SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Ir al canal en Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Mostrar más5 624
Suscriptores
-1124 horas
-867 días
-36030 días
Archivo de publicaciones
Ичаклар фаолиятидаги бузилишлардан дарак берадиган 6 та яширин белги
Кўпчилик ичак ҳолатига фақат ошқозон оғриғи ёки қабзият бўлса, эътибор қаратади. Аммо ичаклар организмнинг энг муҳим органларидан бири бўлиб, уларнинг фаолиятидаги бузилишлар кўп ҳолларда яширин белгилар билан намоён бўлади. Агар уларга ўз вақтида эътибор қилинмаса, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.
Қуйида ичаклар фаолиятидаги бузилишлардан дарак берадиган 6 та яширин омиллар ҳақида сўз юритамиз.
Одатдагидан кўра асабийроқ бўлиш
Кўпчилигимиз қўрқув ёки хавотир туфайли қорнимизда ғалати ғувурлаш ёки оғриқни ҳис қилганмиз. Аммо тиббиёт фанлари доктори, гастроэнтеролог Адитя Шринивасан таъкидлашича, бу ҳолат тескари йўналишда ҳам ишлаши мумкин: ичак мияга «менда муаммо бор» деган сигнални юборади.
«Бу жараён асаб ҳужайралари — бутун тана бўйлаб сигналларни узатадиган нейронлар орқали содир бўлади. Аслида, овқат ҳазм қилиш тизимида нейронлар сони мия ҳужайраларидан ҳам кўп. Шунинг учун ичакдаги муаммолар кайфиятнинг ўзгариши, асабийлик ва хавотирни келтириб чиқариши мумкин», дейди мутахассис.
Сабабсиз чарчоқ ва ҳолсизлик
Тинмай эснаш, кеч бўлмасидан уйқу келиши, иш фаолияти самарадорлигининг пасайиши каби ҳолатларга ичаклардаги муаммолар сабабчи бўлиши мумкин. Доктор Шринивасан буни қуйидагича тушунтиради:
«Агар ичакларда керакли миқдорда зарур бўлган озиқ моддаларни тўлиқ сингдира олмаса, бу энергия даражасига таъсир қилади. Бу диққатни жамлай олмаслик, хотира билан боғлиқ муаммолар ва сурункали чарчоққа олиб келиши мумкин. Аммо барчасини ичакка тўнкамасдан олдин уйқу режимини ҳам текшириб кўриш керак», дейди Адитя.
Бош оғриғи доимий безовта қилса
«Бугунги кунга келиб бир нечта тадқиқотлар мигреннинг айрим ичак касалликлари — хеликобактериоз ва селиакия синдроми билан боғлиқлигини кўрсатган. Агар бош оғриғи ичакдаги турли ноқулайликлар фонида давом этса, гастроэнтерологга мурожаат қилинг», дейди доктор Шринивасан.
Оғиз бўшлиғидан ёқимсиз ҳид келиши
Ичакдаги муаммоларнинг яна бир кутилмаган белгиси бу оғиздан келадиган ёқимсиз ҳиддир. Бу нима учун юз беради: доимий қабзият организмда токсинлар тўпланишига олиб келади, бу эса нафаснинг ўткирлигига таъсир қилади.
«Агар тишингизни мунтазам тозалаб, оғиз гигиенасига амал қилаётган бўлсангиз, бироқ барибир ялпизли сақич ёки конфетга эҳтиёж сезсангиз, бу ҳақида шифокорга айтинг», дейди диетолог Жоанна Салазар.
Юз териси ва бутун танада турли тошмалар пайдо бўлиши
Тери организмдаги ички ҳолатни акс эттиради, бу илмий тадқиқотлар билан ҳам тасдиқланган: ичак касалликлари акне, экзема ва псориаз билан боғлиқ экани аниқланган.
Тез-тез касал бўлиш
Иммунитет тизимининг тахминан 70 фоизи ичакда жойлашган. Ичак микробиоми организмнинг вирусли инфекцияларга, вакциналарга ва дори воситаларига қандай жавоб беришини белгилайди. Шу сабабли ичаклари касал бўлган одамнинг иммунитетини ошириш мушкул.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦🟦
🔬 Кейинги пайтларда қориндаги ортиқча ёғ ва терини олиб ташлаш мақсадида абдоминопластика амалиётидан тез-тез фойдаланиляпти. Лекин бу оперция шунчаки кўркам қоматга эга бўлиш учунгина бажарилмайди.❓Хўш, бу муолажа турини қай ҳолларда қўллаш тавсия этилади? ➡️ Тиббиёт фанлари номзоди Жамол Деҳқонов шу ҳақда батафсил маълумот берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Тезкор
Шанба ва якшанба кунлари уйда қолишни тавсия қиламиз
Сабаби — кучли магнит бўрони кузатиляпти. Сиз ҳам сезяпсизми? Эрталаб бош оғриғи кузатилмоқда — бу соғлом одамларга ҳам таъсир қиляпти.
Қон босими баланд ва ёши катта инсонларга кўчага чиқмаслик тавсия қилинади. Кам ҳаракат қилинг ва кўпроқ суюқлик ичинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
🍔 Чипслар семиришга олиб келадиган маҳсулотлар орасида биринчи ўринни эгаллади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
🌶 Тадқиқотларга кўра, деярли ҳар куни аччиқ овқат истеъмол қиладиган одамлар узоқ умр кўришади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда дунё аҳолисининг қарийб 26 фоизи тоза ичимлик сувига эга эмас.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
☕️ Спиртли қаҳва юрак хуружи ва ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
🍫Ҳақиқий шоколад тишларга зарарли эмас ва кариес келтириб чиқармайди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Чекишни ташласангиз, уйқу бир соатга қисқаради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
❤️🩹Мутахассисларнинг фикрича, юрак шу қадар юқори ишончлилик ва катта хавфсизлик чегарасига эгаки, у 150 йил умр кўриш учун этарли.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦🟦
🔬 Кейинги пайтларда семизликдан халос бўлиш учун “ошқозон кичрайтириш” амалиётидан фойдаланиш оммалашяпти. Аммо бу операцияни ортиқча вазндан азият чекаётган ҳамма беморларда ҳам қўллаб бўлмаслигини кўпчилик билмайди...Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мурод Ҳакимов шу ҳақда маълумот берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Мувозанатни йўқотиш, кўнгил айниши ва инсультнинг бошқа дастлабки аломатлари
Инсульт белгилари аниқланишини текшириш учун Fast (F—face, А—arm, S—speech, Т—test| юз—қўл—нутқ—тест) тести кўпчиликка маълум. Ушбу касалликда у қуйидаги кўрсаткичларни аниқлайди:Юз — инсульт хавфи пайтида биз юзнинг асимметриясини, яъни табассум пайтида сезиларли бўлишини кузатамиз: кўз қовоқлари тушиши, шунингдек, лабларнинг ҳолати бузилиши мумкин. Қўл — қўлда заифлик. Бу кўпинча қўлда ёки оёқда намоён бўлади. Одам иккала қўлини бир вақтнинг ўзида кўтара олмайди ва уларни ҳавода ушлаб туролмайди. Нутқ — нутқнинг бузилиши, бу сўзларни боғлашда намоён бўлиши мумкин, бунда бемор маъно жиҳатидан бир-бирига боғлиқ бўлмаган сўзларни айтади, буни шифокорлар дизартрия деб атайди. Сезувчанликнинг бузилиши — тананинг бирор-бир қисми сезувчанликни йўқотиши ҳам инсультнинг белгисидир. 🟥 Белгиларнинг аниқ бўлмаслиги Муаммо шундаки, Fast тести 100 фоиз аниқ бўлмаслиги мумкин. Касалликка ишора қилувчи бир нечта белгилар, икки ёки учта мезон бўлиши мумкин. Шунингдек, унга кирувчи барча тўртта кўрсаткичнинг ноаниқ белгилари бўлиши мумкин. Яъни юзнинг асимметрияси жуда сезиларли бўлмайди, оёқ-қўлларнинг заифлиги деярли сезиларли бўлмайди ва у фақат жуда нозик текширув пайтида аниқланади. 🟥 Оёқ-қўлларнинг заифлиги Фалаж ва парезлар уларнинг оғирлигига қараб 1 дан 5 баллгача баҳоланади. Бу ерда 5 тўлиқ куч, 1 ёки 0 эса плегия ёки чуқур фалаждир. Шунингдек, 4 балл бўлиши мумкин ва шу билан бирга нозик текширув пайтида Барре синовида қўлнинг сезиларли даражада тушиб кетиши кузатилиши мумкин. Инсультга чалинган беморлар бу вазиятга дуч келганда унинг яқинлари буни сезмаслиги мумкин. 🟥 Нутқ Нутқ билан бир оз осонроқ. Агар беморда дизартрия пайдо бўлса, унда одамнинг аниқ гапирмагани дарҳол билинади ва бу дарҳол унинг яқинларига сезилади. Шу билан бирга, агар бемор баъзи сўзларни унутишни бошласа, сўзларни аниқ бўлган ибораларга алмаштирса, лекин шу билан бирга буни худди шу сўзлар кетма-кетлиги билан ифода эта олмаса, бу сизни ҳушёрликка чақириши керак. Шунингдек, беморда ҳаракат фаолиятида мантиқ йўқолиши мумкин, у аллақачон шартли рефлексга айланган одатларни, масалан, овқат тайёрлаш, ҳожатхонага бориш кабиларни тўсатдан вазиятга мутлақо мос келмайдиган ҳаракатлар билан бажара бошлайди. Масалан, у ўзи учун одатий бўлган ҳаракатлар кетма-кетлигини амалга ошира олмайди. Бу ҳам инсульт ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилиши керак. 🟥 Сезувчанликнинг бузилиши Бу энг мураккаб жиҳат, чунки инсультли бемор ҳар доим ҳам ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида айта олмайди. Бундай усул жуда субъективдир ва уни объектив баҳолаш, агар беморда ўтказилган тест нотўғри баҳоланган бўлса, жуда қийин. Лекин агар сиз ғайриоддий юқори қон босими рақамлари ёки жуда паст рақамлар фонида Фаст тестларининг ноаниқлигига дуч келсангиз, касаллик ҳақида ўйлаб кўришингиз керак. 🟥 Бошқа белгилар Агар беморда юқори қон босими фонида кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи ва мувозанатни йўқотиш кузатилса, лекин шу билан бирга, юзнинг ассиметрияси, оёқ-қўлларнинг сезгирлиги ва кучини йўқотиш ёки нутқнинг бузилиши бўлмаса, бундай аломатлар ҳар доим инсульт ривожланиш эҳтимоли ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бундан ташқари, агар беморда юқори ёки паст қон босими рақамлари фонида кўришнинг ҳиралиги, кўриш майдонларининг йўқолиши ва қусиш билан бирга келадиган босимли бош оғриғи аниқланса, бу яна бир бор бизни ўйлаб кўришга ва тегишли чораларни кўришга мажбур қилади. ⛓ Манба: «Дарё» нашри. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?
Хўш, бу қанчалик тўғри ва мутахассисларнинг бу борадаги фикрлари қандай?
Ижтимоий тармоқларда юртимизда болалар орасида кўз саратони билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги ва бунга улар кўп вақтини сарфлайдиган гаджетлар сабаб бўлаётганлиги келтирилган хабарлар тарқалмоқда.
ССВ матбуот хизмати ушбу хабарларга ойдинлик киритди.
— Асосий масалага тўхталишдан олдин онкологик касалликлар ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганини айтиш жоиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Икрамов. — Буни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумоти ҳам тасдиқлайди. Яъни онкология ташхиси қўйилгандан кейинги бир йил давомида ҳар учинчи бемор оламдан ўтар экан. Кўриниб турибдики, масала чиндан ҳам жиддий.
Сўнгги 10 йилликда ўсма касалликлари сезиларли даражада кўпайди, шу жумладан, кўрув аъзосининг онкологик хасталиклари ҳам. У умумий ўсма касалликларининг бир фоизини ташкил этиши бизни хотиржам қилмаслиги керак. Негаки, бугун дунёда ҳар 100 минг кишига салкам 4 та шу турдаги касаллик тўғри келади.
Энди асосий масалага ўтамиз. Кўз ўсма касалликларининг ортишида доимий ҳамроҳимизга айланиб бораётган гаджетларнинг улуши каттами?
Германиянинг Эссен университети мутахассислари бу саволга йўқ, деб жавоб берган.
Гап шундаки, улар 2020 йилда COVID-19 пандемияси муносабати билан ўтказган илмий тадқиқот давомида мобиль телефонлар ва бошқа гаджетлар инсон кўрув аъзоси нурланиши ва онкологик касалликларга олиб келмаслиги исботланди.
Кўз саратонига олиб келадиган асосий омиллар қуйидагилардан иборат:
ирсий хасталиклар,
экологиянинг зарарли таъсири,
айрим вирусли касалликлар.
Аммо, болалар, айниқса, уларнинг ота-оналари гаджетлар кўз саратони касаллигига умуман сабаб бўлмас экан, дея хотиржамликка берилмасликлари керак.
Гаджетлардан узлуксиз фойдаланиш алал-оқибат турли хасталикларга, жумладан, кўз ўсмасига олиб келиши мумкинлигини тушуниш учун соҳа мутахассиси бўлиш шарт эмас.
Кейинги пайтда “қуруқ кўз” синдромининг сезиларли даражада кўпайиб бораётгани ҳам барчамизни ҳушёр тортириши зарур.
Шулардан келиб чиқиб, офтальмологларнинг кўрсатмасига амал қилиш, болаларнинг кунига 2 соатдан ортиқ гаджетлар билан шуғулланишига йўл қўймаслик, иш жараёни компьютер билан боғлиқ бўлган инсонларга эса кўз устки қисмини “намлантирувчи” махсус препаратлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Умуман олганда, ҳозирги ахборот технологиялари даврида гаджетлардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Аммо меъёрни билиш ва шунга амал қилиш ўзимиз ва саломатлигимиз учун зарур.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦🟦
✅ Сколиоз умуртқа поғонаси ён томон қийшайиши хасталиги бўлиб, агар у вақтида муолажа қилинмаса, турли асоратларга олиб келиш эҳтимоли юқори.❓ Хўш, бу хасталикнинг келиб чиқиши қандай омилларга боғлиқ? ❓ Унинг ўзига хос белгилари борми? ❓ Сколиозни даволаш билан боғлиқ илғор усул ва амалиётлар мавжудми? ❓ Бу касалликка учрамаслик учун нималарга эътибор бериш лозим? 🎤 ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ходими, тиббиёт фанлари номзоди Зафар Холов шундай жавоб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
30 март — Рамазон ҳайити
Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Қуритилган меваларнинг фойдали хусусиятлари ва ножўя таъсирлари
Қуритилган мевалар энг фойдали озиқ-овқатлардан биридир. Улар тўғри қуритилганда ўзида барча витамин ва минералларни сақлаб қолади. “Pravda.ru” нашри қуритилган меваларнинг инсон организми учун фойда ва зарарлари ҳақида сўз юритди.
⏺ Қуритилган меваларнинг организмга фойдали таъсири кўп, жумладан:
Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Мевалардаги озиқ-модда толалари ичакларнинг тўғри ишлашига ва токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради;
⏺ Иммунитетни оширади. Қуритилган мевалар иммун тизим ишлашини рағбатлантирувчи Б, C витаминлари ва минералларни ўз ичига олади;
⏺ Танага қувват беради. Қуритилган мевалар таркибидаги табиий шакар организм томонидан қисқа вақт ичида сўрилади ва куч беради;
⏺ Антиоксидантларга бой. Ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади, саратон ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олади.
⏺ Ҳар нарсада меъёр бўлгани сингари, қуритилган меваларни истеъмол қилишда ҳам эҳтиёткор бўлиш лозим. Бир кунда янги пишган мевани қанча миқдорда есангиз, қуритилган меваларни ҳам худди шундай миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу борада, айниқса, қандли диабет билан касалланган инсонлар огоҳ бўлишлари зарур.
⏺ Қуритилган меваларнинг зарарли томонлари
⏺ Фойдали бўлишига қарамай, қуритилган мевалар ҳам ўзига хос зарарли хусусиятга эга. Уларнинг эътиборни жалб қилувчи тижорий кўринишига интенсив кимёвий ишлов бериш орқали эришилади. Улар чиройли кўринишга эга бўлиши учун турли консервант ва мойлар билан ишлов берилади. Бундай усул ҳашаротлардан ҳимоя қилади ва мевалар сақлаш муддатини узайтиради.
Шу сабабли қуритилган меваларни истеъмол қилишдан аввал уларни қайнатилган сув билан чайиш ёки оддий сувда ювиш даркор.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Қандай ҳолатда зудлик билан юракни ЭКГ ва УТТ текширувидан ўтказиш лозим? Кардиолог тавсиялари
Юрак касалликлари кўпинча секин-асталик билан йиллар давомида ривожланади ва дастлабки белгилари деярли сезилмайди. Бироқ айрим симптомлар юрак фаолиятида жиддий муаммолар борлигидан дарак бериши мумкин. Қуйида қандай белгилар кузатилганда электрокардиограмма ва эхокардиография текширувлари ўтказиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз.
Юрак фаолияти билан боғлиқ муаммолар турли кўринишда — аритмия, бош айланиши, бош ва кўкрак қафасидаги оғриқлар, қон босимнинг кўтарилиши ва кучли заифлик билан намоён бўлиши мумкин. баъзи шахсларда эса жиддий юрак касалликлари ҳеч қандай белги бермай ривожланиб боради ва тўсатдан ўз таъсирини кўрсатади. Кўпинча инсонлар касалликнинг мавжудлиги ҳақида фақат кардиологик текширувдан сўнг билиб қолишади.
Барча юрак хасталигига чалинган беморларни текширишнинг мажбурий қисми электрокардиограмма (ЭКГ) бўлиб, қўшимча равишда эхокардиёграфия (юракнинг ултратовуш текшируви) ҳам ўтказилиши мумкин.
Юракнинг УТТ ва ЭКГ текшируви қанчалик тез-тез бажарилиши керак?
Одатда, электрокардиограмма йилига бир марта амалга оширилади. Агар саломатликда муаммолар мавжуд бўлса ёки ЭКГ тести тез-тез талаб қилиниши мумкин. Кўпинча одамлар жиддий қабул қилмайдиган юқори қон босими ҳам ана шундай текширув учун асос бўлиши мумкин. зеро, айни пайтда гипертония бутун дунё бўйлаб учрайдиган ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб келмоқда. Унинг пайдо бўлиши юрак-қон томир тизими фаолиятида жиддий муаммолар борлигидан дарак беради.
Юракни УТТ текширувидан ўтказиш қуйидаги тоифадаги беморларга тавсия этилади:
Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган одамлар: масалан, юрак томирлари касаллиги, юрак етишмовчилигида касаллик динамикасини кузатиш учун ҳар 6-12 ойда бир марта текширувдан ўтилади;
Кекса одамлар: юрак-қон томир касалликлари хавфи ёшга қараб ортиб боради. Кексаларга йилига камида бир марта УТТ текширувидан ўтиш тавсия этилади;
Хавф омиллари мавжуд шахслар: чекишга ружу қўйиш, қандли диабет, гипертония ва юқори холестерини мавжуд инсонлар юрак саломатлигини мунтазам равишда кузатиб бориши талаб этилади. Бундай ҳолларда ултратовуш текшируви ҳар 1-2 йилда бир марта белгиланади.
ЭКГ шифокорларга нисбатан камроқ маълумот берса-да, бирламчи ташхис қўйиш учун ҳам ишлатилади.
Симптомлар бўлмаганда: Агар сизда ҳеч қандай шикоят ёки хавф омиллари бўлмаса, профилактик текширувнинг бир қисми сифатида йилига бир марта ЭКГ тестида ўтиш мумкин;
Аломатлар ёки хавф омиллари бўлганда: Кўкрак қафасидаги оғриқ, нафас олишнинг қийинлашуви ёки юқори қон босими кузатилганда ЭКГ текширувини мунтазам ўтказиш керак (ҳар 6 ойда);
Касаллик ҳолатида: юрак-қон томир патологиялари аниқланган шахслар шифокор кўрсатмаси билан ЭКГдан ўтишлари керак (ҳар 3-6 ойда бир марта).
Кардиограмма юрак ритмини қайд этади, юрак ритми, мушаклари ва нерв сигналларининг ўтказувчанлиги аниқлайди. Агар электрокардиограмма натижалари қўшимча текширувлар зарурлигини кўрсаца, эхокардиография буюрилади.
Бундай тавсиялар доимо шифокор томонидан беморнинг индивидуал ҳолатидан келиб чиққан ҳолда берилиши керак. Мунтазам текширувлар эса касалликларни ўз вақтида аниқлашга ва тезроқ даволашни бошлашга ёрдам беради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Сурункали уйқусизлик қайси касалликларга сабаб бўлади?
Бугунги тезкор ахборот асрида аксарият инсонлар сурункали уйқусизликдан азият чекмоқда. Доимий стресс, маълумотларнинг ҳаддан ортиқ кўплиги одамларнинг ушбу муаммо билан кўпроқ рўбарў келишига сабаб бўляпти.
Хўш, бу ҳолат саломатлик учун қанчалик хавфли? Ундан халос бўлишда нималарга риоя қилиш керак?
Мазкур саволларга Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари Акмал Раҳматуллаев жавоб берди.
— Уйқу – инсон соғлигида муҳим ўрин тутади, — дейди мутахассис. — Сабаби одам ухлаганда мушаклар тонуси ва артериал қон босими пасайиб, юрак уриши, тўқималарга қон келиши ҳамда танадаги моддалар алмашинуви секинлашади. Натижада нафақат мия, балки барча тана аъзолари “дам” олади.
Афсуски, бугун кўпчилик билан суҳбатлашсангиз, яхши ухлолмаётганидан, айримлар эса сурункали уйқу келмаслигидан шикоят қилади.
Бунга эса жуда кўп омиллар сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, асаблар зўриқиши, тунда ишлаш, оғир меҳнат шароити, стимулловчи дори препаратларини қабул қилиш, травматик вазиятлар, ноқулай ўрин-ёстиқлар, спиртли ва мунтазам кофеинли ичимликлар ичиш ҳамда тамаки чекиш каби ҳолатлар доимий уйқусизликни келтириб чиқариш хавфи юқори.
Қолаверса, бу муаммо кучли руҳий ва эмоционал шикастланишлар, невроз, хавотирланиш, бош мия касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) хасталиклари билан боғлиқ нерв тизимининг функционал бузилишларида ҳам учрайди.
Сурункали уйқусизлик оқибатида организмда турли эндокрин, юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ҳамда асаб ва руҳий хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.
Агар мазкур ҳолат мунтазам безовта қилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Муаммодан халос бўлиш учун соғлом турмуш-тарзига риоя қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш тавсия этилади. Бироқ уларни ухлаш олдидан бажармаслик керак.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мумкин эмас. Аксинча, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Агар шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Бир миллиардга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Россиядаги офиси раҳбари Ботир Бердиқиличевнинг айтишича, ҳозирда 1 миллиарддан ортиқ ёшлар мусиқани соғлиққа зарарли ҳолатда тинглаш одатлари сабаб эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида қолмоқда.
1 миллиарддан ортиқ ёшлар нотўғри тинглаш одатлари сабаб эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфига дуч келаётгани ачинарли. Бироқ тўғри хатти-ҳаракатлар билан бунинг олдини олиш мумкин, дейди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, 2050 йилга келиб, тахминан, 2,5 миллиард ёшлар эшитиш муаммоларига дуч келади ва камида 700 миллион киши эшитиш қобилиятини йўқотгани боис реабилитацияга муҳтож бўлади.
Ҳаддан ташқари баланд товушлар эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланади, улар ҳужайраларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Бироқ ўз вақтида зарур чоралар кўриб, эшитиш қобилиятини йўқотиш ҳолатларининг 60 фоиздан ортиғининг олдини олиш мумкин. Энг самарали профилактика чораси эса товушлар баландлигини соғлиққа хавфсиз меъёрларда тинглашдир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?
Тана касалликларга қарши курашолмай қолишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган бир неча қоидалар билан танишинг.
Иммунитет – организмнинг инфекция ва бактерияларга қарши табиий мудофааси. Унинг асосий вазифаси танага кирган микроб ва вирусларни аниқлаш ҳамда йўқ қилишдан иборат.Бу тизимнинг яхши ишлаши, аввало, организмдаги тўғри балансга боғлиқ. Бироқ баъзи ҳолларда иммунитет пасайиб, тана касалликларга қарши курашолмай қолади. Бунинг олдини олиш учун эса бир неча қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ, - дейилади ССВ Матбуот хизматининг тавсиясида.
Тўғри овқатланиш: ушбу қоида иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, С, D, E каби витаминлар, омега-3 ёғ кислоталари ва турли минерал ҳамда тўқималарга бой егуликлар тананинг курашиш қобилиятини ошириш билан бирга, барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
