cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

📚BIZNING KUTUBXONA📚

-Eng sara kitoblar -Foydali ma'lumotlar -Audiolar -Ibratli statuslar Elektron variantdagi kitoblarni buyurtma qilish uchun: @Hamidxon_Xusanovich

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
823
Suscriptores
-224 horas
-27 días
-730 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Бир донишманддан сўралди: - дўстларнинг энг яхшиси ким? Донишманд жавоб берди: - сендан бир яхшилик кўрса, ёядиган; - сендан бир айб билса, яширадиган; - дунё сенга кулганда, сенга ҳасад қилмаган; - дунё сенга қовоғини солганда, сени тарк қилмаган кишидир. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1178Loading...
02
Media files
1091Loading...
03
Bu roman Lev Tolstoyning avtobiografik asari bo‘lib, 1870-yillar oxiri – 1880-yillar boshida yozilgan. Asarning asosiy mazmuni – yozuvchining ko‘p yillik ichki kechinmalarini sarhisob qilish, og‘riqli va ehtirosli izlanishlarda aziyat chekkan hayotning mazmuni haqida yangi tushuncha berish. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1072Loading...
04
✍ LEV TOLSTOY 📕 IQRORNOMA
1273Loading...
05
Alvido, qurol! (ing: A Farewell to Arms) - Ernest Xeminguey 1929-yilda nashr etilgan romani. Kitob Birinchi jahon urushi davridagi sevgi haqida hikoya qiladi. Roman asosan avtobiografikdir - Xeminguey Italiya frontida xizmat qilgan, jangda yaralangan va Milan kasalxonasida yotgan, u yerda hamshiraga ko'ngil qo'ygan 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
901Loading...
06
📚 "Alvido, Qurol" ✍️ Ernest Xaminguey
1021Loading...
07
Фикр канча куп такрорланса, у шунча тез моддийлашади. Катьий ва жамланган фикр - ишончли ва яхлит куч демакдир . Жон Кехо 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
713Loading...
08
УМР  ЙЎЛЛАРИ Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди. Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.  Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди.  Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак». Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди. Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан... 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2159Loading...
09
Ширин табассум билан бошланган кун инсонга ўзгача куч беради! Бу куч эса сизни фақат янги марралар сари етаклайди! Йиғлоқи об-ҳаво сизнинг шодон кайфиятингизга таъсир ўтказолмайди деган умиддамиз! Бугунги кун сизга фақат беқиёс қувонч олиб келсин. ⏰ Хайрли тонг!☕️ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1805Loading...
10
Бугунги кунингиз хайрли у́тсин... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️ 🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи.. ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...❤️ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1949Loading...
11
Ҳар тонг қараб кўзгуга, Табассум қилиб қўйинг. Бу кулгудир ўзгага, Шунчаки билиб қўйинг. Ўзингизга ишончни Ўстиради табассум. Тушкунликлар қийғочми? Тўстиради табассум! Энг асосийси -  шукр, Шу дам, шу кўринишга. Ўйчи ўй суриб фикр. Қилгунча, қани, ишга! Ёқимли қилинг кунни, Табассумингиз каби. Ўзига ишонганнинг Ишончли бўлар гапи. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1485Loading...
12
Кечадан кўра бугун ақллироқ,  кечадан кўра бугун тажрибалироқ,  кечадан кўра бугун позитивроқ бўлиб уйғонган қадрдоним,  омонмисиз? Дунёнинг энг яхшиларига  Ассалому алайкум!!!! Кун давомида кайфиятингиз мингдан тушмасин,  ҳамиша кулиб,  ҳаётдан завқланиб,  яшнаб юринг! ⏰ Хайрли тонг!☕️ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
21210Loading...
13
📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1102Loading...
14
✨✨✨✨✨✨✨ Тун кирди, бетакрор гўзал тун. Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми аслида?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган экан: "Ҳар тонг ўзи ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" Хайрли тун! ✨✨✨✨✨✨✨ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1532Loading...
15
#Мотивация Ҳеч қачон иложи йўқ деманг! Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар бир қулф ўз калити билан ясалади. Фақат хос калитни топиш учун ақл ва қалбни бирлаштирмоқ лозим. Асло тўхтаманг! 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
27713Loading...
16
Media files
1850Loading...
17
Уруғни қаерга экканимизни эсдан чиқариб қўйсак, ёмғир тез кунда уни қаерга экканимиздан хабар берар экан. Дунёда энг яхши уруғ эса, яхшилик экан. Яхшилик қилишга арзимасада қилаверсак, унинг уруғи қаерга экилса ҳам, ҳеч қачон зое бўлмас экан. Яхши ишга имзо қўйган киши, агар ўзи кўздан ғойиб бўлса ҳам, унинг гўзал имзоси сақланиб қолар экан. Ҳазрати инсон, Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқ. Умримиз қисқа, қабримизда ётганимизда бизни дуоибад қиладиганларга эмас, балки, бизни  хайрли дуо қиладиганларга муҳтож бўламиз... 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2097Loading...
18
Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор... Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”. Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечтаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди. Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди. Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди. Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”. Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...” Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар... Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди... Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...” 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
53020Loading...
19
Media files
2521Loading...
20
У опасини бахтли қилиш учун, борини берди... Сотувчи дўкон пештахтаси ортида туриб, кўчага паришонхотир қарар эди. Бир қизалоқ дўкон ёнига келиб, витринага ёпишиб қолди. У излаган нарсасини кўрганида кўзи ҳайратдан қинидан чиқай деди. Қизча дўконга кириб, феруза тошли мунчоқни кўрсатишларини сўради. — Мен опам учун мана шу феруза тошли мунчоқни сотиб олмоқчиман. Сиз уни чиройли қилиб ўраб бера оласизми? сўради қизалоқ. Дўкон эгаси қизчага шубҳа билан қараб, қизиқди: — Қанча пулинг бор? Қизалоқ чўнтагидан рўмолча олиб, уни очди ва пештахтага бир уюм майда пулларни сочди. Умидвор овоз билан деди: — Мана шу етадими? У ерда жуда кам пул бор эди. Бироқ қизалоқ ҳаяжон билан давом этди: — Биласизми, мен опамга совға олмоқчиман. Онамиз бу дунёни тарк этганига анча бўлди, опам шундан бери бизга ғамхўрлик қилади. У ўзи учун деярли вақт ажратмайди. Бугун унинг туғилган куни, агар мен унга мана шу мунчоқни совға қилсам, у жуда хурсанд бўларди. Мунчоқ опамнинг кўзларига жуда мос тушадида. Дўкондор мунчоқни олди, у учун қути олиб келиб, мунчоқни унинг ичига жойлади. Лента билан боғлаб, бант ҳам ясади. — Ма, ол! деди у қизалоққа. Эҳтиёт қилиб олиб бор! Қизча дўкондан югуриб чиқиб, хурсанд бўлиб уйига отилди. Иш куни охирида дўконга гўзал бир қиз кириб келди. Дўкондорнинг уни кўриши билан яқинда келиб кетган қизалоқ билан алоқаси борлигини кўнгли сезди. Қиз сумкасидан таниш қутини чиқариб, дўкон пештахтасига қўйди. Сўнгра гулқоғоз ва лентани ҳам қайтарди. — Мана бу мунчоқ шу ердан сотиб олинганми? Неча пул туради бу? — А? ҳайрон деди дўкондор. Дўконимдаги ҳар қандай молнинг нархи мен ва харидор ўртасида сир бўлиб қолади. Қиз деди: — Лекин синглимда жуда кам пули бор эдику. Мунчоқ ҳақиқий ферузадан ясалган бўлса? У қиммат бўлса керак? Буни биз сотиб ололмаймиз. Сотувчи пештахта ёнига келиб, мунчоқни олди ва самимийлик билан уни яна қутига жойлаб, безади. Уни қизга тутқизди ва деди: — Синглингиз менга энг қиммат пулни берди. Катталар бера олганидан юз марта кўпроқ пул тўлади. У бор-йўғини менга берди. Дўконни жимжитлик қоплади ва қизнинг кичик қутичани ушлаб турган қўллари қалтираб, кўзларидан ёш оқди. Агар куни келиб, бутун дунё ва муҳаббатдан бирини танлашга тўғри келса, ёдда тутинг: агар дунёни афзал кўрсангиз, муҳаббатсиз қоласиз, мободо муҳаббатни танласангиз, бутун дунёни забт эта оласиз. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1512Loading...
21
Alvido, qurol! (ing: A Farewell to Arms) - Ernest Xeminguey 1929-yilda nashr etilgan romani. Kitob Birinchi jahon urushi davridagi sevgi haqida hikoya qiladi. Roman asosan avtobiografikdir - Xeminguey Italiya frontida xizmat qilgan, jangda yaralangan va Milan kasalxonasida yotgan, u yerda hamshiraga ko'ngil qo'ygan
2271Loading...
22
📚 "Alvido, Qurol" ✍️ Ernest Xaminguey
1941Loading...
23
🌿Mag'lubiyatlar ham shunchalik zarurmi? Zarurmi yo'qmi ular yuz beradi. Inson o'z orzu-umidlari uchun endigina kurashga kirishgan chog'ida tajribasizligi tufayli juda ko'p xatolarga yo'l qo'yadi. Hayotning mohiyati ham asli shu - yetti marta yiqilib, sakkiz marta oyoqqa turishdir! 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1290Loading...
24
Media files
1910Loading...
25
​​Сеҳрли ғижжак.. Эски замонда бир ёш жувон эрини ва кичик ёшдаги боласини ташлаб кетди. Бироз вақт ўтгач, эр бошқа бир аёлга уйланди, натижада бола ўгай она қарамоғига ўтди. Вақти етиб, бола мактабга қатнай бошлади. Лекин ўқишда омади юришмади. Тенгдошлари орасида энг қолоғи у эди. Шу сабаб отаси ва ўгай онаси уни ҳақоратлар, пастга урар, баъзида калтакларди. Бундан унинг ўқиши баттар ёмонлашар, ёмонлашгани сари ота-онанинг зуғуми янада кучаярди. Бу кетишда бола оғир вазиятдан чиқа олмаслиги аниқ эди. Уни энди “тентак”, “ақли паст” деб атай бошлашди.Охир-оқибат кутилган иш бўлди. Ота ўғлини мактабдан олди, бир устага шогирдга берди. Бироқ бола шогирдликни ҳам кўнгилдагидек эплай олмади. Қўли ишга қовушмас, ландовурлиги ҳамманинг ғашига тегарди. Оиласидагиларнинг куткулашлари етмагандек, атрофидагилар ҳам уни тинимсиз турткиларди. У ана шу аччиқ ҳаётини яшаркан, бир замонлар уни, оиласини ташлаб кетган онасидан бир хат келди. Она хатида ўғлини жуда соғинганини, бир лаҳза бўлсин хаёлидан чиқара олмаганини ва қилмишларидан афсусда эканини ёзган, қайта-қайта узр сўраган эди. Мактуби билан бирга бир халта ҳам жўнатганди. Унинг ичидан ғижжак чиқди. Бола хатдан бир суюнган бўлса, совғадан ўн суюнди. Онасининг унутиб юбормагани уни чексиз даражада бахтиёр этган эди.Лапашанглиги билан шуҳрат қозонган бу бола тез орада ғижжак чалишни ўрганди. Кўп ўтмай бу ишнинг ҳадисини олди, кўрганлар ёқа ушлади. Бошида отаси ва ўгай онаси, кейин бошқалар ҳам ғижжак сеҳрли экан деган хулосага келди. Бундан ўзгача бўлиши ақлларига сиғмасди. Бола эса чолғучиликда борган сари уста бўлиб борар, ғижжакни гўё гапиртириб юборарди. Ҳамма бу ишнинг сири нимада эканини билишга қизиқарди. Бир куни шаҳарда яшайдиган бир донишманднинг ҳузурига бориб, бола ҳақида гапириб беришди. Бирор нарсани уддалай олмаган бир бола қандай қилиб бундай даражага етишганини, ғижжакда бирор сир бор-йўқлигини сўрашди. Қария донишманд шундай деди:– Ғижжакда сизлар ўйлагандек бирор-бир сир йўқ. Бола ҳам сизлар ўйлагандек қобилиятсиз эмас. Бироқ бошида онаси уни унутиб юборганига ишонган бола ўқишда ҳам, устага шогирд тушганда ҳам омадсизликка юз тутди. Унутилиш жуда оғир нарса. Бутун қобилиятларни йўққа чиқаради. Аммо бола вақт ўтиб онаси уни эсдан чиқармаганини, уни яхши кўришини англади ва қобилиятлари жонланди. Бунда ҳеч қандай сир-синоат йўқ. Хаётга булган ишонч,хаётга булган мухаббат хеч бир инсонни тарк этмасин азизларим..Хар кандай вазиятда хам инсон тушкунликка тушмаслиги керак.. Ахир умр куз очиб юмгунчалик вакт... Хеч бир фарзанднинг ота-онаси,уз фарзандини бундай вазиятга солиб куймасин.... Аллохим ота-оналарга хам,фарзандларга хам инсоф берсин.. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2163Loading...
26
🍃💐🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.🍃💐🍃 ♦️ 🌱🌸Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим. ♦️ 🌱🌸Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
31212Loading...
27
Бугун ўзингизни кашф қилинг, янгидан яратинг, энг севимли нарсаларингизни яратинг, яратувчилик ҳар бир инсонда, кўнгилда бор!😍 Ўзингиз учун мусиқа тингланг, севимли машғулотингиз билан шуғулланинг, ҳеч бўлмаганда бир китоб ўқинг,  чой дамланг ва энг буюк ва беғубор орзуларингиз режаларини тузинг!😘 Орзулар бор жойда мақсадлар пайдо бўлади! Ўша мақсад Сизнинг бугунги имкониятларингизнинг бошланиши  орзулари осмон азизим Хайрли тонг!😇🥰 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2154Loading...
28
Ассалому алайкум, азизларим! ДУШАНБА ТОНГИДА  Уйғондингизми? Деразангизни очинг, бугун тонгнинг  нафаси ва қуёш нурлари билан   сизга бахтнинг нозик ифоридан, муҳаббатнинг қайноқ бўсаларидан, омаднинг шахдам қадамларидан, куз гулларининг гўзаллигидан, тандирда ёпилган иссиқ нонларнинг меҳридан бериб юбордим! Олиинг!  🥰 Хўш, олдингизми?😉  Бугунги кунни орзулар куни деб эълон қиламан!👏👏👏 Кўнглингизга сиққанча орзу қилинг!🤗 Ахир бизга орзу қилишдек буюк бахт берилган. Ва ишонинг, бир кун келиб орзуларимиз албатта амалга ошгусидир. Унгача орзу қилиб баҳра оламиз!Қандай ажойиб!Қандай гўзал бу олам!!!🥰 Орзулари бир дунё азизлар, хайрли тонг! 🌸☘🌸🍃🌸☘🌸🍃
1572Loading...
29
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹     🌹   ва Роҳматуллоҳ    🌹         🌹 ва Барокатуҳ  🌹 ХАЙРЛИ ТОНГ 🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ! 🌸Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин🤲🏻 🌸 Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК; 🌸 Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!! 🌸Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲 ⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
30117Loading...
30
📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1462Loading...
31
Кимдир Сизни чин дилдан яхши кўрса, Сиз бундан хурсанд бўлинг ! У инсон сизга ёқмаса ҳам, чунки , Аллоҳим Ўз муҳаббатини ўша инсон орқали сизга юборгандир балки... Аллохим тунингизни осуда хаётингизни нурафшон қилсин!.. 🤲 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2007Loading...
32
Media files
2072Loading...
33
Chiroyli chehralar menga ahamiyatsiz,  menga toza qalb muhim. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
1875Loading...
34
Ота ва унинг қизлари... Фарзандларимга нима иш қилишимни айтмаганман. Мени деб уялишларини истамайман. Кичик қизим нима иш қилишимини сўраганда, оддий ишчиман қизалоғим, дердим. Уйга қайтиш олдидан кўчадаги умумий ҳаммомда ювиниб, кейин борардим. Токи улар менинг нима иш қилишимни сезмасинлар. Ҳамма қизларимни мактабга юборишни, уларнинг таълим олишларини, келажакда инсонлар олдида азиз ва ҳурматли шахс бўлиб етишишларини хоҳладим. Уларга бирор киши менга қилганидек муомала қилмаслигини, паст назар билан қармаслигини истадим. Одамлар мени менсимасликка ўрганиб ҳам қолишган. Топадиган ҳамма пулларимни қизимни ўқитиш учун йиғиб қўйдим. Ҳеч қачон ўзимга янги кўйлак сотиб олмадим. Бунинг ўрнига фарзандларимга китоблар олиб бердим. Эҳтиром. Мана шу мен орзу қилган нарсадир. Ҳа, мен кўча тозаловчи бўлиб ишлайман. Ўтган куни қизимнинг ҳужжатларни топшириш вақти эди. Аммо мен керакли пулни тополмадим. Ўша куни қўлим ишга бормади. Ишлолмай, кўз ёшимни яширишга уриниб, ахлат қутиси ёнига ўтирдим. Ҳамкасбларим менинг аҳволимни кўришди, аммо ёнимга кела олишмас, бирорталари мен билан гаплашишга ботинишолмасди. Қизимнинг ўқишга кириш орзуси рўёбга чиқмади. Жуда сиқилдим, ичим эзилди. Бугун уйга борганда қизим билан қандай кўришишимни, агар у мендан пул ҳақида сўраса, нима деб жавоб беришимни билмайман. Мен фақир оилада туғилганман. Бугун ишдан сўнг ҳамкасбларим ёнимга ўтиришдида, Бизни ўзингга дўст деб биласанми? деб сўрашди. Ҳали жавоб беришга улгурмасимдан барчалари бугунги иш ҳақларини менга узатишди. Пулларни олишдан бош тортдим. Шунда улар Биз бугун нари борса оч қолармиз. Аммо қизинг абата ўқиши керак! дейишди. Бу гапларини эшитиб ўзимни тута олмай йиғлаб юбордим. Шу куни ҳаммомга ҳам кирмай уйга бордим. Ҳамма ёғим кир эди. Бугун эса... Қизларимдан бири университетни тугатиш арафасида. Қизларим мени кўча тозалаш ишига юборишмади. Катта қизим университет қошидаги бир бўлимда ишлайди. Қолган учтаси эса университет стипендиясини олишади. Гоҳида катта қизим олдин ишлаган жойимга мени олиб боради. Борганимиздан сўнг ўша ерда ҳалиям меҳнат қилаётган ҳаммкасбларимга овқат улашиб келамиз. Бир куни ўша ердаги ҳамкасбларимдан бири кулиб туриб қизимга бир савол берди: Нега бизга доим овқат олиб келасан? Қизалоғим уларга шундай жавоб берди: Мен бу мартабага эришишим учун сизлар ҳаммангиз бир кун оч қолгансизлар. Шу боис Аллоҳ таолога дуо қилинглар, У Зот менга сизларга ҳар куни овқат олиб келишимни насиб этсин! Ҳа, бугун мен ўзимни фақир ҳисобламайман. Қандай қилиб фақир бўлайин, ахир Роббим менга шундай қизларни ато этганку! 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2083Loading...
35
ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ? 🍃 Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Улар имон келтирган, қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” (Раъд сураси, 28-оят). Мўмин банда Аллоҳга шубҳасиз имон келтиради, Парвардигорини эсланганида қалбига сакинат-хотиржамлик инади, Аллоҳнинг зикри билан дили ором олади. Олимлар аниқлашича, диндорлар эътиқодсизларга қараганда юрак касаллигига 60 % кам учрар экан. Эътиқодлилар ичида қон босимининг хавфли кўриниши ҳам кўп бўлмас экан. Гап шундаки, эътиқодли кишининг кўтаринки кайфияти унинг соғлиғини яхшилайди. Чунончи, Аллоҳга ишониш бошқа қандайдир кайфият кўтарувчи хусусиятлардан яхшироқ таъсир қилади. Тиббиёт олами аста-секин била бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда бир минг тўрт юз йил олдин “Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” ояти билан маълум қилинган. Аллоҳга ишонган, Унинг Каломини ўқиган инсон бошқа одамларга қараганда ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлади. Чунки Қуръон инсон ҳаётига тўлиқ мос келувчи кўрсатмалардан иборат. Инсон табиатига тескари қарашлар кишилар бошига фақат ташвиш солади, руҳий тушкунлик олиб келади. Ҳақиқатан, Аллоҳни зикр қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади, қалби таскин топади. Тараққиётнинг юқори чўққисига чиққан кўп мамлакатлардаги ҳозирги ҳаёт унчалик хотиржам эмас. Кишиларда ором йўқолиб боряпти, тирикчилик ғамида кўп нарсалардан воз кечиб юбориляпти. Яқин тарихга мурожаат қилсак, хонадондан бир киши деҳқончилик, боғбонлик ёки ҳунармандчилик билан тирикчилик қилар, унинг бир мавсумда топгани бутун бошли оиланинг бир йиллик сарф-харажатларига етарди. Ҳатто муҳтож қариндошларга ҳам ёрдам қилинарди. Аммо бугунги кунда оилада эр ҳам, хотин ҳам тирикчилик ғамида тиниб билмай елиб-югуради. Шунга қарамай турмуши хотиржам эмас, ётиб-туришида, еб-ичишида ҳаловат йўқ. Тинч-тотув яшаш учун мол-дунё топиляпти, “Бой бўлволай, кейин хотиржам яшайман” деб орзу қилиняпти. “Мана шу ишни битирволсам, кўнглим тинчийди”, деб ўйлашяпти. Аммо бу иш кўпинча ортидан бошқа юмушларни етаклаб келади. Чунки дунё ишлари ҳечам тугамайди, бир ташвиш ортидан бошқаси чиқиб келаверади. Аслида тинчлик-хотиржамликка Аллоҳни зикр қилиш билан эришилади. Ҳар соатда, ҳар сонияда Аллоҳнинг бирлигини, борлигини ўйлаб, Аллоҳга таваккул қилган инсонгина ўзи истаганидек осуда ҳаётга, тинчлик-хотиржамликка эришади. Мўмин банда ўзига берилган мол-дунёни Аллоҳнинг омонати, топаётган давлатида ўзгаларнинг ҳам ҳақи бор, деб билади, бойлигини керакли жойга сарфлайди. Шу билан кўнгли таскин топади. Агар мўминга дард келса, буни Аллоҳнинг синови деб сабр қилади, Парвардигорига ҳар қандай вазиятда ҳамду санолар айтади. Кейин Аллоҳ таолонинг амрига кўра дардига даво излайди. Мўмин киши буларнинг барчаси Аллоҳнинг тақдиридан деб ишонади. Мана шу ишонч унга руҳий далда беради. Серфарзанд мўмин айрим одамларга ўхшаб қўрқувга тушмайди, “Болаларимни боқолмаяпман”, деб дод-фарёд солмайди. У шунда ҳам хотиржам. Чунки фарзандлари ризқини Аллоҳ етказишига ишонади. Ҳатто фарзандсиз мўминнинг ҳам қалби хотиржам бўлади. Қиёматда фарзанд масъулияти зиммамдан соқит бўлади, дейди. “Фарзанд неъматини Аллоҳ беради. Фарзанд бермаслик ҳам Унинг иродасига боғлиқ. Менинг шундай ҳолга тушишим Аллоҳнинг иродаси экан”, деб ўзига тасалли беради. Шу билан тирноққа зор мўминнинг ҳам қалби таскин топади, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб, кўнгли ўксимасдан яшайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “(У кунда ҳаёти дунёда Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб, имон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга шундай хитоб қилинади:) “Эй хотиржам жон, сен (Аллоҳ берган неъматлардан) рози бўлган, (Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига кир, Менинг жаннатимга кир!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар). Мўминнинг ҳаёти фақат хотиржамликдан иборат бўлади. Шунинг учун жон таслим қилаётганида унга: “Эй хотиржам нафс” деб нидо қилинади. Бунинг мукофотига жаннат билан тақдирланади. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2194Loading...
36
Media files
2042Loading...
37
Romanning asosiy syujeti — ikki Afgʻon ayoli, yosh va goʻzal Laylo va nikohsiz tugʻilgan Mariam taqdiri haqida hikoya qiladi. „Ming quyosh shuʼlasi“ asarida ikki xil olamda katta boʻlgan, ikki ayolning taqdiri aks ettirilgan. Ular har qanday vaziyatda ham bir-biriga suyanch boʻla olgan obrazlar.
2432Loading...
38
✍Xolid Husayniy. 📕Ming quyosh shulasi. 📌Roman 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2182Loading...
39
Media files
1522Loading...
40
🌿Odamni o'ziga tortadigan ham o'zidan bezdiradigan ham muomula... Shunday ekan  muomulangizni go'zal qiling... Atrofingizdagilar sizdan faqat va faqat mehr  ko'rishsin.... 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
2363Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Бир донишманддан сўралди: - дўстларнинг энг яхшиси ким? Донишманд жавоб берди: - сендан бир яхшилик кўрса, ёядиган; - сендан бир айб билса, яширадиган; - дунё сенга кулганда, сенга ҳасад қилмаган; - дунё сенга қовоғини солганда, сени тарк қилмаган кишидир. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
sticker.webp0.20 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Bu roman Lev Tolstoyning avtobiografik asari bo‘lib, 1870-yillar oxiri – 1880-yillar boshida yozilgan. Asarning asosiy mazmuni – yozuvchining ko‘p yillik ichki kechinmalarini sarhisob qilish, og‘riqli va ehtirosli izlanishlarda aziyat chekkan hayotning mazmuni haqida yangi tushuncha berish. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
👍 1
✍ LEV TOLSTOY 📕 IQRORNOMA
Mostrar todo...
lev_tolstoy_iqrornoma (2).pdf3.85 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Alvido, qurol! (ing: A Farewell to Arms) - Ernest Xeminguey 1929-yilda nashr etilgan romani. Kitob Birinchi jahon urushi davridagi sevgi haqida hikoya qiladi. Roman asosan avtobiografikdir - Xeminguey Italiya frontida xizmat qilgan, jangda yaralangan va Milan kasalxonasida yotgan, u yerda hamshiraga ko'ngil qo'ygan 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
📚 "Alvido, Qurol" ✍️ Ernest Xaminguey
Mostrar todo...
Alvido, Qurol roman.pdf8.44 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Фикр канча куп такрорланса, у шунча тез моддийлашади. Катьий ва жамланган фикр - ишончли ва яхлит куч демакдир . Жон Кехо 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
УМР  ЙЎЛЛАРИ Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди. Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.  Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди.  Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак». Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди. Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан... 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ширин табассум билан бошланган кун инсонга ўзгача куч беради! Бу куч эса сизни фақат янги марралар сари етаклайди! Йиғлоқи об-ҳаво сизнинг шодон кайфиятингизга таъсир ўтказолмайди деган умиддамиз! Бугунги кун сизга фақат беқиёс қувонч олиб келсин. ⏰ Хайрли тонг!☕️ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бугунги кунингиз хайрли у́тсин... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️ 🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи.. ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...❤️ 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Mostrar todo...
👍 1