cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Муслим Кундалиги

Ўқимайдиганлар - ўқишни билмайдиганлардан афзал бўлмайди. Инсон қанча кўп билган сари, шунча кўп билмаслигини тушуниб боради. ↘ Бизнинг канал 🌸 @Jannat_gullari ↘ Мурожаат учун 📮 @Fikr_bildirishbot @Sahifamiz_haqida фикрлар.

Mostrar más
El país no está especificadoEl idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
423
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ИККИ ПИЁЛА СУВ Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди: – Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан? Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга шундай деди: – Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз? – Албатта, рози бўлардим. – Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам рози бўлармидингиз? Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож: – Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди. Шунда олим мийиғида кулиб: – Демак, ғурурланишга ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан, - деди. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг. Орифон. узга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ
Mostrar todo...
Orifon.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Бойлиги, мансаби, чиройи, қомати, куч-қуввати ёки илми билан ўзини бошқалардан устун кўриб, кибрланиб юрганлар, юқоридаги ривоятни яхшилаб ўқиб, ўзига тўғри хулоса чиқариб олсин. Инсон, ўзига берилган неъматни қадрлаб, шукрини адо этмаса охиратда бунинг бадали у учун оғир бўлади!
Mostrar todo...
☝️ 47
👍 48
#Ривоят «НЕГА ТАНИМАС ЭКАНМАН!» Ҳикоя қилинишича, Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир бир куни Мулаҳҳаб ибн Абу Суфённинг кўйлагини ерга судраб, гердайиб кетаётганини кўриб, унга: – Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ ва Унинг Расули ғазабланадиган бу қандай юриш бўлди? – деди. Мулаҳҳаб: – Мени яхши танимайсанми? – деди. У: – Нега танимас эканман, аввалинг ифлос нутфа эди, охиринг ҳеч кимга керак бўлмайдиган маййитга айланасан, бу орада ичинг тўла пешоб ва ахлатдан бошқа нарса эмассан! – деди. "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан 📖 Муслим Кундалиги 📖
Mostrar todo...
Борми Аллоҳдан юқори, қабрдан қуйи. Йиғиштир руҳим кетамиз, сен юқори, мен қуйи. Нажиб Фозил ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ 📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
Mostrar todo...
Кибр ва ғурур билан олинган илмда нажот йўқ! Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ 📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
Mostrar todo...
Жоҳил инсоннинг кўзи гулнинг чиройини кўрмайди. У доим тиконини кўраверади. Мавлоно Румий ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ 📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
Mostrar todo...
Шундай оламда яшаймизки, камбағал овқат топиш учун, бой эса еган овқатини ҳазм қилиш учун бир неча чақирим ерни босиб ўтади… ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ 📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
Mostrar todo...
​​🌤Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Бугун чоршанба 19 сентябрь, 2018 9 муҳаррам 1440 –––––––––––––––––––– #Ҳикмат: Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: «Қиёмат куни қайси одам энг қаттиқ оҳ воҳ тортади?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳ берган ризқни Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилишга сарфлаган одам», дедилар. 📖 Муслим Кундалиги 📖
Mostrar todo...

ИНТЕРНЕТ ЗАМОНИДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ТАВСИЯЛАР! (ЖУДА ЗАРУР! Фарзандларингиз ва яқинларингизга албатта ўқиб беринг, улашинг!) Фарзандим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан. Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор… Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган… У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл! Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил. Фарзандим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима… Фарзандим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди. Кимдир молини муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади… Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади… Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади… Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади… Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма! Фарзандим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл. Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Молингни (товарингни) бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслахат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади. Фарзандим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими йўқми?! Фарзандим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма. Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма, чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин… Қанчадан қанча олимликни даъво қилганлар қипқизил жоҳил… гўзаллар бадбашара… сахийлар зиқна… жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олаганлар сафида бўл. Фарзандим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма. Сен ҳам бировни исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, унданда махфийроғини ҳам билиб туради. Фарзандим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингни, у ўзини ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас, қозон ичидаги нарсаси билан тошади. Фарзандим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… Сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб ҳисоб-китоб қилиб туради. Фарзандим! Даҳшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу- фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир. Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойинг, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади! Фарзандим! ШАЙТОННИНГ ҚАРМОҒИГА ғафлатда қолган, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади. Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, сени ишлатишига қўйиб қўйма… У билан келажагингни қур, сени бузиб ер билан яксон қилишига йўл қўймА! Охиратда сени фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма! Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин! ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг. Орифон. узга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ
Mostrar todo...
Orifon.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Уйғонишни ўлим вақтига қолдирманг! ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ 📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.