cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
12 548
Suscriptores
+524 horas
+147 días
+7830 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

02:41
Video unavailableShow in Telegram
Ҳаяжон, ишонч ва эртанги кун масъулияти - 153 нафар тингловчи Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини муваффақиятли битирди Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Mostrar todo...
Мактаб.mp423.43 MB
Диплов – қўлда, олдинда - танлов Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Cудьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси (2023/2024 ўқув йили) битирувчиларига магистр дипломи топширилди. БАТАФСИЛ👈👈 Каналга уланиш:
Mostrar todo...
Ҳ А М Д А Р Д Л И К Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Жаҳонгир Каримовга падари бузрувори Абдужалил Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Mostrar todo...
01:31
Video unavailableShow in Telegram
"Барча судьялар бир хил мақомга эга, бироқ раҳбар судьяликнинг хос талаблари бор" - Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида сараланган судьялар қайта тайёрлаш курсида таҳсил олмоқда Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Mostrar todo...
Умида.mp440.64 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Маънавият_тафаккур_хулоса Шердан қўрққандан кўра нафсдан қўрққан фойдалироқ. Нафсга эрк бермасанг, жонинг саломат бўлади. Мол ва бойликнинг умри қисқа, тезда завол топади. Яхши ном эса узоқ яшайди. Оз нарса билан иззатда бўлмоқ – кўп нарса билан беқадр бўлишдан афзалдир. Тухум ўғрилаган туя ҳам ўғирлайди. Сиринг ичингда экан, у сенинг асирингдир,ташқарига чиқса, сен унга асир бўласан. Ҳар қандай нарсада исроф бор, аммо яхшиликда исроф бўлмайди. Сенинг уч дўстинг бор: ўз дўстинг, дўстингнинг дўсти ва душманингнинг душмани. (“Ҳикматнома”дан) Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Mostrar todo...
Ҳ А М Д А Р Д Л И К Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди судьяси Ўткирбек Абдураҳмоновга волидаи муҳтарамаси Анорхол Райимбердиеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Mostrar todo...
Суд раиси, ўринбосари қандай тартибда тайинланади (сайланади)? Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади. Вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси, раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси, раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишиб олинган хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади. Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар суди раиси, раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайинланади. Туманлараро, туман, шаҳар суди, ҳудудий ҳарбий суд раиси, раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланади. (“Судлар тўғрисида”ги қонун, 70-модда) Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Тергов судьялари: «икки қутб» ўртасидаги адолат тарозиси Зафаржон Омонов, жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг раиси ...Тергов судьяларининг вужудга келиши ҳақидаги тарихий маълумотларни кўрсак, бу институт Францияда 14-15 асрларда пайдо бўлгани ва Наполеон ҳукмронлигидаги Франциянинг 1808 йилдаги жиноят процессуал кодексида қонун билан мустаҳкамланганини кўриш мумкин. МДҲдаги айрим давлатларда ҳам ушбу институт бир неча йилдан буён амалда. Жумладан, қўшни Қозоғистон Республикасида ҳам тергов судьялари 2015 йил 1 январдан буён фаолият олиб бормоқда ва бугунги кунда ушбу амалиёт анча ижобий натижа берганини таъкидлаш лозим. Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Mostrar todo...
#Жараён Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловичлари якуний давлат аттестация синовларидан ўтмоқда. 2023-2024 ўқув йилида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлаш курсига 153 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, уларнинг 48 нафари жиноят ҳуқуқи, 47 нафари фуқаролик ҳуқуқи, 30 нафари иқтисодий ҳуқуқ ва 28 нафари маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича таҳсил олди. Якуний давлат аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга тегишли диплом берилади ва улар илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун очиқ танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Каналга уланиш:
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.