408
Suscriptores
Sin datos24 horas
-47 días
-1030 días
Archivo de publicaciones
408
Стресс воситасида бошқариш
И. Павлов лабораториясида бир кучукча устидан қуйидаги тажриба ўтказилган:
Экранда доира шакли кўрастилганда, кучукча тугмачани босса-босмаса ҳеч нарса бўлмайди, овал кўрсатилиши билан ит тугмани босганда бир парча гўшт тушади.
Шундай қилиб, кучукчада доира ва овал шаклини ажратган ҳолда ҳаракат қилиш рефлекси ҳосил бўлди.
Кузатувчилар тажрибани мураккаблаштирадилар: 2 ҳафта мобайнида овал шаклини аста секинлик билан доирага моилроқ қилиб томонларини ўзгартира бошладилар.
Охир оқибатда, кучукча тугул, инсон фарқлай олмайдиган, овалга ўхшаш доира шаклини кўрсатадилар. Ит бечора емни на кутишни билади, на кутмасликни… У хуноб бўла бошлайди.
Икки ҳафтанинг якунида бечорада тамоман «асаб бузилиш»и кузатилди, яъни:
– доимий безовталик;
– аввалги яхши ўзлаштирган доира ва овални ажрата олиш кўникмаси йўқ бўлди;
– бошқа тажрибаларда ҳосил бўлган аввалги шартли рефлекслар йўқ бўлди.
Касал ҳолатга тушган итга ҳеч ким жисмоний азият ўтказмаган, урмаган, ҳар куни меъёрида озуқа билан таъминланиб турилган.
Мутахассисларнинг хулосаси бўйича, итнинг асаб тизимига олдиндан билиб бўлмаслик омили қаттиқ салбий таъсир ўтказган.
Яъни, кучукча ҳаракатлари ва ҳосил бўладиган натижа ўртасидаги боғлиқликни ўрната олмаган эди.
Ушбу феномен «назоратдан чиққан стресс» ҳолати деб аталиб, инсон жамиятида учрайди ва у депрессиянинг асосий сабабларидан ҳисобланади.
Яна бир мисол: Ўқитувчи ёқтирмаган ўқувчисини билмаслигини била туриб доскага чақириб, савол беради ва шартта икки қўяди. Болада юқорида айтилган омил оқибатида «ўргатилган ночорлик» номли синдроми шакллана бошлайди.
Бу синдромда шахс ўзига ишончи йўқолади, иродаси ўлади.
Шахснинг иродаси синганда уни бошқариш осонлашади. Жамиятни стресс ҳолатига солиб бошқарилувчанликни ошириш ҳаракатлари тарихдан маълум.
Тарихий мисол: Светонийнинг хабарига кўра Рим императори Каллигула янги солиқ қоидаларини эълон қилишни узоқ пайсалга солади. Ойдинлик киритиш ҳақида илтимосларга биноан император бу қонунни оммага тақдим этади: солиқ солиш қоидаларини баланд деворга майда ҳарфлар билан битиб қўяди. Шундай қилиб римликлар безовталикка, «назоратсиз стресс» ҳолатига тушиб қоладилар. Ахир улар солиқ тўламаслик учун жазо бўлишини билар эдилар, лекин қандай ва қанча тўлашлик уларга ноаниқ қолган эди.
Тушунарсиз ва ўзгарувчан қоидалар, меъёрдан ташқарига чиққан назорат, эълон қилинган иддаолар билан охир натижа ўртасидаги тафовут биологик махлуқ, инсон ва жамиятни стресс ҳолатига киритиб қўяди.
Бунда бир тарафдан уларнинг бошқарилувчанлиги ошса, бошқа тарафдан ноадекват хатти-ҳаракатларига мойиллиги ортади.
Тадқиқотчилар ҳайвонлар устидан тажрибалар ўтказиш, шунингдек ижтимоий жараёнларни кузатиш орқали бу мураккаб феноменни ўрганишни давом этмоқдалар.
Postnauka-дан.
408
Арслон қўрқадиган ягона махлуқ бу, унинг хотинидир. Агар хотинингиздан қўрқсангиз, билингки, демак сиз арслон экансиз.
© Абдулҳодий Юсуф
408
Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
• Она сизни дунёга тақдим қилади.
• Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
• Она сизга яхши ҳаёт улашади.
• Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
• Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
• Ота очликнинг қадрини ўргатади.
• Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
• Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
• Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
• Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
• Она оёқда қандай юришни ўргатади.
• Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
• Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
• Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
• Она муҳаббатини туғилгандан бошлаб биласиз.
• Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг.
Доим ота-онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айтинг. Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!
408
Ўзимизнинг маҳсулот
Миллий ғурур — миллий шон,
Ўзимизнинг маҳсулот.
Канадек сўрмоқда қон,
Ўзимизнинг маҳсулот.
Монополлар бўлиб жам,
Нарх белгилар истаган,
Халқнинг кўзи тўла нам,
Ўзимизнинг маҳсулот.
Билмам қандай кучли шахс
Турар сира енгилмас,
Қарғишлар ҳам кор қилмас,
Ўзимизнинг маҳсулот.
Хоҳла, отдек кишнаймиз,
Қаро ерни тушлаймиз,
Биз сен учун ишлаймиз,
Ўзимизнинг маҳсулот.
Кўз тўтиё, эъзозсан,
Кўкрак керган бир ғозсан,
Aсли ўзи носозсан,
Ўзимизнинг маҳсулот.
Нарх оширсанг, ҳолим танг,
Дардим англамас каттанг,
Бошқа танлов йўқ, аттанг,
Ўзимизнинг маҳсулот!!!
© Девонайи Ҳақгўй
408
Бола бир ёшга тўлди, учувчи бўлади, деб қадах уриштиришди.
Бола 10 ёш бўлди, катта бўлса учувчи бўлади деб, қадах уриштиришди.
Бола 18 ёш бўлди, лекин у учувчи эмас ичувчи бўлди...
P.S.: Амалига қараб ниятлар рўёбга чиқади!!!
408
Бир куни ўғрилар бир ўзбек банкидан 10 млн доллар пул ўмаришибди.
Эртаси куни янгиликларда банкдан 20 млн доллар пул ўмарилгани ҳақида хабар қилинибди...
408
Агар сизни кўпчиликни олдида «Ҳайвон», «Шакал», «Хезелак» деб ҳақорат қилса-ю, сиз тумшиғини тагига туширмасдан жим турсангиз демак - тўғри айтибди!))
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
I can't stop laughing!
😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😃😃😃😃😃😃😂😂😂😂😂😂
A professor was travelling by boat on a high sea. On their way, he asked the sailor: ‘Hey! do u know Oceanology? Biology? Ecology? Zoology? Physiology?'
Epidemology?
‘NO’ said the sailor.
The Prof got angry and said: 'then what do u know? You will die of illetracy'!.
30 minutes later, the boat started sinking. The sailor looked at Prof and asked: 'Prof, do u know Swiminology and Escapeology from Sharkology?
‘NO’ said the Prof.
Sailor: Well that means Crocodileology will eat your Headology and u will Dielogy with your Knowledgeology because of your Badmouthology and grammartology. 😆😀😅😂
Morals:
Don't be proud!
You are not an island of knowledge, don't look down on anyone, we all have different grace and ability.
408
Қозининг хизматчиси ўлди. Тожирлар ва аъёнлар таъзия учун келишди.
Қозининг ўзи ўлди. Таъзияга ҳеч ким келмади. Улар янги қозини табриклаш учун кетишди.
408
"Ўзингизни йўлбарс қилиб кўрсатманг"
Кўплаб эркаклар аёлларига нисбатан ўта қаттиққўл муносабатда бўладилар.
Аслида қаттиққўллик аёл шариат аҳкомларига зид иш қилганида қўлланиши лозим.
Одатий ҳолда эса унга юмшоқ муносабатда бўлмоқ жоиз.
Уйга келдингизми, унга табассум қилинг. Ширин сўзлар билан бироз эркаланг, бўса олинг.
Улар шу нарсага муҳтож бўладилар. Сизнинг бу ҳаракатингиз эса уларнинг ҳушини олади.
Бундай ширин онларни атиги оддий нарсалар таъминлайди холос.
*
Баъзида унга оддийгина музқаймоқ олиб беринг. Бу атиги 2000-3000 сўм туради. Кичик совға бўлишига қарамай унда олам-олам қувончни кўрасиз.
Улар табиатан шундай - ҳар бир майда нарсаларни оламга тенглаштирадилар.
*
Масалан, кўча бошидаги кичик бир гулни узиб, унга ҳадя қилсангиз, унинг қувончидан ўзингиз ҳам таажжубланасиз.
Ҳаттоки уйга катта музлаткич олиб келсангиз ҳам, кичик бир гулчалик қувонганини кўрмайсиз.
Аллоҳ уларни шундай нозик фитратда яратган.
408
Бир эркак қамақдан чиқибди. Поездга чиқиб, купега кирса, иккита эркак стол атрофида овқатланиб туришган, яна биттаси эса тепада ухлаб кетаётган экан. Ҳалиги икки одам уни ҳам дастурхонга таклиф қилишибди. Кейин вақт ўтгач иккиси чекиб келиш учун чиқиб кетишибди.
Бир вакт поезд бир силтаниб тепадаги эркак йиқилиб тушибди. Ҳалиги эркак ёрдам бериш учун юрак уришини текшириб кўрса, ўлиб қолибди. Шунда ичидан "Ўзи энди қамоқдан чиққан бўлсам. Ҳозир бунинг ўлимини ҳам менга тўнкашади", деб деразадан ташлаб юборибди.
Озгинадан кейин иккиси купега кириб қараса, дўстлари йўқ экан,
— Бизнинг шерик қани!? — деб унга савол беришибди.
— Билмасам, сизлар чиққач у ҳам ортларингиздан чиқиб кетди, — деб жавоб қилибди.
— Ахир, қанақасига уни биз дафн қилиш учун олиб кетаётган эдик-ку...
P.S.: Шунинг учун доимо рост сўзлаш керак...
408
Бир куни бўри билан эшак бир масала устида тортишиб қолишибди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг ҳузурига боришибди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – дебди.
Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ, эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилибди!
P.S.: Ҳаётимиз эшаксифатлар билан тўла. Ҳар бири билан тортишиб ўтирсак, умримиз зое кетгани билан бир қаторда шаънимизга ҳам доғ тушиши ҳеч гап эмас. Уларга эътибор қилманг. Бундайлар ортингиздан ҳанграб-ҳанграб, қолиб кетишади!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди.
Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз.
Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.
©️ Мустафо Маҳмуд
408
Қанақасини исташимни айтайми?
— Хуллас, ёш бўлсин лекин қайсар бўлмасин. Беозор шўхлиги бўлса майли. Тозаликка эътиборли бўлсин. Оппоқ бўлса яна яхши. Кўчага чиқаман деявермасин минғиллаб. Уйда ўтиришга ўргангани маъқул. Қисқа қилиб айтганда, тарбияли ва ёқимтой бўлсин. Мен-ку унчалик талабчан эмасман, аёлим бўлса, шундай бўлсин бўлмаса, йўқ деяпти. Истаганидек бўлмаса, рухсат йўқ яъни. Аслида буни фарзандларим исташяпти ва қаттиқ кутишяпти. Ўзи шулар учун олиб келмоқчиман. Тўғри-да, шу ёшга кириб мушук боқиб нима қилардим? Болалар хурсанд бўлсин деб кўнар экансиз-да. 🤭
© Икром Шариф
408
• Сени севганлар олдида табассум қил-ки, сенинг ҳам муҳаббатинг сезилсин!
• Душманинг қаршисида ҳам табассумли бўл-ки, у ўзининг заиф ва ночор эканидан эзилсин!
• Сени ташлаб кетганнинг ортидан ҳам табассум қил-ки, надомат чексин!
• Табассум қил ва бутун оламни табассум ила фатҳ эт!
• Табассумни ибодат санаган Роббимга ҳамд бўлсин!
© Маҳбубий
408
Repost from Psixomotiv | Mirzaakram Kadirov
💥Хаётингиздаги хар қандай муаммони психология ёрдамида осонлик билан ечиш мумкинлигини биласизми?
Пуллар, соғлиқ, омадни тортиб олишга қобилият билан туғилганингизни ва бу қобилиятни очишга кўп вақт кетмаслигидан хабарингиз борми?
⚡️Яқиндагина очилган янги канал, юзлаб инсонларни хаётида тубдан ўзгариш ясади, хатто олинаётган натижалар учун алохида канал очишга тўғри келди!
Бу каналга қўйилган хар бир машқ натижа беради, дарслар эса муаммоларингизни асл сабабини кўрсатиб беради.
⚡️Муаммоларни ечишни энг осон йўлини Психолог-коуч Баходир Назировни авторлик каналида ўрганинг!
Барча саволларга жавоб бу ерда
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
408
Ийдул фитр Рамозон ҳайити муборак бўлсин. Аллоҳим тутган рўзларимизни ўқилган таровех намозларини хатм қурьонларни даргоҳида қабул айласин. Уларнинг савоби ажрларидан берилсин. Жаннатда пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллолохи алайхи вассаломга қўшни айласин. Кейинги шу кунларга эсон омон етайлик. Иймонимизни мустаҳкамлаб айлаб ўзидан ўзгага мухтож қилмасин. Исломий байрам Ҳайит айёми яна бир бор муборак бўлсин!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
#Мулоҳаза
Даврада таркидунёчилик, охир-оқибатда одамни наҳсга бостирувчи нафсни тийиш ҳақида баҳс кетаётган эди, Бир киши шундай ривоят бошлади: «Бир сержант йўлда дарвешни учратиб қолибди, қараса ҳоли паришон... Ачиниб сўрабди: — Сен кимсан? — Ҳеч ким...
— Шунақасиям бўладими? — Бўлади.
Ўзинг кимсан? — Сержант.
— Кейин ким бўласан? — Лейтенант.
— Кейин-чи? — Майор.
— Ундин кейин-чи? — Полковник. — Яна? — Генерал.
— Хўп, ундан кейин? — Маршал! — Маршал ҳам бўлдинг дейлик, ундан кейин ким бўласан? Сержант, ундан кейин келадиган ўлимни ўйлабди.
— Ҳеч ким. — Қара-я, — дебди дарвеш, — менинг рутбам ҳозирданоқ сеникидан баланд зкан!..».
408
Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми, йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб, ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, ебди ва ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...
P.S.: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини билиб олинг!
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
