cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

КАВСАР КИТОБИ

Худованди Карим номи билан! Канал энциклопедия: илм-маърифат, фан ва турмуш, бизнес, кўнгилочар ва... инновацион китоб платформаси

Mostrar más
Uzbekistán57 775El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
196
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Бугунги кунга келиб бундай найрангбозлар янгидан янги усулларни ўйлаб топиб, одамларни турли қўзғолонлар қилишга чорлаяптилар. Масалан, январ ойидаги Қозоғистондаги тўполонлар, Украинадаги урушнинг бошланиши ва Қорақалпоғистондаги воқеалардаги макр-ҳийла ва одамларни қўзғолонга ташвиқ қилишнинг усули бир-бирига ўхшайди. У воқеаларда чет эллик ҳомийларига сотилган одамлар, тинч аҳоли орасига кириб олиб, "Биз демократия тарафдоримиз! биз озодлик тарафдоримиз!"-деган сохта шиорлар билан одамларни йўлдан уришга ҳаракат қилишди. Натижасида эса ҳеч нарсага эриша олмадилар. Эриша олмайдилар ҳам! Бир нарсани аниқ айтиш мумкинки, ҳар ким ёмонликка шерик бўлиб, фитналарга аралашиб Худога қарши чиқса, мағлубиятга учрайди. Худо ҳаммасини кўриб, кузатиб турибди. Агар улар демократия ва озодлик тарафдори бўлишса, одамларни тинч ҳаётини бузиш ўрнига, уларнинг тинч-осойишта яшашлари учун ўз ҳиссаларини қўшишсин! Ўзлари яхши кўрган касб-ҳунар билан шуғулланиб, халқ учун фойдали нарсалар ишлаб чиқаришсин. Ўзларини жангу жадалга, тўполон ва балога ташламасдан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан узоқ юрсалар бўлмайдими? Худо Қуръони каримда Ўзининг суюкли пайғамбари, анбиёлар саййиди Муҳаммад Мустафо (с.а.в.о.)га шундай марҳамат қилади. Эй ҳабибим, қачонки насиҳат фойда берса насиҳат қилинг. Худодан қўрққан кимса, насиҳатингизни зудлик билан қабул қилади. Аммо бадбахт кимса насиҳатдан юз ўгиради. Унинг жойи жаҳаннамнинг оловидир. Унда у на тирик ва на ўлик бўлади. Бизнинг давлатимиз демократик давлат дегани бу, ҳар ким хоҳлаганини қилади, дегани эмас. Балки биз юртбошимиз ва халқимизнинг, қолаверса жонажон Ватанимизнинг тинчлиги, дунёдаги мавқеини ҳимоя қилишни муқаддас бурчимиз деб биламиз! Биз бутун дунё халқига меҳр-оқибатли ва садоқатли бўлишни, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатда бўлишни насиҳат қиламиз. Дунёда бирор бир миллат ва дин вакилларининг камситилишига қаршимиз. Айтганча, озодлик ва озодалик ўртасида фарқ бор. Озодликни тарғиб қилувчи Ғарб давлатлари, одамларга истаганингизни қилинг, дейди. Аммо бунинг оқибатларини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Барча қилаётган ишлари Худонинг чизган чизиғининг ташқарисида жойлашган. Озодалик эса бошқа туйғудир. Озода инсон деганда, нафсининг ёмонликларидан озод инсон тушунилади. Ҳар бир ишини Худонинг розилиги доирасида бажаради. Бошқаларга фойдаси тегса тегадики, зарари асло тегмайди. Ҳақиқий озод инсон — бу озода инсондир! Хулоса қилиб айтганда, инсониятнинг аҳволи ҳозирги замонда, юқоридаги муаммоларга қарамасдан, қадимги замонларга нисбатан анча яхшидир. Қадимда шундай пайтлар бўлганки, шаҳарларда саноқли муъминлар Худога бўлган иймонини юрагида сир сақлаб, кофирларнинг зулми остида яшаганлар. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, ҳозирги кунда иймонли инсонлар азиз ва қадрли бўлиб, бутун дунёда яшаяптилар. Охиратда эса дунёни Худонинг солиҳ бандалари эгаллайди. Қиёматда эса инсонлар қилмишларига яраша жазо ва мукофот оладилар. Золим кимсалар азоб уқубатлар ва афсус надоматларда яшасалар, солиҳ бандалар абадул абад бахт-саодатда ҳаёт кечирадилар. САЙЙИД КАМОЛ ШАРИПОВ Эрон Ислом Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси таржимони
Mostrar todo...
ИНСОНИЯТ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН Худоё! Ҳар ишимиз бошида, Гўзал номинг тилларимизда. Сенсан бу олам яратгувчиси, Эй Парвардигори меҳрибон! Маълумки, бугунги кунга келиб Ер юзида одамлар барча соҳаларда жуда кўплаб ютуқларга эришмоқда. Илм-фан ўзининг ҳамма турларида шу қадар ривожландики, инсон яшаши учун шароит янада қулай бўлишини таъминлаяпти. Замонавий кўп қаватли бинолардан ташкил топган кўп миллионли аҳолига эга шаҳарлар, юқори тезликда ҳаракатланадиган, шинам ва хавфсиз транспорт воситалари, компьютерлаштирилган маиший техника, юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғи, озиқ-овқат маҳсулотларининг турли-туманлиги-ю фаровонлиги, кийим-кечакларнинг сон-саноқсиз кўринишдаги моделлари, булар инсоният томонидан қўлга киритилган моддий ютуқларга мисол бўлади. Маънавий томондан ҳам одамлар ҳозирги замонга келиб жуда ҳам улкан муваффақиятларга эришмоқда, десак муболаға бўлмайди. Юқорида зикр қилиб ўтилган моддий ютуқларга эришиш учун, одамлар бирлашиб, аҳил бўлган ҳолда бир мақсадни кўзлаб янгидан янги нарсалар ишлаб чиқараяпти. Чунки инсон бир ўзи, танҳо ҳолатда ҳеч нарсага эриша олмайди-да. Одамлар жамият бўлиб яшаш учун яратилган. Худо Қуръонда буюради, Мен ер юзида Ўзимга халифа яъни ўринбосар яратаман. Фаришталар эса Худога, биз Сени улуғлаб, Сенга ҳамду-сано ва тасбеҳ айтиб турибмизку, ер юзида бузғунчилик қилиб, жангу жадал қилгувчи, бир-бирининг қонини тўкувчи одамни яратасанми?, дейишади. Худо эса уларга, Мен сизлар билмайдиган нарсани биламан. Сиз фаришталарнинг ҳеч нарсага эҳтиёжингиз йўқлиги яъни нафсингиз бўлмагани учун Менга тасбеҳ айтасиз. Одамзод эса ҳавойи нафсининг ёмонликлари, шайтоний хоҳиш-истаклари билан курашиб Менга талпинади ва сиғинади, дейди. Ўша Одам Ато ва Момо Ҳаво яралган кундан бошлаб то қиёмат кунига қадар яхшилик ва ёмонлик ўртасида яъни Раҳмон бандалари ва шайтон издошлари ўртасидаги кураш давом этади. 124 минг пайғамбар келиб одамларни ҳидоят қиламан деса-ю, кофирлар уларни масхара қилиб ёлғончига чиқаришди. Худонинг огоҳлантиришини назарга олмай, лашкари билан дарёга ғарқ бўлган золим ва мутакаббир фиръавнга ўхшаб балога гирифтор бўлишди. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозир ҳам фиръавнга ўхшаган золим ҳукмдорлар борки, бутун бошли давлатлар аҳолисини ўзларининг жиноятларига шерик қилиб, уларни жаҳаннамга олиб кетмоқдалар. Диний, мазҳабий, ирқий, миллатчилик ва бошқа кўринишдаги низоларга ҳомийлик қилиб, давлатлар ўртасида урушлар келтириб чиқармоқдалар. Ўзлари эса четдан туриб томоша қилиб хурсанд бўлиб ўтирибдилар. Одамларнинг билимсизлигидан, бесаводлигидан, ишонувчан эканлигидан фойдаланиб, уларни ўзларининг ёвуз мақсадлари йўлида гумроҳ қилаяптилар. Энг қизиғи шундаки, бундай золим кимсалар ўта айёр бўладилар. Ўзларининг тарафдорларига оқни қора, қорани эса оқ қилиб кўрсатадилар. Ўзларининг қилаётган нотўғри ва ёмон ишларини яхши деб кўрсатадилар.
Mostrar todo...
💯Самарқанд ШҲТга мезбонлик қилишга тайёр Бугун Марказий Осиёдаги энг йирик Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. @Sputnikuzbek мухбирлари мажмуанинг расмий очилишига бир неча соат қолганда унинг илк меҳмонларидан бўлди. Мажмуа нафақат Янги Самарқанднинг рамзи, балки бутун Марказий Осиёнинг замонавий диққатга сазовор жойига айланади. Мажмуа қурилиши 14—16-сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишига тўғри келди. Давлат раҳбарларининг учрашуви МДҲдаги энг йирик халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. 18 минг квадрат метр майдонга эга бу бино тарихий учрашув учун махсус қурилган. Юқори технологияли залда 3,5 минг иштирокчини сиғдира оладиган ўн учта конференция зали мавжуд. Конгресс маркази қандай кўринишга эга – батафсил бизнинг видеомизда кўринг. @Sputnikuzbek
Mostrar todo...
#қизиқарли_фактлар Франциялик Vaskange никли рассом битмас туганмас суратни яратди. Ҳар сафар сўнгги кадрни кўряпман, деб ўйлайсиз, аммо сурат янги~янги кадрларни тақдим этишда давом этади. Шедевр асар! "КАВСАР КИТОБИ" каналига обуна бўлинг 👉 @kawsar_kitobi
Mostrar todo...
Қозоғистон жанубида жазирама авжида 🥚Ижтимоий тармоқларда бир неча киши асфальт устида тухум қовураётгани акс этган лавҳа пайдо бўлди. Видео Туркистон вилоятида суратга олингани айтилмоқда. @Sputnikuzbek
Mostrar todo...
Хайрли тонг, азиз обуначилар! Бу Тошкент ҳайвонот боғида яшайдиган гўзал товуслар. Айни вақтда боғда 38 та оддий товус бор, улардан 10 таси оқ рангда. 📲Дўстларингизга ҳам билан улашинг! @Sputnikuzbek
Mostrar todo...
#хайрли_кеч Ассалому алайкум! Эсон-омонмисиз қадрли дўстим?! Энг яхши тилаклар сиз учун, қалбингиздаги эзгу ниятлар ушалиши учун дуо қиламан. Ҳамиша Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг! 🍃🌷 @kawsar_kitobi
Mostrar todo...
🐦Қора оққуш жўжа очди Москва ҳайвонот боғида 3 бош қора оққуш болалари дунёга келди. @Sputnikuzbek
Mostrar todo...
#хайрли_кун ☀️Хайрли кун, азиз обуначилар! “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Мираки бўлими ҳудудида жойлашган “Сувтушар” шаршараси ва унга ёндош ҳудудларнинг манзараси акс этган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз. Дўстларингизга улашинг! @kawsar_kitobi
Mostrar todo...