cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Фурқат тумани ҳокимлиги

Фурқат тумани ҳокимлиги канали °🌐 furqattuman.uz °💬 facebook.com/furqattumanihokimligi °📸 instagram.com/furqat_tuman_hokimligi °🎥https://m.youtube.com/channel/UCPQWTlx_DiV4XEOWrACY7OA Фуқаролар мурожаати учун: @fthmurojaat_bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
7 623
Suscriptores
-8124 horas
-3 9997 días
-6 82230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди Фурқат туманида ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш борасидаги ишлар натижадорлигини янада ошириш, ёшлар билан ишлаш, уларнинг таклиф ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов фурқатлик йигит-қизлар билан учрашди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш этиб белгилаб олинди. Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди. Тадбир давомида туман раҳбари Президентимиз раислигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган устувор вазифалар ижросига тўхталди. Учрашув давомида республикамиз ҳамда халқаро турнирларда муносиб қатнашган ёшлар вакилларининг кўрсаткичлари эътироф этилди. Шунингдек, ўтган олти ой давомида ўзининг ҳақиқий етакчилиги, ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўла олган, иш фаолиятини намунали йўлга қўйган ва рейтинги юқори бўлган маҳалла ёшлар етакчилари эътироф этилди. Олдинда турган устивор вазифалар ва камчиликлар муҳокама қилинди. •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Instagram| °YouTube
Mostrar todo...
Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик  нафақаларининг тайинланиш тартиби қандай амалга оширилади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2023-йил 23-мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ тайинланади. Нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими тегишли вазирлик ва идоралардан олинган электрон маълумотлар асосида автоматик равишда нафақа тайинлайди ва мурожаатчига СМС–хабар юборади. "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан нафақаларни тўлаш учун тўлов қайдномаси шакллантирилади ва ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилган тўлов қайдномасига мувофиқ тижорат банкларига маблағлар молиялаштириб берилади. Тижорат банклари томонидан нафақа тўловлари ҳар ойнинг 27 кунигача амалга оширади. ©Фурқат тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази
Mostrar todo...
01:18
Video unavailableShow in Telegram
" МИБ Эксперт" барча саволларингизга жавоб топасиз. 2-қисм ⁉️ АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ 📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram
Mostrar todo...
MIB ekspert 2.mp420.76 MB
"ОМБОР ДАФТАР"ларини юритиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди Фурқат тумани маҳалла фуқаролар йиғинларини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ташкил этилган "ОМБОР ДАФТАР"ларини шакллантириш ва киритилган муаммоларни бартараф этишда фуқаролар йиғини ходимлари вазифалари тўғрисида ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу ўқув семинарига фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчилари жалб этилди. •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Instagram| °YouTube
Mostrar todo...
01:39
Video unavailableShow in Telegram
Факт 24 | Экологик лойиҳа: Ўсимлик чиқиндисидан брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда  •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Instagram| °YouTube
Mostrar todo...
11.mp414.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади. Ушбу мавсум учун 2 трлн сўмдан орттқ маблағ йўналтирилади.
Mostrar todo...
Фурқатлик ҳожилар ҳам муборак Ҳаж сафаридан қайтдилар Муқаддас амални бажариб она юртга ёруғ юз ва юксак мақом билан қайтган ҳожиларимизни кутиб олиш маросими Фурқат туманида ҳам муносиб ташкил этилди. Бугун туман ҳокимлиги, туман фаоллари ва бошқа бир қанча кутиб олувчилар иштирокида 48 нафар зиёратчиларимиз туман ҳокимлигида кутиб олинди. Ҳожиларнинг кўзларидаги қувонч ёшлари муқаддас маконда жонажон юртимиздан борган зиёратчиларга муносиб шароитлар яратилганлигини кўрсатиб турибди. Зиёратчиларимиз яратилган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, юртимиз равнақи ва тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун муқаддас зиёратгоҳда кўплаб дуолар қилганликларини мамнуният билан изҳор этишди. •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Insta | °YouTube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
2024 йил июль ойи пенсия тўловларини пластик картада олувчилар учун маблағлар молиялаштирилди Шунингдек, пенсияларни нақд пул шаклда олаётганларга АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали белгиланган тартибда тўловларни бошлаш чоралари кўрилган. Маълумот ўрнида: Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам, ижтимоий нафақалар тўловлари 2024 йил 1 январдан Инсон ижтимоий хизматлар марказлари орқали амалга оширилмоқда. Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.