SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Ir al canal en Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Mostrar más5 569
Suscriptores
-724 horas
-917 días
-35730 días
Archivo de publicaciones
Ернинг магнит майдони ерни ўраб турган улкан кўринмас қалқон бўлиб, сайёрани қуёш нурланишидан ҳимоя қилади. Кўринмас кучлар ернинг қутбларидан минглаб километрларга космосга тарқалади.
📍Гречка - оилангиз шифокори
✔ Гречка таркибидаги ўзгартирилмайдиган аминокислоталар оқсилга бой бўлиб, озуқавийлик даражаси гўштга тенг ҳисобланади ва анча яхши сўрилади.
✔ Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Овқатдан кейин қанд миқдори бошқа углеводларни ўз ичига олган маҳсулотлар каби тезликда эмас, секинлик билан кўтарилади.
✔ Фолий кислотасига бой. Ноқулай атроф-муҳит омилларига тананинг умумий барқарорлигини оширишга ёрдам беради.
✔ Саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Унинг таркибидаги флавоноидлар туфайли ўсмалар ўсишининг олдини олиш мумкин.
✔ Тромбоз хавфини камайтиради. «Ёмон» холестеринлардан томирларни тозалашни рағбатлантиради ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🗓 12 май - Халқаро ҳамширалар куни! Сизга таъзим, нажот фаришталари!
Ҳамширалар куни муборак бўлсин!
Вилоятимизнинг барча ҳамшираларини қутлуғ сана билан муборакбод этамиз!
Мустаҳкам соғлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли ишларингизда омад тилаймиз !
📍Қаришни секинлаштиришга ёрдам берадиган маҳсулотлар
🍅 Помидор кучли антиоксидант бўлиб, у ликопинга бой. Шунинг учун терининг ҳимоясини кучайтиради.
🔹 Бодом таркибилаги соғлом ёғлар туфайли ажинлар ва тери доғларини камайтиради.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Бугун G4 даражали 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда
Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/salomatliksaboqlari
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡️🦠Расман: COVID-19 пандемияси тугади
ЖССТ раҳбари пандемия мақоми бекор қилинганини эълон қилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
🧅 Қизил пиёз оқдан кўра фойдалироқ
✔️ Қизил пиёз оқ пиёзга қараганда кўпроқ антиоксидантларни ўз ичига олади, шунинг учун улар қаришни секинлаштиради ва саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.
🔹Пиёз таркибида саратон ривожланишига тўсқинлик қилувчи сулфид гуруҳининг моддалари мавжуд. Ушбу моддалар саратон ҳужайраларига таъсир қилади ва уларни йўқ қилади.
✅ Шунинг учун саратон хавфини камайтириш учун қизил пиёз истеъмол қилинг.
🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?
☀️ Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилаётгани маълум қилинди.
⏱ Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, унинг индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши, соат 14:00да 9, 15:00да 7 ва 16:00да 5 даражага тушиши қайд этилган.
⚡️ Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Ундан қандай ҳимояланиш керак?
👩⚕️ Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маълум қилишича, бундай пайтда қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришидан эҳтиёт бўлиш лозим.
📌 Хусусан, бу каби ноқулай об-ҳаво шароитида терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматит касаллиги юзага келиши мумкин.
💊 — Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.
Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ ва турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар кузатилади.
❗️Қолаверса, кўзнинг шиллиқ қаватига ультрабинафша нурларининг таъсири конъюнктивит ва кератит, яъни шоҳпарданинг яллиғланишини ҳам келтириб чиқаради.
👁 — Бундай яллиғланиш зарарли нур таъсиридан бир неча соат ўтгач пайдо бўлиб, иккиси ҳам оғриқли кечади, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Шу билан бирга, ультрафинафша нурлар катарактанинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади.
🤦Бундан ташқари, нурланиш индекси юқори бўлган вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт юриш саратон касаллигига мойилликни ошириб, иммунитетни пасайтиради.
☂️ Шу боис бундай кунларда соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийиш тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg📍Танани тозаловчи яшил ичимлик
🍃 Исмалоқ, киви, банан. Ушбу маҳсулотлардан тайёрланган ичимлик сизга узоқ вақт энергия беради.
☘️ Исмалоқ танани витаминлар ва минераллар билан тўлдиради. Организмни зарарли моддалардан мукаммал ҳимоя қилади.
🧊 Исмалоқ шарбатига 1 та банан ва 1 та киви шарбати қўшилади. Бу ичимлик ажойиб таъмга эга бўлади ва организмни тозалайди.
🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
Бодрингнинг фойдали хусусиятлари
✔️ Бодрингнинг 95 фоиздан зиёди сувдан иборат. Уни истеъмол қилиш туфайли сиз кунлик суюқликнинг умумий миқдорини оширасиз ва танани сув билан тўлдиришингиз мумкин.
✔️ Қабзиятни бартараф қилади. Бунинг сабаби, бодрингда тола ва микроэлементлар кўп учрайди. Улар танани совутиш таъсирига эга эканлиги ҳам маълум.
✔️ Метаболизмни яхшилайди. Бу қисман бодрингдаги калийнинг юқори миқдори билан боғлиқ. Шундай қилиб, битта бодрингда - 442 мг калий мавжуд, яъни бу минералларга бўлган кунлик эҳтиёжининг деярли 10 фоизини ташкил этади.
🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
❗️2025 йилга бориб, дунёда ҳар икки кишидан бири аллергиядан азият чекиши мумкин
Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор:
📊 — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир Ер юзи аҳолисининг 35-40 фоизи аллергиядан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.
📌 Бу атроф-муҳит ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам харакатлилик, стресс каби омиллар билан боғлиқ.
📈 Энг ёмони, вазият келгусида янада ёмонлашиши мумкин. Жумладан, ЖССТ прогнозига таянсак, 2025 йилга бориб, дунё аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади. Баъзи ривожланган мамлакатлар эса ҳозирданоқ ушбу чизиққа етиб улгурди.
Ваҳоланки, бундан 50-60 йил аввал аллергик касалликлар сайёрамиз аҳолисининг бор-йўғи 2-3 фоизида учраган. Бироқ кейинги ўн йилнинг ўзида бу дардга чалинган беморлар сони 2 баробар ошди.
🤧 Айниқса, глобаллашув жараёни жадал кечаётган АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи давлатларида бу борада вазият анча хавотирли.
🦠 Қолаверса, коронавирус инсоният бошига тушган оғир синов бўлди. Мазкур хавфли инфекцияга чалинганларни даволашда антибиотиклар, фермент ва гармон препаратлари, витаминлар, қон суюлтирувчи воситалардан кўп миқдорда фойдаланиш аллергик касалликларни авж олдириб юборди.
🔬 Оқибатда анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс-Джонсон синдроми каби охири ўлим билан якун топадиган аллергик касалликлар кўпайди. Шу сабабли бугун аллергия эпидемияга қиёсланмоқда.
🍔 Бундан ташқари, носоғлом турмуш тарзи инсоният саломатлигига жиддий путур етказяпти. Нотўғри овқатланиш — улар орасида энг кенг тарқалган омил. Бу хасталик асосан болалар, хусусан, эмизикли гўдаклар орасида кўп учрайди. Унинг хатарли томони – аллергеннинг кам миқдори ҳам баъзан инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин.
(Давоми бор!)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg❗️Сувни тўғри ичиш инсульт хавфини камайтиради
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
💧Оғир меҳнат қилишдан олдин икки стакан сув ичинг. Бу сизнинг ички давлениянгиз кўтарилишидан сақлайди;
💧Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичсангиз ошқозон ичакларингизга оғирлик бўлмайди.
💧Чўмилишдан олдин 1 стакан сув ичиб олсангиз ички давленияни камайтиради. Ҳолсиз бўлиб қолмайсиз;
💧1 стакан сувни уйқуга ётишдан олдин ичинг. Бу уйқунгизни равон қилади
💧Сувни албатта ўтириб ичишга одатланинг . Бу гастрит пайдо бўлиш хавфини камайтиради
💧Ушбу тавфсияларга риоя қилган ҳолда сув ичсангиз инсульт хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
#Кун_ҳикмати
✔️ Танада сув етишмаслиги мия фаолиятининг пасайиши ва асаб тизимининг секин ишлашига олиб келади.
🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Кундузи G4 даражали 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда
Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Магнит бўронинг G4 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш тавсия этилади.
Бу даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриқ кузатилади. Шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.
Обуна бўлинг👉 t.me/namangantoday
❗️Мутахассис: Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди
Хабарингиз бор, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
🧑🍼 Фурсатдан фойдаланиб, гўдакнинг соғлом улғайишида она сутининг аҳамияти, унинг фойдали жиҳатлари хусусида мутахассис тавсияларини келтириб ўтамиз.
🍼 — Чақалоқни кўкрак сути билан боқиш эрта ёшдаги болаларда учрайдиган аксарият касалликларнинг олдини олишда асосий омиллардан бири ҳисобланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова.
👶 — Эмизикли гўдаклар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжни она сути ҳисобига қоплайди. У бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминловчи энг яхши таом ҳисобланади.
👉 Она сути қуйидаги хусусиятларга эга:
✅ унга микроблар тушиш эҳтимоли йўқ;
✅ доимо янги, ҳарорати 36-37 даражада бўлиб, бола танаси ҳароратига яқин;
✅ ошқозонга аста-секин ва оз-оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий қисми тўла ҳолда парчаланмай сўрилади.
🙇♀️ Бундан ташқари, она сутида чақалоқнинг дастлабки ойларида айрим юқумли касалликлардан ҳимояловчи, иммун таначалар ҳамда ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар мавжуд.
👩👦👦 Шу сабабли бу бебаҳо неъмат билан улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳоллардагина оғрийдилар.
❗️Бола 6 ойга тўлгач, ўсаётган тана эҳтиёжлари она сути томонидан тўлақонли қопланмайди ва белгиланган тартибда қўшимча овқатлантиришга тўғри келади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQgRepost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Расман
Давлатимиз раҳбари Фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади:
▫️21 апрел, жума — Ҳайит байрами;
▫️ 22 апрел, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▫️ 23 апрел, якшанба — одатдаги дам олиш куни;
▫️ 24 апрел, душанба — қўшимча дам олиш куни.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
