cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Сендан бошқа кимим бор...

Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 648
Suscriptores
Sin datos24 horas
-117 días
+11730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Бу қизимиз билан Роббимнинг уйида бирга меҳмон бўганмиз, аммо бир марта ўтириб бемалол суҳбат қилолганимиз йук,, келар кунимизгина ҳамсуҳбат бўлдик, қалблари очиқ, илмли, ихлосли муслима экан барчалари. Аллоҳ рози бўлсин ҳамма ҳаждошларимиздан. Хонаошларимиздан бршқалар билан ҳангома қилишга ҳам вақтимизни қизғандик, доим шошиб юрдик.
Mostrar todo...
Субҳанааллооҳ😢…. Яна ва яна мазза қилдим Айни ҳар биримизнинг ичимиздиги гаплар дуолар сўровларни ёзибсиз. Юртмиз жонкуярлари ҳар бирлари ситқидилдан бажарган хизматларини эътироф этмасак виждонимиз соф бўлмийди. Ҳақиқатдан бу хизматлар учун миннатдормиз юрт ҳалқ учун доимий дуодамиз. Аввал шунга ухшаш ибораларни ( юртимнинг ҳалқ учун холис хизмат ) эшитсам ўқисам унчалик хис қила олмаган эканман. Аллоҳимга шукрки ич ичмиздан буни хис қилдим. Биз ва биздан кейинги зурриётларимиз шариатига ватанига холис хизмат қиладиган авлодлар бўлишини сўраб дуо қилиб қоламан. @Nurtoj сизга Роббимнинг мағфирати ва роҳматлари ёғилсин. Илмиз зиёда бўлсин. 🤲🏻 (Ўқиб мазза қилдим)
Mostrar todo...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Абу Зарр Ғифорийдан, Ривоятнинг навбати. Ким амалда бардавом, Ин Шаь Аллоҳ жаннати. Айтилган ҳар бир ҳадис, Ўзларининг суннати. Суннатларин тирилтирган Энг муносиб уммати. Айтдилар Ҳақ ҳабиби, Матлубию, маҳбуби. "Яхшиликни озин ҳам, Қўлдан келса кўпин ҳам. Қилишдан тўхтамагин, Ишингни пухталагин. Санама озини оз, Қилаверсанг бўлар соз. Ютуғинг илинганинг, Жаннатга илинганинг. Тома- тома кўл бўлур, Савобларинг мўл бўлур. Шўрва қилсанг сувини, Кўпроқ сол, эй, Абу Зарр. Қўшниларинг бирини, Кўнглин олсанг, олтин,зар Бўлур коса таоминг, Ҳақдан қайтар иньоминг" Бу ривоят Муслимдан. Чиқармайин жисмимдан. Хотиралар жонланар, Кўз ўнгимда айланар. 😭😭 Ёшлик,  бахтли болалик, Оналигу оталик, 😭😭 Ширин дамларим мени, Тансиқ таом онамни Улашган қўшниларга, Бир бирдан яхшиларга. Таом боши ўшалар, Йўқлаб чиққан косалар. Онажон сузиб ҳалак, Югурардик чархпалак. Малол деган одат йўқ, Ортиқ саодат ҳам йўқ. Шу эди одатий ҳол, Болажоним қулоқ сол. "Яхши бўлар қилсак,"  дер, " Ёмон бўлар,  тўхта,"  дер. Шу икки жумла қамал, Улғайдик қилиб амал. Ҳар бири экан суннат,😭😭 Билмасдик нима миннат. Саҳоват ширин заҳмат, Ўргатганларга раҳмат.🤲🤲 Ота—онага раҳмат, Амма, холага раҳмат. Қўни— қўшнига раҳмат, Ўтиб кетишди улар, Жойлари бўлсин жаннат. Тирилтириб суннатни, Баракали умматни. То қиёмат ошасин, Қадриятлар яшасин.🤲🤲 Нуртож Сайдолим қизи. 13 сентябр, 2020 Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала,  саййидина  Муҳаммад https://t.me/nurli_toj
Mostrar todo...
Сендан бошқа кимим бор...

Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

7
Қўшнининг косаси (Ибратли ҳикоя) – Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан. Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди: – Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол! Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим. – Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди. Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар: – Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел. – Чойни ичиб олсинлар, кейин... – Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма! Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар: – Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!.. Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман. https://t.me/nurli_toj
Mostrar todo...
Сендан бошқа кимим бор...

Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

😢 3👍 2
Арофат бу арафа куни учун белгиланган майдон. Боши юқорида, давоми... 👎 Аллоҳнинг амри ила танланган жамоа бугун кун бўйи Арофат тоғи этакларида туриб, икки дунё учун керакли барча яхшиликларни сўраш имконига эгалар, вақт ва неьмат қадрига етиш, букунни қандай ўтказиш ҳар кимнинг эьтиқодига боғлиқ, Меҳрибон Роббим бир йилда бир кунни танлаб ва уни ҳайитлардан ҳам улуғ қилиб ўз меҳмонларига "Сўранг, бераман, дуо қилинг, ижобат этаман" деб бандаларини оғзидан чиққанини "адо этаман" деяптими, демак телефон титсак, суҳбат, уйқу ва бекорчи гап—сўзлар билан вақтни бой берсак, кунни ўтказсак айб кимда бўлади, айб фақат ўзимизда, ўзгада айб йўқ. Шу назарда теграмга боқдим, ҳамма сукутда, ҳамма дуода, Фотима пиқ—пиқ йиғлайди, қайси бир ҳожи кўзларини юмиб, Роббиси ила муроқабага киришган, Аннел хола ишонч билан дафтарида ёзиб олинган яқинларини ҳожатларини сўровга тушган, соҳибжамол Рафиқахоннинг қўллари дуода, юзларида ҳаё Роббисига муножоти эвазига кўзларида шашқатор ёш... Бу ерда ҳам жуда кўп гуруҳлар бир бирига аралашиб кетган, худди Минодагидек, таниш—нотаниш аммо ҳаммасининг юзларида нур, дилларида тажалли, тилаклар муштарак, тилаклар таниш, сўровлар бир хил. Аммо назаримда ҳаммасидан ҳам менинг дардим кўпроқдек, сўровларим аввало эл учун, юрт учун, дунё учун, аҳлим ва феьлим учун, қўш дунёга керакли неьматлар, қўш дунёда бизни асрагувчи фалокатлар яқин келмасин учун зарур Қурьоний дуолар, ортидан бўзлаб қилинган нолалар. Ҳурматли шайхимиз Алижон қори маьрузаларини бирида ҳожиларга "сиз ўзингизни энди тили чиққан боладек тутинг," дедилар." Бола битта сўзни масалан "дада" сўзини айтишни ўрганса, уни тўхтатиб бўлмайди, дада, дада, дада, дада ёки аяни ўрганса, ая, ая, ая, ая, ая тилига келган, айтаолган иборани кеча—кундуз бидир—бидир такрорлайди, тўхтатолмайсиз, сиз ҳам унинг сингари Аллоҳни шундай зикр қилинг, Аллоҳ Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ дея зикрдан тўхтаманг, тилингиз тепа танглайингизга ёпишар даражада такрорланг, ҳар куни ишингиз шу бўлсин, зикрми, саловатми тўхтаманг, бундай кунларда сизни гапга солган, зикрдан тўхтатган сизга дўст эмас" Айниқса, бу насиҳат Арафа кунида Арофат тоғида ғоят иш берди, ўтириб ҳам, ётиб ҳам зикр, дуо, истиғфор билан машғул бўлган жамоа элликбошининг кириб аёлларни сафланиб иқтидо қилиб намоз ўқишга ундаганда сергакланди, Пешин ва Аср намозлари қўшиб ўқилди ва ортидан маьруза тингланди. Шайх ҳазратлари айтибдиларки, "бу йилги ҳожилар ўн мингдан зиёд хатм билан арафани кутиб олди, улар ҳажжи акбардан ҳам зиёда мақомни эгаллади", дебдилар. Бу хатмга юртда қолган ватандошларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Кечгача дуода бўлинглар, ғафлатда қолманглар, дуо энг яхши ибодат, дея тайинланилди, шу куннинг қуёши ботмаса, деймиз, шошганимиздан қайсисини сўрадим, қайсиси қолди, ҳеч ким эсимиздан чиқмадими, деймиз, ташқарига қараймиз, машааллоҳ ҳали ёруғ, бу имкониятни берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин, хатмларни эркакларга бериб юборган бўлсакда ортидан дуоларга шўнғиймиз. Қуёш ботарда ташқарига отиламиз, ботиииб кетгунча қўллар дуода, бўзлаймиз оламлар Роббисига дардимизни сўйлаймиз, Ул буюк Зот малол олмагай, ҳожиларни Ўзи чорлаган, ушбу кунни Ўзи тайин этган, ижобати нақд қилиб қўйилган, ҳамма шу фурсатдан фойдалансам, дея гирён. Алҳамдулиллаҳ мусулмон қилиб яратган Роббимизга беҳисоб ҳамдлар бўлсин, Зотига, сифотига ҳамдлар бўлсин, барча пайғамбарларга саломлар, охир замон пайғамбарига то қиёматгача бардавом дуруду саловатлар бўлсин, омин!!! Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. Ҳаж хотираларини ёзгувчи Нуртож Сайдолим қизи. https://t.me/nurli_toj
Mostrar todo...
Сендан бошқа кимим бор...

Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

👍 2❤‍🔥 1 1
02:43
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📆 Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mostrar todo...
BIR YILLIK BARAKA+.mp421.90 MB
1
02:59
Video unavailableShow in Telegram
11.88 MB
👍 9🔥 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
2👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.