cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Murojaat uchun: @NorinTumanbot Youtube: https://bit.ly/3gosnFH Instagram:https://bit.ly/3sOV30u Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
4 973
Suscriptores
-424 horas
-207 días
-35030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Online Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов 1-сектор ҳудудидаги Ўзбекистон маҳалласида аҳоли билан учрашди. Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилиб, жойларда тарғибот тадбирларини доимий ўтказиш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Mostrar todo...
#Жиноят_муҳокамаси Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов раислигида Ўзбекистон маҳалласида рўйхатга олинган жиноят ва унинг сабаблари муҳокама қилинди. Унда маҳалла “еттилиги”, кўчабошилар ва оқсоқоллар  иштирок этдилар. Ўтган давр мобайнида сектор ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  камайишига эришилган бўлсада, айрим маҳаллалар "еттилиги"нинг етарли фаолият олиб бормаётгани  натижасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. Туман ИИБ профилактика инспетори   учрашувдан мақсад, огоҳ ва ҳушёрлик – ҳаёт мезонларининг асосий талаби эканлигини тушунтирди. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Mostrar todo...
Бугун эрта тонгдан... Маълумки, ҳозирги мавсум қишлоқ хўжалиги учун энг долзарб пайт ҳисобланади. Эртанги мўл ҳосил шу даврдаги ҳаракатга боғлиқ. Айни кунларда Норин туманида ғўза майдонларида культивация, ўтоқ ва чопиқ, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш жадаллик билан олиб борилмоқда. Фермер хўжаликларида зарур шароитлар яратилди. Улар учун нонушта ва иссиқ овқатлар ташкил этиляпти. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси олди-сотди шартномасининг тури сифатида, судларда мазкур тоифадаги низоларни кўриб чиқиш тартиби қандай ?

Эрта тонгдан туманимизда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ободонлаштириш ходимлари томонидан марказий кўчалар, бекатлар, ижтимоий соҳа объектларининг атрофлари, ариқлар тартибга келтирилиб, автомобиль йўлининг четлари, пиёдалар йўлаклари супурилиб, маиший чиқиндилардан тозаланди.
Mostrar todo...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Об_ҳаво "Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 23 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 23-28° бўлади. РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 13-18° бўлади. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Mostrar todo...
04:02
Video unavailableShow in Telegram
Mobil xabarlari. 21.05.2024 TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
Mostrar todo...
#қишлоқ_хўжалиги Қишлоқ хўжалигидаги  ўрганиш ишлари давом этмоқда Бугун Норин туман раҳбари бошчилигида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги жараёнларни ўрганиш ишлари давом этирилмоқда. Тумандаги барча фермер  хўжаликларида ушбу йўналишдаги агротехник тадбирлар ижроси билан танишиш мақсадида ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борлмоқда. Дала майдонлари жойида кўрилиб, ғўза парваришида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, хусусан, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, ягоналашни якунига етказиш ишларига эътибор қаратилмоқда. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Mostrar todo...
ТОМОРҚА- ХАЗИНА Норин туманининг Мирсултончек МФЙда яшовчи  Валида Юлдашева  хонадонидаги   томорқасидан самарали фойдаланиб, рўзғорига барака киритмоқда. -Олтти сотих майдонда иссиқхона қилганмиз,-дейди хонадони соҳиби. Учинчи йилдирки, иссиқхонада рўзғоримиз учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштиряпмиз. Помидор, бодринг канда бўлмайди. Ортиқчасини маҳаллий бозорга етказиб берамиз. Уйда икки киши банд. Яъни уйда туриб ҳам даромад олиш имконига эга. Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги  Мирсултончек  маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг яшаш шароитини ўрганиб, томорқадан унумли фойдаланишда намуна бўлаётган фуқаролар хонадонида бўлдилар.
Mostrar todo...
Archivo de publicaciones