es
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Ir al canal en Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Mostrar más
4 669
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида рекорд миқдорда ғалла экспорт қилади Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида рекорд миқдо
Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида рекорд миқдорда ғалла экспорт қилади Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида рекорд миқдорда ғалла экспорт қилади. Бу ҳақда «Қозоғистон ғалла уюшмаси» Савдо қўмитаси раҳбари Александр Малов маълум қилди. «Биз ушбу маркетинг йилини (2022/2023) ижобий нотада якунлаймиз. 1 сентябрга қадар экспорт ҳажми 11 миллион тоннага етади. Бу сўнгги 10 йилдаги муҳим рекорд экспорт», — деди Александр Малов ОАВ вакиллари учун ўтказилган давра суҳбатида. Унинг сўзларига кўра, қайд этилган даврда Қозоғистон темир йўллари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бозор иштирокчилари томонидан катта ишлар амалга оширилган. «Бозорнинг ўзи бу кўрсаткичга ҳеч қандай тартибга солиш ва чекловчи чоралар кўрилмагани учун етди. Бундан ташқари, Россиядан катта импорт борлигига эътибор қаратмоқчиман. Ўтган йили рекорд даражадаги ҳосил йиғиб олинди. Шу билан бирга, тартибга солиш чоралари бўлмагани учун биз вазифани бажара олдик», — деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Президент "Ангрен" эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди Президент Шавкат Мирзиёев 2 август ку
Президент "Ангрен" эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди. Батафсил:👉https://sof.uz/wev Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўтган олти ойда 6 838 та тендер савдо жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмо
Ўтган олти ойда 6 838 та тендер савдо жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтган олти ой мобайнида 6 838 та тендер савдо жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 655.01 (+21.90) сўм; — 1 евро — 12 798.37 (+31.03) сўм; — 1 Россия рубли — 125.32 (-1.27) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Июнь ойида 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 й
Июнь ойида 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Хитойда тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 15 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди ХХР Молия ва Фавқулодда вазиятлар
Хитойда тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 15 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди ХХР Молия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй минтақасида тошқинга қарши чора-тадбирлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда 110 миллион юань (тахминан 15,43 миллион АҚШ доллари) ажратди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги. Маблағлар қидирув-қутқарув ишларига, сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам беришга сарфланади. 12 та маъмурий ҳудуд, жумладан, Шимолий Хитойнинг Хэбэйдаги қишлоқ ва сув ресурсларига етказилган зарар учун 842 миллион юань ажратилган. Батафсил:👉https://sof.uz/3n9v Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Аи-92 маркали бензиннинг нархи оширилганига изоҳ берилди Бугун ижтимоий тармоқларда "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-
Аи-92 маркали бензиннинг нархи оширилганига изоҳ берилди Бугун ижтимоий тармоқларда "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-92 маркали бензиннинг нархи 1100 сўмга оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Жамият масъули мазкур ҳолатга изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, ушбу хабарлар тўғри ва мамлакат бўйлаб Аи-92 маркали бензин 8600 сўмдан сотилмоқда. Масъулнинг изоҳлашича, нарх жорий йилнинг март ойида эълон қилинган чегирмалар доирасида 7500 сўмга туширилган, бироқ айни пайтда чегирма муддати тугаган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, эндиликда асл нархи 9200 сўм бўлган бензин 8600 сўм нархда арзонлаштириб сотилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Аи-92 бензинининг нархи 1100 сўмга оширилгани айтилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-
Аи-92 бензинининг нархи 1100 сўмга оширилгани айтилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида хабар берди. Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 30 апрель куни 1 майдан бошлаб АЁҚШларда айнан шу маркали бензин нархи ошмаслиги ва май ойининг ўзидаёқ 7500 сўмдан ҳам арзонлашишини маълум қилган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Темир йўл транспортида қанча юк ташилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ой
Темир йўл транспортида қанча юк ташилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 36,3 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган. Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,3 млн тоннага ошгани кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистон Россия, Хитой ва Ўзбекистон билан машинасозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда Жорий йилда Қозоғистонд
Қозоғистон Россия, Хитой ва Ўзбекистон билан машинасозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда Жорий йилда Қозоғистонда машинасозлик соҳасида 217 миллиард тенгелик 29 лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform. «Машинасозлик соҳасида янги лойиҳаларга асосий эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга, 2028 йилга қадар 1 триллион 700 миллиард тенгега 151 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида жорий йилда умумий қиймати 217 миллиард тенге бўлган 29 та лойиҳани амалга ошириш ниятидамиз. Режалаштирилган лойиҳалар орасида Россия, Хитой ва Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистон билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, маиший техника ва лифтлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга ошириляпти», – деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Архитектура хизматлари ҳажми ўсиб бормоқда Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда архитектура соҳа
Архитектура хизматлари ҳажми ўсиб бормоқда Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда архитектура соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 7,3 трлн сўмни ташкил этган. Йиллар кесимида кўрсатилган архитектура хизматларининг ҳажми: — 2012 йил – 0,5 трлн сўм; — 2013 йил – 0,7 трлн сўм; — 2014 йил – 0,7 трлн сўм; — 2015 йил – 0,8 трлн сўм; — 2016 йил – 1,1 трлн сўм; — 2017 йил – 1,6 трлн сўм; — 2018 йил – 2,9 трлн сўм; — 2019 йил – 4,5 трлн сўм; — 2020 йил – 4,9 трлн сўм; — 2021 йил – 6,3 трлн сўм; — 2022 йил – 7,3 трлн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Хитойлик "исёнкор" миллиардер Жек Ма "фермер"га айланди Хитойлик миллиардер Жек Ма янги қишлоқ хўжалиги технологияси компания
Хитойлик "исёнкор" миллиардер Жек Ма "фермер"га айланди Хитойлик миллиардер Жек Ма янги қишлоқ хўжалиги технологияси компаниясига сармоя киритди, деб хабар бермоқда South China Morning Post (SCMP). Журналистларнинг маълум қилишича, Ма'нинг инвестиция компанияларидан бири энди балиқчилик ва қишлоқ хўжалигига йўналтирилган "1.8 Meters Marine Technology" стартапида ўн фоиз улушга эга. Компания 20 июль куни унинг она шаҳри Ханчжоуда рўйхатдан ўтган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди Июл ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўрт
Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди Июл ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Кетма-кет икки ойлик мавсумий дефляция ортидан, йиллик инфляция (ўтган йилнинг июлига нисбатан) 8,9 фоизга тушган. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар ўртача 3,3 фоизга ўсган. 8,9 фоизлик йиллик инфляция – 2016 йил августидан (8,6 фоиз) кейинги даврдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Статистика органи 2023 йил июлида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга арзонлашгани, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва пулли хизматлар 0,5 фоизга қимматлашганини қайд этди. Йиллик нисбатда озиқ-овқатлар ўртача 10,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 7,3 фоизга, хизматлар эса 8,2 фоизга қимматлашган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 633.11 (+14.96) сўм; — 1 евро — 12 767.34 (-50.96) сўм; — 1 Россия рубли — 126.59 (-0.51) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Украина-Россия можароси дон нархининг жаҳон даражасида ошишига сабаб бўляпти — Франция парламенти аъзоси Ғалла шартномасининг
Украина-Россия можароси дон нархининг жаҳон даражасида ошишига сабаб бўляпти — Франция парламенти аъзоси Ғалла шартномасининг бекор қилиниши нархларнинг ошишига олиб келди ва француз дон ишлаб чиқарувчилари орасида чалкашликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Франция парламенти аъзоси Валери Базан-Мальгранинг Франция ҳукуматига мурожаатида айтилган. Шундай қилиб, Базан-Малгра мамлакат қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Марк Фенога мурожаат қилган. Депутатнинг ёзишича, Россия ва Украина ўртасидаги можаро “турли донлар масаласида жаҳон бозорига путур етказган”. “Агар 2022 йилда руслар ва украиналиклар ўртасидаги келишув (гап дон шартномаси ҳақида кетаяпти) экспортни сақлаб қолиш орқали ишлаб чиқарилмайдиган мамлакатларда танқисликнинг олдини олишга имкон берган бўлса, ҳозирда дон экспорти йўлаги ёпилиб қоляпти. Украина ғалла нархининг жаҳон даражасида ошишига сабаб бўлмоқда”, — дейилади унинг мактуби матнида. Батафсил:👉https://sof.uz/9heq Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россия кино саноатида кадрлар етишмовчилиги кучайди Россия кино саноатида кадрлар танқислиги кучайди. Олти ой давомида соҳада
Россия кино саноатида кадрлар етишмовчилиги кучайди Россия кино саноатида кадрлар танқислиги кучайди. Олти ой давомида соҳадаги бўш иш ўринлари сони 24 фоизга ўсди, деб ёзмоқда “Коммерсантъ” HeadHunter тадқиқотига таяниб. Бозор вакиллари ходимларнинг этишмаслигини рақобат кучайганлиги билан боғламоқда. "Пандемиядан бери онлайн платформалар серияларга оммавий буюртма беришни ва лойиҳаларни биринчи бўлиб кўриш ҳуқуқи учун қўшимча пул тўлашни бошладилар. Натижада, сценарий муаллифлари ва продюсерлар хизматларининг нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган", — деб тушунтирди Kino-teatr.ru бош муҳаррири, Chill веб-кинотеатрининг ривожланиш бўйича директори Жан Просянов. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

UnHerd: Европа катта молиявий таназзул ёқасида турибди Европа иқтисодиёти 2008 йилдагидан ҳам каттароқ таназзул ёқасида туриб
UnHerd: Европа катта молиявий таназзул ёқасида турибди Европа иқтисодиёти 2008 йилдагидан ҳам каттароқ таназзул ёқасида турибди. UnHerd'нинг таҳлилларига кўра, кредитлаш даражаси кўрсаткичлари айнан шундан далолат беряпти. Кутилаётган инқирознинг 2008 йилдагисидан фарқи шундаки, ўша даврдаги вазият босқичма-босқич оғирлашиб борган, бироқ бу галги таназзул жадал суръатда юз бериши мумкин. Мутахассислар тижорат соҳасида кредитга бўлган талаб рекорд даражада пасайгани ва ҳозирда Европа иқтисодиётига ҳавас қилиб бўлмаслигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, Европада ишсизлик паст даражада, бу эса рецессияларга хос эмас. Аввалроқ ВТБ раҳбари Андрей Костин Вашингтон 2008 йилдан бери Европага тарқалаётган энг йирик молиявий банк инқирозига дуч келганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, махсус операция бошланганидан сўнг Ғарбнинг Россияга нисбатан қўллаган кўп сонли санкциялари жаҳон савдо тизимини барбод қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашган 2023 йилнинг июль ойида истеъмол секторид
Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашган 2023 йилнинг июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумот берган. 2023 йилнинг июль ойида нархлар ва тарифларда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 8,9 фоизга етган. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,3 фоизга ўсган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Bloomberg: iPhone 15 Pro линиясидаги ўзгаришлар нафақат унинг дизайнига, балки нархига ҳам таъсир қилади Жорий йилда iPhone 1
Bloomberg: iPhone 15 Pro линиясидаги ўзгаришлар нафақат унинг дизайнига, балки нархига ҳам таъсир қилади Жорий йилда iPhone 15 Pro линиясида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда ва улар нафақат смартфон дизайнига, балки унинг нархига ҳам таъсир қилади, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги. Bloomberg мухбири Марк Гурман йил давомида муҳокама қилинган асосий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Жорий йил сентябрь ойида чиқарилиши керак бўлган янги iPhone линиясидан нимани кутиш керак. Гурманнинг сўзларига кўра, янги iPhone Pro моделлари зангламайдиган пўлат ўрнига титан рамкалар билан таъминланади ва бу уларни янада мустаҳкам ва енгил қилади. Apple узоқ вақтдан бери iPhoneда титандан фойдаланишга интилди ва бу металлдан соат моделларида фойдаланиш ушбу материалдан энг катта ҳажмдаги қурилмаларда қандай фойдаланишни ўзига хос синов бўлди. Батафсил:👉https://sof.uz/46a Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда хусусий корхоналар кўпроқ жойлашган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўр
Қайси ҳудудда хусусий корхоналар кўпроқ жойлашган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 477 722 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан 67 516 таси хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: — Қашқадарё вилояти – 8 488 та; — Фарғона вилояти – 8 395 та; — Тошкент шаҳри – 8 347 та; — Самарқанд вилояти – 6 128 та; — Сурхондарё вилояти – 5 494 та; — Навоий вилояти – 5 036 та; — Хоразм вилояти – 4 982 та; — Тошкент вилояти – 4 327 та; — Наманган вилояти – 4 134 та; — Бухоро вилояти – 3 058 та; — Жиззах вилояти – 3 019 та; — Андижон вилояти – 2 429 та; — Қорақалпоғистон Р. – 2 348 та; — Сирдарё вилояти – 1 331 та. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb