es
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Ir al canal en Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Mostrar más
4 669
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
Қайси давлатлар ўтган йили Қозоғистонга энг кўп инвестиция киритган Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар рекорд
Қайси давлатлар ўтган йили Қозоғистонга энг кўп инвестиция киритган Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар рекорд миқдорда жалб этилди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтида эълон қилинган статистик маълумотларга таяниб хабар беради. Батафсил: https://sof.uz/332k Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўп Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг даст
Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўп Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 36 197 781 кишини ташкил этган. 🏣 Шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши 🏡 Қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк жорий йилнинг 12 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қиймати
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк жорий йилнинг 12 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 418,11 so‘m (+7,94); 1 Евро – 12 460,58 so‘m (+16,65); 1 Россия рубли – 138,97 so‘m (-0,67). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Наманганда Hyundai ҳайдовчиси давлат рақамини қалбакилаштириб, 410 миллион сўм жарима тўламасликка уринган Йўл ҳаракати қоида
Наманганда Hyundai ҳайдовчиси давлат рақамини қалбакилаштириб, 410 миллион сўм жарима тўламасликка уринган Йўл ҳаракати қоидаларини ғаразли тарзда бузган шахс аниқланди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати. Наманганда ЙПХ ходимлари 01Т234ZА давлат рақам белгиси бўлган “Hyundai Sonata” автомашинасини тўхтатди. Автотранспорт воситасини бошқараётган фуқаро тегишли ҳужжатлари йўқлигини айтган. Шундан сўнг, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган. Текширув жараёнида ушбу автомашина 1990 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлиб, давлат рақамларини қалбакилаштириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима тўламаслик мақсадида фойдаланилгани аниқланди. ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ушбу автомашинада 152 та йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги аниқланган. Жарима миқдори эса жами 410 млн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Чет элда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун т
Чет элда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди. Яъни истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун бериларди. Батафсил: https://sof.uz/i6gi Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Молиявий истеъмол кредитини бериш тартиби такомиллаштирилади Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Истеъмол кредити тўғ
Молиявий истеъмол кредитини бериш тартиби такомиллаштирилади Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди. Киритилган ўзгартишга кўра: ➖Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин. ➖Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. ➖Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Саудия Арабистони Яманга 30 минг тонна ёқилғи юборди Саудия Арабистони томонидан Яманнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини
Саудия Арабистони Яманга 30 минг тонна ёқилғи юборди Саудия Арабистони томонидан Яманнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қўллаб-қувватлаш ва тижорий фаолиятини жонлантириш мақсадида юборилган 30 минг тонна ёқилғи ёрдами Яманнинг вақтинчалик пойтахти Аденга етиб келди. Саудия Арабистонининг Яманни қайта тиклаш ва ривожлантириш дастурининг Twitter'даги саҳифасида шундай баёнот берилди. Дастур доирасида юборилган 30 минг тонна ёқилғи ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Баёнотда, юборилган ёқилғи Яманда тижорий фаолиятни жонлантириш учун 70 та электр станциясининг ишлашига ҳисса қўшиши билдирилди. Яманнинг расмий хабар агентлиги SABA хабарига кўра, дастур директори ўринбосари Аҳмед ал-Яҳё Яманга 2022 йилнинг ноябридан 2023 йилнинг апрелигача ёқилғи ёрдами тахминан 250 минг тонна бўлганини айтди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда банан импорти учун нолга тенг ставка 2024 йилнинг 1 январигача амал қилади МҲТИнинг таҳлилига кўра, 2022 йилда Ў
Ўзбекистонда банан импорти учун нолга тенг ставка 2024 йилнинг 1 январигача амал қилади МҲТИнинг таҳлилига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми 2021 йилдагига қараганда 1,5 баравардан кўпроққа ошган. Қолаверса, ушбу маҳсулотнинг импорти ҳажми мана иккинчи йилдирки жадал суръатда ўсишда давом этмоқда. Батафсил: https://sof.uz/wlbf Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўр
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 197 781 кишини ташкил этган. 🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ – 17 981 152 киши 🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 216 629 киши 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 235 477 нафарга кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ёмғир пайтида сув тошқинининг олдини олиш чоралари учун 700 миллион сўм йўналтирилади Жорий йилнинг 2 апрелидаги кучли ёғинга
Ёмғир пайтида сув тошқинининг олдини олиш чоралари учун 700 миллион сўм йўналтирилади Жорий йилнинг 2 апрелидаги кучли ёғингарчилик сабабли пойтахтдаги бир неча кўчаларда сув тўпланиши кузатилган эди. Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умурзоқов томонидан жорий йил 7 апрелда имзоланган тегишли қарорга кўра, Тошкент шаҳри канализация ва дренаж тизимини таъмирлаш, янги бетон лотоклар ётқизиш учун пойтахт бюджетининг захира фондидан 700 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилади. Бу чора-тадбирлар ёмғир пайтида сув тошқини олдини олиш учун амалга оширилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Энди «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади Бугун Шавкат Мирзиёев "
Энди «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади Бугун Шавкат Мирзиёев "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Батафсил: https://sof.uz/em8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб
"Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн. нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади. Натижада, республикамиздаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Миллиардер Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 15 миллиард долларга камайди Tesla акцияларининг 11 фоизга камайиши унинг бо
Миллиардер Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 15 миллиард долларга камайди Tesla акцияларининг 11 фоизга камайиши унинг бош директори Илон Маскнинг бойлигини миллиардлаб долларга камайтирди, дея хабар беради Forbes. Маск ўтган ҳафтада 14,5 миллиард доллар йўқотди, унинг бойлиги 7 фоизга камайиб, 187,9 миллиард долларга тушди. Бу бутун миллиардерлар орасида шу ҳафтадаги энг катта умумий ва фоизли пасайишдир. Бу Tesla сармоядорлари компаниянинг рентабеллик истиқболига шубҳа билан қараган пайтга тўғри келди, чунки компаниянинг чораклик ҳисоботи жорий йил бошида автомобиль захиралари кескин ошганини кўрсатди. Шунга қарамай, Маск АҚШнинг энг бой одами ва дунёдаги иккинчи энг бой одам бўлиб қолмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 9 та давлатга гилам сотган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-
Ўзбекистон 9 та давлатга гилам сотган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 9,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 млн. AҚШ долларига ошган. Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида): — Қирғиз Р. – 6,2 млн. — Тожикистон – 935 минг — Озарбайжон – 796 минг — Россия – 676 минг — Афғонистон – 299 минг — Қозоғистон – 268 минг Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Tesla Шанхайда яна бир гигафабрика қуради Tesla Шанхайда Megapack энергия сақлаш қурилмалари ишлаб чиқарадиган янги гигафабри
Tesla Шанхайда яна бир гигафабрика қуради Tesla Шанхайда Megapack энергия сақлаш қурилмалари ишлаб чиқарадиган янги гигафабрика қуришини маълум қилди. Шанхайда бўлиб ўтган лойиҳа ҳужжатларини имзолаш маросимида маълум қилинишича, янги завод қурилиши жорий йилнинг учинчи чорагида, ишлаб чиқариш эса 2024 йилнинг иккинчи чорагида бошланиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда янги гигафабрика йилига 10 минг Megapack ишлаб чиқаради, умумий тўпланган энергия тахминан 40 ГВт/соатни ташкил этади. Ушбу заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бутун дунё бўйлаб сотилади. Tesla сайтида таъкидланганидек, Megapack – бу қувватни сақлаш ва энергияни қўллаб-қувватлаш имконини берувчи кучли модулли батареялардир. Улардан фойдаланиш энергия тизимини барқарорлаштиришга ва электр узилишларининг олдини олишга ёрдам беради. Завод Шанхайнинг тажриба эркин савдо зонасининг Линьган ҳудудида қурилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2023 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этган Ўзбекистон
2023 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этган Ўзбекистон Марказий банки биринчи чоракдаги нақд пул муомаласи тўғрисида ҳисобот берди. Батафсил: https://sof.uz/s95 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европа Иттифоқи 1 миллиард еврога “киберқалқон” яратади Европа Иттифоқи “киберқалқон” яратиш учун миллиард евро ажратиши маъл
Европа Иттифоқи 1 миллиард еврога “киберқалқон” яратади Европа Иттифоқи “киберқалқон” яратиш учун миллиард евро ажратиши маълум бўлди. Бу ҳақда Европа Комиссиясининг ички бозор бўйича аъзоси Тьерри Бретон Франциянинг Les Echos газетасига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, электрон ахборот ресурслари, турли ахборот тизимлари ва ахборот-коммуникация тузилмаларининг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш нияти сўнгги пайтларда киберҳужумлар ҳажмининг кескин ортиб бораётгани билан бевосита боғлиқ. “Европа киберқалқони”нинг яратилиши ҳар қандай ҳужумларни бошидаёқ аниқлаш ва тўхтатиш имконини беради. Ахборотнинг учта хусусиятидан бирини - мавжудлик, яхлитлик ёки махфийликни бузишга қаратилган бузғунчиларнинг барча қасддан ҳаракатларини тўхтатиш учун киберқалқон яратишга инвестициялар 1 миллиард евродан ошади, шундан учдан икки қисми Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Норвегия Европа Иттифоқининг Россия хомашёсидан воз кечишидан даромад олди Ўтган йилнинг февраль ойида Украинада махсус опера
Норвегия Европа Иттифоқининг Россия хомашёсидан воз кечишидан даромад олди Ўтган йилнинг февраль ойида Украинада махсус операция бошланган бир пайтда Норвегия қитъага энг йирик табиий газ етказиб берувчига айланди ва 2022 йилда унинг даромади 100 миллиард долларга ошди. Умуман олганда, ҳозирги вазият Норвегия энергия ресурслари Европа учун ниҳоятда муҳим эканлигини кўрсатмоқда. Бозор экспертларининг таъкидлашича, норвегияликлар авваллари мамлакат иқтисодиётининг энергия ишлаб чиқаришга жиддий боғлиқлиги ҳақида турли хил фикрда эдилар, чунки иқлим ўзгариши ва нефть қазиб олишнинг атроф-муҳитга етказадиган зарари ҳақида кўплаб баҳслар бўлган. Бироқ Украинадаги можаро вазиятни тубдан ўзгартирди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Туркия Озарбайжон билан биргаликда Европага газ етказиб беришни режалаштирмоқда Туркия Озарбайжон билан биргаликда умумий шир
Туркия Озарбайжон билан биргаликда Европага газ етказиб беришни режалаштирмоқда Туркия Озарбайжон билан биргаликда умумий ширкат орқали Европа давлатларига газ етказиб беришади, деди мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез. "Озарбайжон Туркияга катта сармоя киритган давлат. Уларнинг миллий компанияси SOCAR (Давлат нефт компанияси) ҳам Туркиядаги энг йирик сармоядорлардан бири. Бу ҳамкорлик 3-мамлакатдан бошланади. Биз Европага газ етказиб берамиз. Биз газ савдосининг марказига айланамиз деб эълон қилдик. Озарбайжон ҳам буни қўллаб-қувватлайди. Болқон давлатлари биздан ва Озарбайжондан газ талаб қилмоқда. Бу масалада биргаликда ҳаракат қиламиз”, деди Дўнмез CНН Турк телеканалига берган интервюсида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россия инфляция бўйича дунёда 50-ўринни эгаллади РИА Новости БМТга аъзо 193 давлатнинг миллий статистика хизматлари маълумотл
Россия инфляция бўйича дунёда 50-ўринни эгаллади РИА Новости БМТга аъзо 193 давлатнинг миллий статистика хизматлари маълумотлари асосидаги ҳисоб-китобларига кўра, Россия йиллик 10,99 фоизлик кўрсаткич билан дунёнинг барча мамлакатлари орасида инфляция даражаси бўйича 50-ўринни эгаллади. Шундай қилиб, нархларнинг энг юқори йиллик ўсиш суръатлари Ливан (190 фоиз), Аргентина (102,5 фоиз), Зимбабве (92,3 фоиз), Судан (63,3 фоиз) ва Суринамда (58 фоиз) қайд этилган. Европада энг юқори инфляция даражаси Молдовада (25,9 фоиз), Венгрияда (25,4 фоиз) ва Украинада (24,9 фоиз), энг пасти эса йиллик 3 фоизга яқин Швейцария ва Лихтенштейнда қайд этилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb