cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Mostrar más
Advertising posts
97 660Suscriptores
-50524 hours
-5 4577 days
+13 78730 days
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistasAccionesVer dinámicas
01
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
10 336148Loading...
02
❗️ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИБ ОЛИШ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193 прим 1-моддасига асосан, ➖ Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ⚡️ Давлат иштирокидаги ташкилот деганда: ➖ устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти; ➖ тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади. ❗️Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади. 👉 @Yurist_Blogerr
10 05425Loading...
03
❗️Семиз одамнинг ички организмига саёҳат функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради хамда ўзининг бежиримлиги билан инсонни ўзига чорлайди ☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради. ☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш, чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш, бўғим ва бош оғриқларини қолдириш, буқоқ касалликларида ёрдам беради. ✅ бир-неча хил ранглари мавжуд Нархи 49 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/264462 https://100k.uz/oqim/264462 https://100k.uz/oqim/264462
1 2370Loading...
04
❗️ТЎХТАШ ВА ТЎХТАБ ТУРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА ҚАНЧА ? ⚡️САВОЛ; Транспорт воситасида тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаган ҳайдовчиларга қанча жарима солиниши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 6-моддасига асосан, ➖Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
12 43234Loading...
05
❗️МАНСАБДОР ШАХС ТОМОНИДАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИЛИШИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан, ➖ мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ➖ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолати вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
12 52521Loading...
06
⚡️ 24k Goldzan ➖ 24k Goldzan_ озиқ моддаларга бой ҳамда маълум миқдорда олтин зарралари бўлган самарали восита ❗️Афзалликлари; ✅ Терининг пастки қатламига чуқур кириб боради. ✅ Кучли намловчи ва ёшартирувчи таъсирга эга шунунгдек терини мустаҳкамлайди. ✅ Фойдаланишдан кейин тери соғлом ва яхши ишланган бўлади. ✅ Таркибга киритилган олтин зарралари токсинлар ва бошқа моддаларни олиб ташлайди. ✅ Шунунгдек терининг табиий омилини рағбатлантиради. 👍 Фойдаланишдан кейин тери тўнланади ва соғлом порлашни олади. Чегирма нархи 63.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/412341 https://100k.uz/oqim/412341
1 4410Loading...
07
❗️КАМ АҲАМИЯТЛИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ҚИЛГАН ШАХС МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИНИШИ МУМКИН! 📄Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан, ➖ Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ҳақида хулосага келса, иш ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун белгиланган тартибда судга юборилади. ✏️ Демак, кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик содир қилган шахс унга қўлланиши керак бўлган маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Бунинг учун у қилган ҳуқуқбузарликни кам аҳамиятли деб топиш суд томонидан амалга оширилиши керак. 👉 @Yurist_Blogerr
10 95717Loading...
08
❗️БЕМОРГА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТМАГАН ШИФОКОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!!! ⚡️САВОЛ; Тиббиёт муассасаларига шошилинч тарзда борган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни рад қилган шифокорга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 1-моддасига кўра, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
13 02066Loading...
09
⚡️ Маникюр ва педикюр ✅ Уйда тирноқларни парвариш қилиш пулни тежайди аммо тирноқ файли ва тирноқ қайчи этарли эмас ➖ шунинг учун маникюр ва педикюр тўплами масаланинг тўлиқ ечими хисобланади. ➖ Тўпламдаги барча маникюр асбоблари зангламайдиган пўлатдан, корпуси эса юқори сифатли эко-теридан ишланган ва чиройли кўринишга эга. ➖ Профессионал педикюр гўзаллик тўплами қўлларни парвариш қилиш, юзни парвариш қилиш ва оёқларни парвариш қилиш каби функцияларнинг 16 та воситасини ўз ичига олади. ✅ Совға учун хам яхши танлов Нархи 79 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978
5560Loading...
10
❗️ҲОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ? 📄 Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, ҳодим қуйидаги ҳуқуқларга эга: 🟢 қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш; 🟢 меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш; 🟢 талабга мос келадиган иш жойига эга бўлиш; 🟢 ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш; 🟢 иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш; 🟢 хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш, шунингдек иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш; 🟢 қонунчиликка мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; 🟢 ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш; 🟢 жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ўзи ёки вакили орқали ахборот олиш; 🟢 ўзига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилинишини талаб қилиш; 🟢 ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш; 👉🏽 @Yurist_Blogerr
17 380127Loading...
11
❗️ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ҚИЛИБ ВОҚЕА ЖОЙИДАН КЕТИБ ҚОЛИШ? ⚡️САВОЛ; "Авария" содир қилиб, ўша жойдан қочиб кетган шахсга қандай чора кўрилади ⚡️ЖАВОБ; МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
13 99832Loading...
12
⚡️Осон йиғилувчи ШКАФ Сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади! 👚👕 Сиз либосларингзни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталга жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин. 👍 Энг муҳими катта шкафдан кўра арзонроқ ва қулай! 💰Чегирма нархи: 227 000 сўм ❗️Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/373013 https://100k.uz/oqim/373013 https://100k.uz/oqim/373013
12 3719Loading...
13
❗️КИМЛАР СУДЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ? 📃 Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, ➖судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. ❗️Жазо тайинланиб, айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахслар эса судланмаган деб топилади. 👉 @Yurist_Blogerr
12 48139Loading...
14
⚡️Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик "01" учун қандай жавобгарлик белгиланган ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра, ➖ хайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340 000)нинг йигирма беш баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (13 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
14 57062Loading...
15
⚡️ Акция ❗️Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак! ✅ Автомобилингизни лой ва кирлардан тозалаш учун энг яхши ечим Қулайликлари: ✅ мустаҳкам ва енгил; ✅ 3 баробар катталашади; ✅ аввалги ҳолига осон қайтади; ✅ кўп жой эгалламайди; ✅ 15 метргача узаяди; ✅ 7 хил режимда сув сепади. Эски нархи: ❌ 250 000 ❌ сўм; Акция нархи: ✅ 99.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858
11 97912Loading...
16
❗️ХАДЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИНМИ ? ⚡️Савол; Ҳадя қилинган нарсани қайтариб олса бўладими ? ⚡️Жавоб; Фуқаролик кодексининг 507-моддасига кўра, 1) ➖ Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади. 2) ➖ Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. 3) ➖ Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. 4) ➖Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ва жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатилишидан олдинги бир йил ичида ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин. ❗️Юқоридаги сабаблардан бирига асосан ҳадя бекор бўлиши мумкин. Санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда ҳадяни қайтариб бўлмайди. 👉 @Yurist_Blogerr
16 104108Loading...
17
❗️УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган. ⚡️Қарорга кўра, ❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг; 🟢 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 🟢 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади. ✏️ Бу дегани юқорида кўрсатилган тоифадаги хотин-қизларга олаётган уй-жойи учун 10% бошланғич бадал тўлаб берилади ва уй-жойнинг бошланғич тўловдан қолган қисми эса уларга 20 йил муддатга тижорат банкларининг имтиёзли ипотека кредити қилиб берилади. ➖ Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
16 609350Loading...
18
⚡️УНИВЕРСАЛ СУМКА ✅ Эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган универсал сумка намлик ўтказмайдиган ва сувга чидамли юқори зичликдаги полиуретан матодан ишланган. - Ҳужжатлар, планшет, телефон, соябон ёки китоблар учун рюкзак сумкаси. ✅ Сумка 4 та чўнтакдан иборат бўлиб, битта кенг асосий чўнтак, код ҳимояси ва кичик нарсалар учун учта қўшимча бўлим. - Кенг елкали, анатомик кесимли ва саёҳат чиптаси ёки банк картаси учун бўлинмали элкама-сумка. - Велосипед ҳайдаш ёки югуриш вақтида зарядловчини улаш учун ташқи USB портига эга. - Иш, спорт ва фитнес, қишки спорт ёки футбол учун талабалар, ўсмирлар ёки катталар учун ихчам буюм. - йигитлар ёки қизлар учун бирдек совға вазифасини бажара олади. Нархи 165 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/472413 https://100k.uz/oqim/472413 https://100k.uz/oqim/472413
6722Loading...
19
❗️АВТОМАШИНАНИ ДАВЛАТ РАҚАМИГА КЎРИШ ИМКОНИЯТИНИ ЧЕКЛАЙДИГАН ТУРЛИ АШЁЛАР ЎРНАТИБ ОЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, ➖тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
15 72928Loading...
20
❗️ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТ ЎТАШ ВАҚТИДА ОЙЛИК ОЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Ҳукуматнинг 08.01.2024 йил кунги 11-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланган ➖ Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади. ❗️Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади. ⚡️ Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади. ▪️Танловда қатнашиш учун талаба: 1) ➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши; 2) ➖таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши; 3) ➖Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим. ✅ Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. ✅ Танловни ғолиб талабаларининг амалиёти бўйича харажатлари 15 кун давомида тегишли тартибда қопланади. ➖ Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади. ❗️Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига таллуқли эмас. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
16 845124Loading...
21
⚡️Уч ойгача имтиёзли давр АлоқаБанкда фоизлар камроқ лекин имкониятлар катта бўлган кредит бериляпти экан. Фоиз ставкаси 26% бўлиб, бошланишида 3 ойгача имтиёзли давр билан 18 ойга берилар экан. Қўшимча иш ўрни яратган тадбиркорларга фоизларни пасайтириш имкони хам бор! Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
15 49567Loading...
22
❗️ТАҚИҚЛАНГАН ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРГАН ШАХСЛАР ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ 📄 Жиноят кодексининг 270-моддасига асосан, ➖тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади ➖БҲМнинг 25 баравари (8 500 000 )дан 50 баравари (17 000 000 сўм)гача миқдорда жарима; ➖360 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. 👉 @Yurist_Blogerr
17 48141Loading...
23
❗️"ПРАВА" НЕЧА ЁШДАН БЕРИЛАДИ ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12,04,2022 йил кунги 172-сон қарорига асосан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида қуйидаги ёшга тўлган бўлиши керак: ✅ ➖"А" тоифаси учун — 16 ёшга; ✅ ➖"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга; ✅ ➖"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга; ✅ ➖"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
21 079122Loading...
24
⚡️Лағмон тайёрлайдиган ускуна - Уй бекалари учун ажойиб танлов - Сифати аъло даражада ✅ Қурилма қандай ишлаши қисқача юқоридаги видеода кўрсатилган 💰 Маҳсулот нархи: 227 000 сўм ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/470693 https://100k.uz/oqim/470693
14 56938Loading...
25
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЙНИНГ ҚАЙСИ САНАСИГАЧА ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ; Бола пули олувчиларга бу пул ойнинг нечанчи санасигача тушиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган схемага кўра, ➖болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари АТ «Халқ банки» нинг бўлимлари томонидан тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар олувчиларга етказиб берилиши кераклиги кўрсатилган. ✅ Демак, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга бу пуллар ойнинг 5 ва 27 саналари оралиғида тушиши керак. ✏️ Расмдаги долларга қараманглар. У шунчаки расм. Болалар нафақаси долларда тўланмайди)) 👉🏽 @Yurist_Blogerr
24 251153Loading...
26
❗️ДИҚҚАТ ⚡️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ МАЪЛУМ ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ 📃 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарорида: ➖Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 баравари (5 100 000 сўм)гача тўлов-контрактини тўлаб берилиши мумкинлиги белгиланган 👉🏽 @Yurist_Blogerr
19 354208Loading...
27
📹 WI-FI simsiz mini kamera! Hajmi kichik bo‘lgan kamera! Sizning uyingiz, ofisingiz yoki umuman istalgan joyda ushbu kameradan foydalnishingiz mumkin. Uning hajmi 43x25 mm bo‘lib, masofadan WiFi orqali kuzatish funksiyasiga ega. A9 camerasi Micro CDga ega va shu orqali o‘rnatilgan nuqtadan 150 keng burchakni yozib oladi. 🌌 A9 tunda infraqizil tungi tasvirga olish sifati 1080P. Harakatni ham tez aniqlaydi va uni tasvirga oladi. Sizning hafsizligingiz uchun eng yaxshisini tavsiya qilamiz. A9 kamerasi Wi-FI simsiz tarmoq kamerasi masofadan turib HD Motion DV kuzatuv kamerasi Night Vision Gw-19. Kerakli va ishonchli! Aksiya narxi 88 000 so‘m 🚗 Manzilingizga yetkazib berish xizmati mavjud ❗️To‘lovni buyurtmani qo‘lingizga olgandan so‘ng amalga oshirasiz BUYURTMA BERISH 👇    👇 https://100k.uz/oqim/277519 https://100k.uz/oqim/277519 https://100k.uz/oqim/277519
14 58217Loading...
28
⚡️ЯНГИ ФАРМОН ❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади 📄 Президентнинг 19.04.2024 йил кунги “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-68-сон Фармони қабул қилинди ➖Фармонга билан, 2025 йил 1 январдан: ✅ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; ✅ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ❗️Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. ✏️ Фақат бир нарсани билишимиз керак! таваккалчиликка асосланган ўйинларга рухсат берилади дегани бу бундай ўйинларни хамма ўйнаши керак дегани эмас. Бундай ўйинларда икки тоифадаги одамлар ютади. Биринчиси шундай ўйинлар ташкилотчилари, иккинчиси эса ўйнамаган одамлар ютади бўлди. Ора-сирада 5 сўм ютиб қолганлар бўлса, қачондир ўша пулини беш минг сўм қилиб ютказади. Шунинг учун оловда қўли куюшини тушунган одам, сувда чўкиши мумкинлигини билган одам, тўк билан ўйнашиб бўлмаслигига ақли етган одам бундай ўйинларни охири нима бўлишини хам фаҳмлай олиши керак. ✏️ Чекловлар масаланинг ягона ечими эмас. Сузишни билмайдиган одамни сувга сакраши учун ҳеч қандай чеклов йўқ, лекин ундай одамлар нега сувга сакрамаяпти. Чунки бирярим билан икки дақиқа оралиғида, агар ўпкаси каттароқ бўлса, боринг ана 3 дақиқадан кейин нима бўлишини билганлиги учун улар сувга сакрамайди. Таваккалчилик ўйинлари эса бундан хам ёмонроқ. Сузишнику қанчадир вақтда ўрганиб олса бўлади, лекин бундай ўйинларни ўрганиб бўлмайди. Бу ўйинларда 40 йил ўйнасангиз хам янги ўйинни бошлаган одамдек ютказаверасиз. Хулоса ўзингиздан... 👉🏽 @Yurist_Blogerr
21 911203Loading...
29
❗️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи ушланмайди 📃 Президентнинг 22.09.2022 йил кунги ПҚ-377-сон “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган ✅ Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди. ✅ Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 баравари (84 000 000 сўм)дан ошмаган қисмига татбиқ этилади. ✏️ Бу дегани ипотека кредити бўйича субсидиядан фойдаланган ҳолда уй олдингиз ва ўша олган уйингиз учун ойлигингиздан ёки бошқа расмий даромадингиздан тўғридан-тўғри ўтадиган қилиб хужжатлаштириб қўйдингиз. Анашундай ҳолатда Сизни даромадингизни ипотека кредити учун йўналтирилган қисмидан даромад солиғи ушланмайди бўлди. Ойлигингизни ипотека кредити учун йўналтирилган қисмидан қолган қисмига даромад солиғи тўлайсиз. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
18 686160Loading...
30
⚡️ Сабзи Тўғрайдиган ✅ Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур! 🤩 Узоқ кутилган маҳсулотимиз энди сотувда 👍 Ошпазлар ва уй бекаларимиз учун ажойиб танлов ✅ Ушбу мослама сабзи хамда бошқа барча сабзавот махсулотларини керакли шаклга келтириб майдалаб беради ✅ Туй-базмларда ва ҳар-бир хўжалик учун жуда керакли мослама Маҳсулот нархи: 137 000 сўм ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз🤝 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/392386 https://100k.uz/oqim/392386 https://100k.uz/oqim/392386
910Loading...
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
👍 35 1👏 1
❗️ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИБ ОЛИШ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193 прим 1-моддасига асосан, ➖ Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ⚡️ Давлат иштирокидаги ташкилот деганда: ➖ устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти; ➖ тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади. ❗️Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади. 👉 @Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
👍 14 2
❗️Семиз одамнинг ички организмига саёҳат функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради хамда ўзининг бежиримлиги билан инсонни ўзига чорлайди ☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради. ☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш, чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш, бўғим ва бош оғриқларини қолдириш, буқоқ касалликларида ёрдам беради. ✅ бир-неча хил ранглари мавжуд Нархи 49 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/264462 https://100k.uz/oqim/264462 https://100k.uz/oqim/264462
Mostrar todo...
🤪 1
❗️ТЎХТАШ ВА ТЎХТАБ ТУРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА ҚАНЧА ? ⚡️САВОЛ; Транспорт воситасида тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаган ҳайдовчиларга қанча жарима солиниши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 6-моддасига асосан, ➖Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
👍 21🔥 4
❗️МАНСАБДОР ШАХС ТОМОНИДАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИЛИШИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан, ➖ мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ➖ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолати вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
👍 5
⚡️ 24k Goldzan 24k Goldzan_ озиқ моддаларга бой ҳамда маълум миқдорда олтин зарралари бўлган самарали восита ❗️Афзалликлари; ✅ Терининг пастки қатламига чуқур кириб боради. ✅ Кучли намловчи ва ёшартирувчи таъсирга эга шунунгдек терини мустаҳкамлайди. ✅ Фойдаланишдан кейин тери соғлом ва яхши ишланган бўлади. ✅ Таркибга киритилган олтин зарралари токсинлар ва бошқа моддаларни олиб ташлайди. ✅ Шунунгдек терининг табиий омилини рағбатлантиради. 👍 Фойдаланишдан кейин тери тўнланади ва соғлом порлашни олади. Чегирма нархи 63.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/412341 https://100k.uz/oqim/412341
Mostrar todo...
😁 1
❗️КАМ АҲАМИЯТЛИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ҚИЛГАН ШАХС МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИНИШИ МУМКИН! 📄Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан, ➖ Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ҳақида хулосага келса, иш ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун белгиланган тартибда судга юборилади. ✏️ Демак, кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик содир қилган шахс унга қўлланиши керак бўлган маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Бунинг учун у қилган ҳуқуқбузарликни кам аҳамиятли деб топиш суд томонидан амалга оширилиши керак. 👉 @Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
👍 21
❗️БЕМОРГА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТМАГАН ШИФОКОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!!! ⚡️САВОЛ; Тиббиёт муассасаларига шошилинч тарзда борган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни рад қилган шифокорга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 1-моддасига кўра, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
👍 32
⚡️ Маникюр ва педикюр ✅ Уйда тирноқларни парвариш қилиш пулни тежайди аммо тирноқ файли ва тирноқ қайчи этарли эмас ➖ шунинг учун маникюр ва педикюр тўплами масаланинг тўлиқ ечими хисобланади. ➖ Тўпламдаги барча маникюр асбоблари зангламайдиган пўлатдан, корпуси эса юқори сифатли эко-теридан ишланган ва чиройли кўринишга эга. ➖ Профессионал педикюр гўзаллик тўплами қўлларни парвариш қилиш, юзни парвариш қилиш ва оёқларни парвариш қилиш каби функцияларнинг 16 та воситасини ўз ичига олади. ✅ Совға учун хам яхши танлов Нархи 79 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978
Mostrar todo...
👍 1

👍 43