Sof tib
Ir al canal en Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Mostrar más433
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
433
#ҳадислар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
Муслимнинг лафзида:
«Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладур», дейилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Ассалому алайкум.
Каталогимизни тожик тилига таржима қилишимиз керак. Мутаҳассислар борми? Хизмат ҳақи келишилади. Мурожаат учун:
https://t.me/SOFTIB_admin
433
СИЗ УЧ ДАҚИҚАДА ЎҚИБ БЎЛАСИЗ, МEНИНГ БИР КУНИМ БEКОРГА ЎТДИ
Шахсий эҳтиёжларимда фойдаланиш учун пластик карточка олмоқчи бўлдим. Эрталаб соат 9 да банкка кирдим. Эшик олдида турган ходим "Қаерга?" деди. Табиий-ки,(бино ичида бошқа ташкилот ҳам бормикин, билмадим) "Бозорга" демасдан "банкка" дедим. Индамасдан қўйиб юборди. Ўринсиз саволга тушунмадим. Бўлимлардан бирига кирдим. Ярим соатларда навбатим келгунча кутдим. "Карточка олмоқчийдим" дедим. "Солиққа чиқасиз, ИНН оласиз, паспортингиз билан нусхасини олиб келасиз" деди, чиқиб солиққа бордим. Бу ерда ҳам бошқа корхона борми билмадим-у, "эшик оғаси" "Қаерга?" деди, "Солиққа" дедим. Йўлаклари қоп-қоронғи, тумонат одам, ИНН қоғози қаердан олинишини сўрадим, ўша ердаги ҳамма шу қоғоз учун турганини, электр ўчиб қолганини айтди, навбатга турдим. Бир соатча кутдим, таҳминан 10:30 ларда ходимлардан бири "ишларингиз бўлса бемалол бажариб келаверинг, свет бир соатдан кейинроқ ёнаркан" деди, навбатни тарк қилиб, чиқиб кетдим...
Соат иккидан ўтганда солиққа яна бордим, навбат кутдим, дуода бўлдим, "Роббим, менга навбат келганда чироқ ўчиб қолмасин" деб сўраб турдим. Ниҳоят, ўша ҳаёт-мамотни ҳал қилиб юборадигандай ИНН қоғозини олдим, ҳурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетмоқчи эдим "қарздорлигингизни текширтиринг" деб, бошқа хонага ишора қилди, "уҳҳ" деб яна навбатга турдим. Навбатим келди, қарзим йўқ экан, имзо қўйилган қоғозни олдим. Шунисига ҳам шукр-ки, қарзим бўлганда банкка қарз тўлагани йўрғалаган бўлардим. "Энди бошлиққа чиқасиз, муҳр босиб беради" деган буйруқнамо оҳангни эшитиб, юқори қаватга кўтарилдим, яна навбатга турдим...
Шу билан солиқдаги ишларим хозирча тугади ва банкка йўл олдим. Яна навбатга турдим. "олиб келган бўлсангиз бу қоғозни намунага қараб тўлдиринг" деди, беш дақиқаларда ёзиб қутулдим. "Буни олиб, ҳисобчига имзо қўйдиринг" деди, чиқиб яна навбатда турдим. Қўл қўйдирдим, "ана у хонага кириб, рақам очишга ариза топширинг" дейишди, ва яна навбатга турдим. "Энди бўлдими?" дедим, "йўқ, биринчи кирган хонангизга кирасиз" деди, яна кўнглимни айнитиб юборадиган навбатга турдим. Қоғозни қўлимдан олиб, "пул топшириш учун бу бланкани тўлдирасиз, кассага 25839 сўм тўлаб чиқасиз" деди, битта қоғозга "ЙИГИРМА БEШ МИНГ САККИЗ ЮЗ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗ СЎМ" деб уч марталаб ёздим. Ғазначининг туйнугига бориб, навбатга турдим. У ҳам қўлимдан қоғозимни олди-да "ҳисобчига кириб, рўйхатга олдирасиз" деди. Энди "НАВБАТ" ҳақида ёзмайман, бошларим айланиб кетди...
Ҳисобчи рўйхатга олиб, қўл қўйиб берди, қайтиб кассага кирдим, пулни тўладим, "энди-чи?" дедим. "Биринчи кирган хонангизга яна кирасиз" деди. Яна "ўша"ни кутдим. Қўлимдаги пул топширилганлик ҳақидаги қоғозни олди, "карточкага пулни хозир юкласам бўладими?" дедим. Ходима менга ўхшаган ойдан тушган одамни энди кўрди шекилли, "нималар деяпсиз, бу ҳали Тошкентга юборилади, эртага кечроқ хабар оласиз" деди. "Ҳўп, эртага оламанми карточкани?" деган саволимга "ҳар эҳтимолга қарши телефон рақамимизни ёзиб олинг, келишдан олдин қўнғироқ қилинг, эртага тайёр бўлмаслиги ҳам мумкин" деган жавобни олдим...
-----
Юқоридаги Ўзбекистонда эди. Энди Москвада карточка олганимни ёзаман.
Банкка кирдим, навбат рақамини берадиган ускунадан рақам ёзилган қоғоз олдим. Икки дақиқаларда карнайдан мендаги рақамни айтилиб чақирилдим, айтилган хонага кирдим, муддаони сўради, айтдим. Принтердан тайёр ариза-шаблонни чиқариб менга узатди, қўл қўйиб, қайтариб бердим. "Оддийси хозир тайёр бўлади, исм-шарифингиз бўрттириб ёзилгани эртага тайёр бўлади" деди, шунисини танладим. "Истасангиз курер орқали манзилингизга юборамиз, истасангиз эртага соат тўққизда олиб кетасиз" деди. Эртасига эрталаб олиб кетдим. Ҳаммаси бўлиб ярим соатча вақт сарф қилдим...
-----
Мен қонунларга, раҳбарларга қарши эмасман, бюрократияни, қоғозбозлик, навбатбозликни ёмон кўраман.
Бугун такамиз нега тоққа чиқиб кетмаётганини яна бир бор ҳис қилдим...
Салим АЙЮБИЙ
https://t.me/joinchat/AAAAAE2K8mg1nJu6hpgQRA
433
⚡️Табиий муолажа: Алоэли совун (ёғли терилар учун)
Кўпчилик ҳамюртларимиз алоэнинг шифобахш ўсимлик эканлигини билганлари ва уни ўз хонадонларида чиройли манзарали гул сифатида
ўстирганликлари билан, уни қандай ишлатишни ва унинг асосида тайёрланган дори-дармонларнинг нақадар ажойиб хусусиятларга эга
эканлигини афсуски билишмайди. Агар алоэдан (эски тиббий китобларда ва
халқ табобатида Сабр, Сабур деб ҳам номланади) тўғри фойдаланилса, у элликдан ортиқ касалликларни батамом даволашга имкон беради. Шунинг учун ҳам алоэ кўпчилик дори-дармонлар ва косметик препаратларнинг таркибига киради. Алоэ асосида тайёрланган препаратлар касалларга соғлиқ, камқувват одамга куч ва қувват ҳамда чеҳрага янгидан чирой беради.
Қадимги мисрликлар ҳам алоэга алоҳида эътибор берганлар ва
уни хаёт эликсирининг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблаганлар. Кўпчилик тиббиёт олимларининг тажрибасига кўра, алоэ тери касалликларини даволашда ишлатилиши мумкин бўлган энг самарадор воситалардан бири экан. Шу сабабли, «Соф Тиб» жамоаси янги табиий ва фойдали «Алоэли совун» ни тавсия қилади.
Таркиби:
Алоэ эсктракти, 20 дан ортиқ аминокислоталар, минераллар, кальций, магнийлар, витаминлар, полисахаридлардан иборат.
Қўлланиш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор
берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Фойдали хусусиятлари:
- Юздаги ҳуснбузарларни кетказади;
- Терини юмшатади;
- Юзни оқартиради;
- Юз пораларини очади.
П.С.: Дарвоқе, совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
@sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Ейиш ва ичишда тартибга риоя этмаслик
Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўладиган озуқалардир. Ширинлик ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини шу ерда тамомлайди.
Сув эса ошқозонда вужуд иссиқлиги даражасига етганидан кейин, тўғридан тўғри ичакларга ўтади. Демак, аввал сув, кейин бирга емаслик шарти билан мева ёки ширинлик, кейин салат ва таом ейиш керак. Икки турли таом ейилаётган бўлса, енгил ва сувлисини аввал, оғир ва
қуруғини кейин ейиш керак бўлади.
Таомдан кейин мева ёки ширинлик ейилса, мева-ширинлик ҳазмини тамомлаши учун ичакларга ўтмасдан, ейилган емакка тақалиб, туриб
қолади, чирийди ва газ чиқаради.
Қуръони Каримда мазкур тартибга риоя этиш буюрилган: “...ўзлари танлаган меваларни ва иштахалари тортган қуш гўштларини айлантиришади.” (“Воқеа” сураси, 20,21).
Кўриб турганингиздек, бу оятларда мева гўштдан олдин саналган. Яна бир оятда “Ва сизга ширинлик ва беданалар нозил қилдик” (“Бақара”, 57) дейилади. Бу ерда ҳам ҳолва, (яъни карбонгидрат-ширинлик), беданадан, (яъни протеиндан) аввал келаяпти.
Ибн Сино эрталаб нон еганларга гўштни кечқурун ейишни тавсия қиларди. Нон ва гўшт орасидаги вақт шунчалик узун бўлиши керак. Гўшт билан нонни бирга ейиш зарур бўлса, аввал нонни гўшт сувига ботириб, ейиш ва шундан сўнггина гўшт ейиш лозим. Таомдан кейин сув ичилса, сув ичакларга ўта олмайди, ошқозоннинг кенгайишига, ошқозон кислотасининг тарқалиб, заифлашишига, ҳазмнинг чўзилишига, ошқозоннинг қийналиши ва бузилишига сабаб бўлади. Таом орасида сув ичиш тўғри эмас, чунки овқат еб сув ичган, таомни яхши чайнамайди. Етарлича чайналмаган таом ошқозонга, ичакларга ва талоққа зарар беради.
Таомдан 1,5-3 соат кейин сув ичиш тўғри бўлади. Зотан 1,5-3 соат кейин ошқозоннинг ҳазми тугаётган пайт, тананинг сув талаб қилиши нормал ҳолат бўлиб, бу сув ичишнинг айни вақти ҳисобланади. (“Аъроф” сураси 31-чи оятда “... енглар, ичинглар фақат исроф қилманглар…”, дейилган. Бу оятда ҳам “ичинг” буйруғи “енг” амридан кейин келган).
Таом қуруқ бўлса, чайнаб ютилган ҳар луқмадан сўнг бир ютум сув ичишнинг зарари йўқ. Хоҳлаганлар таомдан кейин бир қултум сув ичишлари мумкин.
© Доктор Ойдин Солиҳ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Шарқ_табобати
Узум уруғи қандай хусусиятларга эга?
Узум уруғи қандай хусусиятга эга
Узумни яхши кўрсангиз-у, аммо уруғини ажратиб олишга эриниб (ҳа, кўпчилик шундай қилади), уни кам истеъмол қилсангиз, қуйидаги маълумот айнан сиз учун. Чунки мевани уруғидан тозалашга асло ҳожат йўқ.
Гап шундаки, узум уруғи бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Демак, уни ютиш зарар эмас, аксинча, фойдали. Келинг, кўриб чиқамиз:
- Саратоннинг олдини олади;
- Узум уруғида кучли антиоксидантлар мужассам. Жумладан, токоферол – айрим онкология турларига барҳам беришга қодир: сут безлари, тери ёки простатит саратони;
- Қонни тозалайди;
- Узум уруғи томирларни мустаҳкамлаб, қонни зарарли моддалардан тозалайди. Шунинг учун у, айниқса, юрак касалликларидан азият чекувчи беморларга тавсия этилади;
- Соч тўкилишини тўхтатади;
- Қон айланишини яхшилаш хусусияти туфайли узум уруғи соч тўкилишига қарши курашиб, илдизини мустақамлайди;
- Кўриш қобилиятини яхшилайди
Узум уруғи Е витаминига жуда бойлиги боис кўзга ижобий таъсир кўрсатади. Кўриш қобилиятини мустаҳкамлаб, кўз билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади;
- Яллиғланишга қарши хусусиятга ҳам эга;
- Узум уруғи колит, гастрит, пешоб йўлидаги инфексиялар ва ҳаттоки теридаги муаммоларни даволашда ҳам ёрдам беради;
- Шунингдек, у ошқозонни жуда яхши тозалайди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
⚡️ Тавсия: Седанали совун
Бугун сизга тавсия қиладиган маҳсулотимиз седанали совун - микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, кун давомида ҳар хил бактерияларга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Бундан ташқари бу совун, терини ёшартириш хусусиятига эга бўлиб, тошмаларга малҳам бўлади. Ёғли ва ёғсиз терилар учун бирдай фойдали.
Таркиби:
қора седана ёғи.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Эслатма:
Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади. Юзни ўта қурутиб юборувчи хусусияти бўлганлиги сабабли, юздаги намлик йўқолган-да, юз креми ёки сутли совундан ҳам фойдаланиб туриш тавсия этилади.
П.С.: Қора седана ёғидан тайёрланган совун фойдаланилганда инсон жисмига ёт бўлган барча микробларни ўлдиради, бир сутка даъвомида саломатликка хавф солиши мумкин бўлган хар қандай микробларга қарши химоя вазифасини ўтайди. Седанали совунидан фойдаланишлик танани тўлиқ микроблардан тозалаш ва ҳимоя қилиш демакдир. Албатта фойдаланиб кўринг! 🙂
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
Соч тўкилиши - сабаби ва олдини олиш йўллари
Соч тўкилиши хилма-хил сабабларга боғлиқ. Барвақт совҳ тўкилиши ички секреция безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари фаолиятининг бузилиши, витаминлар етишмаслиги ёки соч фоликулалари (халтачалари) нинг тугма камчилиги ва ҳоказоларга боғлиқдир. Соч тўкилиши кўпинча Себорея натижасида ҳам соч вақтдан илгари тўкилиши мумкин.
Узоқ муддат гавда температураси юқори турадиган баъзи инфекцион касалликлар (скарлатина, тифлар, грипп ва бошқалар)да, оғир операциялардан сўнг баъзида соч тўкилади, лекин бунда соғлиқ аслига қайтгач, соч тўкилиши тўхтайди. Вақтинча ёки доимий соч тўкилиши бошнинг сочли қисми терисига замбуруғ юққанлиги натижаси бўлиши ҳам бўлиши мумкин, бу ҳолда соч ҳар жой – ҳар жойдан тўкилиб кетади.
Асабий кечинмалар, ўта чарчаш ва бошқалар оқибатида кўпинча соч уя-уя ёки думалоқ-думалоқ бўлиб тўкилади. Бундай (яъни думалоқ-думалоқ бўлиб) соч тўкилиши даволанса кўпинча тўхтайди. Сочи тўкилаётган киши дерматолог ёки косметологга нечоғли эрта борса, даво шунчалик наф бериши мумкин.
Соч тўкилишини тўхтатишда уни тўғри парвариш қила бориш катта аҳамиятга эга.
Мутахассислар фикрлари
Соч нега тўкилади?
Биз бу гал худди мана шу мавзу хусусида тери касалликлари бош шифокори Икромхон Обидовнинг фикри билан ўртоқлашдик:
Соч касалликлари ёғи безлари функтсиясининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Дастлаб бош терисида майда кепакка ўхшаган тангача - қазғоқ пайдо бўлади, бу кўпинча себорея касаллигида кузатилади. Соч тукилиб, ўрнидан янги соч чиқиб туришининг бузилиши сабаблари ҳар хил. Баъзан соч бутунлай тўкилиб, киши кал бўлиб қолиши ёки аксинча соч зўр бериб ўсиши мумкин. Бош кийимининг оғир ёки тор бўлиши, узоқ вақт парик кийиб юриш, шунингдек, офтобда бошяланг юриш ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади. Қиш кунларида бошяланг юриш ярамайди, акс ҳолда юза томирлари қисилиб соч озиқланиши ўзгаради.
Қариликда соч тўкилиши улгъайиш билан терида юз берадиган ўзгаришларига богълиқ. Вақтидан илгари соч тўкилиши турли ёшда кузатилади. Кўпинча бирор бетоблик аломати бўлиши мумкин.
Болаларда соч тўкилиши огъир юқумли касалликлар, шунингдек, организмда витаминлар етишмаслиги, жигар, меъда-ичак, нерв системаси, қалқонсимон безлар касалланиши оқибатида рўй беради. Соч тўкилиши айрим юқумли касалликлар, масалан заҳмда кўпроқ кузатилади. Бемор тузалганидан сўнг тўкилган сочлар ўрнига янги сочлар ўсиб чиқади. Баъзан ўқувчиларда, имтиҳон даврида ҳам соч тўкилишини кузатиш мумкин. Бу ўта толиқиш, уйқусизлик даврида юзага келади. Аёлларда эса сочни ҳар хил турмаклаш, препарат, яъни узоқ сақланадиган жингалак қилиш соч тўкилиши сабаб бўлади.
Вақтидан олдин соч тўкилиши ўрта ёшдаги эркакларда кўпроқ учрайди. Бунда икки чакка ва тепадаги соч тўкилади. Бир неча йилдан сўнг умуман соч қолмайди, ёки "тепакал"га айланади. Одатда "тепакал"лик насл суради. Уя-уя бўлиб соч тўкилишига эса асаб фаолиятининг бузилиши, шунингдек организмнинг заҳарланиши сабаб бўлади. Бу холат гўё тўсатдан рўй берганга ўхшайди. Дастлаб бир-икки жойдан тўкилиб, улар кенгайиб боради ва бир-бирига қўшилиб, сочларнинг умуман тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Соч тўкилган ердаги тери силлик, ялтироқ, яллигъланмаган бўлади. Сочнинг бу хилда тўкилиши одатда хроник, унга даво қилиш анча мушкул кечади, ҳатто даволангандан кейин ҳам соч тўкилиши мумкин. Айрим дориларни сурункали ичиб юриш ёки сочни нотўгъри парваришлаш оқибатида ҳам соч тўкилиши мумкин.
Сочда касаллик пайдо бўлганда албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур. Соч тўкилишига сабаб бўлган омиллар бартараф этилганидан кейин тўкилган соч ўрнига янгиси чиқа бошлайди. Бу касалликнинг олдини олиш учун сочни тўгъри парваришлаш, организмни чиниқтириш, витаминларга бой овқатлар тановвул қилиш, спорт билан шугъулланиш, пийода сайр қилиш ва етарлича дам олиш лозим. Спиртли ичимлик ва чекишга ружу қўймаслик тавсия этилади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
433
#Шарқ_табобати
Бедана тухуми ва гўшти ҳақида нималарни биласиз?
Бедананинг тухум, гўшт (бедана-бройлер) йўналишидаги ҳамда жангари, декоратив, рангдор зотлари бор. Унинг “япон” зоти анча сермаҳсул бўлиб, йилига ўртача 300 дона тухум беради. Бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан А, ПП, Б1, Б2 витаминлари ва минерал моддалар таркиби бўйича юқори кўрсаткичга эгадир.
Соф ва табиий ҳисобланадиган бедана тухумлари Японияда ҳам машҳур бўлиб, у парҳез таом сифатида қадрланади. Жаҳон бозорида бундай маҳсулотга талабнинг ортиб бораётгани юртимиз фермеру тадбиркорлари учун янги экспорт имкониятларини очиши шубҳасиз.
Бедананинг турлари жуда кўп бўлиб, “фараон” зоти юқори сифатли гўшт билан, “Эстония” зоти кўп тухум бериши ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос тами билан ажралиб туради. “Британия қора” зоти ўзига хос патлар рангига эга бўлиб, тирик вазнининг оғирлиги 210 граммни ташкил этади. Бундан ташқари, “Америка албинос" бройлерлари, “Англия оқ” зоти, “Манчжур тилла ранги”, “смокинг”, “мармар ранг”, “Австралия сариқ-жигар ранг” зотлари ҳам мавжуд.
Қадимги Шарқ табобатида ҳам бедана гўшти ва тухуми табиий дори-дармон сифатида кадрланган. Хусусан, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, камқонлик, мигрен, бронхиал астма, асаб тизимидаги бузилишлар, қон босимининг ошиши, қандли диабет, астма цингари кўплаб касалликларни даволашда фойдаланилади. Нурланиш касаллигида бедана тухуми радионуклидларни организмдан чиқариш хусусиятига эга. Косметологлар унинг таркибидаги трамизинни юз рангини тиниқлаштиришда қўллашади. Японияда бедана тухуми аҳоли ўртасида энг кўп истемол қилинадиган маҳсулотлар сирасига киради.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиз даволанган нарсаларнинг энг яхшиси бурундан дори томизиш, оғиздан дори ичириш, қон олдириш ва сурги», дедилар».
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Уй шароитида юзни оқартириш
- Юз терисини қуёш, шамол ва совуқ таъсиридан асраш учун юзга тухум оқини суртиш лозим. Ушбу муолажа узоғи билан 10 дақиқа давом этади.
- Баргизуб (зубтурум) ҳам юзни оқартириш хусусиятига эга. У яраларни тез битишига ёрдам беради. Бунинг учун зубтурумнинг янги чиққан, йирик баргларидан олиб, худди ўсма каби қўлда сиқилади ва суви юзга суртилади.
- Офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдалидир. Бунда нафақат тери озиқланади, балки юзингиз аъло даражада оқаради. Умуман олганда, сут маҳсулотлари – творог, сузма, қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб, таранглаштиради.
- Юзнинг тиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, лимон суви кунора суртилса, юзни силлиқ қилади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Энди "Соф тиб" маҳсулотлари "HIJAMA CENTRE" да!
Манзил: Шайхонтоҳур тумани,
С.Дарвоза 202 уй. "Med centre"
Мўлжал: Самарқанд Дарваза кўчаси, "Уч чинор" тўйхонаси.
Мурожаат учун: 97 149 44 00
Каналга обуна бўлиш⤵️
http://t.me/hijoma_markazi
433
#Шарқ_табобати
Пиёз шарбати
Пиёзни кесиб олинг. Уни хидлаб чукур нафас олинг. Вирусларни йўқ қилишда ёрам беради.
Бурун битганда пиёз сувини шарбатидан 1-2 томчисини бироз сувга қўшиб томизилса тезда енгил нафас оласиз. Аммо эхтиёт бўлиш лозим. Ортиқча пиёз суви бурунни куйдириши ва хид сезиш қобилиятига таъсир қилиш эхтимоли бор.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Кўкчадаги Шайх Зайниддин масжидининг қаршисида янги "АЛИФ" дўкони. Бу дўкондан динингиз, дунёингиз ва охиратингизга манфаатли адабиётлар, ҳамда ашёлар топа оласиз. Ва албатта бу макондан Соф Тиб маҳсулотлари ҳам ўрин олган. Хайрли, баракотли бўлсин.
433
#ҳадислар
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бемор бўлдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келиб, қўлларини икки кўкрагим орасига қўйдилар. Унинг совуғини қалбимда ҳис этдим. Сўнгра у зот:
«Сен юраги хаста одам экансан. Сақифлик Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик билан шуғулланадиган киши. Бас, у Мадинанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан тўйсин. Сўнгра, сенга ичирсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
1. Кундузги овқат – тушликдан сўнг бор йўғи 26 дакиқа мудраб олиш иш фаолиятини 34% га, зийракликни эса 54% га оширар экан
2. Янги туғилган болаларда катталарга нисбатан суяклари сони кўп бўлади. Кейинчалик айрим суякларнинг бир-бири билан қўшилиб кетиши кузатилади. Шундай суяклар хам борки улар чақалоқларда кузатилмайди. Бу тизза қопқоғи бўлиб, у 2-6 ёшга келиб шаклланади.
3. Одамзоднинг кўзи туғилгандан то хаётини охирига қадар бир хил ўлчамда бўлади. Қулоқ ва бурунларимиз эса ўсишдан хеч қачон тўхтамайди.
4. Айрим инсонлар қулоқлари билан харакат қила олади. Аммо уларнинг фақат учдан биригина битта қулоғини қимирлата олади.
5. Стоматологлар тишларингизни эхтиёт қилинг дейиши бежиз эмас. Негаки одам танасида фақат тишларгина ўз-ўзини тиклаш хусусиятидан махрум бўлган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
⚡️ Хуснбузар энди сизни безовта қилмайди - дафнали совун
Кўплаб мижозларимизнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, бугун сизга «Соф Тиб» жамоаси дафнали совун тавсия қилади. Дафна ҳақида уй бекаларимиз етарлича маълумотга эга бўлсалар керак. Шундай бўлса ҳам, баъзи қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз.
Дафна япроғи (лавровый лист – рус.) – дафна дарахтининг қуритилган барги, хушбўй ҳидли зиравор. Таркибида 3% гача эфир мойи бор. Пазандачиликда ишлатиладиган дафна япроғи тўқ яшил, оч яшил рангда, калта бандли, мазаси тахирроқ. Кўпроқ лавр сўзи билан номланадиган бу барг инсониятга қадимдан маълум. Дарвоқе, лавр япроқли шохчалари гулдастаси билан мусобақа ғолибларини тақдирлашгани сабабидан, “лауреат” (!!!) сўзи келиб чиққан. Бу сўзнинг маъноси лаврларга бурканган деганидир.
Хўш? Дафнали совун нималарга фойдали ва қандай қўлланилади?
Таркиби:
Дафна(лавр барги) экстракти
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашиб ажинлар йўқолади, шундай қилсангиз юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Фойдали хусусиятлари:
- Юзни оқартиради;
- Ёғларни олади;
- Сўлғинликни кетказади;
- Доғларни йўқотади;
- Тошмаларга қарши фойдали.
Ёдингизда сақланг:
Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша
олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
@sof_tibb
433
#фатволар
Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар
Беморнинг жони узилиши биланоқ, унинг энг яқин кишиси ип билан эмас, энли латта ила иягини бошига тортиб боғлайди. Кўзлари очиқ қолган бўлса, юмиб қўяди. Кийимлари ечиб олиниб, ердан баландроқ жойга – тахта ёки сўри устига ётқизиб, усти матоҳ билан ёпилади. Иссиқ кунларда бўлса, қорнига темир ёки лой қўйилади. Ўлими тўғрисида одамларни хабардор қилиш ҳам мустаҳаб ишлардандир.
Сўнгра имкон борича тезроқ маййит ювилиб, кафанланиб, жанозаси ўқилиб, дафн этилади. Касал бўлмай, тўсатдан вафот этган киши, ўлими аниқланмагунича, дафн этилмай туради.
«Оламгирия», «Жавҳара», «ас-Сирожул-ваҳҳож».
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Бу_қизиқ!
Лола
Лолалар ватани Марказий Осиё хисобланади. Улар чин машхурликни фақат Нидерландияга тушгандагина эришдилар.
Айниқса футбол шархловчилари “бугун лолалар юрти Голландлар тўп суради” деб шархни бошлашади.©
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
