es
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Ir al canal en Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Mostrar más
5 607
Suscriptores
-1624 horas
-847 días
-36130 días
Archivo de publicaciones
Зайтун мойи билан лимон шарбати танани энг яхши тозалаш воситасидир Зайтун мойи билан лимон шарбати ҳар қандай заҳарланишдан
Зайтун мойи билан лимон шарбати танани энг яхши тозалаш воситасидир Зайтун мойи билан лимон шарбати ҳар қандай заҳарланишдан кейин танани мукаммал даражада тозалайди. Агар овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, ёғ ва лимон шарбати сизга керак бўлади. Ошқозон ва ичакнинг шиллиқ қавати учун бу ўралган таъсирга эга бўлган ажойиб воситадир. Ошқозон-ичак тракти мукаммал ишлайди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ТАБРИГИ Ассалому алайкум, азиз ҳамкасблар, устозлар, талаба-ёшлар! Айни кунларда бутун Шарқ мамлакатлари қаторида Янги Ўзбекистонимиз ҳам янги йил боши – Наврўзи оламга пешвоз чиқмоқда. Наврўз бу - тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами. Миллати, динидан қатъий назар, шу юртда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём. Бу байрам халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча ва тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этгани, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий қилгани боис ҳам ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Мана шундай боқий байрам муносабати билан сиз азизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни чин қалбимдан муборакбод этаман. Хонадонларингиздан тинчлик-тотувлик, дастурхонларингиздан файзу барака аримасин. Яна кўп баҳорларга янги орзу-истак, бахт, улуғвор режа-мақсадлар билан етмоқлик барчамизга насиб қилсин! Бу йилги кўклам ташрифи Рамазони шариф билан ҳамоҳанг тарзда кечмоқдаки, бу кўнглимиздаги энг юксак инсоний фазилатларни янада кучайишига, саховат, меҳр-оқибат, мурувват каби туйғуларимизни ҳаётимизда янада яққолроқ намоён бўлишига замин яратмоқда. Энг муҳими, Президентимиз томонидан шу йил 4 март куни “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорнинг қабул қилингани эса мазмун-моҳиятида эзгулик мужассам бўлган бир қатор чора-тадбирларнинг амалга оширилишига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Қарорга асосан, бу йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонланмоқда. Гувоҳи бўлмоқдамизки, байрам тадбирларида борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор, юртдошларимизнинг бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик туйғулари акс этмоқда. Қолаверса, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти, онги ва дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришлар Наврўзнинг азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг эканини намоён этмоқда. Қувонарлиси, университетимизда ҳам Наврўз байрами туркум тадбирлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги оммавий ҳашар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан уйғун тарзда нишонланяпти. Ҳар бирингизнинг бу жараёндаги фаол ва сидқидил иштирокингизни юксак қадрлайман ва сизларни жўшқинлик, ғайрат-шижоат йил давомида тарк этмаслигини тилайман. Қадрли дўстлар, жамоамиз аъзолари, азиз ўғил-қизларим! Бугун йил бошида турибмиз. Барча эзгу тилаклар ижобат бўладиган қутлуғ кунлардамиз. Илоҳим, Наврўзи олам заминимизга қут-барака олиб келсин, деҳқончиликларимиз бароридан келсин. Мамлакатимиздаги тинчлик барқарор бўлиб, халқимиз ўртасидан меҳр-оқибат кўтарилмасин. Наврўз барчангизга муборак бўлсин!

#ТАВСИЯ Овқатдан кейин дарҳол тишларни ювишга шошилманг Овқатлангандан сўнг тиш эмалининг сезувчанлиги ошиб кетади. Овқатлани
#ТАВСИЯ Овқатдан кейин дарҳол тишларни ювишга шошилманг Овқатлангандан сўнг тиш эмалининг сезувчанлиги ошиб кетади. Овқатланиб бўлибоқ тишларни ювишга шошилманг. Бу тишлар учун зарарли. Чунки таом таркибидаги турли кислоталар тишларга таъсирини ўтказади. Масалан, мева шарбатлари кислоталарга мўл. Қолаверса, шакарга бой егуликлар ҳам кислота манбаи. Кислоталар таъсирида заифлашиб қолган тиш эмалига тиш чўткаси шикаст етказиши мумкин. Стоматологлар овқатдан кейин, айниқса, кислотага бой овқатлардан сўнг, 30 дақиқагача тишни ювмай туришни тавсия қилишади. Бу орада тиш микрофлораси баланси тикланишга улгуради ва табиий ҳимоя тизимига эга бўлади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🥩 Рамазон ойида фақат Қўй гўшти истеъмол қилиш КОНИ ФОЙДА

❗️
ЖССТ: Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда 📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диарея касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, халқ орасида ичбуруғ деб аталувчи бу дард беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг иккинчи асосий омилидир. 📊 Ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Таҳилларга кўра, диарея аксарият ҳолларда ифлосланган озиқ-овқат ва сув истеъмоли оқибатида юзага келади ва ривожланади. 📈 Бу борадаги вазият, афсуски, ҳамон хавотирли. Чунки Ер юзида қарийб 780 миллион киши тоза ичимлик сувидан, 2,5 миллиард одам эса оддий санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум. ‼️ Айниқса, кам даромадли мамлакатларда аҳвол ёмон. Бундай минтақаларда уч ёшгача бўлган болалар йилига ўртача уч марта ўткир диарея билан оғриши ҳисоб-китоб қилинган. Негаки, тўйиб овқатланмаган ёки иммунитети заиф кичкинтойлар ўртасида ичбуруғга чалиниш хавфи юқори. 📌 Мутахассислар илгари диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатларига асосан организмнинг сувсизланиши ва суюқлик йўқотиши сабаб бўлади, деган фикрда эди. Аммо энди хулосалар ўзгарган. 🧪 Боиси, айни пайтда диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортишида септик бактериал инфекцияларнинг улуши юқори. Шу туфайли ичбуруғнинг тарқалиш статистикаси ривожланган давлатларда ҳам бир қадар ошган. 🔬Касаллик чоғида организмга тушган баъзи бактериялардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. 🩺 Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ичнинг суюқ ёки қон аралаш кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар шулар жумласидан. 🏥 Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ичакларнинг буралиб қолиши, парез, яъни фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. ✅ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ўз ҳисоботида тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, санитария-гигиена талабларига амал қилиш орқали касаллик хавфини камайтириш мумкинлигини эслатиб ўтади. "Диареяни даволашда оғиз орқали қабул қилинадиган регидратация тузларининг аҳамияти катта. Қолаверса, 10-14 кун давомида 20 мг. цинк таблеткалари билан қўшимча муолажа курси касалликни енгишда катта самара беради" — дейилади ҳисоботда. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Хурмо мўмин учун қандай ҳа
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Хурмо мўмин учун қандай ҳам яхши саҳарликдир”. Абу Довуд ривояти. Изоҳ: 100 грамм хурмо мевасида қуйидаги озуқавий моддалар мавжуд: калория қиймати: 277 ккал углеводлар: 75 грамм бириктирувчи тўқима: 7 грамм оқсил: 2 грамм калий: 20 фоиз магний: 14 фоиз мис: 18 фоиз марганец: 15 фоиз темир: 5 фоиз витамин В6: 12 фоиз Шунингдек, мева соғлиқ учун фойдали бўлган антиоксидантларга бой. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! ❓Рамазон ойида организмни толиқтирмаслик ва саломатликка зарар етказмаслик учун ифторлик дастурхонида қандай маҳсулотлар бўлгани маъқул?“Оғиз очиш”дан сўнг таомлар танаввули тартиби қандай бўлиши керак? ❓Қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш ёки чеклаш зарур? ❓Умуман, ифторликда овқатланиш рационини шакллантиришда нималарга эътибор бериш лозим? Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради 📌 Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Aммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими? 📋 “Medicine and Science in Sports and Exercise” халқаро тиббиёт журналида жисмоний фаоллик ва саратон хавфи ўртасидаги боғлиқлик ҳақида кенг кўламли шарҳ нашр этилганди. Унда олимлар 45 дан ортиқ тадқиқот ва илмий мақолаларни таҳлил қилиб, жисмоний фаоллик бир қанча турдаги саратон хавфини камайтиради, деган хулосага келишди. 🏃‍♂️ Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган респондентларда жисмоний машқлар қилишга хуши йўқ бўлганларга қараганда саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфи 20-25 фоизга камроқ бўлган. 🩺 Шу билан бирга, спортнинг ўзи ушбу касалликдан ҳимоя қилади, дейиш нотўғри. Жисмоний фаоллик ўсимта ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар даражасини пасайтиради. 🔬 Улар орасида баъзи гормонлар (масалан, эстрогенлар ва инсулин) ҳам, ҳужайра ўсишини рағбатлантирадиган ферментлар ҳам мавжуд. Уларнинг юқори концентрацияси ўсимта ўсишига олиб келадиган бир қатор ҳалокатли мутацияларни келтириб чиқариши мумкин. ⛹️ Спорт, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи биргаликда ортиқча вазн билан курашишнинг энг яхши усулидир. Семириб кетиш саратоннинг бир неча турлари ривожланиш эҳтимолини ошириши маълум. Нормал тана вазнини сақлаб туриш метаболизмни яхшилайди. Бу эса тананинг ўсмага қарши ҳимоя тизимларини фаоллаштиради. 🦠 Жисмоний машқлар иммунитет тизимининг ишига фойдали таъсир кўрсатади. Бу бизни нафақат бактериялар ва вируслар каби ташқи таҳдидлардан, балки саратон ривожланишига олиб келадиган ички “бузилишлар”дан ҳимоя қилади. Яхши иммунитет организмга биринчи ўсма ҳужайраларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни йўқ қилиш имконини беради. 🧘‍♂️ Шунингдек, ўз соғлиғига эътиборли бўлган ва фаол ҳаёт тарзига амал қиладиган инсонлар чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби ёмон одатларга мойил бўлмайдилар. Бу ҳам ўсма пайдо бўлиш хавфини камайтиради. ⏱ Олимлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланишни тавсия қиладилар. Кунига 15-20 дақиқа бундай машғулотларни бажариш ҳам фойдали. 🚴‍♀️ Ўртача интенсивликдаги машқларга тез юриш, рақс тушиш, велосипедда сайр қилишни киритиш мумкин. Ҳатто, уй бекалари учун хонадонни умумий тозалаш ёки томорқада ишлаш ҳам жисмоний фаолликка мисол бўла олади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! Рамазон ойида саломатликка эътибор, айниқса, кучайиши табиий. Шу сабабли саҳарликка қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак, деган савол бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Бу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради: 🍯 Саҳарлик қилишдан аввал бир стакан сувга асал қўшиб ичилса, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. 🫛 Дуккакли маҳсулотлардан нўхот, ловия, гречка, перловка истеъмол қилган афзал. Чунки улар организмни тўқ тутиб, ошқозонда узоқ вақт хазм бўлади. 🥛 Шунингдек, оқсил, енгил хазм бўлувчи ёғлар, витамин ва минераллар манбаи бўлган сут маҳсулотларини ҳам рационга киритиш мақсадга мувофиқ. ❌ Саҳарлик пайти чой ва қаҳва истеъмолини камайтирган маъқул. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

💊❌Қуйидаги озиш учун мўлжалланган маҳсулотлар тақиқланди ▪️ “Slim ultra (Samyun Wan)” ▪️ “Reborn Ultimate” ▪️ "Lipotrim Ultr
💊❌Қуйидаги озиш учун мўлжалланган маҳсулотлар тақиқланди ▪️ “Slim ultra (Samyun Wan)” ▪️ “Reborn Ultimate” ▪️ "Lipotrim Ultra” ▪️ “Сексуальная фигура” ▪️ “Al-Sheikh” ▪️ “Fatzorb” ▪️ “Fatzorb Ultra” ▪️ “Fatzorb Plus” ▪️ “Spirulina” ▪️ “Arabic” ▪️ “Reduksin Layt” ▪️ “Kod S” ▪️ “Shafran diet” ▪️ “Gold Puma” ▪️ “Блокатор жира” ▪️ “Hot pepper” ▪️ “Ферментаиз” ▪️ “Липоксин для похудения” ▪️ “Куаймый Extra” Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Британиялик диетолог ва соғлом овқатланиш бўйича китоблар муаллифи Майкл Мосли “Daily Mail” нашрига берган интервьюсида ранг-
Британиялик диетолог ва соғлом овқатланиш бўйича китоблар муаллифи Майкл Мосли “Daily Mail” нашрига берган интервьюсида ранг-баранг озиқ-овқатларга асосланган паст калорияли парҳез танадаги яллиғланишни камайтириши ҳақида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бу узоқ умр кўришга ёрдам беради ва кўплаб касалликлар хавфини камайтиради. Диетолог узоқ умр кўришга ёрдам берадиган озиқ-овқатлар ҳақида маълумот берди Диетологнинг фикрича, узоқ умр кўришнинг энг ишончли усули — бу соғлом турмуш тарзидир. Инсон мунтазам равишда машқ қилиш ва қизил балиқ, қисқичбақалар, помидор, бинафша карам ва картошкани ўз ичига олган кўплаб ранг-баранг таомларни истеъмол қилиш керак. Бу ёрқин рангдаги озиқ-овқатлар кучли антиоксидантларни ўз ичига олади — организм ҳужайраларини кислороднинг махсус шакллари, эркин радикаллар томонидан зарарланишдан ҳимоя қилувчи моддалар. Эркин радикаллар келтириб чиқарадиган зарарни камайтириш оксидловчи стресс деб ҳам аталади. Оксидланиш стресси ва унга ҳамроҳ бўлган яллиғланиш тананинг қариши, шунингдек, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва когнитив бузилишларнинг пайдо бўлишининг асосий сабабидир. Диетолог, шунингдек, калория истеъмолини чеклаш ҳаётни узайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. Кичкина калория танқислиги қариш жараёнида танадаги молекуляр ўзгаришларни олдини олади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Рамазон ойида тўғри овқатланиш организмни янада соғломлаштиради 📌 Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин. 🫙Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин. ✅ Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса кўпроқ  сув ичиш тавсия этилади. ✅ Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали. ✅ “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади. 🍲  Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин. ‼️ Таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотлар — кофе, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига олиб келади. ❗️Кун давомида жуда доимий ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди. ✅ “Оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун жуда муҳим! 🍱 Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали. 🚫 Аммо шундай тоифадаги беморлар борки, рўза тутиш уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. 🩻 Мутахассислар фикрича, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва операциядан кейинги даврда беморлар рўза тутиши мақсадга мувофиқ эмас. 🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш тавсия этилмайди. 🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш мумкин эмас. 📌 Улар рўза тутиш ниятида бўлсалар, аввало, шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! 👁 Конъюнктивит — кўзларни қоплаб турувчи юпқа парданинг яллиғланишидир. 🌱 Баҳор ойларида аллергик конъюнктивит кўп кузатилади. 👀 Касалликнинг дастлабки белгилари кўзлардаги қизариш ва ёшланиш бўлиб, унинг ичида ноқулайлик сезилади. 👨🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Мансур Матёқубов маълумот берди. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! 📌 Ўт-тош касаллиги минтақамизда энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири. 🩺 У ўт қопида сурункали яллиғланишлар ва тошлар ҳосил бўлиши билан кечади. 🍜 Касаллик, асосан, мазкур тана аъзосида анатомик ўзгаришларнинг юзага келиши, нотўғри овқатланиш ҳамда туғма омиллар сабабли келишиб чиқиши мумкин. 🔬 Эрталаб уйғонганда оғизда аччиқ таъм келиши, таомланганда кўнгил айниши, қорин соҳасида кузатиладиган турли оғриқлар хасталикнинг асосий белгиларидир. 👨🏻‍⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази жарроҳ-шифокори Ўринбой Абдуллаев маълумот берди. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон тақвимини эълон қилди. 📝Namangantoday ➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон тақвимини эълон қилди. 📝Namangantoday ➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Рамазон ойи 11 мартдан бошланади Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди. 📝Namangantoday ➡️Обуна бўлинг 👉 t
⚡️Рамазон ойи 11 мартдан бошланади Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди. 📝Namangantoday ➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️ Мунтазам кам ухлаш тез қаришга сабаб бўлади ✔️ Гап шундаки, уйқунинг етишмаслиги кортизол даражасининг ортишига олиб келади, бу стресс гормони тери ва соч ҳолатига салбий таъсир қилади.  ✔️ Бу тошмалар пайдо бўлиши, тери тиниқлиги камайиши, рангнинг ёмонлашиши кабилар билан намоён бўлиши мумкин. ❗️Шу сабабли, етарлича ухлашга ва айниқса, соат 23:00 гача уйқуга ётишга ҳаракат қилинг! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

✅ Олманинг фойдалари! Олма қовуқ, йўғон ичак ва ўпка саратони хавфини камайтиради Олма таркибида бир қатор антиангиоген полиф
Олманинг фойдалари! Олма қовуқ, йўғон ичак ва ўпка саратони хавфини камайтиради Олма таркибида бир қатор антиангиоген полифеноллар, жумладан, кофеин кислотаси ва ферул кислотаси мавжуд. Олма учун натижалар ажойиб. Кунига бир ёки икки олма истеъмол қилиш сийдик пуфаги саратони хавфини 10 фоизга, йўғон ичак саратони хавфини 20 фоизга ва ўпка саратони хавфини 18 фоизга камайтириш билан боғлиқ. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Ҳомиладор аёллар шашлик емасин, боласи инфекция билан туғиляпти экан... Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз, ҳар хил жойлардан шашлик еманг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! 👁 Катаракта — кўз гавҳарининг хиралашиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. 🔺 У туғма ва орттирилган бўлади. 👶🏻 Туғма катаракта чақалоқларда она қорнидаги эмбрионал ривожланиш даврида юз беради. 👨🏻‍🦳 Орттирилган катаракта асосан 40 ёшдан сўнг кўз гавҳари хиралашиши натижасида келиб чиқади. 👀 Касалликни ўз вақтида даволамаслик кўрликка сабаб бўлади. 🩺 Уни даволашнинг ягона йўли жарроҳлик амалиётидир. 👩🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Манзура Ризаева маълумот берди. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg