cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Hazrati Umar.uz

Олтинкўл тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди канали.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
629
Suscriptores
+124 horas
+37 días
+1230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Насиҳат истасанг - ўлим етарли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсланглар. Чунки у ким (маййит) келса унга: “Мен ғурбат уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен тупроқ уйиман, мен қурт-қумурсқалар уйиман”, дейди» (Имом Термизий ривояти). Ўлим болаларни етим, аёлларни тул қилади, орзу-умидларни узади. У шундай идишки, ҳамма ундан тотади, ундан ҳеч ким қутулиб қололмайди. Агар куч-қувват, қудрат билан ўлимдан қутулиб қолиш имкони бўлганида, Зулқарнайн ўлмас эди. Чунки у машриқу мағрибнинг подшоҳи бўлган. У ҳам ўтиб кетди.
Mostrar todo...
01:31
Video unavailableShow in Telegram
#асл_моҳият 🕌 Адашганларнинг иқрорлари ▶️ Мирзамақсуд домла АЛИМОВ Андижон вилояти бош имом-хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Mostrar todo...
ilovaC.mp48.04 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mostrar todo...
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ ТИРИКЛАЙИН ЁКИ СЎЙГАНДАН КЕЙИН ТАРОЗИГА ТОРТИБ НАРХИНИ КЕЛИШИШ #қурбонлик ❓1286-CАВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими? Қурбонлик учун сотиб олинадиган қўй ёки молни нархини чиқариш учун тириклигича тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Ундан ташқари чиққан гўштининг килосига қараб пул бераман, дейиш фақат гўшт сотиб оламан, дейиш бўлади. Шунга кўра, қўй сўйилганда ҳақиқий эгасининг номидан сўйилган бўлади, сотиб олувчининг номидан эмас. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қолаверса, бу шаклда сўйилаётган қўйнинг нархи номаълум бўлиб турган бўлади. Савдодаги шартлардан бири товар ва сумманинг аниқ бўлишидир. Агар уларнинг бири ноаниқ бўлса, савдо ҳақиқий ҳисобланмайди. وَجَهَالَةُ الثَّمَنِ تَمْنَعُ صِحَّةَ الْبَيْعِ “Маҳсулот нархининг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Тирик ҳайвонни тарозуга қўйиб, ҳар килосига маълум маблағни бериб тириклай сотиб олса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Чунки ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига ўтиб сўйилмоқда. Масалан, Қурбонлик қилувчи қўй сотувчи билан, қўйни тириклигича тарозига қўямиз, чиққан килосига шунчадан бераман, деб қўйни нархини чиқаришади ва шу нархга савдо боғланади. Яъни нархни қулай белгилаш учун шундай услубдан фойдаланишади. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва килосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган: وجهالة الثمن تمنع صحة البيع فإذا علم ورضي به جاز البيع ؛ لأن المانع من الجواز هو الجهالة عند العقد وقد زالت في المجلس وله حكم حالة العقد فصار كأنه كان معلوما عند العقد “Нархнинг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади. Агар харидор савдонинг ўзида нархни билса ва шу нархга рози бўлса, савдо жоиз бўлади. Чунки савдонинг тўғри бўлишидан тўсиб турган нарса бу савдо вақтидаги нархнинг номаълумлиги эди. Савдо келишуви бўлаётган вақтда номаълумлик йўқолса, нарх худди савдо битимида маълум бўлгандек бўлиб қолади”. Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишини таъминлайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Mostrar todo...
Бир ҳаким зотдан «Сабр нима?» деб сўрашди. «Балога гирифтор бўлсанг ҳам, қалбингада «Алҳамдулиллаҳ»ни такрорлаб турмоғинг», деди у. «Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан  
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қанчалик узоқ ёмғир ёғса ҳам, барибир тинади ... қанчалик узоқ тун бўлмасин, барибир тонг отади ... қанчалик узоқ йўл бўлмасин, барибир охири бўлади... Ҳар қандай қийинчилик кетидан енгиллик бордир... кўз ёшлар учун - қувонч. сабр учун - ажр! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БӮЛСИН! https://t.me/hazratiumaruz
Mostrar todo...
👍 2
Зикр қилувчиларнинг ўтирган жойи жаннатнинг боғларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг шундай фаришталари борки, улар ер юзидаги зикр мажлисларига тушиб, жаннат боғларида ҳузурланишади», дедилар. «Жаннат боғлари қаерда?» деб сўрашган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зикр мажлисларида. Аллоҳнинг зикри билан у ёқ-бу ёққа юринг. Бир-бирингизга Аллоҳни эслатинг. Ким ўзининг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасини билмоқчи бўлса, ўзининг ҳузурида Аллоҳнинг мартабаси қандай эканига қарасин. Зеро, банда ўзининг ҳузурида Аллоҳ таолони қай мартабага қўйса, Аллоҳ таоло ҳам уни Ўзининг ҳузурида шу мартабага қўяди» (Имом Ибн Абу Дунё ривояти).
Mostrar todo...
👍 1
01:21
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Mostrar todo...
Abdulloh ibn Mas'ud r.a.mp46.12 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mostrar todo...
👍 1
​​МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ? ❓1284-CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозадан кейин маййитни бошини оёқ томонга қилиб дафн қилингани эртасига маълум бўлган. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатларда қабр очилмайди. Чунки бу маййитга ҳурматсизлик ва озор бериш ҳисобланади. Бу борада “Фатово Оламгирийя” китобида шундай ёзилган: وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ وَرُوعِيَ السُّنَّةُ ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ “Агар маййитни қиблага тескари ҳолда ёки бошини оёғи томонга қилиб кўмилган бўлса ва устига тупроқ тортилган бўлса, қабрни қайтадан очилмайди. Аммо лаҳад оғзини ғишт билан тўсилган бўлсаю, ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, лаҳадни очиб, маййитни суннатга мувофиқ дафн қилинади (“Табйин”)”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Mostrar todo...
👍 1