cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI

Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
544
Suscriptores
+124 horas
-27 días
+1930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from MIB faoliyatidan
Photo unavailableShow in Telegram
“Даромадини камайтириб кўрсатаётган қарздорлар”га қандай чора кўрилади? Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими давлат ижрочиси А.Рустамхўжаев билан алимент тўлови бўйича қарздорларнинг иш билан таъминланаётганлик даражаси, бу борадаги бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган чора-тадбирлар ва алимент тўловини камайтиришга ҳаракат қилаётган айрим шахслар билан боғлиқ  ҳолатлар ҳақида бўлиб ўтган суҳбат. 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Mostrar todo...
👍 1
Repost from MIB faoliyatidan
Photo unavailableShow in Telegram
Қонуний ажрашмаганлик алимент тўловини тўлашдан озод этмайди 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Mostrar todo...
👍 1
Repost from MIB faoliyatidan
Photo unavailableShow in Telegram
Repost from MIB faoliyatidan
Ҳаж сафарига отланган фуқароларимиз диққатига ! Юртимизда жорий йилнинг 23 май кунидан ҳаж мавсуми бошланиши эълон қилинди. Аввалги, ибодат мавсуми даврида, айрим фуқароларимиз томонидан суд ва бошқа орган ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қарздорликнинг ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида, Республикамиз ҳудудида чиқиш ҳуқуқи чекланганлиги ҳамда бунинг оқибатида, ортиқча оворагарчиликлар юзага келган эди. Фуқароларимиз сафар олдидан mib.uz расмий сайтининг “Республикадан чиқишга чеклов” саҳифаси ёки MIB.UZ мобил иловаси ( Play Market дан юклаб олиш мумкин) орқали ўзларига нисбатан чеклов бор-йўқлиги ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд. Маълумот учун: ушбу саҳифалардаги “Қарздорликни текшириш” ва “Республикадан чиқишга чеклов” рукнлари орқали бир зумда ўзингизга нисбатан қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз ҳамда қарздорликни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин. Эътиборли бўлинг ва яратилган имкониятдан унумли фойдаланинг. Биз ҳаж сафарингиз, кўнгилдагидек ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Мажбурий ижро бюроси
Mostrar todo...
👍 1
30 маротаба ҳуқуқбузарлик содир этган “Malibu” жарима майдончасида Фуқаро С.Мардонов “Малибу” автотранспорт воситаси орқали кўп маротаба ҳуқуқбузарлик содир этган. Бугунги кунда Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувида фуқаронинг 30 та 20 млн. сўмлик маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Қарздор жарималарни бўлим давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан белгиланган муддатларда тўлаб бермаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли автомашина хатлаб олинди ва жарима майдончасига жойлаштирилди. Келгусида қарздорлик тўлиқ бартараф этилмаса, хатланган автомашинани онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.
Mostrar todo...
👍 1
30 маротаба ҳуқуқбузарлик содир этган “Malibu” жарима майдончасида
Mostrar todo...
01:18
Video unavailableShow in Telegram
"QASHQADARYO AXBOROTI" Sayyor qabullarda aholi murojaatlariga yechim topilmoqda. #23may #qashqadaryo_trk 📱Rasmiy telegram kanalimiz 👉https://t.me/qashqadaryo_trk
Mostrar todo...
👍 1
Mostrar todo...
«Dong Feng pessenger« жарима майдончасидан жой олди

АИТ «Ипак йўли» банки Қарши филиали жавобгар С.Рахимовага нисбатан кредит ва кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.

Қарздорлик ихтиёрий қопланмаса, мажбурий ижрога киришилади Жорий йилнинг 20 май куни ижтимоий тармоқларда фуқаро Б.Ўтаевнинг Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати жойлаштирилди. Мазкур хабар Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “Исломбек Жасмин” фермер хўжалиги ҳисобидан ундирувчи Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига жами 71 млн. 215 минг сўм солиқ қарздорлиги ва Қарши туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан ундирувчи “Қарши Агрокластер” МЧЖ фойдасига 31 млн. 124 минг сўм қарздорлик, 311 минг сўм жарима ва олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Қарши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва мазкур ҳужжатларини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган. Қарздор бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, қарздор фермер хўжалик раҳбарининг яшаш манзилига борилган. Манзилда “Тico” русумли автотранспорт воситасининг борлиги аниқланган ва қарздорликлар эвазига мазкур автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида машина бошқа фуқарога тегишлилиги аниқланганлиги сабабли хатланмаган ва қарздорликларни тўлаши ҳақида яна бир маротаба огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 53-моддасида қарздорнинг мол-мулки ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қарздорга топширилган кундан эътиборан бир ой муддатдан кечиктирмай, зарур ҳолларда эса, уни топшириш билан бир вақтда хатланиши, давлат ижрочиси муайян ижро иши юритиш ҳолатларидан келиб чиқиб, мол-мулкни хатлаш билан бир вақтда ушбу мол-мулкни ёки унинг айрим ашёларини олиб қўйишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шу ўринда фуқаролар ва тадбиркорларга шуни айтмоқчимизки, Бюро фаолияти ва давлат ижрочиларининг қонуний хатти-ҳаракатларини нотўғри талқин қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликда турли хил нохолис фикрларни уйғотгандан кўра, қарздорликни тўлаш чораларини кўришса мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, ўз ҳуқуқларини билган фуқаро бурчларини ҳам билиши ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаши лозим.
Mostrar todo...
👍 3
Repost from Bosh prokuratura
Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилоят прокуратураси биносида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида видеоконференция алоқа орқали фуқаролар қабули ташкил қилинди. Бош прокуратура Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан қабул қилинган жами 16 нафар фуқаронинг 13 нафари алимент пулларини ундириш, 2 нафари қарз ундириш ва 1 нафари алимент тўловини қайта-ҳисоб китоб қилиш юзасидан мурожаат қилдилар. Жумладан, қаршилик М.Ҳолиқовнинг мурожаатига асосан алимент қарздорлиги қайта-ҳисоб китоб қилинди ва иш ҳақига қаратилиб, алимент қарздорлиги сўндирилди. Шунингдек, фуқаролар Н.Собирова, И.Остонова ва З.Хамраеваларга май ойига қадар бўлган алимент пуллари ундирилиши таъминланди. Қолган мурожаатлар бўйича қўшимча ўрганиш талаб қилинганлиги сабабли, Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олиниб, қонуний муддатларда кўриб чиқилиши белгиланди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
👍 1