es
Feedback
Нозимжон Ҳошимжон

Нозимжон Ҳошимжон

Ir al canal en Telegram

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

Mostrar más
Uzbekistán21 507La categoría no está especificada
3 575
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
/delall

I don't have the correct admin permissions

/delall

— Аллоҳ бир бандасини яхши кўриб қолса, нима қилади? — Ўша банда хато қилган пайтда, уни истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди
— Аллоҳ бир бандасини яхши кўриб қолса, нима қилади? — Ўша банда хато қилган пайтда, уни истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди. Истиғфор – Астағфируллоҳ дейишдир. Бунинг маъноси “Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман” деганидир. Гуноҳни тўхтатиб, гуноҳ қилганимиз учун қалбимизда надоматни туйиб, гуноҳга қайтмасликка қасд қилиб, ихлос ила истиғфор айтишимиз керак. Танамиз, либосимиз кир бўлса, сув ва совун ила ювамиз. Гуноҳлар туфайли кирланган қалбимизнинг суви, совуни Истиғфордир. Аллоҳ таоло бизни чинакам тавба қилувчилардан, истиғфори истиғфорга муҳтож бўлмайдиганлардан айласин!

Нонингни ўғирлашади. Сўнг ундан бир парчасини сенга беришади. Кейин бу “икромлари” учун сени уларга ташаккур айтишга буюришади. Нақадар жирканчлик! Ғассон Канафаний

Нонингни ўғирлашади. Сўнг ундан бир парчасини сенга беришади. Кейин бу “икромлари” учун сени уларга ташаккур айтишга буюришади. Нақадар жирканчлик! Ғассон Канафаний

Нонингни ўғирлашади. Сўнг ундан бир парчасини сенга беришади. Кейин бу “икромлари” учун сени уларга ташаккур айтишга буюришади. Нақадар жирканчлик! Ғассон Канафаний

Нонингни ўғирлашади. Сўнг ундан бир парчасини сенга беришади. Кейин бу “икромлари” учун сени уларга ташаккур айтишга буюришади. Нақадар жирканчлик! Ғассон Канафаний

​​НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР 1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам). 2. Кишига салом бериш. 3. Саломга алик олиш. 4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш. 5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш. 6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз). 7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади). 8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш). 9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш. 10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам). 11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш. 12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш. 13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш). 14. Нажосат устига сажда қилиш. 15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш. 16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш. 17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш. 18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш. 19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши. 20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши. 21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши. 22. Намоз асносида ҳушидан кетиши. "Мўминнинг меърожи" китобидан. Mehrob.uz

Тоғлардек тўлқин Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди. Аллоҳ таоло Қуръони Ка
Тоғлардек тўлқин Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ "Ва у(кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида..." (Ҳуд сураси, 42-оят) http://t.me/nozimjonuz

Тоғлардек тўлқин Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди. Аллоҳ таоло Қуръони Ка
Тоғлардек тўлқин Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ "Ва у(кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида..." (Ҳуд сураси, 42-оят) http://t.me/nozimjonuz

Тоғлардек тўлқин Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди. Аллоҳ таоло Қуръони Ка
Тоғлардек тўлқин Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ "Ва у(кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида..." (Ҳуд сураси, 42-оят) http://t.me/nozimjonuz

​​“Аллоҳ” ёзуви бор қўзичоқ, тарвуз, қовун, тухум, булут, ёнмай қолган Каъба расми, рукуъ ва сажда қилиб турган дарахт, харсангтош кабиларни “мўъжиза” деб айтишади. Нима, шулар пайдо бўлмагунча бошқа мўъжизаларга эътибор бермай, ибодат қилмай юраверамизми?! Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?! Бошимиз узра устунсиз кўтариб қўйилган осмон, ўта улкан оғирликка эга бўлса-да, қулаб тушмайдиган атмосфера қобиғи, бу қобиқнинг азот, кислород, инерт газлардан иборат қилиб яратилгани, бир тупроққа экилган ва бир сувдан ичадиган ўсимлик ва меваларнинг турлича бўлиши, хулқи энг гўзал инсоннинг бизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) этиб юборилиши, у зот алайҳиссаломга Қуръони Каримнинг нозил этилгани, саҳобаларнинг кучли иймон, муҳаббат ва хотирага эга бўлганлари, сайёрамизнинг тортишиш кучига эга қилиб яратилгани, Ерда сув миқдори қуруқликдан кўпроқ қилиб қўйилгани, танамизнинг тузилиши, аъзоларимизнинг жойлаштирилиши, жонзотларнинг турличалиги ва ҳоказолар Аллоҳ таолонинг улкан мўъжизалари эмасми?! Ҳатто битта баргнинг тузилиши Аллоҳ таолонинг борлиги, бирлиги, қудрати ва мусаввирлигига далолат қилади. Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират айласин ва хотимамизни чиройли қилсин! Нозимжон Ҳошимжон Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube

Ичимлик ичиш одоби t.me/nozimjonuz

Банда Аллоҳ таолонинг яратганларидан илҳом олишда давом этмоқда. Расмда илоннинг тиши акс этган. Илон кимнидир тишлаганда заҳ
+1
Банда Аллоҳ таолонинг яратганларидан илҳом олишда давом этмоқда. Расмда илоннинг тиши акс этган. Илон кимнидир тишлаганда заҳар бу тиш орқали инсон танасига ўтади. Инсоният илоннинг бу тишидан илҳомланиб укол қилиш ва унга керак бўладиган игнани ижод қилган. Илонни яратган Аллоҳ таоло биз бандаларига унинг тишидан илҳомланиш ва игна, укол деган нарсаларни ижод қилиш илҳомини, илмини ҳам берган. Буюк Мусаввир ва Холиқ Аллоҳ таоло барча айбу нуқсондан покдир! Нозимжон Ҳошимжон Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube

Раҳбарнинг ҳалимлиги Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube

Дунёга келаётганимизда онажонимизни қийналишларига сабабчи бўлганмиз. Илтимос, ҳаётда қийналишларига сабабчи бўлмайлик. Бизни ўзларидан афзалроқ яшашимизни, илмлироқ бўлишимиз, қисқаси, ҳар жабҳада ўзларидан яхши бўлишимизни истайдиганлар ота-оналаримиздир. Роббим, уларни паноҳингда асрагин, хизматларида бизни қоим қилгин, Ўзингнинг розилингни топишимизга муваффақ айлагин!

Маъмун ва унинг устози Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун кичкиналигида устози уни таёқ билан сабабсиз урди. Маъмун ундан: "Мени
Маъмун ва унинг устози Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун кичкиналигида устози уни таёқ билан сабабсиз урди. Маъмун ундан: "Мени нега урдингиз?" деб сўради. Устози: "Жим!" деди. Маъмун ҳар сафар устозига мазкур саволни берса, устози унга: "Жим! дерди. Орадан йигирма йил ўтгандан сўнг Маъмун халифалик мансабини эгаллади. Унинг биринчи қилган иши устозини ўз ҳузурига чорлаш бўлди. Устози келгач, ундан: "Болалигимда мени нега урган эдингиз?" деб сўради. Устози табассум қилди ва: "Ҳалиям унутмадингми?" деб сўради. Маъмун: "Аллоҳга қасамки, унутмадим", деб жавоб берди. Шунда устоз Маъмунга: "Мазлум зулмни унутмаслигини билишинг учун шундай қилгандим. Ҳеч кимга зулм қилма! Зулм мазлумнинг қалбидаги олов бўлиб, йиллар ўтса ҳам ўчмайди. Бандаларнинг бандаларга қилган зулмлари эскирмайди, чиримайди. Агар мазлум золимни кечирмаса, Аллоҳ золимга жавоб қайтариш пайтини, муносиб вақтда ва муносиб жойда ҳукм қилишни белгилаб қўяди. Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Никоҳнинг биринчи кечаси

​​Цирк кассаси олдидаги воқеа Тарихдаги машҳур комик актёр Чарли Чаплин айтади: «Болалигимда отам билан цирк томоша қилгани бордим. Касса олдида узун навбатга турдик. Биздан олдинда олти болали ота-она катта бир оила бўлиб навбат кутиб турар эди. Уларнинг уст-бошларида камбағаллик асари сезилиб турар эди. Кийимлари эски, бироқ тоза эди.  Болалар жуда хурсанд, улар цирк ҳақида суҳбатлашишар эди. Навбатлари келганда ота касса дарчасига яқинлашиб чиптанинг нархини сўради. Касса ходими чипта нархини айтганда ота ноқулай аҳволга тушиб, аёлининг қулоғига бир нарса дея пичирлай бошлади. Отанинг ноқулай вазиятда қолгани юзида яққол акс этиб турар эди. Шу пайт отам ҳамёнидан 20 доллар чиқариб, ерга ташлаб юборди.  Сўнг энгашиб, пулни олди-да, бояги отанинг елкасига қўлини қўйиб: «Пулингиз тушиб қолибди», деди. Ҳалиги одам отамга қаради ва кўзида ёш билан: «Раҳмат жаноб», деди. Улар цирк томошасига кириб кетишгандан сўнг, отам қўлимдан тутиб, мени ташқарига олиб чиқди. Чунки унда ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.  Ўша кундан бери мен отам билан фахрланаман. Шу воқеада отамнинг фаросат билан тутган йўли ҳаётимда кўрган энг гўзал томоша эди. Ушбу воқеа ўшанда мен кўра олмаган цирк томошасидан ҳам анча гўзалроқ эди». Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ ота-онанинг ўрнак бўлиши ҳақида шундай насиҳат қилганлар: «Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар». Болангизнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришингиз, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир. Болангизнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашингиз, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир. Ота-онанинг солиҳлиги ва улар қиладиган солиҳ амалларнинг фарзандларининг тарбиясига катта таъсири бор. Бу нарсанинг фарзандларга дунёда ҳам, охиратда ҳам улкан фойдаси бор. Ота-оналар қиладиган ёмон ишларнинг ҳам фарзандлар тарбиясига ёмон таъсири бор. Мазкур таъсирлар қуйидаги кўринишда бўлади: - Ота-оналар қилган яхши амалларнинг фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир қилиши, ўша солиҳ амалларнинг баракасидир. Қолаверса, бу Аллоҳ таолонинг ўша солиҳ амалларга берган мукофотидир. - Ота-оналар қилган ёмон амалларнинг фарзандлар тарбиясига салбий таъсир қилиши, ўша ёмон амалларнинг зарари, шумлигидир. Қолаверса, бу Аллоҳ таолонинг ўша ёмон амал қилувчилардан ўч олиши ва ёмон амалларга берган иқобидир. Мукофоти – фарзандларнинг солиҳ бўлиши, соғлом бўлиши, ризқларининг кенг бўлиши ва ҳоказо кўринишда бўлади.  Жазоси – фарзандларнинг тўғри йўлдан оғишлари, улардан турли бало-мусибатларнинг аримаслиги, ёмон касалликларга дучор бўлишлари ва ҳоказо кўринишида бўлади.  Шундай экан, ота-оналар солиҳ амалларини кўпайтирсинлар! Бунинг таъсири фарзандларида кўринади, акс этади. Хуллас тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик! Ҳаммуаллифлар: Нозимжон Ҳошимжон ва Хуршид Маъруф тайёрлади Telegram I Instagram I Facebook I TikTok I YouTube