cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Mostrar más
Advertising posts
46 100Suscriptores
-4724 hours
-2337 days
-18130 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама! Зеро берса миннатдир, бермаса зиллат (хорлик)дир! Аллоҳдан истагинки, берса неъматдир, бермаса ҳикматдир... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar todo...
👍 103 5😢 4🥰 2👏 1
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: 🍃 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизнингча кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар. – (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди. – “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар. – “Набийларники”, – дейишди. – “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар. – “Бизники”, – дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар» (Ҳоким ривояти); Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Мени кўрган ва менга имон келтирган киши бахтлидир! Мени кўрмаган ва менга имон келтирган киши етти карра бахтлидир!” (Имом Аҳмад ривояти). ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo
Mostrar todo...
👍 97😢 30 15🥰 7🤩 1
🍀🤲🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀 🍀🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. 🍀🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🍀🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍀🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. 🍀🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 💐🍀🌤ХАЙРЛИ КУН!🍀💐 ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar todo...
👍 66 6🥰 4🤩 2🎉 1
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1445 йил 16-Шаввол 🗒Мелодий 2024 йил 25-Апрель ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 04:00: 🕋🌙Бомдод 04:40, 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 17:15: 🕋🌙Шом 19:15: 🕋🌙Хуфтон 20:50:
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
Mostrar todo...
👍 125 11🥰 9😢 4👏 3
#СИҚИЛМА! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради. #СИҚИЛМА! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир. #СИҚИЛМА! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку? #СИҚИЛМА! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!👇🏻👇🏻 ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar todo...
👍 138😢 11 4🥰 3💯 2👏 1
Саҳиҳи Бухорий хотимасида ушбу муборак ҳадис келади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Икки калима бор: тилга енгил (айтиш осон), тарозида оғир, Раҳмонга севимли - субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азим". Яна бир ҳадиси шарифда "Ким субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса, унга (ҳар айтганда) жаннатда бир хурмо дарахти экиб қўйилади" дейдилар. Яна бир ҳадисда "Ким бир кунда юз бор субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса, гуноҳлари тўкиб юборилади, гарчи денгиз кўпикларидек кўп бўлса ҳам" деб марҳамат қиладилар. Яна бир ҳадиси шарифда "Ким субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деб юз марта айтса, қиёмат куни у олиб келгандан афзалини ҳеч ким келтира олмайди. Магар унингдек зикр келтирган киши бундан мустаснодир" дейдилар. Аллоҳ таоло тилимизни Ўзининг зикри ила доим машғул бўладиган масъуд бандаларидан қилсин. سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азим... https://t.me/Asaka_Ziyo
Mostrar todo...
Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

👍 100 16😢 10🤩 1
Имом Молик раҳимаҳуллоҳга: — Қандай тонг оттирдингиз?, деб сўрашганда: — Камайиб бораётган умр ва кўпайиб бораётган гуноҳлар ичида, деб жавоб берди. ("Шарҳу Зурқоний алал Муватто".) ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar todo...
😢 119👍 73 11👏 4🥰 2 1🤩 1
🌼Аллоҳ рози бўладиган ишларда эрга итоат фарз. Эрга итоат Аллоҳга итоат. Аллоҳга итоат эса солиҳалик белгисидир. 🌼Солиҳалик ва Эрга дўст бўлишнинг асосий шартларидан бири шариат чегарасида жуфти суюнадиган ишларда эр учун ҳурсанд бўлиб, Унинг ҳурсандчилигига имкон бермоқлик ва жуфтини хафа қиладиган ишлар учун маҳзун бўлмоқликдир. 🌼Эр хотин ўртасини никоҳдан ташқари самимият, ўзаро дўстлик боғлаши керак. Самимият ва дўстлик бўлмаган муносабатларда ўзаро адоват ҳамда ғараз ҳукмронлик қилади. Ғараз ичқоралик, адоват эса душманликка йўл очади. Ғараз эркакни аёлига нисбатан кибрланишга ундаб, адоват аёлни эрига итоат этишдан тўсади. 🌼Аллоҳ розилигини четга суриб, хотиннинг омонатлиги ва эрнинг олдидаги вазифасини унутиб, бир уйда душмандек яшаётган эр хотинлар қанча... Шайтонни семиртириб... Аллоҳ ҳолимизга раҳм айлаб, Ўзига ибодат қилиш учун яратилганимизни, ва буйруқларига итоат этишимиз шартлигини чуқур англашимизда Ўзи мададкор бўлсин. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar todo...
👍 131 14😢 12🥰 4🕊 3 1
Солиҳлардан бири саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиб, Расулуллоҳ қабрларига юзланиб дуога қўл очди. Қўриқчи зобитлардан бири уни кўриб, дуода юзингни қиблага бургин, деди. Унга солиҳ одам рад қилиб айтдики; Ўғлим, Каъба намозни қибласи, Осмон дуонинг қибласи, Халқлар саййиди қабри шарифлари умид қибласидирлар. У зот мени ва сени каъба,еру осмон йўқ кун(қиёмат)да қибламиздирлар.
Mostrar todo...
👍 87😢 22 12🥰 1
🚫 Бундай бўлиб қолишдан огоҳ бўлгин! Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: Мунофиқнинг уч аломати бор: 1. Бир ўзи бўлса дангаса бўлиб қолади, 2. Агар ёнида бирортаси бўлса серғайрат бўлади, 3. Ҳар бир ишида мақтов олишга ҳарис бўлади. ©️ Абу Нуъаийм, «Ҳиля». https://t.me/Asaka_Ziyo
Mostrar todo...
Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

👍 63😢 57💯 8 5😍 3🥰 1