✨Фариштам✨
Онажон меҳрингиз тополмаяпман, Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Mostrar más759
Suscriptores
+424 horas
+57 días
-330 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
••• Ичимдаги ғалаёнларни босолмаяпман...
Бу туғёнларни енгиш учун ҳар нега ўзимни урмоқдаман...
Йўқолмаяпти, тинчланмаяпти, тутқич бермаяпти... Гўё бомба портлашга тайёрланётгани каби...
😱 1🏆 1
Мана бўлмасам😜🙊айтдимуу менам туппа тузик қўшиқ айтоламанаканее энди қўрқмасдан каатта гала кансерт берсам ҳам бўлорарканааа😜🙈😂😂
🤩 2🤣 1🤪 1
Ёлғончига ҳақиқатнинг, хоингга садоқатнинг, вафосизга ишқнинг, беномусга ориятнинг таъмини ҳис қилдиришга, тушунтиришга ҳаракат қилманг, чунки инсон ўзида йўқ нарсанинг таъмини ҳеч қачон тотолмайди, тасаввур ҳам қила олмайди....
💯 2👍 1👌 1💔 1
Ҳамма нарсани ғалвири вақт. У ёлғон билан ростни, сохта билан аслни, ишқ билан ҳавасни бир куни албатта ажратиб беради.
Борадиган жойи қолмаганда сенга талпинадиган эмас, кетадиган жойи кўп бўлиб ёнингда қолган ёр қадрлидир.
👍 1👌 1
Ҳамма нарсани ғалвири вақт. У ёлғон билан ростни, сохта билан аслни, ишқ билан ҳавасни бир куни албатта ажратиб беради.
Хар доим хам биз яхшини ёмондан ажрата олмаймиз кўпинча менда шундей, бунга сабаб меъёр билмас меҳримда деб ўйлейман менимча...😔
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ✨Фариштам✨
👍 1😢 1🙏 1👌 1
Юрагимга ботар берган озори,
Соҳталарга тўлган дунё бозори.
Кўрмагандим бундай инсон беорин,
Одамларга менда ишонч қолмади.
✍Фаришта
Мулойим мушукдек кириб ичимга
Ёлғондан куч қўшар яна кучимга
Улар деб оқ тушди қора сочимга
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
Яхшилигим зумда унутар бари,
Мендан юзин буриб кетарлар нари.
Барчани ютади бир кун ер қари,
Одамларга менда ишонч қолмади.
✍Фаришта
Раҳмимни келтириб турар мулойим
Сохта, ношудларга тўлди саройим
Уларга ҳам инсоф берар Худойим
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Тусуной
Соҳталикдан кийган эгнига либос,
Сўзлайдилар бирам либосига мос.
Эрмак қилиб ортдан кулдилар ҳолос,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Фаришта
Фойдам текканида ойман кўзига,
Энди ишонмайман бирон сўзига.
Хатто қарамайман безбет юзига,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
Дилингиз оғритмай ўйлаб сўзладим,
Нажот қидирдингиз бирга изладим.
Фақат сизлар учун фойда кўзладим,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Фаришта
Афсус билишмади кўрсатган меҳрим
Энди кўз ёшига келмайди раҳмим
Сабримни мустаҳкам яратган, Роббим
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
Қалб кўзи оч, нафси бузуқ кушанда,
Яхшиликни банда билмас эканда.
Кўзлари очилар вақти келганда,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Фаришта
Аёвсиз озорлар бериб қалбимга
Кеч бўлар етасиз, бир кун қадримга
Излаб ҳам келарсиз, балки қабримга
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
2024. 05. 11
👍 1🔥 1👏 1