cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Iqro.uz

Buxoro shahar "Xo‘ja Tabband " jome' masjidi imom-xatibi Kamoliddin domla Niyozovning rasmiy, diniy-ma‘rifiy kanali. Masjid qurilishi va obodonligi uchun: 20212000100309643001 MFO:00119 INN:202780607 Click:5614681206353843 🌐Tel:91-4441188,99-5558448

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
252
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Японияда ишлаб юрган кезларим бир куни ҳамкасбим — ўқитувчи Ямамотодан сўрадим: — Японияда ўқитувчилар куни қачон? Сизларда уни қандай нишонлашади? У менинг саволимга ҳайрон бўлди ва шундай жавоб берди: — Бизда ўқитувчилар учун махсус байрам куни йўқ. Унинг жавобини эшитиб, бунга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Хаёлимдан бир фикр ўтди: Иқтисодиёти, фан-техникаси ривожланган мамлакат бўлса, ўқитувчини, унинг меҳнатини қадрлашмайди? Кунларнинг бирида ишдан сўнг Ямамото мени уйига таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшагани сабабли биз метрога тушдик. Кечқурун, "тиғиз вақт" бўлгани учун метро поездлари йўловчилар билан тўлган. Тиқилинчда бироз қийналиб, тутқични маҳкам ушлаб туришга тўғри келди. Тўсатдан ёнимда ўтирган бобо ўрнидан туриб менга жой бўшатди. Кекса одамнинг менга бундай муносабатини тушунмай, унинг таклифини қабул қила олмаслигимни айтдим. Аммо, у қарорида қатъий эди, мен ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиққандан кейин Ямамотодан оқсоқолнинг ҳаракатини тушунтиришини сўрадим. Ямамота табассум билан костюмимга қадалган ўқитувчи нишонига ишора қилиб деди: — Бу чол сенинг ўқитувчи эканингни кўрди ва айнан шу мақоминг ҳурмати, сенга жой бўшатди. Ямамотонинг уйига илк марта ташриф буюраётганим учун бўш қўл билан бориш ноқулай эди. Мен бирор-бир совға олишга қарор қилдим. Ўз фикримни унга айтдим. У рози бўлди ва шу атрофда ўқитувчилар учун махсус дўкон борлигини, у ерда чегирма нархларда истаган нарсани сотиб олиш мумкинлигини айтди. Ҳайратимни яшира олмай: — Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими, — дедим. Ямамото тасдиқ ишорасида бошини қимирлатди: — Японияда ўқитувчи энг ҳурматли касб эгаси, энг ҳурматли инсон. Агар ўз дўконига ўқитувчи кирганини кўрса, япониялик тадбиркорлар жуда хурсанд бўлади, буни ўзлари учун катта шараф деб билади. Япон ўқитувчиларининг ҳар куни байрамдек экан... Рустам Бисенев @iqro_uz_official
Mostrar todo...
ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИБ: — Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди. — Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди. — Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, — деб даъво қилмайди. ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ: — Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?! — Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?! — Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! — деб даъво қилиши аниқдир. @iqro_uz_official
Mostrar todo...
#КУН_ОЯТИ “Эй, имон келтирганлар, қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари ҳаракатга тушингизлар ва савдо – сотиқни тарк қилингизлар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир”. Жумъа сураси 11-оят 📢 Дўстларингизга ҳам улашинг: 🌐 @Iqro_uz_official
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
00:05
Video unavailableShow in Telegram
1.69 KB
#КУН_ҲАДИСИ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Каҳф” сурасини жумъа куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жумъа орасидаги хатолари кечирилади”, - дедилар”. Абу Бакр ибн Мурдавайҳ ривоят қилган Дўстларингизга ҳам улашинг: 🌐 @Iqro_uz_official
Mostrar todo...
👍 1
#Жумага_тайёргарлик Жумага тайёрмисиз? Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”. Жума кунининг суннат ва одоблари бор: ✅ Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш; ✅ Жума намози учун ғусл қилиш; ✅ Тирноқларни олиш; ✅ Масжидга эртароқ бориш; ❌ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик; ❌ Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик; ✅ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш; ✅ Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш; ✅ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш; ✅ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш; ✅ Кўп салавот айтиш; ✅ Каҳф сурасини ўқиш; ✅ Озми-кўпми садақа бериш; ✅ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш; ✅ Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш; ✅ Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши; ✅ Асрдан кейин жойнамоз устида қодир бўлганича “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон, ё Раҳим, ё Қавий, ё Қодир”, деб ортидан дуо қилиш. ​#Жума кунининг фазилатлари 1. Дуолар қабул бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). 3. Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 5. Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган. 6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти). @iqro_uz_official
Mostrar todo...
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси: 1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз. 2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан бир хил салавот айтган бўласиз. 3. Фаришталар билан бир хил салавот айтган бўласиз. 4. Бир салавот эвазига Аллоҳдан ўнта салавот оласиз. 5. Ўн даражага кўтариласиз. 6. Ўнта ҳасанот оласиз. 7. Ўнта ёмонлигингиз ўчирилади. 8. Дуоларингиз ижобат бўлади. 9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўласиз. 10. Гуноҳларингиз мағфират қилинади. 11. Энг муҳим ишларда Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя қилади. 12. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўласиз. 13. Танг аҳволда қолган бўлсангиз, салавотингиз садақанинг ўрнига ўтади. 14. Ҳожатларингиз бароридан келади. 15. Аллоҳ ва фаришталарнинг салавотига мушарраф бўласиз. 16. Покланиб, мусаффо бўласиз. 17. Ўлим олдидан жаннат башоратига сазовор бўласиз. 18. Қиёмат кунидаги қўрқинчдан қутуласиз. 19. Унутган нарсангиз ёдингизга тушади. 20. Салавотингизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтарадилар. 21. Мажлисларингиз хайрли бўлади. 22. Камбағалликдан қутуласиз. 23. Бахилликдан қутуласиз. 24. Дуоибаддан омонда бўласиз. 25. Салавот сизни жаннат йўлига олиб боради. 26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омон бўласиз. 27. Хутба ва бошқа сўзларингиз мукаммал бўлади. 28. Сирот кўпригида нурга мушарраф бўласиз. 29. Жафодан қутуласиз. 30. Осмонлару ер аҳли орасида Аллоҳнинг чиройли мақтовига сазовор бўласиз. 31. Баракот соҳиби бўласиз. 32. Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўласиз. 33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўласиз. 34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз. 35. Салавот сизни ҳидоятга элтиб, қалбингизни жонлантиради. 36. Исмингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади. 37. Сирот кўпригида собитқадам бўласиз. 38. Набий алайҳиссаломнинг ҳақларини адо қилган бўласиз. 39. Аллоҳни зикр ва шукр қилган бўласиз. 40. Салавот дуодир, яъни Аллоҳдан ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўрашидир. @iqro_uz_official
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
СЎЗ севгийла тўлса ДУО, ДУО ЯРАТГАНга етса НУР бўлади... Хайрли ДУОларимиз НУРга айланиб РОББИМИЗ ҳузурида мустажоб бўлсин! Ё РОББИЙ! ОДАМ алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилганинг каби бизларнинг ҳам тавбамизни қабул эт! Ё РОББИЙ! ЮСУФ алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганинг каби бизларни ҳам нафсимизнинг қоронғу қудуқларидан чиқар!.. Ё РОББИЙ! МУСО алайҳиссаломни Фиръавннинг фитнасию ёмонлигидан қутқарганинг каби бизларни ҳам шайтоннинг макру ҳийласидан қутқар!.. Ё РОББИЙ! ЮНУС алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан қутқарганинг каби бизни ютган нафс балиғининг қорнидан қутқар!.. Ё РОББИЙ! Аюб алайҳиссаломнинг дардларига шифо берганинг каби барча хасталаримизга шифои комил ато эт!.. Ё РОББИЙ! ЯҚУБ алайҳиссаломнинг йиғлайвериб кўр бўлган кўзларини очганинг каби бизнинг сўқир юракларимизга нур эҳсон эт, қалб кўзларимизни оч!.. Ё РОББИЙ! ИБРОҲИМ алайҳиссаломни Намрутнинг оташидан қутқарганинг каби бизларни ҳам жаҳаннам оловидан қутқар!.. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!! @iqro_uz_official
Mostrar todo...
🎤 #Хайруллоҳ_домла ▶️ Жума куни Каҳф сурасини ўқиш фазилати 📌 #МАЪРУЗА ⏱ 01:20 📥 770 Kб 📢 Каналимизга қўшилинг 🌐 @iqro_uz_official
Mostrar todo...
Juma kuni Kahf surasini o'qish fazilati.mp37.69 KB
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.