Бир шингил
Mostrar más
303
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
#Субхоналлоҳ
Қашқадарёда ярми тарвуз ярми қовун бўлиб ўсган
тарвуз😳
👇
http://t.me/joinchat/AAAAAEXFeb0qTsKi30mC5g
Баъзилар ҳаётингизга неъмат бўлиб келади, баъзилар эса дарс бўлиб. Неъматни муҳофаза қилинг, дарсдан эса таълим олинг!
Одамларга озор берманг, зеро кўнгил ойнаси бир бор синдими ҳеч қачон аввалги холига қайтмайди.
Qanday insonligingizni nima ishlar qilganingizni isbotlashga urinmang....
Alloh bilsa yetar, unutmang....
💙🤲💙РИЗК,💙🤲💙
Яхши кўриш ҳам ризқ... хурсандчилик ҳам ризқ... дўстингиз ҳам ризқ...
Яна қанча ризқлар бор...
Ризқни ҳайрлисини сўранг...
Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин!
Ҳурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин!
Ҳайрли дўстлар ато этсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг...
Агар ҳайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг...
Ҳайрлиси сизга насиб этади...
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуосидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатларга қўрғондир. Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.
Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.
© Тоҳир Малик
Инсоннинг нияти чин бўлса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асрашни ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол димаскан...
Мухими, ният чин бўлсин,
имкон топилади...
Tabassumingizdan dunyoni oʻzgartirish uchun foydalaning... Ammo dunyo tabassumingizni oʻzgartirishiga yoʻl qoʻymang...!
АЁЛЛАР ТАЪРИФИДА
Аёл уддалаганда кулармиш, хоҳлаганда йиғлармиш.
Чиройли аёл кўзга, яхши аёл кўнгилга хуш ёқармиш.
Аёллар чуқур, эркаклар кенг қарармиш. Эркаклар учун олам юрак бўлса, аёллар учун юрак олам эмиш.
Эркаклар улар ҳақида нима ўйлашларига, аёллар эса улар ҳақида нима дейишларига эътибор беришармиш.
Эркаклар аёллар ҳақида хоҳлаганларини гапирармишлар, аёллар эркаклар билан хоҳлаганларини қилармишлар.
Эркаклар қонунларни, аёллар қоидаларни тузишармиш.
Эркак ҳис қилаётган бахтидан, аёл келтираётган бахтидан мамнун бўлармиш.
Эркакда ҳукмронлик, аёлда эгалик ҳисси кучли эмиш.
Эркаклар ҳаммавақт ҳам қадрлаганларини севавермайдилар, аёллар фақат севганларинигина қадрлайдилар.
Аёлга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш ҳар бир эркак зоти болалигидан бошлаб амал қилиши керак бўлган бурчдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гулбахор бўлсин.
Сиз шундай яшангки фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...
Ҳукмни фақат Аллоҳ чиқаради
Тасаввур қилинг сизни суд қилишяпти.
Ҳамма сизга қарши фақат Судя сизни гуноҳсиз эканингизни билади. Ёки ҳамма сизни айбсиз деб ҳисоблайди-ю, фақат судя айбдор эканингизни билади. Қайси бири муҳимроқ?
Албатта биргина судянинг хулосаси хамманикидан устун сабаби ҳукмни у чиқаради. Ҳаётда ҳам шундай, одамларнинг гап сўзлари ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳукмни фақат Аллоҳ чиқаради. Одамларнинг сизни яхши деб ўйлаши сизни алдаб қўймасин, Уларнинг сизни ёмон деб ўйлаши ташвишга солмасин.
Аслида қандай эканингизни ўзингиз яхши биласиз.
Аллоҳ эса мутлақ билувчидир.
Қудратуллоҳ АҲМАД