SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Ir al canal en Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Mostrar más5 637
Suscriptores
-1124 horas
-867 días
-36030 días
Archivo de publicaciones
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Жазирама иссиқ учун тавсиялар
Шу кунларда жазирама авжига чиқади. Жумладан, 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Мутасадди вазирликлар эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.
“Аввало, куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача имкон қадар ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш лозим. Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва офтоб уриш хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқ” деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса деҳқонларни соат 10.00 дан 16.00 гача ташқи муҳитда ишламасликка чақирмоқда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❗️104 йил умр кўрган жарроҳ Федор Угловдан олтин қоидалар...
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
+3
Тўрақўрғонда уч эгизак фарзанд дунёга келди
Тўрақўрғон туманидаги Шоҳидон маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган Буҳафиза Абдулмажидова туман туғруқ бўлимида бир йўла уч фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг икки нафари қиз, бир нафари ўғил.
Буҳафиза ва Исломжонларнинг биринчи фарзандлари учзак эканлиги бутун оилага қувонч келтирди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра, ҳозирда она ҳамда чақалоқлар соғлом ва шифокорлар назоратида парваришланмоқда.
Маълумот учун, 2024 йил туманда камдан-кам учрайдиган ҳолат — тўрт эгизак фарзанд туғилганди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from N/a
Бошимни қўяй она, яна бир бор...Болалигимда дунё жуда содда эди. Кечалари қоронғилик эмас, онамнинг бағридан узоқлашиш мени қўрқитарди. Шунда бошимни онамнинг тиззаларига қўяр, гўёки бутун дардларимни ўша меҳрли тиззалар ютиб юборилганликдек енгиллик ҳисси билан кўзимни юмардим. Онам эса сочларимни аста силарди... бир маромда, тинчлик оҳангида. Бу меҳрли силаш — ҳар қандай даво, ҳар қандай далилдан кучли эди. Бу — она қўлининг сеҳрида яшириниб ётган таскин эди. Йиллар ўтди. Мен улғайдıм. Бугун дунё менга болалигимдагидек оддий кўринмайди. Ҳар тонг бир ташвиш билан уйғонаман. Ҳар кеча оғир хаёллар билан ухлайман. Вақт ўтган сари ҳаётнинг юзлари кўпайди: садоқат ортидан хиёнат, қувонч ортидан ғам, орзу ортидан синов кела бошлади. Қалбан чарчаганимда, бирдан юрагимда бир истак уйғонади — яна болаларча онамнинг тиззаларига бош қўйиб ётгим келади. Яна ўша силов, ўша оҳанг, ўша бағирни соғиндим... Инсон улғайган сайин кучлироқ эмас, ёлғизроқ бўлади. Бошқалар бир сўз билан қийнаса, она бир сукунат билан юпатади. Шунинг учун ҳар ким бу ҳаёт гирдобида чарчаганида, бировнинг тасаллига эмас, болалигидаги ўша таскинга интилади. Чунки онанинг қўлида вақтнинг ҳам енгил кечиши бор, юракнинг ҳам оҳанг топиши бор. Агар онангиз тирик бўлса, бориб бағрига бош қўйинг. У сизни ҳали ҳам кутяпти. Онангиз йўқ бўлса, дуоларингизда бошингизни унинг тиззасига қўйинг. Бу дунёдаги энг сокин, энг муқаддас бошпана — онанинг тиззалари бўлган, бўлиб қолади. ✍️ Санжарбек Ҳамидов
Repost from N/a
Бошимни қўяй она, яна бир бор...Болалигимда дунё жуда содда эди. Кечалари қоронғилик эмас, онамнинг бағридан узоқлашиш мени қўрқитарди. Шунда бошимни онамнинг тиззаларига қўяр, гўёки бутун дардларимни ўша меҳрли тиззалар ютиб юборилганликдек енгиллик ҳисси билан кўзимни юмардим. Онам эса сочларимни аста силарди... бир маромда, тинчлик оҳангида. Бу меҳрли силаш — ҳар қандай даво, ҳар қандай далилдан кучли эди. Бу — она қўлининг сеҳрида яшириниб ётган таскин эди. Йиллар ўтди. Мен улғайдıм. Бугун дунё менга болалигимдагидек оддий кўринмайди. Ҳар тонг бир ташвиш билан уйғонаман. Ҳар кеча оғир хаёллар билан ухлайман. Вақт ўтган сари ҳаётнинг юзлари кўпайди: садоқат ортидан хиёнат, қувонч ортидан ғам, орзу ортидан синов кела бошлади. Қалбан чарчаганимда, бирдан юрагимда бир истак уйғонади — яна болаларча онамнинг тиззаларига бош қўйиб ётгим келади. Яна ўша силов, ўша оҳанг, ўша бағирни соғиндим... Инсон улғайган сайин кучлироқ эмас, ёлғизроқ бўлади. Бошқалар бир сўз билан қийнаса, она бир сукунат билан юпатади. Шунинг учун ҳар ким бу ҳаёт гирдобида чарчаганида, бировнинг тасаллига эмас, болалигидаги ўша таскинга интилади. Чунки онанинг қўлида вақтнинг ҳам енгил кечиши бор, юракнинг ҳам оҳанг топиши бор. Агар онангиз тирик бўлса, бориб бағрига бош қўйинг. У сизни ҳали ҳам кутяпти. Онангиз йўқ бўлса, дуоларингизда бошингизни унинг тиззасига қўйинг. Бу дунёдаги энг сокин, энг муқаддас бошпана — онанинг тиззалари бўлган, бўлиб қолади. ✍️ Санжарбек Ҳамидов
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
➡️ Мутахассислар ёзнинг жазирама кунларида қатиқ ичишни тавсия этади.❓ Хўш, ушбу табиий маҳсулотнинг организмга қандай фойдалари бор? 📹 Юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволга жавоб топасиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡⚡ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!
16–19-июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
16–17-июн кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19-июн кунлари эса Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40–42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда эса (баъзи жойларда) 43–44 даражагача кўтарилади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
«Океан» сув спорт саройида
қошидаги «Океан» болалар реабилитация маркази - фарзандингиз саломатлигини тиклашда ва унда сузишга бўлган қизиқишни уйғотишда энг муносиб марказ!
Азиз ота-оналар! Фарзандингизда хасталик кузатиляптими ёки у ривожланишдан ортда қоляптими, у ҳолда «Океан» болалар реабилитация марказига мурожаат қилинг. Бу ерда болалар невропатолги, невролог – нейропсихолог, деффектолог –логопед каби тажбрибали мутахассислар фаолият олиб боришади. Марказда массаж –ТМС, физиотерапия, войта терапия, гидротерапия, ЛФК, ТМС, ЭНМГ, ЭЭГ хизматлари мавжуд. Бу ерда ҳаттоки, аутизм ДЦП билан оғриган болалар ҳам даволаниши мумкин.🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз? Бу борада 7 та муҳим тавсия
☀️ Юртимизга ёз фасли кириб келди. Бу даврда кузатиладиган иссиқ ҳарорат инсон танасида баъзи муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис ҳар бир одам шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши зарур.📌 Қуйида ёз фаслида саломатликни асраш бўйича бир нечта муҳим тавсияларни бериб ўтамиз. 🥗 🔢Биламизки, иссиқ ҳавода айрим озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, сифати тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур. 🌮 Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган егуликлар ҳамда айрон, ўрик шарбати каби қўлбола ичимликларни истеъмол қилманг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиб, сўнг тановул қилинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг.
🏊🏻♂️ 🔢 Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин.🥽 Шу боис доим фақат тоза ва дезинфекцияланган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур. 🧼 🔢 Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, таомланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим.
➡️ 🔢 Жазирама ҳаво инсон терисида бактерияларни кўпайтиради. Шу сабабли иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали.🧻 🔢 Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Ёхуд антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ. ☀️ 🔢 Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради.
🏠 🔢 Ёз фасли қуруқ бўлгани учун чанг ва ғуборлар ҳавога тез кўтарилади. Шу боис уйларни озода сақлаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол-стул ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади.‼️ Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from N/a
Бугун эмас, ҳар куни боламиз!1-июн – болаларни ҳимоя қилиш куни! Аммо биз биламиз: меҳр бир кунга сиғмайди. Болалар – бизнинг эртамиз, орзуларимизнинг давомчиси. Уларнинг табассуми биз учун энг катта совға, кўзидаги ишонч эса энг буюк масъулиятдир. Биз боламизни нафақат бугун, балки ҳар куни асраймиз, ҳар куни меҳр берамиз, ҳар куни уларга қувонч улашамиз. Чунки бу – бизнинг қадриятимиз, бу – бизнинг миллий бурчимиз. Бир боланинг бахтли болалиги – келажакдаги бахтли жамият демакдир. Ҳар бир болага муҳаббат билан боқиш, орзуларига қанот бўлиш, юрагига ишонч солиш – бу биздан бошланади. Эй меҳрибон ота-оналар, устозлар, жамият аҳли! Келинг, ҳар куни болаларимизга меҳр улашайлик. Уларни тинглайлик, тушунайлик, уларга энг чиройли болаликни совға қилайлик. Чунки бугун эмас – ҳар куни бола бизга ишонади! Бугун табрик эмас, ният айтамиз: Ҳар бир юртда бола бахтли бўлсин! Ҳар бир юракда бола муҳаббат билан улғайсин! ✍️ Санжарбек Ҳамидов
Диққат: Магнит бўронларининг инсон саломатлигига таъсири
Сўнгги кунларда ёши катта инсонларда бош оғриғи, қон босими ошиши каби касалликлар безовта қилмоқда. Бундай пайтда мутахассис тавсияси билан танишинг.🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Айни дақиқаларда 6 баллик «қизил» хавф даражасидаги магнит бўрони ҳолати кузатилмоқда.
📌 Магнит бўрони пайтида нима қилиш керак?
🧠 Соғлик учун:
Юрак-қон томир касалликлари, гипертония ёки бош оғриғига мойиллар алоҳида эҳтиёт бўлиши керак.
Имкон қадар ҳордиқ чиқаринг, ортиқча стресс ва жисмоний фаолликдан сақланинг.
Тинчлантирувчи чойлар (массалан, ромашка, мелисса) ёрдам бериши мумкин.
Кўп сув ичи́ш — организимда электролит баланси сақланади.
Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз — шошилмасдан дам олинг, керак бўлса шифокорга мурожаат қилинг.
Манба
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
🍦Музқаймоқсеварлар диққатига
Санэпидқўмита ёз кунлари кенг истеъмол қилинадиган музқаймоқни харид қилишда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди:
❌ кўча-кўйларда белгиланмаган жойларда сотилаётган музқаймоқлар, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланган музқаймоқларни харид қилманг;
❌ Эриб қолган ёки ўрами шикастланган музқаймоқни сотиш тақиқланган.
⚠️ Бунга ҳам эътибор қаратинг:
✅ Қоидаларга риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқлар овқатдан заҳарланиш ва ичак касалликларига олиб келиши мумкин;
✅ Маҳсулотда сифат ва хавфсизликни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт;
✅ Қадоқланган музқаймоқлар музлаткичда сақланиши лозим;
✅ Харид пайтида маҳсулотнинг сақлаш шароити, қадоғи ва истеъмол муддатига албатта эътибор беринг.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❓Иссиқ кунларда қандай таомланиш зарур?
☀️ Жазирамада организмнинг ўта исиб кетишининг олдини олиш учун рационимиздаги таомларни эътибор билан танлашимиз ўта муҳим. Шунингдек, нафақат суюқликни кўпроқ ичиш, балки бунда ҳам тўғри танлов қилиш аҳамиятлидир.➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
💬 — Ҳаво ўта иссиқ бўлган кунлари организм сувсизланишининг олдини олиш учун кун давомида, ҳатто чанқоқни ҳис қилмасангиз ҳам, етарли миқдорда суюқлик ичиш муҳим, — дейди мутахассис. — Умумий тавсияларга кўра, кунига 2,5-3 литр суюқлик ичиш керак, бироқ жисмоний фаоллик ва ҳаво ҳароратига қараб бу миқдор ошиши мумкин. Кўчага чиққанда доимо ўзингиз билан сув олиб юришингиз лозим.💧 Оддий тоза сув энг яхши ичимлик ҳисобланади. Муздек сув ўрнига хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сувни ичиш афзалроқдир. 36-37 даражали сув организмда метаболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди. 🥛Шакарсиз кўк чой чанқоқни бошқа ичимликларга қараганда яхшироқ босади. Шунингдек, гиёҳли чойлар (ялпиз, мойчечак), нордон мевалардан (олча, олма, қорағат, клюква) тайёрланган шакарсиз компотлар (морс), айрон, кефир ва лимон қўшилган сув ҳам фойдалидир. Бу ичимликлар организмни минерал моддалар ва витаминлар билан таъминлайди. 🥒 Таркибида сув миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, масалан, бодринг, тарвуз, қовун гидратацияга ҳисса қўшади. Сут таркибидаги электролитлар туфайли фойдали бўлиши мумкин. ❌Аммо жазирамада баъзи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим, чунки улар нафақат чанқоқни босмайди, балки сувсизланишни кучайтириши ҳам мумкин. Буларга: 🟣 таркибида шакар миқдори юқори бўлган, газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар; 🟣 алкоголли ичимликлар; 🟣 кофеин миқдори юқори бўлган ичимликлар (кофе, баъзи чой турлари, энергетик ичимликлар); 🟣 ўта совуқ (муздек) ичимликлар киради. 🥘 Бундан ташқари, иссиқ кунларда енгил ҳазм бўладиган таомларни кичикроқ порцияларда ва тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибида сув миқдори юқори бўлган мева ва сабзавотларга (тарвуз, қовун, бодринг, селдерей) кўпроқ эътибор қаратиш лозим. 🥗 Салатлар, қатиқли таомлар (масалан, окрошка) ва совуқ шўрвалар каби салқин таомлар ҳам фойдалидир. Терлаш орқали йўқотилган тузнинг ўрнини босиш учун бироз тузли таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Лекин қайта ишланган ва ўта шўр маҳсулотлардан сақланиш керак. 🖇 Овқат ҳазм қилиш жараёнининг ўзи организмда иссиқлик ишлаб чиқаради. Шу сабабли, жазирамада ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир таомлардан сақланиш тананинг ички ҳароратини паст ҳолда сақлашга ёрдам беради. 🥩 Оғир, ёғли ва оқсилга бой таомлар (айниқса қизил гўшт)ни чеклаш тавсия этилади, чунки уларни ҳазм қилиш кўпроқ метаболик иссиқлик ишлаб чиқаради. Балиқ ва сабзавотли оқсиллар енгилроқ вариант ҳисобланади. 🍰 Ширинликлар ва хамирли овқатлар ҳолсизлик ва чанқоқ ҳиссини кучайтириши мумкин. Чанқатадиган маҳсулотлар, масалан, ўта шўр ёки дудланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, консервалар истеъмолини камайтириш керак. 🌶 Гарчи баъзи манбалар аччиқ овқат терлашни кучайтириб, совишга ёрдам беришини таъкидласа-да, бундай таомлар тана ҳароратини ошириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам кам эмас. Бу борада меъёрни билиш ва индивидуал реакцияни ҳисобга олиш муҳим. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Эртадан Қуёш “ёндиради“, ҳарорат — 43°С гача кўтарилади!
14–16 май кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 42–43°C даражани ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
❗️Ўзингиз ва оилангизни иссиқдан ҳимоя қилинг:
- Зарурат бўлмаса, энг юқори соатларда (11:00 дан 17:00 гача) қуёш нуридан сақланинг.
- Кўпроқ сув ичинг, қаҳва ва газланган сувларни ичманг.
— Шапка ва очиқ рангли кийим кийишингизг ҳаракат қилинг.
— Болалар ва ҳайвонларни бир неча дақиқага ҳам машинада қолдирманг.
- очиқ ҳавода жисмоний фаолиятни чекланг.
- Кексаларни ва об-ҳаво шароитларига сезгир бўлганларни кузатиб боринг - жазирама ҳаво улар учун айниқса хавфлидир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Барча юқумли касалликларнинг қарийб 80 фоизи сифациз ичимлик суви билан боғлиқ.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ
Суяк саломатлигини сақлаш учун бодринг истеъмол қилинг
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бодрингда суяк саломатлиги учун масъул бўлган К витамини мавжуд. Хусусан, бу кучли ва соғлом суяклар асосидир.
Шу билан бирга, битта бодрингда 50 микрограмм К витамини мавжуд бўлиб, бу кунлик қийматнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Бодринг ўпкангизни тоза сақлашга ёрдам беради. Унинг таркиби 95 фоиздан ортиқ сувдан иборат бўлиб, организм сувсизланишини ҳам бартараф қилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from N/a
ТИРИКЧИЛИК УЧУН ДАРДИНИ ЯШИРГАН ОТАМ
Оқшом уйга келдим. Отамни ғамгин ҳолда учратдим. Уларни эрталаб ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун тегишли идорага бормоқчи эканидан хабарим бор эди. Кўнгиллари ғашлигини бирданига очиқдан очиқ сўрашга ҳижолат тортиб, мана шу ишлари ҳақида сўрадим:
- Отажон, у ерда одам кўп бўлса керак-а, толиқиб қолмадингизми? Ишингиз ҳал бўлдими?
Дадажоним оғир хўрсиндилар ва:
- Йўқ, ўғлим, энди менга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришмаса керак, - дедилар.
- Нега? Ахир, шунча йиллардан буён шофёрлик қиласиз. Менинг назаримда, сиз жуда тартибли шофёрсиз, дада. Гапингизга тушунмадим.
- Мени кўз докторига юборишди, бордим. Аммо доктор менга соғлом деган маълумотномани бермади. Бермаслиги ҳам тўғри.
- Нима учун? Кўзингизда бирон муаммо бор эканми? Сиз ногирон эмассиз-ку?! - ҳовлиққанча яна дадамларни сўроққа тутдим.
Дадам кўзимга айбдор инсондек қарадилар ва бошини қуйи солганча дедилар:
- Энди катта бўлиб қолдинг, ўғлим. Ҳаммасини айтсам ҳам бўлаверади. Менинг бир кўзим кўрмайди, болалигимдан буён. Буни ота-онам, ака-укамдан бошқа ҳеч ким билмасди. Ўша пайтда ногиронлик нафақасига чиқишимни маслаҳат беришди, аммо мен хоҳламадим. Меҳнат қилиб, ишлаб, болаларимни боқишни истадим. Мана, энди ҳаммасини биласан, ўғлим. Мен аслида ногирон эдим...
Дадамнинг сўзларини эшитиб, танамни муздек тер босди...
Эҳ, дадажоним-а!
✍️ Санжарбек Ҳамидов
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
