шундан сўнг депутат  янги қурилган 46-МТМ ҳолати билан танишди  ва болажонларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. “Каттасайдов” МФЙ Фармонқул қишлоғида яшовчи ишсиз фуқаро Норбеков Ғиёсиддинни иш билан таъминланганлиги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда  бориб ўрганилди. Сўнгра Депутат Ш. Очилов туманнинг “Сарбозор” МФЙга бориб, у ердаги  муаммоси бор фуқаролар билан учрашув ўтказди. У ерда истиқомат қилувчи  Холиқулов Сирожиддин томонидан сўралган ёрдамга тегишлилик бўйича топшириқ берилиб депутатлик сўрови юборилди. Шу маҳаллада жойлашган 58-мактабга ташриф буюриб, мактаб раҳбарияти билан таълимни янада ривожлантириш бўйича ўз  мулоҳазаларини билдирди. 58-Мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг келажакдаги орзулари ҳақида суҳбат уюштирилди. @PAYARIQHAYOTI_UZ
2031Loading...
22
ДЕПУТАТНИНГ БИР КУНИ @PAYARIQHAYOTI_UZ
1861Loading...
ПАЙАРИҚНИНГ БЕҚИЁС ТАРИХИ Бу ўтмиш ҳақида гапирилганда унинг 1926 йили ташкил топган дейилади. Аммо Пайариқ шу йили ташкил бўлмаган, ундан олдин ҳам шу далалар, шу осмон, шу мевали дарахтлар,  ҳайвонлар, одамлар бор эди. Фақат большевиклар деган бир худосиз одамлар партияси ўзларининг чучмал ва миллийлигимизни қатағон қилган даҳрий тушунчалари билан сиёсатимизга ярашмайдиган қонли   қизил кўйлак тикишди. Миллийлик ёмон,  четдан келганлар зўр, имон-эътиқод ёмон, худосизлик зўр,  яшаш тарзингиз ёмон, партия ғоялари зўр, хусусий чорвангиз ёмон, колхоз фермаси зўр, мевали чорбоқ қилган одам ёмон, ерини умумга берган зўр,  қулоқ қилинган ёмон, уларни сотганлар зўр,  пайғамбар деганлар қамалади, умрида отини ва бобосиниям  эшитмаганимиз Ленин, Сталин, Маркс деган даҳриёна китоб ёзганлар яхши, давомий ривожланади, дейишди. Ва бу етмиш йилча яшаган қора китоблар етмиш йилда одам ўқимайдиган ҳолга келди. Яни инсоният умумбашарий йўлга ёт ғоялар эканини бир бирига етказди,  бу ғояларнинг бино фундаменти қулаб,  сочилиб кетди. Шунинг учун Пайариқ тарихи ана ўша 1926 йили пайдо бўлмаган. Ундан авваллар ҳам тўқайларда қушлар сайроғи, тулкилар, ёввойи ҳайвонлар, сувда яшовчи ҳайвонлар, ҳосилдор ерлар,  сув, ёмғирлар, тўшалиб ёғувчи лайлакқорлар, одамларнинг шахсий боғлари, чорвалари бор эди. Китобхон, маърифат чироғи билан таскин топадиган, ўқишга, билим олишга, ҳунармандчиликка, тадбиркорликка ташна, оқни оқ, қорани қора деювчи одамлар бор саводсиз эди. Фақат четдан келувчилар қорани оқ, яхшиликни ёмонлик, билимли халқни билимсиз, саводсиз деб ўргатишди. Биз саводсиз эканмизми? Биз дунё пештоқига алгебрани, географияни, тиббиётни, ҳарб илмини, фалсафани, ҳадисшунослик илмини ёзиб, муҳрлаган  одамлар сафларида  бўлганмиз. Афсуски, келгиндилар буни тан олишмади. Шунақа оқкўнгил, самимий, юзидан зиё нури ёғувчи оталар, сиймосидан меҳр нури балқиган оналарни обрўйини тўкди. Доимо уларнинг борлигини, одамийлигини, беқиёс халқлигини писанд қилишмади. Биз бунга афсусдамиз. Жуда кўп нарсалар оёғи осмондан  келтирилган юз йил олдинги воқеалар бизнинг келажагимизни белгилаб беролмаса ҳам керак. Бунга ота-боболаримиз маънавияти, яшаган ҳаёти, китоблари, юксак ҳис-туйғуларга тўла қалблари, халққа Алпомишдай ўғил, Барчиндай қизлар ўстириб берган оналар руҳи, юксак бир халқнинг эътиқоди йўл бермаса керак. Ва биз буни фахр, эътиқод, юксак даража, зиёлиликнинг  беқиёс кўриниши экани  деб биламиз ва шундай фикрга борамиз. Азамат Тавбоев. @PAYARIQHAYOTI_UZ
Mostrar todo...
👍 3
05:51
Video unavailableShow in Telegram
Payariq tuman qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bo'limi boshlig'i Ulugʻbek Quvatov ishtirokida brifing boʻlib oʻtdi. Unda sohada amalga oshirilgan ishlar hamda kelgusidagi rejalar xususida ma'lumot berildi.
Mostrar todo...
👍 1
БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ОРТМОДА Жамиятда маҳалла институтига бўлган эътибор ва муносабат тубдан ўзгарди. Юртбошимиз томонидан маҳалла тизимини тубдан такомиллаштириш борасида кўплаб ташаббуслар илгари сурилди. Тадбиқ этилаётган ислоҳотлар негизида одамларни ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш мақсад қилинган. Шу боисдан ушбу тизимда зарур имкониятлар яратилиб, маҳалла фаолларига ҳам бугунги кунда чуқур эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида, билимли ҳамда тажрибали кадрлар фаолияти йўлга қўйилган. Маҳалла фаоллари томонидан бажарилаётган ишлар жамиятнинг барқарор ривожланишига пойдевор бўлади десак, муболаға бўлмайди. Бу каби саъй-ҳаракатлардан бири Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби” вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ўқув дастурларидир. Туманда ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорлик курсларида ўқиш истагини билдирган фуқаролар аниқланиб, ўқитилмоқда. Ана шундай аёллардан 60 нафари мазкур тадбиркорлик олий мактаби курсларида 5 кун давомида ўқитилиб, улар сертификатга эга бўлишди. Талабгорлар фақат тадбиркорлик сир-асрорларини ўрганиб қолмасдан бизнес режа тузиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва уни ривожлантириш, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар, солиқ ва бухгалтерия ишларини юритиш каби билим ва кўникмаларини шакллантирилмоқда. Ширинбой МАМАДАЛИЕВ. @PAYARIQHAYOTI_UZ
Mostrar todo...
👍 1
БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ОРТМОҚДА
Mostrar todo...
Абдураҳмон Хушвақтов иш фаолиятини 1995 йил бошидан бошлаб Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида давом эттирди. Бу вазифада то 2001 йил июнь ойигача ишлади. Устоз маҳалладаги хонадонларга киришдан чарчамасди.Хотирасига қойил қолганим ҳар бир хонадоннинг бешикдаги боласигача биларди.Маҳалланинг ободончилиги, ҳашарларга бош-қош эди. Кам таъминланган оилаларга ёрдамини аямасди.Болалар пулини чиқаришда ҳам комиссия аъзолари билан биргаликда ҳаққоний ёндашарди. Бир қарасанг маҳаллада бир қарасанг туман марказида.Юриб, ишлаб чарчамасди. Устоз “Пайариқ ҳаёти”газетаси таҳририятига ҳам тез-тез келиб турар, турли мақола, хабарларни олиб келар,газетамизга ҳурмати баланд эди.Газета ўқишни ёқтирар.Ҳар йили обуна бўлишни канда қилмасди. —Маънавиятли инсон албатта газета ўқиши, янгиликлардан хабардаор бўлиши шарт. Бу давр талаби,—дер эди. Устоз Абдураҳмон Хушвақтов ҳақида хотирамда жуда кўп эсдаликлар бор. Бугун сал бўлсада устозни эсладик, илоҳим руҳлари шод, жойлари жаннатда бўлсин!. Бугун жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ишларига барака тилаб қоламиз. Ахир тирикларни ҳам қадрлаш вазифамиз! Суннат МУҲАММЕДОВ, "Пайариқ ҳаёти" газетасининг масъул котиби, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
Mostrar todo...
Хотира уйғонса гўзалдир ХОТИРА МУҚАДДАС – ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Бинобарин, хотира бу – унутмаслик, деганидир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам сўзини “Бизким...” дея ўз Ватанини, халқини, аждодларимиз ҳурматини бажо этиш билан бошлаган. Ўз навбатида, Мирзо Улуғбек ҳам, шоир ва саркарда Бобур ҳам, шоирлар султони Алишер Навоий ҳам аждодлар руҳига муносиб, буюк ишларнинг давомчиси бўлишга интилганлар. Шунинг билан бирга, хотира – тириклик чашмасидир. Ундан имон-эътиқод билан сув ичганлар авлоди қудратли ва салоҳиятли бўлади.Мен бу муқаддас сана арафасида мактабда таълим берган устозларимни ёдга олмоқчиман. Демак-ки сўзим устозлар ҳақида... Муаллимлик – буюк мақом. Чунки пайғамбарлар муаллим бўлганлар. “Муаллим” сўзининг маъноси илм берувчи, таълим берувчи, ўргатувчи демакдир. Пайғамбарлар инсониятга эзгуликни ўргатганлар. Ана шунинг ўзиёқ устозлик қай даражада юксак мартаба эканини кўрсатади. Илм – руҳ озиғи. Инсоният илм билан ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм устознинг саъй-ҳаракати билан эгалланади. Устозлар бежизга пайғамбарларнинг меросхўрлари деб эъзозланмаган. Устозлар ҳақида гап кетганда ҳазрат Алишер Навоийнинг бу байтларидан ошириб бир сўз айтмоқ мушкулдир: Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Оллоҳ раҳматига олсин устозимиз, акамиз Абдураҳмон Хушвақтовни ёдга олса арзийдан самимий, кўнгли очиқ, билимли, қолаверса хотираси кучли, ижодкор инсон эди. Абдураҳмон Хушвақтов1939 йилда Ингичка қишлоғида таваллуд топган.Охунбобоев маҳалласидаги етти йиллик собиқ 48-мактабнинг битиргач, ўрта маълумотни1955-1958 йилларда Пайариқ шаҳри марказидагиА.С.Пушкин номидаги 6-умумтаълим мактабида олди. 1958 йилда А.Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетига ўқишга кириб, 1964 йилда табиий география фани ўқитувчиси ихтисослиги бўйича битириб чиқади.Дастлабки иш фаолиятини1960 йилда туманимиздаги 48-ўрта мактабда бош пионервожатий вазифасида бошлади.1961 йилдан геграфия фани ўқитувчилигига ўтказилиб, ишни давом эттиради.Бу вазифада1996 йилгача то пенсияга чиққунча ишлади. Дарҳақиқат устозлар, муаллимлар ва мураббийлар жамиятни илму фан, одобу ахлоқ ва бошқа барча эзгуликлардан хабардор қилиб турадилар.Устоз А.Хушвақтов мактабда таълим ва тарбия жараёнида бизга география, астрономия фани юзасидан кўп нарсаларни ўргатган. Ўша билимлар ҳалигача тошга ўйилган нақш каби онгимизда муҳрланган.Устознинг сўзи биз ўаувчилар учун қонун эди.Ҳозирчи? Агар фарзандларини устозга берган ота-оналарда ўқитувчига нисбатан ихлос бўлганда, фарзандлари ўзлари кўзлаганданда зиёда мартаба ва мақомларга кўтарилар эди. Баъзи вақтларда устозлар мактабда, коллежда ва бошқа ўқув даргоҳларида шогирдларига озгина қаттиқроқ танбеҳ берсалар, афсуски, ота-оналар устозларни олдига бориб ўз фарзандларида айб йўқдек устозларга қаттиқ гаплар гапирадилар. Бу ота-оналарнинг фарзанларидан келажакда нимани кутиш мумкин?! Бинобарин, устозу муаллимларни рисоладагидек ҳурматламай, ҳақларини муносиб равишда адо қилмай туриб, фарзандларимиздан эл-юрт, жамият, қолаверса, бутун дунё учун фойдаси тегадиган етук шахсларни кутиш мумкин эмас.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram