es
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ir al canal en Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

El canal 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 21 071 suscriptores, ocupando la posición 3 770 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 3 857 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 21 071 suscriptores.

Según los últimos datos del 23 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -487, y en las últimas 24 horas de -37, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 12.62%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 8.72% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 2 664 visualizaciones. En el primer día suele acumular 1 840 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 20.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 24 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

21 071
Suscriptores
-3724 horas
-1307 días
-48730 días
Archivo de publicaciones
Бугун эса деярли бир соатга яқин кутилган автобус сабабли ҳеч кимнинг кўнглига ҳазил сиғмагани учун автобусга чиққанида уни ҳазиллар билан эмас, аччиқ зарда ва турткилашлар билан кутиб олишди. У эса бир неча ҳафталардан бери одамларнинг ҳазил аралаш гапига ўрганиб қолгани сабабли уларнинг бу тунд аҳволидан ноқулайлик сезиб, автобуснинг ойнасига қапишганча жим қотиб қолди. Аммо шу пайт унинг қўлидаги нарса шундоққина автобус ўриндиғига ястаниб “ётиб” олган, ёнидаги йўловчини етти букиб ўриндиққа қапиштириб ташлаган мечкай бир хотиннинг соч турмагига тегиб кетди-ю, ундан балога қолди. - Ўргилдим сендақа чувринди куёвдан! – деди аёл оғзидан кўпик сачратиб, - Ўзинг бир абгор аҳволдасан-у қиммат нарса сотиб олганингга ўлайми! Шуни ўрнига уйингга бозорлик қилиб қайтсанг ўласанми! Аёлнинг гапи тошбақадек секин юраётган автобусга димиқиб қолган аёлларнинг асаб толаларига гугурт чақиб юборди! Улар бир-бирига навбат бермай бидирлай кетишди. - Камбағални чўнтагига бир-икки сўм кирмасин эканда. Энди ўзини аслзода санаб, чўнтагига бир мири қолмагунча ҳавога совуради бу ярамас! – деди бир аёл. - Гапларингиз рост. Қўлидагига бир қаранг! Шу ҳолига унга ким қўйибди буни?! Бундан яхшироқ аҳволда бўлсам-да мен бунақа нарсаларни туш ҳам кўрмайман, - деди иккинчиси. Яна бири эса: - Бунга хотин бўлган шўрпешонага раҳмим келади. Ўзингиз айтинг, шундай пул совуришида хеч қачон бири икки бўладими? Мана кўрасиз, яқинда хотинини ҳам бозорга олиб чиқиб, ўзидек тиланчи қилади! – деб ёнидагига шивирлади. Эркаклар ҳам ғийбатдан қолишмади. Кимдир унга аёл кишини кўнглига йўл топиш учун қўлидаги нарсадан кўра ҳақиқий “эркаклик” керак бўлишини айтиб шаъма қилган бўлса, бошқаси уни уйлантириб қўйган саҳоватпешани ўрнида бўлганида бу ахмоққа бир тийин ҳам сарфламаган бўлишини айтди. Энг ошиб тушгани эса шафёрнинг гапи бўлди. - Бойвачча! – деб пичинг қилди у, - Бор пулингизга қўлингиздагини сотиб олиб, автобусга тўлашга пулим қолмади деб йиғламайсизми?! Хўш, сотиб олибсиз ҳам дейлик, энди бу зормандани нима қиласиз? Ҳурмат эҳтиром билан уй тўрига ясатиб қўйиб, хотин билан томоша қили-и-и-б ётасизми? Одамларнинг гапини эшитмаганга олиб келаётган косиб шафёрнинг бу гапига чидаб тура олмади. Ғўлдираганча имо-ишора билан ўзини норозилигини билдирди. Унинг ғўлдираган ноодатий овозидан одамларнинг баттар асаби бузилиб, гап-сўзлар кўпайгандан сўнг эса, у яна юзини автобус ойнаси томон бурди-да, бошини экканча қўлидагига гард юқтирмаслик учун букчайди. Бўғзига тиқилаётган алам сабабли кўзларида қалқиётган ёш юзига думалаб тушмаслиги учун чуқур-чуқур нафас олди. Аммо ўзини тезда қўлга олишга харакат қилар экан, нималарнидир ҳаёл суриб, лаблари пир-пир учиб, жилмайишга уринди. Шу пайт телефоним яна жирингди. Автобус тутқичига осилиб тураверганимдан бир қўлим увишиб, деярли уни сезмай қолиш даражасига келиб қолганим учун уни пастга тушириб чўнтагимдаги телефонни олиш бу зич оламон ичида имконсиз эди. Телефон эса тўхтовсиз ва қайта-қайта жиринглар, энди унинг овози атрофдагиларга ҳам норозилик туғдираётганди. Шунинг учун ҳам бир амаллаб шимимнинг чўнтагидан уни олганимда хотинимнинг: - Дадаси, оҳакни ... – деганини эшитдим-у, “Сенга йўлдаман дедим-ку!” деб яхшилаб сўкиб бердим. Бечора индамади. “Хўп” деди-ю, гўшакни қўйди. Мана шундан сўнггина рўпарамда турган косиб йигитга қараб ўйланиб қолдим. У қўлидаги нарсани атрофдаги оламондан асраб қолиш учун жон бергудек тиришаётгани, фақат унга зиён етмаслиги учунгина бутун йўл давомида букчайиб кетишга мажбур бўлаётгани, гарчи атрофдагилар ғийбат қилишаётган бўлса-да бу нарса хотини иккаласига чексиз бахт олиб келишини тасаввур қилиб, ним табассум билан ўй суриб келаётгани, соқов бўла туриб бир аёлни бахтли қилишга тиришаётгани юрагимни алланечук қилиб юборди. Ахир мен ҳам бир вақтлар маҳалланинг энг сулув қизига севги изҳор қилиб, унга эришиш учун кўпчиликка қарши чиқиб, менга турмушга чиқса бас, бутун дунёнинг неъматларини пойига поёндоз қилишга ваъда бериб уйланмаганмидим? Ҳа, худди шундай қилгандим! Аммо хотиним мардлик қилиб шу пайтгача бу ваъдаларимни ҳеч қайсини юзимга солмади. Мени аяди.

Бекатдагиларнинг асаби таранглашиб, жиғибийронлиги энг юқори чўққисига чиқиб борарди. Атрофни аллақачон қоронғулик қуршаб бораётгани, қишнинг изғирин совуғи юзга наштардек санчилаётгани, камига бекатдагилар орасига янгидан-янги инсонлар келиб қўшилаётгани учун ўзи шундоғам автобусга сиғиш-сиғмаслигидан ҳавотирланиб турганлар баттар асабийлашарди. Ёқилғи йўқлиги баҳонаси билан ишга чиқмаган шафёрлар туфайли келиши кутилаётган бу автобус сўнггиси бўлиб, ундан қолиб кетиш сизни бир дунё йўл харажатига тушириши аниқ эди. Худди бекатдагилар сингари мен ҳам бир бурчакда асабийлашиб турганимда чўнтагимдаги телефон қайта-қайта жиринглади. Қўнғироқ қилаётан хотиним эканлигини кўргач юзим бужмайиб кетди. Асабийлашиб турганимда унинг овозини эшитиш заррача ёқмай турганди. - Нима дейсан! – дедим унга зарда билан. - Яқинлашиб қолдингизми? Сизни кутиб хонанинг кўрпа-тўшагини тўшаёлмаяпман. Болалар билан бир хонада сиқилишиб ўтирибмиз. - Баттар бўл! Шундай бўлишини билганим учун ҳам сенга шошмай тур дегандим! Ўзинг минғирлаб жонга тегдинг! Қишнинг кунига оқлаш-у-кўклашга бало бормиди! Ҳали йўлдаман! – деб бақирдим. Хотин эса асабийлашиб турганимни сезди чоғи гапни чўзиб ўтирмади. Аслида унга бақириб берган бўлсам-да бугунги режалаштирган ишларимни кечикишига унинг заррача айби йўқ эди. Тўғри, яқиндагина меҳмонлар келиб кетганидан сўнг деворига болаларнинг панжа изи қолиб кетган уйимизнинг таъмиридан уялиб, ҳеч бўлмаса шу деворни оқлаб қўйиш ҳақидаги таклифни у бергани рост. Аммо бугун хотиннинг гапига кириб ишдан вақтлироқ қайтиш учун раҳбаримиздан рухсат сўраганимда аксига олгандек у бунга рози бўлмади. Шу сабабли эрталаб девор оқлаш учун ивитиб қайтган оҳагим ва хонадан чиқариб ташланган кўрпа-тўшаклар бугун туни билан ташқарига қоладиган бўлди. Шулар ҳақида ўйлаб турганимда ниҳоят узоқдан кутилган автобуснинг қораси кўринди. Автобусни кўрган одамлар унга чиқиш учун навбат талаша бошлашди. Бекатга тўхташи билан эса ҳамма ўзини автобус эшигига урди. Зум ўтмай ичи нафас олишга жой қолмас даражада тўлган автобус энди жойидан қўзғалиб, юришни бошлаши биланоқ ташқаридан кимнингдир жон ҳолатда ғалати чинқиргани эшитилди. Бу чинқириқ инсон овозидан кўра кўпроқ буқанинг бўкиришига ўхшаб кетарди. Овозни эшитган одамларнинг айрими “уф” тортди, айрими сўкинди, айримлари эса қарғанди. Уйига шошиб турганлар учун нина ҳам сиғмас даражада тўлиб бўлган автобусга яна кимнидир миниши чидаб бўлмас ҳол эди. - Тезроқ чиқсангчи палакат! – деди кимдир автобус тўхтаб, унга чиқиш учун жон ҳолатда тирмашаётган кишига қараб. У эса ғалати ғўлдираб бир қўлидаги асбоб-ускунаси шақирлаб турган сумкасини елкасига илишга уринар экан, иккинчи қўлидаги нарсага зиён етмаслиги учун гавдасини букчайтирганча одамлар орасига суқилди. Бу инсонни ҳамма танирди. Бозор кираверишидаги тахтадан ясалган ва остига ғилдирак ўрнатилган кичиккина қутича устига бигиз-ипларини чиқариб, кун бўйи мижоз кутадиган бу инсон пойабзал таъмирлаш билан шуғилланадиган соқов киши эди. Ишдан қайтишим бозор ўртасидаги йўлдан бўлганлиги учун мен уни деярли ҳар куни кўрардим. Энг бошида у мени кўриши биланоқ ўз хизматини таклиф қилиб, имо-ишора орқали ёнига чорларди. Аммо кейинчалик унга эҳтиёжим йўқлигини тушиниб етди чоғи ўтаётган вақтимда қўлини кўксига қўйиб, бошини озроқ экканча саломлашиб қўядиган бўлди холос. Унинг олдидан деярли ҳар куни ўткан бўлсам-да мижоз билан ишлайдиганини жуда кам кўрган, ишлайдиган кунлари ҳам Худодан сўраб олган бу мижозлари ўлгудек зиқналик қилиб, у билан арзимаган чақага талашаётганини устидан чиқардим. Эшитишимча мана шундай гоҳ бор, гоҳида эса йўқ бўлган мижозлар билан қари онасини боқиб келаётган бу кишига кимдир ҳомийлик қилиб яқинда уйлантириб қўйибди. Ёши салкам қирққа қараб кетгани учун саҳоватпешанинг бу марҳаматидан чексиз миннатдор бўлган бу кишининг ғамгин юзига бир неча ҳафталардан бери табассум ўрмалаб қолган, энди унинг олдидан ўтканлар ҳам қийиқ гаплари билан янги куёвни уялтира бошлашганди.

#У‌ткинчи_дунё #No_75 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Гапимни охригача эшит.. Салима Латофатга бир қараб қўйиб, яна гапида давом этди —Ишонган ўғли бор-ку? Нега ёлғиз қолади? Ўшани деб бизни аямади. Муниса асабий гапирди —Аканг бировга илашиб қолиб, уйга олиб келди. Хамма нарсани сотиб, ўзлари онангни ташлаб, четга кетишди. —У аёлга бу хам кам. Биз қанча зор бўлиб яшадик. Бир бурда, бир коса овқатга мухтож бўлиб яшадик. Нега шу аёл дадамдан жирканиб, уйга қўймагани учун, овсинини қўлида хор бўлдик. Аллоҳим хисоб китобни, у дунёга қўймабди. Ким қилмагай ким тортмагай. Мени бошқа безовта қилманглар, дадамни уйлаяпман дадамдан умид қилмасин гапларимни етказиб қўйинг. Бизни унутгадан, биз кечиб бўлганмиз. Муниса телефонни ўчириб қўйди Латофат Мунисани гапларини эшитиб, бир сўз дея олмай йиғлаб ўтирарди. —Туринг, нарсаларингизни еғиштиринг, бизникида яшаб турасиз. Мен Мунирани рақамини топаман, уни кўнгли бўшаб олиб кетар. Салима, Латофатни мажбур тургизди. 💫💫💫💫 —Нега экспидитяга берасизлар, бир оғиз чақирсангиз келардимку? Жама келиб шифохонани бошига кўтарди —Нега ўлганини билишимиз керакми? Шундоқ олиб бориб кўмиб юбормасмиз. Гули, Жамага дўқ қилди —Ичини ёриб, хамма нарсасини олиб олишади. Калтафахм сен бошладингми хаммасини? Гулига қараб бақирди —Менга бақирма, яқинда ишсиз қоласан. Хабаринг йўқми хамма бойликлар менга ўтган. Гули, мамнун жилмайиб гапирди —Нега сизга ўтаркан? Камола гапга қўшилди. —Мунирахон, манабу столга ўтиринг, ахир сиз хомиладор аёлсиз, кўп асабийлашманг болага зарари бор. Жама Мунирани столга ўтиргизишди —Нима? Хомиладор? Иккиси хам Мунирага қараб тенг бақиришди —Ха сенларга нима? Рахматлик Ботиракамни меросхорини дунёга келтиради. —Озгина кечга қолибдида.. Иккиси хам кулишди —Майли, уйимдан жой бераман, боласи туғилгунча Гули менсимай қаради —Қанақасига сизни уйингиз бўлади? Камолани тепа сочи тикка бўлди. —Сен хўрозқанд сўриб юрганингда, мен харакатимни қилиб қўйганман. —Ўчир овозингни, сенга хеч нимани бермайман. Ботир акам хамма нарсани менга ташлаб кетди. Камола, Гулини сочига чангал солди. Жама билан Мунира уларни жим кузатиб турарди. Ичкаридан ҳамширалар чиқиб иккисини ажратиб, ташқарига чиқариб ташлашди

#У‌ткинчи_дунё #No_74 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мана, кўришингиз мумкин. Доктор, жахадни устидаги оқ матони олди. —Йўўўқққ.... Мунира Ботирни кўриб бақириб юборди —Ўзингизни босинг.. Қўлимиздан келганини қилдик.. Ерга ўтириб қолган, Мунирани доктор тургизди. Камола билан Гули бир-бирига қараб маъноли кулиб қўйишди. Бу кунларни қанча кутишганди, режаси хамирдан қил суғиргандек силлиқ кетганидан хурсанд эди. —Энди чиқинглар, биз тайёрлаб берамиз уйингизга олиб кетасиз. —Хечамда, сенлар ўлдиргансан. Соппа соғ одам қандай ўлиб қолиши мумкин? Сенларни хаммангни судга бераман... Гули бақиришни бошлади. —Шовқин қилманг бу ерда. Хозир ўзим ички ишларни чақираман, экспидитяга олиб кетади. Нега ўлганини билиб оласизлар. Доктор жахл қилди —Чақир, бир одамни ўлдириб қўйиб, яна бемалол яшаб юраман деб ўйлаяпсанми? Докторни ёққасига ёпишди —Бас қилинг, ўзингизга шуни эп кўряпсизми? Доктор Гулини силтаб ташлаб, ички ишларга хабар берди. Мунирани хуши жойида эмасди. Деворга суянганча йиғлаб Ботирдан кўз узмай қараб турарди. Ботир қимир этмай ётарди. 💫💫💫💫 —Эшитаман... Узоқ чақирувдан кейин Мунисани овози янгради. —Қизим яхшимисан? Мен Салима холангман, қўшни. —Ассалому алайкум яхшимисиз холажон. —Ха яхши юрибмиз қизим. Қаердасан? —Ўқишда эдим тинчликми? —Хозир қаерда яшаяпсан қизим? Кеннайингларни уйидан кетганингдан кейин, сизларни топиша олмади. —Биз дадам билан шахар четига кўчиб кетганмиз. Дадам каттагина корхонани бошлиғи бўлиб кетган, мен эса ўқияпман. —Даданг оёққа турдиларми? Латофатни кўзлари чақнаб, Салимага қаради —Ха поччам даволатди, ва бизга корхона ва уй берди. Энди шу ердамиз. —Онанг ёлғиз қийналяпти қизим.. Салима секин гапни олиб борди —Менга қизиғи йўқ. Мен ундай онани кечиб қўйганман, ўз эри ва қизларидан кечган онадан биз хам кечганмиз... Муниса ошкора жахл қилди —Қизишма қизим. Нима бўлганда хам онангку? —Сиз шу аёл хақида гаплашгани қўнғироқ қилдингизми? 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_73 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бўлиши мумкин эмас. Латофат бақириб юборди —Мумкин эканда, биз бу ерни бузиб катта цех қиламиз дегандик, лекин битирса чиройлик бўладиган уй экан. Клентлар режалашни бошлади. —Эртага келамиз, унгача уйдан чиқиб кетинг. Пулини хам тийинигача тўлаб бўлганмиз. —Бу мени уйим, хеч кимга бермайман. Латофат бақириб йиғлади. —Бермасангиз суд орқали оламиз, тушундингиз деб умид қиламан. —Ахир мен қаёққа бораман. Латофатни овози махаллани тутди, кўчадаги овоздан қўшнилар югуриб чиқишди. —Нима бўляпти тинчликми? —Қўшнингизга тушунтириб қўйинг. Ўғли бизга уйни сотиб бўлган, энди уйдан чиқмайман деяпти. —Қаёққа боради, бошқа борадиган жойи йўқ. Салима тушунтиришга уринди —Менга фарқи йўқ, шунча пулимга куйиб қолишни хохламайман. Клентлар машинага ўтириб кетишди. Латофат ерда ўтирганча тиззасига уриб йиғларди. —Опа йиғламанг, ўғлингиз бўлмаса қизларингиз бор. Салима Латофатни елкасини силади —Қизларим, бирор марта онам ўликми, тирикми деб хабар олмади, энди хабар оладими? Латофат йиғлаб гапирди. —Юринг, уйга кирайлик. Менда Мунисани рақами бор, қўнғироқ қиламан. Ўзи олиб кетади, куёвингиз бундан зўр уйни олиб беради. —Қўнғироқ, қилсангиз жавоб берармикан? Латофат кўзидаги ёшни артди. 💫💫💫💫 —Нима бўлди доктор? Гули югуриб докторни олдига борди —Қўлимиздан келган хамма ишни қилдик, лекин сақлаб қола олмадик. Доктор, бошидагини ечди. —Нега? Нега бундай бўлади? Ахир яхши эди-ку? Камола йиғлаб юборди —Алдаяпман деб айтинг, илтимос. Мунира докторни ёққасидан ушлаб йиғлади. —Афсуски рост. Доктор, Мунирани қўлини ёққасидан олди. —Қани? Кўрсатинг Ботир акамни.. Гули йиғлаб гапирди —Қани юринглар.. Доктор йўл бошлади, улар ортидан кетишаркан Мунира хеч нимага тушунмай қолди. —Ахир режамизда, ўликни кўрсатиш йўқ эди-ку? Ўзига ўзи гапириб, докторни ортидан ичкарига кирди.

#У‌ткинчи_дунё #No_74 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мана, кўришингиз мумкин. Доктор, жахадни устидаги оқ матони олди. —Йўўўқққ.... Мунира Ботирни кўриб бақириб юборди —Ўзингизни босинг.. Қўлимиздан келганини қилдик.. Ерга ўтириб қолган, Мунирани доктор тургизди. Камола билан Гули бир-бирига қараб маъноли кулиб қўйишди. Бу кунларни қанча кутишганди, режаси хамирдан қил суғиргандек силлиқ кетганидан хурсанд эди. —Энди чиқинглар, биз тайёрлаб берамиз уйингизга олиб кетасиз. —Хечамда, сенлар ўлдиргансан. Соппа соғ одам қандай ўлиб қолиши мумкин? Сенларни хаммангни судга бераман... Гули бақиришни бошлади. —Шовқин қилманг бу ерда. Хозир ўзим ички ишларни чақираман, экспидитяга олиб кетади. Нега ўлганини билиб оласизлар. Доктор жахл қилди —Чақир, бир одамни ўлдириб қўйиб, яна бемалол яшаб юраман деб ўйлаяпсанми? Докторни ёққасига ёпишди —Бас қилинг, ўзингизга шуни эп кўряпсизми? Доктор Гулини силтаб ташлаб, ички ишларга хабар берди. Мунирани хуши жойида эмасди. Деворга суянганча йиғлаб Ботирдан кўз узмай қараб турарди. Ботир қимир этмай ётарди. 💫💫💫💫 —Эшитаман... Узоқ чақирувдан кейин Мунисани овози янгради. —Қизим яхшимисан? Мен Салима холангман, қўшни. —Ассалому алайкум яхшимисиз холажон. —Ха яхши юрибмиз қизим. Қаердасан? —Ўқишда эдим тинчликми? —Хозир қаерда яшаяпсан қизим? Кеннайингларни уйидан кетганингдан кейин, сизларни топиша олмади. —Биз дадам билан шахар четига кўчиб кетганмиз. Дадам каттагина корхонани бошлиғи бўлиб кетган, мен эса ўқияпман. —Даданг оёққа турдиларми? Латофатни кўзлари чақнаб, Салимага қаради —Ха поччам даволатди, ва бизга корхона ва уй берди. Энди шу ердамиз. —Онанг ёлғиз қийналяпти қизим.. Салима секин гапни олиб борди —Менга қизиғи йўқ. Мен ундай онани кечиб қўйганман, ўз эри ва қизларидан кечган онадан биз хам кечганмиз... Муниса ошкора жахл қилди —Қизишма қизим. Нима бўлганда хам онангку? —Сиз шу аёл хақида гаплашгани қўнғироқ қилдингизми?

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Субҳаноллоҳ Қош нима вазифани бажаради? Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради. Жавоби... 👇

Ажойиб топишмоқ 🧐✔️ Бу ажойиб топишмоқни кўпчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда! Ўзи шири
Ажойиб топишмоқ 🧐✔️ Бу ажойиб топишмоқни кўпчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда! Ўзи ширин еб бўлмас, Бемаза ҳам деб бўлмас. Боши охири бир ҳарф, Жами бўлиб тўрт ҳарф😳 Сизчи топа оласизми?💠⁉️ Жавоби ⁉️

Эшитиб кўринг, вақтингизга ачинмайсиз. Ўзга тилда бўлса хам қалбга таскин, ором беради.

​​​​🔊 NAVA - Az Khoone Javanan (Official Audio) 📥 @TaronamBot orqali istagan musiqangizni tez va oson toping!🚀

ОПАМ МEНИ ЯХШИ КЎРАДИ Ҳеч кимсага ёмонлигим ёқ Ким кимлигин худо билади Ҳамма мени ёмон кўрса ҳам Опам мени яхши кўради❤️ Қўрқаманда сохта дўстлардан Улар мени таwлаб кетади Бу дунёда фақат юракдан Опам мени яхши кўради ❤️ Сал кун ора кийим олсам Дўстларимга ёқмай қолади Кистамда гар пулим бўлмаса Опам мени яхши кўради❤️ Чўкиб қолсам чуқур қайғудан Бошим силаб дардим олади Дуо қилиб хар нафасимда Опам мени яхши кўради ❤️ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

🥰🥰🥰😇😇😇🥰 🥰🥰😇🥰 ulguring FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖 TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
+1
🥰🥰🥰😇😇😇🥰 🥰🥰😇🥰 ulguring FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖 TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ 💋 ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡 ┗━━━━━━━━━━━━━━┛ 🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳 https://t.me/gieshalar_siri/42078 https://t.me/gieshalar_siri/42078 Homiy: 🤩.ONA BOLA LOOKLAR BABY SHOP https://t.me/+z794idobLYtiNWMy 🤩

йўлга солишга ҳам ҳаракат қилдим, лекин эрим кундан-кунга мендан совиб борарди. Аслида ўзига қарамай юрадиган аёллардан эмасдим, аммо барибир эримга ёқмай қолгандим. Рўзғордаги жанжаллар билан бўлиб, қайнсинглимдан хабар олиш ҳам ёдимдан кўтарилганди. Уни муддатидан олдин туғруқхонага олиб кетишганини эшитиб, қайнонам иккаламиз ўша ёққа югурдик. Аҳволи оғирлашиб қолган қайнсинглимни тезда жарроҳлик столига ётқизишди, лекин кўп қон йўқотгани сабаб аҳволи жуда оғир эди. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болани олиб «Қизалоқ, ҳолва» дейишдию, қувонишга ҳам улгурмай онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун киришишди. Қиз деган сўзни эшитган куёв қутириб кетгандек бақириб-сўкиниб дарахтларни тепа бошлади, «қизингиз ҳам, қизи ҳам керакмас, олиб кетинг», деб қайнонамга удағайлаётган маҳалда ичкаридан ёмон хабар чиқди… Ўзини ҳолсиз курсига ташлаган қайнонам, «кетди...» дея олди, холос. Бунақа бўлишини кутмаган куёв нима қилишни билмай довдираганча қолаверди… Қизининг ҳасратида соғлигидан ҳам айрилган қайнонамнинг умри укол-дори билан ўтарди. Қайнсинглимнинг чақалоғига қараб қийналаётганимни кўрган қайнонам бироз ўзини қўлга олди, қизининг уч қизини ҳам олиб келди. Қудасига: «Сизникида қизим рўшнолик кўрмаганди, қизлари кўрармиди. Ўлмасам ўзим қарайман, ўлсам келинимга топшириб кетаман», дебди жаҳл билан. Қудаси ҳам қўйинг, олиб кетманг демади. Шундай қилиб энди еттита бола бўлгандик. Синглисининг ўлимдан кейин бироз ақлини йиққандек бўлган эрим, кўп ўтмай яна эски ҳунарини бошлади. Энди янги баҳона топганди: «Бу уй эмас, бозор» деб тўнғиллаб чиқиб кетарди. Аслида булар шунчаки баҳона бўлиб, эрим ўша хонандага аллақачон уйланиб олганди. Бир куни ишга кетгани бўйича қайтиб келмади… Биз бир уй одам хавотир олиб ярим кечаси барча таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, қидирсак, у эса жазманининг уйида туғилган кунини нишонлаётган экан… Эримни ўша хонандага бой бердим. Уйга қайтариш учун кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир улар ҳақида гапиргим, ўзимни ерга урганларимни, ҳақоратларга, мазахларга чидаганларимни эсга олгим келмаяпти… Хуллас, эрим барибир кетди. Шундан кейин қайнонам билан қайнотам ўзгариб қолишди. Улар кўзимга қараёлмай мунғайиб ўтиришар, қайнсинглимнинг қизлари менга ортиқчалк қилмаяптимикан, деб хавотирланишаётганини сезардим. Эримнинг номардлигидан йиғлаб адо бўлмаслигимга ишим ёрдам берди. Энди бутун оиланинг ташвиши бир ўзимнинг зиммамда эди. Бир куни қайнонам: «Келин, бизга ва қизимнинг болаларига қараш мажбуриятини олмагансиз, истасангиз ота-онангизникига кетишингиз ёки алоҳида яшашингиз мумкин. Бу нодон бола сизнинг қадрингизни билмади, қўшнилар ўғли ташлаб кетганига бир йилдан ошган бўлса-да, келинининг бахтини боғлаб, хизматкорликка олиб ўтирибди дейишяпти…» — деди йиғламсираб. Менинг ҳам кўнглим бузилди кейин озиб-тузиб бир бурда бўлиб қолган қайнонамни бағримга босдим. «Кўчанинг гапига эътибор берманг, ойижон. Юринг, овқатга уннайлик ҳозир болалар мактабдан, боғчадан келишади…» — дедим. Шундай қилиб, қайнонамникида умрбод қолдим. Болаларимни оёққа қўйишга ёрдам берган, оғир кунимда суянчиқ бўлган одамни ёрдамим керак бўлганда ташлаб кетармидим. Унда қайнонамнинг: «Фаросатли келин танлаганман», деб мақтанишлари қаерга кетади… Эрим бизни ташлаб кетганига беш йил бўлди, оғир кунларимиз ҳам ортда қолди. Қайнонам иккаламиз етти болани оёққа қўйиб, катта қилдик. Яқинда биринчи қизимни узатяпмиз. Қайнонам: «Дадасини ҳам тўйга чақирайлик», деяптилар. Орқаворотдан эшитиб юрибман, эрим қилган ишидан қаттиқ пушаймон эмишу, аммо қайтиб келишга юзи чидамаётган экан. Балки қизининг тўйи баҳона келар… Хуллас, мен шундай яшадим. Кимдир эри бўлмаса-да, умрини қайнона-қайнотасига бағишлаган аҳмоқ, деди яна бошқа биров тўғри қилибсан, меҳнатингнинг самарасини болаларингдан топасан, деди… Кейин нима бўлишини эса фақат Худо билади, асосийси, кўнглимга қарши иш қилмадим, сизларга етказмоқчи бўлган ҳақиқатим шу эди… Тамом...

Қайнонам 📝Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг «қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди» деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам «оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас тонг-саҳардан турманг бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан», деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, «хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ йиғлоқи бўлади», деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида «Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади», деб кулиб қўйса, қайнонам: «Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида», деб қўярди. Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: «Сизга маза-да, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. «Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз», дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз», деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедим-у, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладилар-да, кейин: «Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади», деб яна ишга киришиб кетдилар. Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш — барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак «бекордан Худо безор» деб қўярдилар. Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри «эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан», деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди. Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: «Учта болангни олу, уйимдан йўқол», деди. Мастликда нима деяётганини билмаяпти-да, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди... Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга «хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан!» деб таъна қиларди.Оилам бузилиб кетишидан қўрқиб кўрмаган чорам қолмади: эримга яхши гапириб ҳам кўрдим, ўша хонандага одам жўнатиб

https://t.me/+ieDPm5YFvWcwMmRi GRUPPAGA KIRIB QANDAY SAVOLLARING BO'LSA BEMALOL BERSELAR BO'LADI!!!

,, Бозор ,, рукнидан Хандалар ::: 😁😄 --- Онаси ,  болани оёғигаям олишимиз керак . ----  Қайси оёгига 😁😄 #### ----  Дадаси ,  попка хам олиб берамизми , ---- Нимага , ---- Физкултурага кийишига 😁 ---- Х,аааа 😳😁 #### ---- Бу шим қаерники , ---- Хитойники , ---- Чўнтаги йўқми , ---- Бор , фақат тикилган келадида , чокини сўтиб юборасиз , очилади . ---- Иеее тайёр тикилган нарсани нима қиламан сўтиб 😳 ---- Ахир бу чўнтак , очишга  мослаб чок қўйилган 🤫 ---- Барибирда тикилган нарса сўтилмайдику 😁😁😁 #### ---- Адажон қора юбка хам олиб берасизми , ---- Кимга , ---- Акамга 😳 ---- Ўтган йилгисини кийса бўлмас эканми 😳 ---- Адддааааа 😜😂😂😂 #### ---- Қизим оёғинга қанақа оёқ кийим оласан , ----Макасима , ---- Бирданига  красовка олавер , хадемай ёз киради ўзи . 😳 ---- Ааа аа #### ---- Бўладими , қизим , шу кофтани оласанми ? ---- Ҳа , оламан . ---- Пул бер , онаси , пул қани ? ---- Чўнтагиздаку адаси . ---- Чўнтагим қани 🤔😳 ---- А ааа 😁 ##### Бу хазиломуз гаплар дўконимда , савдойим олдида бўлган харидорларнинг  ўзаро  сўзлашувлари . Мактаб бозори пайтида биттадан ошиқ болани кийинтираётган ота оналар , уларни танловлари , истаклари , қайсарликлар. , тўполонлари сабаб гангиб беихтиёр шунақа гапирворишади 😁😄. Болаларни кийинтиргунча ота оналар шунақа паришонхотир бўлиб қолишади ўзи . 😁😄👍 ШАХЗОДА САТТОРОВА .

❗️ Бугун, 15 май — Халқаро оила куни! Барчангизни ушбу байрам билан табриклаймиз! Оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ ва қут-ба
❗️ Бугун, 15 май — Халқаро оила куни! Барчангизни ушбу байрам билан табриклаймиз! Оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ ва қут-барака тилаймиз 💐 Бугунги кунни яқинларингиз билан бирга ўтказинг, оилангизни хурсанд қилинг. Бу кун сиз учун унутилмас ва илиқ хотираларга бой бўлсин ❤️ Юбориб қўйинг..! 🌹

🌺 Aссалому алайкум. БУГУН 15-МАЙ Бахор фаслининг  сўнгги ойи муборак🌱 Кириб келган МАЙ Ойининг ИККИНЧИ ЖУМА тонги муборак бўлсин азизларим.🕋 🤲Соғ-саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. Танангизни саломатлик, Юзингизни табассум безаб турсин! 🌸 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖