cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Андижон вилояти фермерлар кенгаши

Андижон вилояти фермерлар кенгашининг расмий канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
306
Suscriptores
Sin datos24 horas
-27 días
-130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#live ҒАЛЛА ЎРИМИ ОЛДИДАН ЭҲСОН ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ Буғдой уруғи қадалганидан тортиб, ғалла ҳосили пишиб етилгунига қадар барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарган миришкорлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари учун эҳсон дастурхони ёзилди. Тадбирда Андижон тумани хокими Б.Юлдашев ва сектор раҳбарлари иштирок этиб тадбир олдидан  туманимиздаги миришкорларни мўл ҳосилига барака ва  етиштирилган ҳосилни қисқа фурсатларда нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олишларини тиладилар. Шундан сўнг ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани ҳирмони мўл бўлишини тилаб Қуръон тиловат қилинди.
Mostrar todo...
👏 1
⚡️Бугун "Андижондонмахсулот" АЖ Избоскан тумани дон қабул қилиш шахобчасида қишлоқ хўжалигининг фахрийлари, массив раҳбарлари, имом-хатиблар ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида "Ғалла-2024" мавсуми олдидан эҳсон тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида туман бош имом-хатиби сўз олиб, барча бободеҳқонларга мавсумни беталафот ўтказишлари, хирмонни тўлдириб, халқимизни ноз-неъматларга тўлдиришдек катта масъулиятли ишларига ривожлар тилади. Шу билан бирга бошланаётган ғалла мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш, нес-нобуд қилмай йиғиб олишда куч-қувват тилади. Сўнг, туманнинг қорилари томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, бошланаётган ҳосилнинг ўримида барака тилаб, дуолар қилинди.
Mostrar todo...
🥰 1
11:31
Video unavailableShow in Telegram
Андижон вилоятида 16 минг 966 нафар ёшларга бугунги кунда 2 минг 500 гектар ер майдонлари ажратиб берилган. Жалақудуқ туманида 1 минг 528 нафар ёшларни бандлигини таъминлашда 234 гектар ер майдонлари 10-15 сотихдан ажратиб берилган. 🌽 Туманнинг Ақча МФЙ да яшовчи Абдумаликов Дилмуродга 15 сотих ер майдони ажратиб берилган бўлиб ушбу майдонларга макка жухор ва ловия экиб парваришламоқда. 🥔 Отабеков Мухриддинга 15 сотих ер майдонига картошка экиб етиштирмоқда. Булоқбоши туманида ёшларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган хатловларда 707 нафар ёшлар деҳқончилик қилиш истагини билдирган ва уларги 106 гектар ер майдонлари ажратиб берилган. 🍅 Туманнинг Тошкечик МФЙ да яшовчи Ғуломова Дилфузага 15 сотих ер майдони ажратиб берилган бўлиб ҳозирда картошка, помидор ва булғор қалампирларини экиб етиштирмоқда. Бир сўз билан айтганда туманда ёшларга ажратиб берилган ер майдонларига картошка, сабзавот, полиз ва дуккакли экинларини экиб етиштиришмоқда. 👉 https://t.me/fermerlarkengash
Mostrar todo...
MR3.mp4145.70 MB
🥰 1
04:17
Video unavailableShow in Telegram
Жалақудуқ туманида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиб даромадларини ошириш борасида аниқ чора-тадбирлари олиб борилмоқда. Туманда 63 МФЙ ларда 38 минг 897 та хонадонлар бўлиб уларнинг 2 минг 344 гектар томорқа майдонлари мавжуд. Маданият МФЙ 665 та хонадон эгалари 33 гектар томорқасида доимий даромадларини оширишга эга бўлиб 1 йилда 3 марта ҳосил олишга эришмоқда. Мухаббатхон Абдукаримова 10 дон ортиқ гулларни парваришлаб келмоқда. 3 сотихига иссиқхона ташкил этган. Абдумўмин Шерқўзиев 13 сотихли томорқасига картошканинг эрта пишар навини экиб 1,5 тонна хосил олишни мақсад қилган. Жорий йилда туманда 5 аҳоли хонадонларига кичик хажмдаги музлатгичлик омборхоналар ташкил этилиши кўзда тутилган эди. Ҳозирда 2 та хонадонларда кичик хажмдаги музлатгичлик омборхоналар ташкил этилди. Ушбу ҳудудда аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мазкур музлатгичлик омборхоналарда захира қилиниб ҳалқимиз дастурхонига қишин-ёзин етказиб берилади.
Mostrar todo...
2.mp467.81 MB
👍 1
#gilos 🍒Andijon viloyati Baliqchi tumani Umarov mavzesida joylashgan 5 gеktar bogʻda yetishtirilgan gilos eksport hamda ichki bozorga yoʻnaltirmoqda. 🌐Website 💬Telegram 💬Facebook 📺YouTube 📷Instagram
Mostrar todo...
Шаҳрихонда  ғалла хосилини ўриб-йиғиб олишга тайёргарлик юзасидан семинар ўтказилди. —————- Туманда 2024 йил учун 6402 гектар ер майдонига кузги бошоқли дон экилиб, ғаллакорлар томонидан парвариш қилинди. Бугун туманимизда Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги котибияти бошлиғи У.Рахимов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Юлдашевлар  дала майдонларида етиштирилган ғалла ҳосилини тез фурсатларда  сифатли  ўриб-йиғиб олиш  мақсадида мутасадди қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, ташкил этилган 25 та ғалла отрядлари аъзолари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди. Семинарда  ғалла ўрим-йиғимига бириктирилган масъулларга  ғаллани сифатли қилиб ўриш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, семинар якунида пахта ҳосилини етиштиришда ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехника тадбирларини ўз вақтида бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.
Mostrar todo...
Шаҳрихонда  ғалла хосилини ўриб-йиғиб олишга тайёргарлик юзасидан семинар ўтказилди. —————- Туманда 2024 йил учун 6402 гектар ер майдонига кузги бошоқли дон экилиб, ғаллакорлар томонидан парвариш қилинди. Бугун туманимизда Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги котибияти бошлиғи У.Рахимов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Юлдашевлар  дала майдонларида етиштирилган ғалла ҳосилини тез фурсатларда  сифатли  ўриб-йиғиб олиш  мақсадида мутасадди қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, ташкил этилган 25 та ғалла отрядлари аъзолари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди. Семинарда  ғалла ўрим-йиғимига бириктирилган масъулларга  ғаллани сифатли қилиб ўриш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, семинар якунида пахта ҳосилини етиштиришда ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехника тадбирларини ўз вақтида бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.
Mostrar todo...
ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Мурожаат учун: @rustambek78