cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Publicaciones publicitarias
6 045
Suscriptores
-1324 horas
-157 días
-8930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Давлатобод тумани ҳокимининг оммавий сайёр қабул ўтказилди                                                  Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини биносида оммавий сайёр қабул ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, муаммо ва таклифлари мавжуд 25га яқин тумандаги маҳаллалардан келгани фуқаролар иштирок этишди. Қабулда фуқаролар томонидан доимий иш билан таъминлаш, ий-жой, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер жой ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Mostrar todo...
👍 2 1🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔰 Эндиликда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин ▫️Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун my.gov.uz орқали бу жараённи амалга ошириш мумкин бўлди. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд. Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олишингиз мумкин.
Mostrar todo...
#Online Ровустонликларга тиббий хизмат даражаси янада яхшиланади. Бугун Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев “Ўрта Ровустон” МФЙ ҳудудидаги 8-оилавий поликлиникасида олиб борилаётган реконструкция ишларини ўрганди. Ҳудуддаги аҳолининг кўпайишини инобатга олиб ҳамда хизмат сифатини ошириш мақсадида мавжуд эски бино ҳам капитал таъмирланмоқда ва 3 қаватли қшшимча бино тикланяпти.
Мазкур ишлар учун инвестиция дастури доирасида 4,6 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими ва масъуллар иштирокида мазкур маскандаги иш жараёни кўздан кечирилди ҳамда янги поликлиника биносининг сифат меъёрлари талаб даражасида амалга оширилиши назорат қилинди. Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Mostrar todo...
👍 3 1🎉 1👌 1
Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Юртимизда тиббиёт ва таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса ўсиб келаётган ёш болаларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, "аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш" масаласи “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” ҳаракатлар стратегиясида ҳам ҳудудларга алоҳида вазифалар белгилаб берилган. Хусусан Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам реконструкция ишлари қилиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш монтаж ишлари учун давлат захирасидан 9,8 млрд сўм маблағ ажаратилган. Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Mostrar todo...
👍 1 1🎉 1👌 1
#online Гулобод маҳалла фуқаролар йиғини драйвери – асаларичилик.
Аввал хабар берганимиздек Навоий вилояти масъуллари ва тадбиркорларидан иборат делегация Наманганга ташриф буюришди.
Делегация аъзоларига Давлатобод туманидаги экспорт салоҳиятига эга Гулобод маҳалласи драйвери таништирилди. Тумандаги Гулобод маҳалласида 3 минг 737 нафар аҳоли яшайди. икта болалар боғчаси, йигирмадан ошиқ тадбиркорлик ва ўндан ортиқ устазода асалчиларнинг 150га яқин шогирдлар фаолият юритмоқда. Навоийлик масъуллар ва ишбилармон доира вакилларига шоурум, асал дўконлари, савдо сотиқ расталари, шу ернинг ўзида асал ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус иш хоналарини фаолияти билан таништирилди. Асаларичилик марказига барча инфратузилмаларга эга бўлиб, газ, электр энергияси, сув ва канализасия билан таъминланган. Йилига бошланғич 150 тонна асал ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, Йиллик экспорт хажми 500 минг долларни ташкил этади. Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Mostrar todo...
1🎉 1👌 1
Archivo de publicaciones
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.