es
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Ir al canal en Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Mostrar más
5 617
Suscriptores
-1624 horas
-847 días
-36130 días
Archivo de publicaciones
❗️Соат нечада ухлайсиз? Соат нечада ухлашингиз танангизга қандай таъсир қилишини билиб олинг. 21:00 - Соғлом бўласиз, 22:00 -
❗️Соат нечада ухлайсиз? Соат нечада ухлашингиз танангизга қандай таъсир қилишини билиб олинг. 21:00 - Соғлом бўласиз, 22:00 - Ақлингиз тиниқлашади, 23:00 - Вазн йиғасиз, 00:00 - Тана дам ололмайди, 01:00 - Ўз ўзингизни заҳарлайсиз! Шу хабарни ўқиб, ухлашга ётинг! ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Буни билишингиз керак 🍁 Куз фаслини бежизга шамоллаш мавсуми, деб аташмайди. Сабаби, бу даврда иммунитет заифлашиши ва айрим вирусларнинг фаоллашиши туфайли инсон ЎРВИ ва гриппга чалинишга мойил бўлади. Кўпинча шамоллашдан сўнг беморда турли асоратлар кузатилади. Гайморит — шулардан бири. Хўш, бу ўзи қандай касаллик? Унинг қандай турлари мавжуд? Гайморитга чалинган беморларда қайси белгилар кузатилади? Касалликка қандай ташхис қўйилади ва даволанади? ✅ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев батафсил жавоб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Буни билишингиз керак 🍁 Куз фаслини бежизга шамоллаш мавсуми, деб аташмайди. Сабаби, бу даврда иммунитет заифлашиши ва айрим вирусларнинг фаоллашиши туфайли инсон ЎРВИ ва гриппга чалинишга мойил бўлади. Кўпинча шамоллашдан сўнг беморда турли асоратлар кузатилади. Гайморит — шулардан бири. Хўш, бу ўзи қандай касаллик? Унинг қандай турлари мавжуд? Гайморитга чалинган беморларда қайси белгилар кузатилади? Касалликка қандай ташхис қўйилади ва даволанади? ✅ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев батафсил жавоб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Боланинг бўйи нормал ўсиши нималарга боғлиқ? (Давоми) 👩🏻‍⚕️ Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илми
❓Боланинг бўйи нормал ўсиши нималарга боғлиқ? (Давоми) 👩🏻‍⚕️ Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухлиса Шарихсиева жавоб берди. 📌 — Одатда гўдак 1 ёшгача йилига ўртача 25 см.дан, икки ёшгача эса 10-12 см.дан ўсиб боради, — дейди мутахассис. — 2 ёшдан кейин ва жинсий етилиш давригача йилига бу кўрсаткич 4 см.ни ташкил этади. 🩸Беш ёшгача бўй узунлигига қалқонсимон без жавоб берса, балоғат даври бошланиши билан бу назорат жинсий гормонларга ўтади. 👫 Кўпчилик ота-оналар ўғил фарзандининг бўйи қизларга қараганда секин ўсаётганидан ташвишга тушади. Бироқ бундан хавотирланмаслик керак. Боиси ўғил болаларда бу ҳолат қизларга нисбатан 2-3 йил кеч кузатилади. Маълум вақтдан сўнг ўғил боланинг бўйи ўсиб кетади. 💊 Агар болага бўй ўсмаслик ташхиси қўйилса, гормон терапия муолажаси қўлланилиши мумкин. Бироқ ушбу препаратларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда қабул қилиш шарт. Сабаби билиб-билмай бўй ўстирувчи гормонлардан фойдаланиш организмда жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис мазкур муолажа фақат мутахассис маслаҳати билан амалга оширилиши зарур. 🍲 Шунингдек, болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланишига алоҳида эътибор бериш тавсия этилади. Хусусан, кальций, Д ва цинк каби витамин ва минераллар уларнинг бўйи ўсишига ёрдам беради. Ушбу моддалар сут маҳсулотлари, тухум, гўшт, ёғли балиқлар, хўл мевалар, кўкатлар ҳамда дуккакли сабзавотлар орқали қабул қилинади. ⛹🏻‍♂️ Болани бўйи меъёрида бўлиши учун ота-оналар спорт машқларига ҳам эътибор қаратиши, жумладан, ўғил-қизларини сакраш, турникда осилиш, волейбол ва баскетбол каби спорт турларига жалб қилиши мақсадга мувофиқ. Бола қанчалик жисмоний фаол бўлса, унда шунча очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқарилишини таъминлайди. 🛌 Шу билан бирга, уйқунинг етарли даражада бўлиши ҳам муҳим. Яъни болалар ҳар куни камида 8-10 соат ухлаши керак. Чунки ўсиш гормонлари асосан уйқу пайтида ишлаб чиқилади. ‼️ Бундан ташқари, ота-оналар оилада фарзандлари учун ёқимли муҳит яратиб бериши керак. Сабаби болаларда стресс даражасининг кўтарилиши уларнинг бўйи ўсишига салбий таъсир қилиши мумкин. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Боланинг бўйи нега ўсмайди? 👨‍👨‍👧‍👦 Ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғлом улғайиши жуда муҳим. Бироқ боланинг бўйи ўс
❓Боланинг бўйи нега ўсмайди? 👨‍👨‍👧‍👦 Ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғлом улғайиши жуда муҳим. Бироқ боланинг бўйи ўсмаслиги кўп ҳолларда ташвишли вазиятларга сабаб бўлади. ❓Хўш, бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Қайси чораларни қўллаш муаммога ечим бўла олади? 👩🏻‍⚕️ Айни шу хусусда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухлиса Шарихсиева билан суҳбатлашдик. 🙇🏻‍♂️ — Боланинг бўйи тенгқурларига нисбатан пастлиги унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилиб, ўғил-қизларда сал нарсадан асабийлашиш ва тенгдошлари орасида ўзини нуқсонли деб билишига сабаб бўлади, — дейди мутахассис. — Қолаверса, ушбу муаммо ёш организмда гормонал ўзгаришлар содир бўлаётганидан дарак. Шу боис бу ҳолатга эътиборсиз қараш тўғри эмас. 🩸Аслида болада бўйи ўсмаслигининг сабаб ва омиллари кўп. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ. Шунингдек, организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам бунга таъсир қилади. Яъни эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишида турли патологияларни келтириб чиқаради. 🛌 Хусусан, гипофиз, қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шуниси қизиқки, ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган фарзанд яхши ривожланади. Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатиши мумкин. 🤰🏻Қолаверса, организмда паразитлар бўлса ҳам бу борада муаммолар юзага келади. Яна бир омил — руҳият билан боғлиқ бўлиб, фарзандга меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, онанинг ҳомиладорлик давридаги овқатланиши, бошдан кечирган стресс ва касалликлари ҳам асосий сабаблардан бири. 👫 Болада бўйи ўсмаслиги, асосан, 4 ёшдан кейин намоён бўлади. Кўпинча ота-оналар фарзанди мактабга чиққач, тенгқурлари орасида унинг бўйи пастлигини сезиб қолишади. Аммо шунда ҳам бунга етарлича эътибор бермайди. Оқибатда бу ҳолат ўсмирлик даврига келиб янада жиддий муаммога айланиши мумкин. ‼️ Шу боис ота-оналар фарзандининг бўйи ўсмаётганлигини сезгач, дарҳол шифокор-эндокринологга мурожаат қилиши ва фарзанди тўлақонли текширувлардан ўтиши лозим. 🔬 Дастлаб шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди. Шундан сўнг рентгенография ёрдамида билак суяклари текширилади. Бу усул орқали боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқлигини билиш мумкин. 🖇 Зарурат туғилса, бўй ҳамда вазн ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ва генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади. (Давоми бор) ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Боланинг бўйи нега ўсмайди? 👨‍👨‍👧‍👦 Ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғлом улғайиши жуда муҳим. Бироқ боланинг бўйи ўс
❓Боланинг бўйи нега ўсмайди? 👨‍👨‍👧‍👦 Ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғлом улғайиши жуда муҳим. Бироқ боланинг бўйи ўсмаслиги кўп ҳолларда ташвишли вазиятларга сабаб бўлади. ❓Хўш, бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Қайси чораларни қўллаш муаммога ечим бўла олади? 👩🏻‍⚕️ Айни шу хусусда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухлиса Шарихсиева билан суҳбатлашдик. 🙇🏻‍♂️ — Боланинг бўйи тенгқурларига нисбатан пастлиги унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилиб, ўғил-қизларда сал нарсадан асабийлашиш ва тенгдошлари орасида ўзини нуқсонли деб билишига сабаб бўлади, — дейди мутахассис. — Қолаверса, ушбу муаммо ёш организмда гормонал ўзгаришлар содир бўлаётганидан дарак. Шу боис бу ҳолатга эътиборсиз қараш тўғри эмас. 🩸Аслида болада бўйи ўсмаслигининг сабаб ва омиллари кўп. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ. Шунингдек, организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам бунга таъсир қилади. Яъни эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишида турли патологияларни келтириб чиқаради. 🛌 Хусусан, гипофиз, қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шуниси қизиқки, ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган фарзанд яхши ривожланади. Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатиши мумкин. 🤰🏻Қолаверса, организмда паразитлар бўлса ҳам бу борада муаммолар юзага келади. Яна бир омил — руҳият билан боғлиқ бўлиб, фарзандга меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, онанинг ҳомиладорлик давридаги овқатланиши, бошдан кечирган стресс ва касалликлари ҳам асосий сабаблардан бири. 👫 Болада бўйи ўсмаслиги, асосан, 4 ёшдан кейин намоён бўлади. Кўпинча ота-оналар фарзанди мактабга чиққач, тенгқурлари орасида унинг бўйи пастлигини сезиб қолишади. Аммо шунда ҳам бунга етарлича эътибор бермайди. Оқибатда бу ҳолат ўсмирлик даврига келиб янада жиддий муаммога айланиши мумкин. ‼️ Шу боис ота-оналар фарзандининг бўйи ўсмаётганлигини сезгач, дарҳол шифокор-эндокринологга мурожаат қилиши ва фарзанди тўлақонли текширувлардан ўтиши лозим. 🔬 Дастлаб шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди. Шундан сўнг рентгенография ёрдамида билак суяклари текширилади. Бу усул орқали боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқлигини билиш мумкин. 🖇 Зарурат туғилса, бўй ҳамда вазн ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ва генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади.

Буни билишингиз керак! 😷 ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили мавсумий грипп билан касалланишнинг тахминан 1 миллиард ҳолати рўйхатга олиниб, улардан 3-5 миллион нафар бемор да касаллик оғир кечади. Гриппнинг тўсатдан бошланиб, инсоннинг фаолиятини қисқа муддатга бўлса-да, буткул чеклаб қўйишини инобатга олган ҳолда, у ҳақда батафсил маълумотларни билиб қўйган яхши. ❓Грипп ўзи қандай касаллик? ❓Касаллик қай йўллар билан юқади? ❓У организмда қандай ривожланади?Гриппнинг белгилари қандай? ❓Беморга қандай даво чоралари тавсия этилади? 👩🏻‍⚕️Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази илмий лаборатория мудири, тиббиёт фанлари номзоди Дилбар Урунова батафсил гапириб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Яққол белгиларсиз ривожланадиган уч хавфли касаллик ҳақида маълумот берилди 🔬 Замонавий тиббиётда ўта хавфли ҳисобланган к
❗️Яққол белгиларсиз ривожланадиган уч хавфли касаллик ҳақида маълумот берилди 🔬 Замонавий тиббиётда ўта хавфли ҳисобланган касалликларни ҳам самарали муолажа қилиш йўллари топилмоқда. Ўз навбатида, даволаш мумкин бўлган хасталиклар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам бор. ❓Хўш, бунинг сабаби нимада? ▶️ Россиялик шифокор А.Хухрев хорижий ОАВдаги чиқишида бунинг кенг тарқалган омилларидан бири ҳақида тўхталди. 🩺 Мутахассис фикрича, баъзи патологияларни дастлабки ривожланиш босқичида илғаш қийин. Чунки улар аксарият ҳолларда аниқ симптомларсиз кечади. Саратон, атеросклероз ва жигар касалликлари шулар сирасидан. 🧪 Масалан, саратонга эрта босқичда аниқ ташхис қўйиш учун тизимли тиббий текширувлар талаб этилади. У яққол белгиларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар, одатда, бирмунча "сокин" бўлади. 🧠 Шифокорнинг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат атеросклерозга ҳам тегишли. Негаки, у тегишли "сигнал"ларсиз намоён бўлади. 🔎 Жигар хасталиклари аломатлари ҳам дарҳол сезилмайди. Боиси бу органда оғриқ рецепторлари йўқ. 📌 Юқорида саналган касалликлар рўйхатида гипертония ҳам бор. Тўғри, баъзи беморлар қон босими сал ошгани заҳоти ўзини нохуш ҳис қилиб, яққол белгиларни ҳис қилади. Аммо айримлар артериал босими 200 мм симоб устунига кўтарилмагунча, организмида ҳеч қандай ўзгаришни илғамаслиги мумкин. ‼️ Хорижлик врач ўз мулоҳазалари якунида шундай хулоса қилади: эрта ва аниқ ташхис орқали хавфли касалликларни самарали даволаса бўлади. Бунинг учун аҳоли вакиллари ҳар йили чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтиб туриши зарур. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қандай маҳсулотлар тишлар саломатлиги учун фойдали? 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб макт
❓Қандай маҳсулотлар тишлар саломатлиги учун фойдали? 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб мактаб ўқувчиларининг 60 фоиздан 90 фоизгача ва катталарнинг деярли 100 фоизи тиш кариесидан азият чекмоқда. Бу статистикани яхши томонга ўзгартириш йўлларидан бири — овқатланиш одатларини ўзгартиришдир. 🧑🏻‍⚕️Шундай маҳсулотлар борки, улар тиш ва милк касалликларининг олдини олишга хизмат қилади. Тиббиёт фанлари доктори Ҳайдар Комилов тишлар учун фойдали бўлган бу маҳсулотлар ҳақида маълумот берди: — Кариес ва милк касалликларидан ташқари, кўпчилик оғиздан нохуш ҳид келишидан азият чекади. Яхши гигиена ва тўғри овқатланиш бунинг олдини олади ёки буткул бартараф қилади. Бунинг учун, авваламбор, таркибида рух (цинк) бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. У балиқ ва қисқичбақасимонлар, қизил гўшт, тухум, ясмиқ ва ёнғоқлар (бодом ва кешью)да учрайди. Сув, чой, олма, апельсин ва йогурт ҳам ёмон ҳидга қарши яхши воситалардир. 🖇 Гингивит каби пародонт касалликлар қисман тишлар орасида қолиб кетадиган овқат қолдиқларида мавжуд бўлган бактериялар сабаб келиб чиқади. D витамини кальций ва фосфорнинг сўрилишини осонлаштиради, милк ва тишларни бактерияларга нисбатан анча чидамли қилади. 🔆 Бу витаминни нафақат қуёш нури, балки балиқнинг ёғли турларини истеъмол қилиш орқали ҳам олиш мумкин. Омега-3 кислоталарининг юқори миқдори туфайли ёғли балиқларни ҳафтасига икки марта ейиш мақсадга мувофиқ. 🍊С витаминига бой маҳсулотлар милкнинг асосий таркибий қисми бўлган коллаген ишлаб чиқариш камайиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Коллаген камайиши милкнинг пастга тушиб кетишидек жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. С витамини апельсин, лимон, грейпфрут, мандарин, киви, қизил булғори, қора смородина, брокколи, папайя каби маҳсулотларда бўлади. 🧀 Сут, пишлоқ ва йогурт суяк ҳамда тишлар учун муҳим минерал бўлган кальцийнинг манбаи ҳисобланади. Масалан, пишлоқ тишларни ҳимоя қилади, чунки уни истеъмол қилганимизда бактерицид хусусиятларга бой бўлган тупурик кўпроқ ишлаб чиқарилади. Исмалоқ, нўхат, брокколи, карам ёки тофуда кальций мавжуд. 🥛 Фосфор ҳам тиш тузилишини оптимал тарзда сақлаш учун жуда муҳимдир. Бу минерал сут, тухум ва балиқ каби маҳсулотларда бўлади. 🟢 Селдр ўсимлигида олма кислотаси мавжуд бўлиб, у тупурик ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, тишларни тозалайди ва доғларни йўқотади. Барча сабзавотлар сингари селдрни ҳам озуқавий хусусиятларини сақлаб қолган, хом ҳолда истеъмол қилиш, салатларга қўшиб ейиш яхши. 🍵 Кўк чойда катехин, антиоксидант бўлиб, у бактериялар келтириб чиқарадиган милк яллиғланишининг олдини олишга ёрдам беради. Агар кўк чой сиз учун аччиқлик қилса, унга лимон ёки озгина сут қўшиб ичишингиз мумкин. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! 📌 Ботулизм – озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг жуда оғир кечадиган тури. ❓Унинг хавфли жиҳатлари нимада? ❓Касаллик қандай белгилар билан намоён бўлади? ❓Эҳтиётсизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? 👩🏻‍⚕️Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази илмий лаборатория мудири, тиббиёт фанлари номзоди Дилбар Урунова батафсил гапириб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Ота-оналар диққатига Уч ойлик танаффусдан сўнг болалар мактабга қайтди. 🔸 Бу вақтда бола организми мактабга мослашиши учун нималарга эътибор бериш керак? 🔸 Ўқувчиларнинг иммунитети нима учун пасаяди? 🔸 Бошланғич синф ўқувчилари қачон ухлаши ва уйғониши керак? 🔸 Нима учун ухлашдан олдин телефон ва планшетдан фойдаланмаслик керак? 👩🏻‍⚕️ Тиббиёт фанлари доктори Хурсаной Акрамова бу саволларга жавоб беради. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

❗️Буни билишингиз керак! 🌩 Юртимизга олтин куз фасли кириб келди. Бу ёғига ҳаво ҳарорати янада салқинлашади. 💦 Ёмғирли кунлар ҳисобига эса қуёш нуридан камроқ баҳра оламиз. Оқибатда иммун тизими заифлашиб, мавсумий касалликлар авж олиши кузатилади. ❓Хўш, шундай шароитда саломатлигимизни мустаҳкамлаш учун қандай таомланишимиз керак? 👨🏻‍⚕️ Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажонов батафсил жавоб беради. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ўртача уй бекаси уй юмушларини бажараётиб кунига тахминан 11 километр йўл босиб ўтади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Кана
Ўртача уй бекаси уй юмушларини бажараётиб кунига тахминан 11 километр йўл босиб ўтади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️ 🍔Мактаб ошхоналарида сотиш тақиқланган маҳсулотлар – рўйхат 🚫 Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чи
❗️ 🍔Мактаб ошхоналарида сотиш тақиқланган маҳсулотлар – рўйхат 🚫 Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу турдаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, улар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган. 📋 Хусусан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, мактаб ошхоналарида қуйидаги маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас: 🍔 гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар); 🍭 сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари; 🍿 сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар; 🥤рангли ва рангсиз газланган ичимликлар; 🍗 ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар; 🥚ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар; 🫙банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар; 🍡турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар; 🎂 кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар); 🫘 холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар; 🍶 пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар; 🍄 қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; 🫗 квас; 🍤 хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса; 🌶 сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар; 🍾 ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар; 🧋табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар; 🧉 пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар; ❌ данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз); 🍳 окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар; 🥡 тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Куз яқин: Шамоллаш мавсуми олдидан иммунитетни қандай кўтарамиз? 🌦 Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари аста-секин ортда қолиб
Куз яқин: Шамоллаш мавсуми олдидан иммунитетни қандай кўтарамиз? 🌦 Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари аста-секин ортда қолиб, салқин куз яқинлашмоқда. Биламизки, бу фаслда кўпчиликни шамоллаш касаллиги безовта қилади. Бунга эса аксарият ҳолларда организмда иммунитетнинг пастлиги сабаб бўлади. 🖇 Қуйида вирус ва бактериялардан самарали ҳимояловчи ва иммунитетни мустаҳкамловчи 7 та табиий маҳсулот ҳақида маълумот берамиз. 🍃1. Ер қалампири. Табиатда патоген бактериялар, вируслар ва паразитлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи ўсимликлар кўп. Бу хусусият улар таркибидаги махсус моддалар — “фитонцидлар” билан боғлиқ. Ушбу модда мўл бўлган озуқа маҳсулотларини истеъмол қилиш иммунитетни ошириш билан бирга, саломатликни мустаҳкамлайди. 🫚 Ер қалампири – ана шундай табиий антибиотик. У узоқ вақтдан бери халқ табобатида қўлланилиб келмоқда ва антибактериал ҳамда қонни тозалаш хусусиятлари туфайли алоҳида қадрланади. Қолаверса, бу табиий маҳсулот сафро ҳайдайди. Яллиғланишга қарши курашиб, балғам ажралишига ёрдам беради. 🩸Агар у овқатга қўшиб истеъмол қилинса, ошқозон-ичак трактининг яхшиланиши ва қонда қанд миқдорининг пасайишига ёрдам беради. 🧅 2. Пиёз ва саримсоқ. Агар иммунитетингиз кучли бўлишини истасангиз, бу икки маҳсулот дастурхонингизда доимо бўлиши керак. Чунки аксарият бактериялар, вирус ва паразитлар пиёз ва саримсоқдан “қўрқади”. 🍲 Ўзига хос ҳиди бўлишига қарамай, улар мунтазам равишда таомномага киритилиши зарур, айниқса, мавсумий шамоллаш пайтида. 🌱 3. Занжабил. Эсингизда бўлса, коронавирус пандемияси даврида у олтинга тенг маҳсулотга айланган эди. Сабаби занжабил вирусларнинг олдини олиш ва улардан ҳимоялаш учун ажойиб хусусиятга эга. Айтганча, у ҳомиладор аёлларда кўнгил айнишини камайтиришда ҳам жуда фойдали. 🥡 Бунинг учун тозаланган занжабилни қобиғи билан бирга лимонга аралаштириб, хамир тайёрланади. Сўнг уни оз миқдорда асал билан қориштириб, кичик қолипларга солинади ва музлатичга қўйилади. Сўнг ундан чой қилиб ичилса, иммунитетни тез кўтаради. 🥣 4. Хантал. У ҳам ажойиб табиий антибиотик. Хантал фитонцидларнинг кучли зарядини ўз ичига олиб, иммунитет тизимини мукаммал даражада рағбатлантиради. 🖇 5. Турп. Табиий антисептик маҳсулот бўлиб, дезинфекциялаш хусусиятига эга. Қолаверса, уни тез-тез истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлайди. ❇️ 6. Клюква. Иммун тизими учун ажойиб фойдали резавор. Шунингдек, клюква сафро чиқишини рағбатлантириб, кайфиятни кўтаради. Ушбу мевани истеъмол қилишнинг энг яхши усули — ундан музлатилган ва майдаланган ҳолда ширинлик ёки ичимлик тайёрлаш. 🥕 7. Сабзи шарбати. Унинг таркибида селен, фосфор, магний, йод каби фойдали модда ва витаминлар бўлиб, танада қон айланишини яхшилайди ва иммунитетни кўтаради. Бундан ташқари, сабзи шарбати иситмани тушириб, оғиз бўшлиғидаги бактерияларни йўқ қилишга ёрдам беради. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Соч эктиришда донор сочидан фойдаланиш мумкинми? 📌 Соч — инсоннинг ярим хусни. Унинг ортиқча тўкилиши эса кўпчиликда психол
❓Соч эктиришда донор сочидан фойдаланиш мумкинми? 📌 Соч — инсоннинг ярим хусни. Унинг ортиқча тўкилиши эса кўпчиликда психологик муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис бугун бу ҳолатнинг олдини олиш учун замонавий тиббиёт беморларга соч экиш амалиётини таклиф этмоқда. ❓ Хўш, бунда нималарга эътибор бериш керак? Ушбу муолажа ўтказилган инсонлар нималардан эҳтиёт бўлишлари лозим? Кимларда бу амалиётни амалга ошириш мумкин эмас? 👩‍⚕️ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, трихолог Миннура Қодирова жавоб берди. 🩺 — Авваллари соч тўкилиши асосан 40 ёшдан кейин кузатилган бўлса, ҳозирга келиб, бу ҳолат ёшлар ўртасида ҳам кўп учрамоқда, — дейди мутахассис. — Ҳатто, мижозлар орасида 20 ёшгача бўлган йигитларни ҳам учратиш мумкин. 🔬 Соч эктириш учун, энг аввало, тажрибали мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ушбу амалиёт жуда нозик ҳисобланади. Малакали мутахассис эса сизга бу борада зарур тавсияларни бера олади. 🏃🏻Мазкур муолажа ўтказилган мижозлар 7-10 кун давомида жисмоний ва асабий зўриқишлардан тийилиши керак. Шунингдек, соч терига ўрнашиб, яхши жойлашиб олгунига қадар спорт залларига чиқиш, оғир машғулотларни бажариш мумкин эмас. 🚿 Сочни ювиш масаласига келсак, ортиқча кимёвий моддалар қўшилмаган болалар шампунидан фойдаланиш тавсия этилади. Фақат амалиётдан бир ой ўтгандан сўнг, сочларни исталган шампунда ювиш мумкин. 🖇 Шуни айтиш керакки, соч бошқа организмда умуман ривожланмайди. Шу боис беморнинг энг яқин инсонлари ҳам унга донор бўла олмайди. Агар мижознинг донорлик қисмида толалар сийрак бўлса, соқол ва кўкрак қафаси соҳасидан тук олиб ўтказилади. 🩸Мазкур амалиётни бажаришга қарши бир қанча кўрсатмалар мавжуд. Мисол учун, қон ивиш тизимидаги касалликлар, аллергик реакциялар ҳамда қандли диабетнинг хавфли турларида соч экиб бўлмайди. Қолаверса, 15 ёшдан кичик болаларда ҳам бу муолажани ўтказиш тавсия этилмайди. ‼️Соч тўкилмаслиги учун бир қанча салбий омиллар – нурланиш, нерв толалари зарарланиши, микроэлементлар етишмовчилиги ҳамда витаминлар танқислигидан сақланиш лозим. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Чанқоқлик сув йўқотиш тана вазнининг 1% га тенг бўлганда пайдо бўлади. 5% дан ортиқ йўқотиш ҳушидан кетишга, 10% дан кўпроғи
Чанқоқлик сув йўқотиш тана вазнининг 1% га тенг бўлганда пайдо бўлади. 5% дан ортиқ йўқотиш ҳушидан кетишга, 10% дан кўпроғи эса қуритишдан ўлимга олиб келиши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми? 🤰🏻Ҳомиладорлик — аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан,
❓Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми? 🤰🏻Ҳомиладорлик — аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. ❓Хўш, бундай пайтда аёллар тишларини даволатиши мумкинми? 👨‍⚕️Ушбу саволга олий тоифали шифокор Миравзал Ирханов жавоб берди. 🦷 — Ҳомиладорликда тишлар ва милкларнинг яхши парвариш қилиниши жуда муҳим, — дейди мутахассис. — Чунки мазкур ҳолат умумий саломатликка ҳам таъсир кўрсатади. 📌 Айтиш лозимки, бу даврда гормонал ўзгаришлар туфайли милк ва тишлар сезувчан бўлиб қолади. Оқибатда милклар яллиғланиб, тез-тез қонайди. Яллиғланиш (гингивит) ҳомиладорларда жуда кенг тарқалган касаллик бўлгани боис, тишларниўз вақтида даволатиш ва профилактика чораларини кўриш зарур. ❇️ Агар бу муаммолар тезда бартараф этилмаса, улар янада жиддийроқ касалликларга сабаб бўлиши, жумладан, пародонтит — милкнинг оғир яллиғланиши ва тишларнинг тушишига олиб келиши мумкин. 🔴 Албатта ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкин, бироқ бунинг учун айрим қоидаларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ. 📎 Айниқса, биринчи уч ойликда ҳар қандай даволанишни кечиктириш тавсия қилинади. Сабаби бу давр ҳомила учун энг муҳим ривожланиш палласи ҳисобланади. 📎 Иккинчи уч ойлик эса, аксинча тишларни даволатиш учун қулай ва хавфсиз даврдир. Боиси бу вақтга келиб, ҳомиланинг асосий органлари шаклланиб улгуради. 📎 Учинчи уч ойликда ҳам даволанишни имкони борича кечиктириш ёки енгил тартибда ўтказиш керак. Қолаверса, узоқ муддатли муолажалар ёки оғир операциялардан қочиш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ҳолат аёлнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 🔬 Шунингдек, қоидаларга кўра, ҳомиладорлик пайтида рентген нурларидан қочиш тавсия этилади. Лекин замонавий рентген аппаратлари кичик дозада нур тарқатишини инобатга олсак, агар тишларни рентген қилиш зарурати туғилса, буни махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. 💊 Бу даврда тишларни даволашда ишлатиладиган анестезия воситалари ва дориларга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. Шифокорлар одатда ҳомила учун хавфсиз бўлган анестезия воситаларини танлайди. Бироқ, ҳар қандай даволаниш олдидан аёл ҳомиладор эканлиги ҳақида стоматологга хабар бериши зарур. 🪥 Қолаверса, бу даврда тишларни кундалик тозалаш жуда муҳим. Тишлар ва милкларни ювиш учун йўғон чўткалар ва тиш ипларидан фойдаланиш керак. Шу билан бирга, истеъмол қилинадиган дори воситаларини стоматолог ёки терапевт билан маслаҳатлашган ҳолда амалга ошириш лозим. 🥗 Таомланишда эса калций ва витаминларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⚡️Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди. Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday