Доктор Акрамов | Блог
Ir al canal en Telegram
Доктор, ижодкор, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг телеграм канали. 🧧Каналдан маълумот олинса, манзил кўрсатилсин! Админ @acroc
Mostrar más5 017
Suscriptores
-224 horas
+47 días
+2530 días
Archivo de publicaciones
Repost from Доктор Акрамов | Блог
🌸 Аёллар учун керакли витамин ва минераллар
Агар ўзингизни доим чарчаган ҳис қилсангиз ёки кўзгудаги аксингиз сизни хурсанд қилмаётган бўлса, балки танангиз мана шу моддаларни «сўраётгандир»:
1. Темир (Ferrum): Аёллар организми физиологик жараёнлар туфайли темирни кўп йўқотади. Агар гемоглобин паст бўлса, нафас қисиши, рангпарлик ва сурункали чарчоқ ҳамроҳингизга айланади. Лекин эслаб қолинг: темирни ичишдан олдин албатта «Ферритин»га таҳлил топшириш шарт!
2. Витамин D3: Бу шунчаки витамин эмас, бу прогормон. У суякларни мустаҳкамлайди, иммунитетни кўтаради ва энг муҳими — аёллардаги репродуктив саломатлик ва кайфият учун жавоб беради. Қуёшли юртда яшасак ҳам, аксариятимизда бу витамин танқис.
3. Магний (Mg): Агар асабларингиз «тортилган тор»дек бўлса, кўзингиз учса ёки тунда оёқларингиз тортишса — демак, Магний билан дўстлашиш вақти келди. У нафақат тинчлантиради, балки уйқу сифатини ҳам яхшилайди.
4. Омега-3: Терининг порлаши, сочларнинг ялтираши ва юрак-қон томир тизими учун ҳаётий зарур. Бу «фойдали ёғлар» мия фаолиятини ҳам қўллаб-қувватлайди. Балиқ емасангиз, капсуласини ичишга мажбурсиз.
5. Фолий кислотаси (B9): Нафақат ҳомиладорликни режалаштираётганлар учун, балки ҳужайралар янгиланиши ва қон ишлаб чиқариш тизими учун ҳам жуда муҳим.
⚠️ Муҳим огоҳлантириш: Витаминларни «дугонам ичяпти, менга ҳам фойда қилади» деб ичиш — бу лотерея ўйнаш билан баробар. Ҳар қандай БАДни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг ва таҳлил топширинг. Ортиқча витамин — етишмовчилигидан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин!
🌱 Гўзаллик ичкаридан бошланади.
@acramov обуна бўлинг
🔥 Xususiy klinikalarda qimmat pulga analiz topshirib yuribsizmi?
Ko‘pchilik oddiy qon tahlili yoki jiddiyroq skrininglar uchun tibbiyot markazlariga borib, yuz minglab so‘m sarflaydi. Holbuki davlat tomonidan BEPULLIGI KAFOLATLANGAN analizlarni bilmaydi.
❗️Davlat hisobidan poliklinikalarda mutlaqo tekin qilinishi shart bo‘lgan jigar, buyrak, qand miqdori va xolesterin kabi 20 dan ortiq asosiy tahlil va diagnostikalar ro‘yxati e’lon qilindi.
Sizdan pul talab qilishsa qayerga murojaat qilish kerak?
Tekin analizlarning to‘liq ro‘yxatini ko‘rish va huquqlaringizni bilib olish uchun kiring: 👇👇
https://t.me/+TmENxV-kgVnOquhS
💧 Yetarli suv ichayotganingizni siydik rangidan bilib oling!
Tanamizda suv yetishmasligi (degidratatsiya) miya faoliyatini sekinlashtiradi, energiyani tushiradi va buyraklarga og‘ir yuk bo‘ladi. Buni aniqlashning eng oddiy va tezkor usuli — siydik rangiga e’tibor berishdir.
Organizmingiz holatini tekshirib oling:
Tiniq yoki och sarg‘ish (Somon rangi): Hammasi joyida. Tanamiz suv bilan to‘liq ta’minlangan.
To‘q sariq yoki kahrabo (Yantar) rangi: Diqqat! Tanamizga suv yetishmayapti. Zudlik bilan 1-2 stakan toza suv iching.
To‘q jigarrang (Pivo yoki choy rangi): Xavfli signal! Kuchli suvsizlanish yoki jigar/buyrak muammolaridan darak. Suv ichishni ko‘paytiring, holat o‘zgarmasa, shifokorga uchrashing.
💡 Muhim eslatma: Ertalabki birinchi peshob rangi yoki ba’zi vitaminlar (masalan, B guruhi) ham rangni vaqtincha to‘q sariqqa bo‘yashi mumkin. Lekin kun davomida rang och sarg‘ish holatda turishi kerak.
Repost from Доктор Акрамов | Блог
✂️ Ангинани олиб ташлаш: Плюс ва минуслари
Томоқдаги «безлар» — бу шунчаки гўшт бўлаги эмас, балки танангизнинг чегара қўшинлари. Аммо баъзида бу қўшин «сотилади» ва ичкарига душманни (стрептококкни) кирита бошлайди. Хўш, уларни олиб ташлаш керакми?
✅ Плюслари (Нима учун керак?):
Ревматизм билан хайрлашасиз: Юрак, буйрак ва бўғимларингиз «раҳмат» айтади. Чунки ангинадаги стрептококк — бу секин таъсир қилувчи бомба.
Йирингли ангиналар тугайди: Энди ҳар сафар ҳарорат 40 га чиқиб, томоғингиздан «типратикан» ўтгандай бўлмайди.
Оғиздан нохуш ҳид кетиши: Агар у ерда доимий чириган овқат қолдиқлари (пробкалар) бўлса, бу муаммо ҳам ечилади.
❌ Минуслари (Нима бўлади?):
Фарингит — эндиги дўстингиз: Ангина бўлмайсиз, лекин энди вирус тушса, томоқ орқа девори ва тил илдизи яллиғланади. Номи ўзгаради, лекин томоқ барибир ачишаверади.
Иммун тўсиқнинг йўқолиши: Миндалиналар бактерияларни тутиб қолувчи биринчи фильтр эди. Энди инфекция тўғри пастга — бронхларга тушиб кетишга ҳаракат қилади.
💡 Хулоса: Агар ангинангиз йилига 5-7 марта қайталанса ва таҳлиллар ёмон чиқаётган бўлса, уларни «сувенир» сифатида сақлаб юришдан маъно йўқ. Аммо шунчаки «кесиб ташлайлик, балки яхши бўлиб кетар» дейиш хам— хато.
@acramov обуна бўлинг
⚡️Уйда глюкометр бўлиши керак.
Кейинги йилларда овқат саноати кескин ривожланиши билан бирга бу саноатга кимё аралашуви хам кучайди. Бу ўз ўзидан инсон организмини жиддий синовдан ўтказади. Бу захарлар организмга турли даражадаги зарбалар етказади.
Айниқса, бу зарбаларни асосийсини икки аъзо Жигар ва Ошқозон ости бези қабул қилади.
Ошқозон ости бези фаолиятини нормал кечаётганини унинг инсулин ишлаб чиқариш фаолияти орқали бир қадар текшириб туриш мумкин. Агар инсулин нормада бўлса қондаги қанд миқдори ҳам маромида бўлади.
Айнан қанд миқдорини Глюкометрлар ўлчайди.
Мен сифатлироқ бўлган глюкометрларни топ учлигини сизга тавсия қиламан.
🪴 Diacont Voice.
🪴 CareSens N.
🪴 Accu Chek Active
Бошқа глюкометрларни ҳам анализ қилишда давом этамиз. Хозирча шулар диққатимиз марказида.
Уйда албатта глюкометр бўлиши керак ва ўзингиз мустақил қандни текшириб тура оласиз.
👉 @acramov 👈
✅Эрталабки факт.
Биринчи қон гурухдаги аёл- кўпинча гений болалар туғади.
Бу фикрга узоқ тадқиқотлардан сўнг Японлар келмоқда. Уйланишда қон гурухини ҳам хисобга олиш вақти келди шекилли)
@acramov 👈 обуна бўлинг
🐛💊Паразитларга қарши кураш: Нега синтетик препаратлар ҳар доим ҳам ечим эмас?
Кўпчилик беморларимда битта хато қараш бор: "Битта таблетка ичаман-у, ичимдаги "хайвонот боғи"дан қутуламан" деб ўйлашади. Эҳ, қанийди шундай осон бўлса...
👒Синтетик препаратлар паразитнинг фақат каттасини (етук шаклини) вақтинча фалаж қилиши мумкин. Аммо уларнинг триллионлаб тухумлари ва личинкалари ичак деворларида "ўз соатини" кутиб қолаверади. Бунинг устига, ўлган паразитлар парчаланиб, жигарингизни токсин билан заҳарлайди.
👜Яқинда Uzum Marketда бир маҳсулотга кўзим тушди — Гелмотодин. Таркибини кўриб, очиғи, хурсанд бўлдим. Чунки у ерда мен юқорида айтган холистик ёндашув (бир бутунлик) сақланган.
🌂Нима учун бу таркиб "олтин арсенал" ҳисобланади?
Чиннигул (Гвоздика): Таркибидаги эвгенол паразитнинг тухумларини парчалаб ташлайди. Бу энг муҳим босқич!
Қовоқ уруғи: Паразитларни фалажлаб, ичак деворидан "қўлини қўйиб юборишга" мажбур қилади.
Андиз, Пижма ва Эрмон (Шувоқ): Бу учлик жигарни токсинлардан тозалайди ва ичакда паразитлар яшай олмайдиган "ноқулай муҳит" яратади.
Бу шунчаки сироп эмас, бу организмни заҳарламасдан тозалашнинг босқичма-босқич тизими.
Ўзим ҳам таркибига қараб, сифатли йиғилганини сездим. Синтетика билан жигарни чарчатгандан кўра, мана шундай табиий ва тизимли комплексдан фойдаланиш анча оқилона йўл.
🪡Профилактика — бу энг арзон ва хавфсиз даво эканини унутманг. Ичингиздаги "душманлар"га имкон берманг.
Uzumdan topish uchun havolani bosing
@acramov обуна бўлинг!
♨️Микробиом: Сизнинг ичингиздаги "Бош вазир"
Биринчи постда умумий гаплашдик. Энди келинг, бу "кичик дўстларимиз" аниқ қайси тугмаларни босишини кўриб чиқамиз. Тиббиёт институтида бизга буни "ичак флораси" деб шунчаки ўтиб кетишган, лекин аслида бу бутун бошли бошқарув тизими.
⚖️1. Метаболик вазирлик (Вазн ва қанд назорати)
Сиз нима учун баъзилар бир дунё овқат еса ҳам озғин, баъзилар эса "сув ичса ҳам семиради" деб ўйлайсиз? Гап фақат генда эмас.
Аккермансия (Akkermansia muciniphila): Бу бактерия — озишнинг сири. У ичак шиллиқ қаватини янгилаб туради ва метаболизмни тезлаштиради. Агар у кам бўлса, сиз қанча диета қилманг, вазн ташлаш азобга айланади.
Гликемик назорат: Микробиом қондаги қанд миқдорини бошқаради. Дисбиоз бўлса, инсулинга сезувчанлик пасаяди — бу эса 2-тур диабетга очиқ эшик дегани.
❤️2. Кардиологик вазирлик (Томирлар тозалиги)
Бу ерда энг хавфли ўйинчи — ТМАО (триметиламин-Н-оксид).
Агар ичагингизда зарарли бактериялар кўп бўлса ва сиз фақат гўштли, ёғли овқат есангиз, улар ТМАО ишлаб чиқаради.
Бу модда томирларда склеротик пилакчалар ҳосил бўлишини 10 баробар тезлаштиради. Яъни, юрак хуружи (инфаркт) хавфи ичакдан бошланади.
🧠💤3. Неврология вазирлик (Бахт ва уйқу)
Қизиқ факт: Бахт гормони ҳисобланган серотониннинг 90-95 фоизи мияда эмас, айнан ичакда ишлаб чиқарилади!
Агар микробиом оч бўлса ёки заҳарланса, серотонин ишлаб чиқариш тўхтайди. Натижада: сурункали чарчоқ, уйқусизлик ва сабабсиз хавотир.
Микробиом "кезиб юрувчи нерв" (Vagus nerve) орқали мияга тўғридан-тўғри "сигнал" юборади. Ичагингиз нотинчми — демак, миянгизда ҳам хотиржамлик бўлмайди.
4. Тери ва ташқи кўриниш (Гўзаллик вазирлиги) ✨
Акне, экзема ёки юздаги турли тошмалар — бу ичакдаги "чиқиндихона"нинг ташқарига уришидир. Микробиом терининг ҳимоя тўсиғини ҳам назорат қилади. "Қиммат кремлардан фойда фойда бермаяпти" дейдиган беморларимга доим айтаман: юзингизни эмас, ичагингизни тозаланг.
Хўш, нима қилиш керак?
Дорихонага югуришдан олдин тарелкага қаранг. Пробиотиклар (тайёр бактериялар) ичиш яхши, лекин уларга "уй" ва "овқат" (пребиотиклар — клетчатка) бермасангиз, улар барибир яшаб қолмайди.
Бизнинг вазифа — ичимиздаги бу "давлат"ни тўғри бошқариш. Чунки улар исён кўтарса, ҳеч қайси дори ёрдам бермайди.
@acramov обуна бўлинг!
🌱Микробиом ( пост давоми)
🎯Тиббиёт институтида бизга нимани ўргатишмади?
Афсуски, замонавий тиббий таълим тизими инсонни "запчасларга" бўлиб ўрганишга ўрганиб қолган. Гастроэнтеролог фақат ошқозон билан, кардиолог фақат юрак билан оввора. Ваҳоланки, бизга ичак микробиоми ҳақида алоҳида фан сифатида ўқитишмаган. Биз микробиологияда фақат қайси бактерия қандай касаллик чақиришини (патогенларни) ёдлаганмиз, лекин ичимиздаги 2 килограммлик "тирик олам" бизнинг соғлиғимиз калити эканини деярли четлаб ўтганмиз.
Бу борада қадимги табиблардан ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Улар инсонни холистик, яъни бир бутун тизим деб билишган. "Овқат дори бўлсин, дори овқат бўлсин" деган гаплар шунчаки чиройли жумла эмас, балки микробиомни бошқариш санъати бўлган. Улар ичакни "саломатлик ўчоғи" деб аташганда нақадар ҳақ бўлишганини бугунги мультиомикс тадқиқотлар энди исботламоқда.
Энди буларни нима ёрдам қилишини кўриб чиқамиз.
@acramov обуна бўлинг!
Микробиом бу нима?
Кўпчилик ўзини битта организм деб ҳисоблайди, аслида эса биз триллионлаб бактериялар учун улкан "меҳмонхона"миз. Ичимиздаги бу кичик мавжудотлар бизнинг кайфиятимиз, вазнимиз ва ҳатто иммунитетимизни бошқаради.
Мақоланинг энг муҳим нуқталари:
🍎 Парҳез — бу сайлов тизими. Сиз нимани есангиз, ўша бактерияга "овоз" берасиз. Сабзавот ва меваларни хуш кўрувчи бактериялар (масалан, Faecalibacterium prausnitzii) сизга саломатлик ва энергия беради.
🍔 "Ғарбча" овқатланиш — бу инқироз. Шакар, оқ нон ва транс-ёғлар ичакдаги фойдали бактерияларни қириб ташлайди. Бунинг ўрнига патоген бактериялар кўпайиб, ТМАО каби токсинларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу моддалар тўғридан-тўғри юрак ва томирларга зарба беради.
🥦 Клетчатка — микробиомнинг "маоши". Агар сиз уларни овқатлантирмасангиз, улар ичакнинг ҳимоя қатламини (шиллиқ қаватни) "ейишни" бошлайди. Натижада — ички яллиғланиш ва сурункали чарчоқ.
🟡Хулоса шуки: Микробиом бир неча кунда ўзгариши мумкин, аммо унинг ижобий таъсирини кўриш учун узоқ муддатли интизом керак. Соғлом бўламан десангиз, аввал ичингиздаги "кичик дўстларингизни" рози қилинг.
Яна бирга эканимиздан хурсандман. Фойдали мазмун ҳали олдинда.
@acramov обуна бўлинг!
♨️Ассалому алайкум! «Доктор Акрамов» канали яна ўз фаолиятини бошлайди. Бир оз танаффусдан сўнг, 1 май — янгиланиш кунида яна илм ва бироз хушкайфият билан катта спортга қайтдим.🔥
Содиқ мухлисларга эса алохида ташаккур!
Ягона илтимос, постлар фойдали бўлса яқинларгаб гурухларга улашиб қўйинглар!
🚕 Таксичиларнинг "касбий касалликлари": Нега ўтириш — энг оғир меҳнат?
"Машина ҳайдаб, дам оламан" деган гапни эшитган бўлсангиз керак. Аслида эса таксичилик — бу танани чиниқтириш эмас, балки аста-секин ишдан чиқариш санъати. Келинг, руль ортидаги "камтарингина" хавфларни таҳлил қиламиз.
1. Геморрой ва простатит — "Рулнинг содиқ ҳамроҳлари"
Соатлаб ўтириш кичик чаноқ аъзоларида қон димланишига (стаз) олиб келади. Бу эса геморрой ва простатит учун энг қулай шароит. Сиз ўтирибсиз, лекин қон айланиш тизими "иш ташлаган".
2. Белнинг "жанги"
Умуртқа поғонаси ўтирган ҳолатда тик турганидан кўра 2-3 баробар кўпроқ босим остида бўлади. "Сиденья" юмшоқ бўлиши муҳим эмас, муҳими — умуртқанинг статик юк остида қолиши. Натижа нима? Остеохондроз, грижа ва умрбод бел оғриғи.
3. "Ўриндиқ иситгичи" — яширин душман
Кўпчилик ҳайдовчилар қишда иситгични "максимал"га қўйиб олади. Эркаклар, эсланг: мояклар қорин бўшлиғидан ташқарида бўлиши бежиз эмас. Улар ҳар доим тана ҳароратидан 1-2 даража совуқроқ бўлиши керак. Иситгич эса бу табиий муҳитни бузади. Сперматогенез учун бу — "ўлим ҳукми".
Қандай қилиб "такси"да соғлиқни бой бермаслик керак?
♨️Ҳар 2 соатда чиқиб келинг: 5 дақиқа пиёда юриш — минглаб долларлик дори-дармондан самаралироқ.
♨️Ўриндиқни тўғри созланг: Бел остига ёстиқча қўйиш (поддержка поясницы) — бу ҳашамат эмас, бу умуртқангизни қутқариш.
♨️Иситгичдан фойдаланишда меъёр: Иситгични ёқинг, лекин у исиб кетгач, дарров ўчиринг. Тухимизни қовуриш шарт эмас!😁
Хулоса: Рулда ўтириш — бу дам олиш эмас, бу жисмоний зўриқиш. Танангизга ғамхўрлик қилинг, акс ҳолда топган пулингиз дорихоналарга кетиши аниқ.
Таксичи дўстларга улашиб қўямиз!
✅ Каналга обуна бўлинг: @acramov
⚡️ Электромобил ва "хавфли" магнит майдонлари: Қўрқиш керакми ёки мияни ишлатишми?
Ҳозир модада: "Электромобиль — бу катта телефон, у радиация тарқатиб, эркакларнинг репродуктив саломатлигини яксон қилади". Кўча-кўйда шундай гапларни эшитсангиз, табассум қилиб қўяверинг. Келинг, "ваҳимачилар" ва физика қонунларини бир дастурхонга ўтқазамиз.
Магнит майдони ҳақида:
Ҳа, электромобиль магнит майдони ҳосил қилади. Лекин бу "ноионлаштирувчи" нурланиш. Яъни, у ДНКнгизга ҳужум қиладиган даражада кучли эмас. Агар у шунчалик хавфли бўлганида, уйдаги микротўлқинли печ ёки сочини қуритаётган аёлингизнинг фени ёнида турган одамлар аллақачон "суперқаҳрамон"га айланиб ёки аксинча бўлиб кетарди. Статистика бўйича, электромобилдаги нурланиш хавфсизлик нормасининг атиги 2-20% ини ташкил қилади.
Ҳақиқий "қотиллар" ким?
Агар ҳақиқатдан ҳам бепуштликдан қўрқсангиз, магнит майдонини эмас, қуйидагиларни айбланг:
Ўриндиқ иситгичлари: Совуқ кунда "ўзимни иситиб олай" деб, тухумларни қайнатиб юбориш — сперматозоидлар учун ҳақиқий геноцид. Магнит эмас, ҳароратдан эҳтиёт бўлинг!
Гиподинамия: Машинада соатлаб қмир этмай ўтириш. Бу ерда гап магнитда эмас, қон айланишининг пастлигида. Электромобиль ҳайдасангиз ҳам, бензинли машинада бўлсангиз ҳам — кўпроқ пиёда юринг.
Хулоса: Хитойнинг янги "темир тойчоқлари" ҳам, Tesla ҳам юқори вольтли тизимларини экранлаш (shielding) билан ҳимоя қилган. Шундай экан, илм-фанга ишонинг, "гараж олимлари"га эмас. Электромобилдан эмас, балки ўриндиқ иситгичини кўп ишлатишдан қўрқинг!
✅ Каналга обуна бўлинг: @acramov
✨ Уйқу ва руҳият.
🛌 Яхши ухламаган кунингизни эсланг: кайфият ноль, сабр тугаган, фикрлар эса худди туман ичида қолгандек. Бу шунчаки чарчоқ эмас — бу миянинг руҳий саломатлик билан боғлиқ мураккаб «ўйини». Психиатр Лорен Уотерманнинг таъкидлашича, уйқу ва руҳий ҳолат ўртасидаги алоқа жуда боғлиқ.
🧠 Уйқусиз мияда нима содир бўлади?
Эмоционал «тормоз»нинг бузилиши: Уйқу етишмаганда ҳиссиётларни бошқарувчи марказлар кучсизланади. Арзимаган муаммо ҳам фожиадек туюла бошлайди.
Депрессия ва уйқу: Қизиғи шундаки, депрессияга тушган баъзи одамлар кечалари билан мижжа қоқмайди (инсомния), бошқалари эса кун бўйи тўшакдан чиқолмайди (гиперсомния). Бу миядаги кимёвий мувозанатнинг қайси томонга бузилганига боғлиқ.
💊 Мелатонин — нажотми?
Кўпчилик мелатонинни «ухлатувчи сеҳрли таблетка» деб ўйлайди. Аслида у ухлатмайди, балки танага «ҳозир тун» деган сигнални беради, холос. Агар сиз экранга тикилиб, кўк нур таъсирида ўтирган бўлсангиз, мелатонин ичиш — тез кетаётган машинанинг тормозини босиб, айни пайтда газни ҳам охиригача босиш билан баробар.
Нима қилиш керак?
Уйқунинг нафақат миқдори (неча соатлиги), балки вақти ва сифати (бўлинмаслиги) муҳим. Доимий равишда уйқудан воз кечиш — руҳий саломатликдан «кредит» олиш демакдир. Бу кредитнинг фоизи эса жуда юқори: депрессия ва хавотир (anxiety) кўринишида қайтаришингизга тўғри келади.
⚠️ Хулоса: Агар руҳий ҳолатингиз панд бераётган бўлса, дори излашдан олдин пардаларни маҳкам ёпиб, телефонни узоқроққа улоқтириб, вақтида ухлашни синаб кўринг.
@acramov обуна бўлинг.
✨ NAD+ қўшимчалари: Ёшлик эликсирими ёки навбатдаги маркетинг «тузоғи»?
🧬 Сўнгги пайтларда биохакерлар ва узоқ умр кўриш ишқибозлари орасида NAD+ (никотинамид аденин динуклеотид) молекуласи ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Бу молекула ҳужайраларимиздаги «энергия станциялари» — митохондрияларнинг ишлаши, ДНКни таъмирлаш ва ҳужайраларнинг «алоқа тизими» учун жавобгардир.
📉 Муаммо шундаки, ёш ўтиши билан танамиздаги NAD+ даражаси пасайиб боради. Бу эса ҳужайраларнинг «чарчашига» ва биологик қаришига олиб келади. Хўш, дорихонадан унинг қўшимчаларини (NR ёки NMN) сотиб олиб ичиш бизни ёшартирадими?
👩Лондондаги Регенератив институт эксперти Шебнем Унлуишлер бу масалага бироз совуққонлик билан қарашни маслаҳат беради:
Ҳақиқат: Қўшимчалар ҳақиқатан ҳам қонда NAD+ даражасини ошириши мумкин. Бу митохондрияларнинг ишлашига ва моддалар алмашинувига ёрдам беради.
🔥Лекин бу қўшимчалар сизни 80 ёшингизда 20 ёшли йигитдек қилиб қўядиган «сеҳрли таёқча» эмас. Одамларда умрни узайтириши бўйича ҳали аниқ клиник исботлар йўқ.
.
🥦 Эслатиб ўтаман, тана бу молекулани В3 витамини ва триптофандан (гўшт, тухум, пишлоқда бор) ўзи ҳам синтез қила олади. Шундай экан, диетангиз жойида бўлса, балки қимматбаҳо банкаларга пул сарфлаш шартмас.
@acramov обуна бўлинг.
🧑⚕️ Nutricom– 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистон фарм бозорида барқарор БАД ишлаб чиқариб, ишлаб келаётган компания тажрибали тиббий вакилларни ишга таклиф қилади!
💊 Асосий йўналишлар: хондропротекторлар, гепатопротекторлар, педиатрия сироплари, қон кўпайтирувчи капсула, гижжага қарши, кўз ўткирлигига капсулалар, свечалар ва бошқа турдаги махсулотлар
🎁 Биз таклиф қиламиз:
😈Фикса 4 млн сўм ойлик ва пландан ошганига 15 фоиз бонус + йўл кира харажати
😈Йилига 2 марта хорижий саёҳат
😈Мунтазам корпоратив тренинглар
🗂 Синов муддати учун план 20 млн сўм.
📍 Вакансиялар:
🌿Жиззах
🌿 Бухоро
🌿 Наманган
🌿 Сирдарё
🌿 Андижон
🌿 Нукус
🌿 Қўқон Бешариқ
📲 Телеграм: @tibtv
📞 +998 88 004 08 80
Рўзанинг фойдалари
🔬 1. Автофагия: Ички «уборка»
2016 йилда Нобел мукофоти берилган бу кашфиёт рўзанинг энг катта совғасидир. Оч қолганингизда ҳужайралар ўз ичидаги эскирган, шикастланган оқсиллар ва «чиқиндиларни» ейишни бошлайди. Тана ўзини ўзи қайта ишлайди (recycling). Бу ёшликни сақлаб қолиш ва саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олиш учун энг яхши усул.
💉 2. Инсулинга «дам бериш»
Сиздаги Инсулин резистентлиги учун рўза — ягона нажот. Овқат емаганингизда инсулин даражаси минимал нуқтага тушади. Ҳужайралар доимий «инсулин ҳужуми»дан дам олади ва унга қайтадан сезувчан бўла бошлайди. Бу худди доимо бақириб гапирадиган одам тинчлангандан кейин унинг паст овозини ҳам эшита бошлашга ўхшайди.
🔥 3. Метаболик мослашувчанлик
Рўза пайтида тана энергия манбаини алмаштиради: гликоген (қанд) тугагач, у захирадаги ёғларни ёқишга ўтади. Бу жараёнда ажраладиган кетонлар мия учун «супер-ёқилғи» ҳисобланади. Диққат жамланиши ортади, «мия тумани» тарқалади.
🧠 4. Мия ҳужайраларининг ўсиши (BDNF)
Рўза тутиш мияда BDNF (Brain-Derived Neurotrophic Factor) оқсили ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Бу янги нейронлар пайдо бўлишига ва хотирани кучайтиришга ёрдам беради. Қисқаси, очлик сизни ақллироқ қилади (агар атрофдагиларга очликдан асабийлашмасангиз).
❤️ 5. Юрак ва қон томирлар
Рўза қондаги триглицеридлар ва «ёмон» холестеринни камайтиради, қон босимини нормаллаштиради.
🧐 Бир гап: Рўза тутиш Кето диетаси билан қўшилса, эффект икки баравар тезлашади. Чунки тана аллақачон ёғни ёқишга ўрганган, очлик даври у учун қийналиш эмас, шунчаки «иш режими» бўлиб қолади.
@acramov обуна бўлинг.
Юқоридаги постга изох пост.
Бу диеталар шунчаки «буни е, уни ема» деган чекловлар эмас, балки тиббий асосланган овқатланиш тизимларидир. Уларни бироз «илмий-кесатиқ» тилида тушунтириб бераман:
🥦 1. DASH диетаси (Dietary Approaches to Stop Hypertension)
Бу аслида гипертония (қон босими) борлар учун ўйлаб топилган. Лекин соғлом одамлар ҳам ундан фойдаланса бўлади.
Моҳияти: Тузни минималлаштириш (бу хайрли кунларда шўр бодринг ва чипслар билан хайрлашиш дегани) ва калий, кальций, магнийга бой маҳсулотларни кўпайтириш.
Нима еймиз: Сабзавотлар, мевалар ва ёғсиз сут маҳсулотлари. Гўшт фақат «рамзий» маънода ишлатилади.
🐟 2. Ўрта ер денгизи (Средиземноморская) диетаси
Дунёдаги энг машҳур ва «мазали» диета. Греция ва Италия аҳолисининг узоқ умр кўриши шундан.
Моҳияти: Ҳайвон ёғлари (қўй ёғи, сариёғ) ўрнига зайтун мойи, қизил гўшт ўрнига балиқ.
Нима еймиз: Кўп миқдорда кўкатлар, ёнғоқлар, дуккаклилар ва албатта, денгиз маҳсулотлари.
📊 3. AHEI (Alternative Healthy Eating Index)
Бу Гарвард олимлари томонидан ишлаб чиқилган «математик» диета. У овқатланишни 0 дан 110 гача бўлган балл билан баҳолайди.
Моҳияти: Транс-ёғлар ва шакарни «қора рўйхат»га киритади. Қайта ишланган гўшт (колбаса-сосиска) бу тизимда энг катта душман ҳисобланади.
Нима еймиз: Тўлиқ донли маҳсулотлар (кепакли нон, жигарранг гуруч) ва фойдали ёғлар.
🩸 4. Диабетга қарши диета (Low-Diabetes-Risk Diet)
Қондаги қанд миқдори «сакраши»ни ёқтирмайдиганлар учун.
Моҳияти: Гликемик индекси паст маҳсулотларга урғу берилади. Яъни, ширинликлар ва оқ ундан тайёрланган егуликларни фақат тушингизда кўрасиз.
Нима еймиз: Клетчаткага бой маҳсулотлар — сабзавотлар ва меваларнинг энг «ширин бўлмаган» турлари.
🌿 5. Ўсимликка асосланган диета (Plant-based Diet)
Бу вегетарианликка яқин, лекин у қадар шафқатсиз эмас.
Моҳияти: Таомноманинг 80-90 фоизи ўсимликлардан иборат бўлиши керак. Гўшт ейиш мумкин, лекин уни «байрам» сифатида, жуда кам ейиш тавсия этилади.
Нима еймиз: Донлар, дуккаклилар (нўхат, мош), мева ва сабзавотлар.
🧐 Хулоса: Қайси бирини танлашингиздан қатъи назар, уларнинг ҳаммаси битта нарсага — «камроқ шакар ва кўпроқ кўкат» тамойилига тақалади.
@acramov обуна бўлинг.
🍎 «Сен нима есанг, ўшасан» деган гапни эшитганмисиз? Агар шу гап рост бўлса, орамиздаги баъзилар ҳозирда яримта «бургер» ёки бир сиқим «чипс вой»га айланиб бўлган. Лекин Хитой ва Британия олимлари Science Advances журналида эълон қилган янги тадқиқот бизга умид бағишламоқда: овқатланишни тўғрилаш орқали ўлимни бир неча йилга «кутиб туришга» мажбур қилиш мумкин экан.
🧬 Олимлар 100 000 дан ортиқ одамнинг ДНКси ва овқатланиш рационини 10 йил давомида кузатишди. Хулоса оддий: генингизда узоқ умр кўриш коди бўлмаса ҳам, тўғри овқатланиш орқали тақдирга «тузатиш» киритса бўлади. Масалан, 45 ёшли эркаклар соғлом диета ёрдамида умрига 4,3 йилгача, аёллар эса 3,2 йилгача вақт қўшиб олишлари мумкин.
🥗 Хўш, қайси «меню» энг фойдали?
AHEI (соғлом овқатланиш индекси): Мутлақ ғолиб! Эркакларга +4,3 йил, аёлларга +3,2 йил умр совға қилади.
Ўрта ер денгизи диетаси: Фойдали ёғлар ва балиқ — умрингизга камида 2 йил қўшинг.
Диабетга қарши ва DASH диетаси: Қон босими ва қандни жиловлаб, яна 1,5–3 йил яшаш имконини беради.
Ўсимликка асосланган парҳез: Гўштдан воз кечиш (ёки камайтириш) ҳам сизни 2 йилгача кўпроқ ушлаб туради.
📉 Қизиғи шундаки, эркаклар соғлом овқатланишдан аёлларга қараганда кўпроқ «фойда» кўришар экан. Эҳтимол, бу эркакларнинг одатда зарарлироқ овқатланиши ва тартибга ўтганда танасининг ҳайратдан шокка тушиши билан боғлиқдир.
🥦 Хуллас, донли маҳсулотлар, мева ва сабзавотлар — бу шунчаки чиройли расмлар эмас, балки ҳаётингизнинг қўшимча соатларидир. Албатта, агар бу вақтни ижтимоий тармоқларда беҳуда сарфламасангиз.
@acramov обуна бўлинг.
🔥Шу пайтгача қайси фирма ёки бренднинг витаминидан ҳақиқий, кўзга кўринарли фойда кўрдингиз? Ёки аксинча, «пулимга куйиб қолдим» дейдиганларингиз борми?
Шу пост коментарийсида қуйидагиларни ёзиб қолдиринг!
🌱Бренд номи.
🌱Нима мақсадда ичгансиз?
🌱Натижа сезилдими?
Фаолроқ иштирок этинглар! Бошқаларга фойдали бўлсин!
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
