cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

☪ IYMON CHIROG'I

Андижон вилояти Асака тумани ТОШТЕПА "Маъмир қори" жоме масжидининг расмий диний-маърифий телеграм канали. Саволларингизни ушбу манзил орқали йўллашинниз мумкин: ❓ ❓ 👉 👈 ❓❓

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
280
Suscriptores
Sin datos24 horas
+37 días
-230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан бўлсалар? - Қандай қилиб ажамларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Имом Бухорий, Имом Муслимлар чиққан бўлишса? - Қандай қилиб курдларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Салоҳиддин Айюбий чиққан бўлса? - Қандай қилиб туркларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Муҳаммад Фотиҳ чиққан бўлса? - Қандай қилиб ҳабашларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу чиққан бўлса? - Қандай қилиб барбарларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Ториқ ибн Зиёд чиққан бўлса? Энди қандай қилиб биз ва уларнинг барчалари билан ўрталаримизга дўст-биродарликни солиб, миллатчилик ва қабилачилик иллатларидан қутқарган ва бир уммат сифатида жамлаган Исломни яхши кўрмас эканмиз? “Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг”. (Анбиё сураси, 92- оят). Энди қандай қилиб инсонларни яхши кўришни, бу ишларда адолат мезонларига риоя этишни таълим берган Аллоҳ таолони яхши кўрмас эканмиз? Изоҳ: Ториқ ибн Зиёд - Умавийлар даврининг энг йирик саркардалардан. 711 йилда Ториқ ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ бошчилигидаги қўшин Ўрта Ер денгизини Атлантика уммони билан боғлайдиган Гибралтар бўғозини кечиб ўтиб, аввал Андалусияни, кейин 718 йилгача ҳозирги кунда Испания, Португалия, Андорра ва Гибралтар жойлашган Пиреней яриморолини тўла фатҳ этади. Султон Муҳаммад Фотиҳ – Истанбул (Қустантиния)ни фатҳ қилган турк саркардаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Истанбул фатҳи ҳақида башорат қилиб: «Истанбул (Қустантиния), албатта, фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўмондон нақадар бахтли қўмондон, уни фатҳ қилган аскарлар нақадар бахтли аскарлардир», деганлар.
Mostrar todo...
arabic.uz (hikmatlar)

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Photo unavailableShow in Telegram
#Ибрат Тошкентдан қайтаётган эдик. Довондан кўтарилишда дамас машинаси учиб тушаётганини кўрдик. Жуда катта тезликда пастга тушиб туриб, тўхтай олмай қарама қарши йўналишга ўтиб кетди. Машинадан олиб қочиб қояга олиб бориб урди. Шу ондаёқ тўҳтадик. Дамас ағдарилиб кетди. Ёрдам бериш учун ўша томон югурдик. Дамасга кўкатлар ортилган экан. Ҳайдовчини олиб чиқиш учун машинанинг ичини амаллаб очдик. Қисилиб қолган, зарбани кучидан жуда аянчлик аҳволда эди. Калласи ёрилиб кетган, оёқлари мажақланган, тирқираб қон оқар эди. Ҳайдовчининг ёнидаги одамнинг аҳволи ундан ҳам оғир экан. Анча урунишлардан сўнг зўрға чиқариб олдик... Шу даражада аҳволи оғир эдики. Жон талвасасида питирчилар эди... Орадан кимдур биринчи ёрдам беришга ҳаракат қилди. Яна кимдур : - Жон беряпти калима айтсин - деб бақирди. Калимани такрорласин деб унга айтдик. У эса: - "Кўкатнинг бир боғи юз сўмдан. Агар қопи билан олсангиз арзонлаштирамиз. Келишамиз" - деб такрорлар эди. Унинг аянчлик аҳволини кўриб қотиб қолган бўлсам, у гаплари янада музлатиб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас қимирламай қолди. Жон таслим қилди. Милиция ҳодимлари тез ёрдам етиб келди. Йўлдан қайтар эканмиз, ҳеч ким бир бирига гапиргани куч топа олмади... Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. - Бир боғи юз сўмдан. Қоп олсангиз арзон. Келишамиз... Инсон бу дунёда нима сўзни кўп ишлатса кетар чоғида ҳам шу сўзни айтиб кетар экан. Кетарда "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тирикликда имкон борида қайтарилмаса, кетар чоғда тилга келмас экан. Аллоҳ таоло оҳиримизни чиройлик қилсин
Mostrar todo...
Фоҳишанинг либосини кийиб олганлар ёки Либос ички оламнинг ифодасидир Инсон асли либоссиз туғилса ҳам, туғилиши биланоқ бир парча матога ўралади. Умрининг охирига қадар либос билан яшашга буюрилади. Ва ниҳоят умрининг ниҳоясида ҳам кийимсиз кетмайди. Тўғри, қайсидир қабилалар Аллоҳ таъолонинг бу марҳаматидан мосуво бўлганлиги айни ҳақиқат. Яъни нудист ёки натурачилар, деб номланадиган инсон шаклидаги жонзотлар ҳам йўқ эмас. Асли у қабилаларга тегишли бўлмаса ҳам уларга тақлид қилгувчи тентаклар ҳам сероб. Лекин бизнинг сўзларимиз мусулмонларга тегишли. Мусулмон бўлмаганлар келиб-келиб бизнинг мақоламизни ўқирмиди? Борди-ю, тасодиф ила ўқиб қолсалар, улар ҳам ибрат олишлари мумкин. Кийиниш маданияти кейинги пайтларда энг долзарб, энг кўп муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлаётган мавзу бўлиб қолди. Муҳокама ва мунозраларнинг кўп бўлиши табиий. Чунки инсоннинг ички олами не қадар даражада турфа бўлса, ташқи кўриниши учун бўлганшахсий эътибори ҳам шу қадар бўлади. Руҳиятшунос олимларнинг таъкидлашларича кийим инсоннинг ички оламини очиб беради. Лекин мутахассис бўлмаган инсон ҳам бу нарсани англайди, агарчи мутахассислар каби илмий далиллар ва фактлар билан асослаб бера олмаса ҳам, ҳаётда доимий равишда бу ҳолатга рўбарў келади. Ҳар қанча принципиал инсоннинг ҳам барибир ўзи билан мулоқотда бўлган кимсанинг либосига эътибор бера олмаслик имконияти олдида ожизлиги сезилиб қолади. Иттифоқо, либос инсоннинг ички дунёсининг кўзгуси ҳамдир. Хилма-хиллик, биринчи галда одамларнинг ташқи кўринишида, кийган кийимларида намоён бўлади. Кийинишига қараб, одамнинг ички дунёси ва маънавиятига баҳо бериш барча халқларда ҳам бор гап. Аждодларимиздан мерос - кийиниш маданияти ўзлигимизни англатишини, асрлар шиддатига дош берган иродамизни, сабру-қаноатимизни, пок умидларимизни ифода этишини унутмайлик. Миллий кийимлар ва безак турлари тарихимиз давомида шаклланган бўлса-да, кейинги пайтда турли ўзгаришларга юз тутаётгани сир эмас. Бу ҳол табиий. Лекин ўзгаришларини, янгиликларни оқилона қабул қилиш керак. Америкалик сўз устаси Девф Шепал шундай деган экан: "Ёпиқ, супо бўлмаган кийим кийганидан эътиборни ўзига жалб қиладиган аёл баъзан ҳали унча тарбия кўрмаган бир гуруҳ йигитлар олдидан ўтиб қолади. Шунда йигитлардан бири унинг қаршисига чиқса, аёл дарров ўзини олиб қочиб: "Қоч, нари тур, мен сенга ёмон аёл эканманми? Очиқ кийинган дегани бузуқ аёл дегани эмас, ахир!" деб қичқиришга тушади. Тўппа-тўғри, очиқ-сочиқ кийиниш бузуқи дегани эмас, албатта, буни ҳеч қачон унутманглар, азизларим! Аммо муҳтарама хонимлар бир нарсани яхши тушунишлари керакки, бу жуда ҳам ҳайратланарли ва ўйлантирадиган ҳолат. Масалан, мен - қизиқчи Девф Шепал миршабнинг кийимини кийиб олиб кўчада кетяпман. Одамлар мени кўриб, дарров биттаси келадида: «Мана бу ерда жиноятчилар яширинган, илтимос сиздан, уларни қўлга олишда бизга ёрдам берворинг», деб қолади. Мен бўлсам: "Бор, нари тур, бу менинг ишим эмас. Нима, миршабнинг кийимини кийсайла миршаб бўлиб қоладими одам? Кийган кийимим менинг миршаблигимни англатмайди, ахир», деяпман. Нима демоқчи бўлганимни тушунгандирсиз? Муҳтарама хонимлар, сизнинг гапингиз жуда ҳам тўғри, очиқ-сочиқ кийинишингиз сизнинг бузуқ аёл эканингизни билдирмайди. Аммо шуни аниқ билингки, сиз ўшандай бузуқ аёлларнинг кийимини кийиб олгансиз, шуни унутмасангиз бўлгани". Биз ҳам шу гапга қўшиламиз – ўчиқ-сочиқ ва йиртиқ-ямоқ матоларни кийиб олган қиз ёки аёл эҳтимол эсли ва покизадир, лекин ҳар ҳолда фоҳишаларнинг кийимини кийиб олибди-да! Улуғбек қори Йўлдошев
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Rajab Ro'zimuhammad ёзмоқдалар: Ўзлари ўлгудай қўрқоқ, мунофиқ бир тоифа одамлар пайдо бўлган. Аллоҳнинг мукаммал дини бўлмиш дини Исломни қоралаш билан шуғурланишмоқда. Айрим чала муллаларга ёки кам сонли илмсиз радикаллар баҳона динимизни очиқ ойдин қоралашмоқда, мазах қилишмоқда. Аллоҳдан қўрқмасдан Аллоҳга қарши иш қилишмоқда. Жамиятни пароканда қилишга ҳисса қўшишмоқда. Қўрқоқлиги шундаки ўша ғаламис кимсаларнинг ҳукуматга ҳам ичида ғуч ғуж айтар сўзи бор. Қўрқоқлигидан ғинг деёлмайди. Лекин Аллоҳдан қўрқмайди. Бемалол оғзига келган гапини гапиради. Аслида Аллоҳнинг жазоси ҳукуматникидан кўра кўп оғирроқ эканини товуқ мияси ўйлаб ҳам кўрмайди. Сен қўрқмай қарши бораётганинг Зот, сени ва сен қўрқаётган ҳукуматниям жазолай олади... Ислом динига душманлик қилганларнинг кейинги ҳоли нима кечгани билан ҳеч ким қизиқмайди. Жудаям кўплаб маълумотлар тўплашга эришганман. Айрим мисолларни келтирай: Қонун ҳимоячиси билан шуғурланувчи бир туман бўлими раҳбари бўлган. Масжидга борувчи давлат хизматчилари, ўқувчиларни аниқлаб, жазолар қўллаб юрган. Йигирма йиллар олдинги воқеа бу. Тўртта домла имомни туҳмат билан қаматган. Ўша туман одамлари масжидга чиқмай қўйган. Уйида ҳам намоз ўқишга қўрқадиган даражада таъсир ўтказган. Ўша мансабдор мана 8 йилдан бери ўрнидан туролмай, тезроқ ўлсам дея дуони канда қилмайди. Тавба деб ёзаман, иккита ўғли эмаклаб маймундай сакраб юришади уйига борсангиз. Бойлигиям тугаб битиб, қашшоқлашишган. Ўша мансабдор қўл оёқдан қолгану лекин эс ҳуши жойида, қилмишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни хўнграб йиғлайди... Бу оиланинг жонига мусулмонлар оро кирди. Закот, фитра, фидя ва эҳсонларини шу оилага беришади. Шу билан жон сақлаб келишмоқда... Швецияда улуғ Каломни ёқишдай тубан бир ишлар амалга оширилиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Ўн уч йил олдин бир кимса шу ишни қилган. Аста секин ризқи танглашиб, қашшоқлашиб бориб, ўта ночор аҳволга тушган. Етарли хулоса чиқариш ўрнига жаҳолатида собит турганидан, катта пул эвазига шу ишга яна қайта қўл урган. Шу жирканч ишини қилиб, пулини олган ва дам олиш, одамлардан ҳоли бўлиш мақсадида етарли озиқ овқатлар ғамлаб, ўрмонни қоқ ўртасида виллани ижарага олган. Бир ой мазза қилиб яшашни мақсад қилган. Кунларнинг бирида ўрмонда саёҳат қилиб юриб, магистрал йўлга чиқиб, яёв бироз юрган. Шунда узоқдан битта фура сигнал чалиб, катта тезликда уни устига қараб ҳайдаётгандай бўлган, у бирдан йўлни ўртасига ўзини отган. Шунда фурачи рулни тўғирлаганида уни тилка пора қилиб, мажақлаб, хатто йўқ бўлиб кетар даражада парчаланиб кетган. Фура ҳайдовчиси уни танимаслигини, ҳар куни шу йўлдан юк ташишини, узоқдан кўзи тушиши билан сигнал чалиб, огоҳлантирганини гувоҳликберган. фура яқинлашганда у кимсани ўзи фурани олдига отганини камералар ёзиб олган... Яна ўндан ошиқ мисоллар бор. Шу иккиси етарли бўлса керак деб ўйлайман. Оламлар ва одамларни яратган битта ва ягона қудратли Зот бу Аллоҳдир. Бир томчи сувдан одам яралмайди. Одам Аллоҳнинг амри билан яралади. Бир томчи сув восита халос. Эшшак семирса эгасин тепар, қабилида иш тутаётганда сал мияни ишлатилса, кенгроқ тафаккур қилинса, ўйлайманки, жамиятда носоғлом маънавий муҳитни юзага келтиришга ҳисса қўшишдан тийиларсиз балки...
Mostrar todo...
Бу– йигирма йиллик воқеа. 2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради" деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик. Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади. Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди. Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим... Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар...
Mostrar todo...
Онангизни йўқланг, одамлар! Бозор тушинг, олинг тўртта нон, Ён кўтарса писта, бодомлар. Бунда сизга энг азиз меҳмон Онангизни йўқланг, одамлар! Деманг, дунё қўлимдан тутган, Қўлим қўйса йўлимдан тутган, Дунёни бир чет қўйиб, кутган, Онангизни йўқланг, одамлар! Кўнглин олинг хуш суҳбат қуриб, Ҳажга боринг орқалаб юриб, Токи тупроқ қучмасдан туриб, Онангизни йўқланг, одамлар! Важ бўлмасин кўклам, қишингиз, Чала қолса қолсин ишингиз, Ҳақдан кейин чин дўст кишингиз, Онангизни йўқланг, одамлар! Нафс ақлдан чиқмасин ғолиб, Сўнгда юрманг пушмонда нолиб, Ён ёрингиз, болангиз олиб, Онангизни йўқланг, одамлар! Банд даст дардда, ғамда чиниққан, Соғинч сабаб ранги синиққан, Сизни жони гаровда туққан, Онангизни йўқланг, одамлар! Онасиз тун оҳ урар қаранг, Кун бош эгиб, жим юрар аранг, Жон ўқ, тан ёй тортилмай таранг, Онангизни йўқланг, одамлар! Бўлса сизда иймон, ғурур, ор, Меҳрингизга этманг бунча зор, Бир куни соғ, беш куни бемор, Онангизни йўқланг, одамлар! Ҳеч тўхтамас соатнинг мили, Ўтиб борар милларда йили, Болангиздан қайтар ҳосили, Онангизни йўқланг, одамлар! Пул топилар, топилар сафо, Ва лек билинг сафо бевафо, Кекса жонга чектирмай жафо, Онангизни йўқланг, одамлар! Тулпордами ё юриб яёв, Йўл-йўлакай ҳеч қурса бирров, Арзин айтмас ҳокисор, баёв Онангизни йўқланг, одамлар! Куйга солсин байтимни бахши, Она бутун борлиқнинг нақши, Ҳамма ҳамма ҳаммадан яхши, Онангизни йўқланг, одамлар! Вақт йўқ деган сўзингиз чакки, Байтим сизга бергувчи дакки, Тунлар айтган алласи ҳаққи, Онангизни йўқланг, одамлар! (Марҳабо Каримова)
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Отаётган тонг- мен учун ҳаётим давомидаги энг гўзал тонг дейишим мумкин эди... Мана шу тонгда жуфти ҳалолим, бомдодни мен билан бирга ўқимоқчи эканлигини билдирдилар... Кўзларимда ёш билан таҳорат учун сув ҳозирладим, қўлларимда титроқ, куёв сарпога онам солган жойномозни қидирардим... Жуда гўзал холат эди ман учун, биргаликда номоз ўкимоқлик... Жойномозга томган кӯз ёшларим ҳам Аллоҳга шукр айтар эди гўё .... Оиламизга, хонадонимизга файз кириб келганди. Бахтиёр эдик. Ҳўжайиним, мени ўн ёшга котта бўлишимни сӯраган, улғайишимни истаган инсон- энди ўзлари ўн ёшга кичик бӯлиб колгандек эдилар. Ҳазил қилардилар, эркалардилар. Шунчалик боғланиб қолдиларки, энди менсиз тура олмас, ишда бўлганларида то уйга келгунларича хар соатда телефон қилардилар. Арзимас баҳоналар топиб ҳам телефон килардилар. Охир оқибат Тошкентдан ижарага уй олиб, ўзларининг ёнларига опкеволдилар. Ойижоним эса қайнотам билан аҳил инок яшаяптилар. Ҳар доим дуодалар. Ҳар куни телефон киламан, худди дугоналардек узоқ гаплашамиз. Хўжайинимнинг эса ишлари юришиб кетти, шахсий бизнесларини очдилар. Машина олдик. Яқинда марказдан уй сотиб оламиз. Энг кувончли хабар эса биз тез орада фарзандли бўламиз иншаоллох. Хаётимдан мамнунман алҳамдулиллаҳ. Шуни билдимки- инсон бахтни ӯз қўллари билан яратади. Хурматли бегойим, агар сизнинг ҳам хаётингизда муаммолар бўлса, улардан қочманг, ҳал қилинг. Оилангизни бир боғ деб билинг, ўзингиз боғбон бӯлинг! Гулларингиз сўлишига асло йўл қўйманг, боғингиз мудом гуллаб яшнаб тураверсин! Муаллиф номаьлум Ҳақларига дуодаман.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.