cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 234
Suscriptores
+124 horas
Sin datos7 días
-1630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

🔰 "Термиз аеропорти" чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга йўл олган фуқаролар билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва Ўзбекистондан олиб чиқилиши тақиқланган товарлар" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди. ☎️Тадбир сўнгида, фуқароларга мурожаатлар ва таклифлар юзасидан  Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Mostrar todo...
🔰 "Айритом" чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва хайдовчилар билан "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларни олдини олиш" ҳамда "Коррупция жирканч иллат" мавзуларида профилактик давра суҳбати ўтказилди. ☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан  Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
"Гулбаҳор" чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан "Ўзбекистон Республикасига олиб қирилиши ва Республикасмиздан олиб чиқилиши таъқиқланган товарлар" ва "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз" мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. ✅Тадбир давомида, фуқаролар божхона чегаралари орқали товаларни божсиз олиб ўтиш нормаларига оид саволларига ҳам тегишли жавоб олдилар. ☎️Тадбир якунида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Mostrar todo...
Танлов шартларини бажариш давомида иштирокчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз ақлий ва ижодий қобилиятларини тўлиқ намойиш этдилар. Белгиланган шартлар бўйича жамоаларнинг тайёргарлик даражаси ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Шартлар сўнгида эса оилавий жамоаларга қўйилган умумий баллар ҳисобланиб эълон қилинди. Танловнинг якуний натижаларига кўра 3-ўринни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидан иштирок этган Кушаевлар оиласи, 2-ўринни Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан иштирок этган Мирзахмедовлар оиласи қўлга киритди. Кўрик-танловда яққол устунлик билан фахрли 1-ўрин эса Жиззах вилояти божхона бошқармасидан иштирок этган Жонибек Умурзаковлар оиласига насиб этди. Ғолибларга диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари тантанали равишда тақдим этилди. Бу каби тадбирлар оилавий қадриятларни сақлашга, бахт қўрғонининг янада мустаҳкам бўлишини таъминлашга шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштиришга хизмат қилади.
Mostrar todo...
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан илк бор “Янги Ўзбекистоннинг ибратли божхоначи оиласи” кўрик танлови бўлиб ўтди Божхона органларида хизмат қилаётган ходимлар оилалари ўртасида ўтказилган мазкур кўрик танлов “Фаровон оила сари” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрни беқиёслигини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди. Мазкур танловнинг дастлаб минтақавий босқичлари ўтказилган бўлиб, Тошкент шаҳар, Жиззах ҳамда Сурхондарё вилояти ходимларининг чиқишлари юқори баҳоланиб, танловнинг республика яъни финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Энг намунали оилалар соҳиб ва соҳибалари деб топилган ходимлар ўз оила аъзолари билан жамоа бўлиб Божхона институтида бўлиб ўтган республика босқичида қатнашиб, 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Тантанали тадбирда сўз олган меҳмонлар юртимизда оилаларнинг мустаҳкам бўлиши учун яратилаётган шароит ва имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Иштирокчилар «Таништирув» шартида ўзларининг оиласи тўғрисида ижодий ёндашиб, намунали оиланинг энг асосий жиҳатлари, эришган ютуқлари ҳақида маълумот берган бўлсалар, «Бу менинг оилам» шартида ходимлар ҳаётидаги бахтли онларни ўзида акс эттирувчи оилавий фото ва видео роликларни намойиш этдилар. «Биз китобхон оиламиз» шартида эса иштирокчи ходимларнинг оиласида китоб мутолаасига қай даражада эътибор қаратилаётгани аниқлаб олинди.
Mostrar todo...
01:54
Video unavailableShow in Telegram
🗓 15 май – Халқаро оила куни Бугун ютримизда бахти ва намунали оилалар бисёр. Жумладан, божхона ходими Козим Қўшаевлар оиласи ҳам жамиятимиздаги ибратли оилалардан биридир. Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, кўнгилга туйиш таскин беради. Меҳрингизни доим ҳис қилиб турсинлар.
Mostrar todo...
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Оила - жамият негизи! “Янги Ўзбекистоннинг ибратли божхоначи оиласи” танлови ҳамиша оилавий ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилсин! https://t.me/husantangriyev
Mostrar todo...