шқа қаерга ҳам боради?
Болаларини ухлатган Маҳзуна ана шуларни ўйлай-ўйлай, энди кўзи илинган экан, ёқасидан кирган қўл кўксини чангаллади.
– Келмайсанми энди, қачонгача кутаман? – деган эри уни нариги хонага судради…
Урайимжон ака бир даста беш юз сўмлик пулни Маҳзунанинг олдига қўйди.
– Ҳадеб келаверма! Эрингни менга ёмонлагунча, ўзинг йўлга солсанг бўлмайдими? Э, лапашанг!
– Ҳадеб Маҳзунани уришаверманг! – қизининг ёнини олди Ҳанифа опа. – Ўша куёвингизни йўлга солиб бўладими? Ўз ота-онасининг гапини олмайдиган куёвингиз Маҳзунанинг гапига қулоқ солармиди?
– Одамлар айиқни қўлга ўргатаяпти! – овозини кўтарди Урайимжон ака. – Филни ўйнатаяпти, йўлбарсни, шерни ўйнатаяпти! Куёвинг алвасти эмас-ку?
– Сиз ҳам эркак-да, эркакнинг ёнини оласиз, – ўрнидан турди Ҳанифа опа. – Ўз қизингизга, ҳеч бўлмаса, яхши гапингизни гапирсангиз, нима қилади?
– Маҳзунадан бошқа болаларим ҳам бор, – деди Урайимжон ака. – Чиққан қиз чиғириқдан ташқари.
– Майли, бора қол, қизим, – деди Ҳанифа опа Маҳзунанинг рўмолини тўғрилаб қўйиб. – Ҳамма эркак шу, уларга доим биз, аёллар айбдор.
Она-бола ташқарига чиқишди.
– Аяжон, бу кетишда бир куни куёвингиз мени ўлдириб қўяди, – пиқиллади Маҳзуна. – Ҳалиям бўлса, …
– Ундай дема, қизим, – Маҳзунани гапиргани қўймади Ҳанифа опа. – Чиқиб келсанг, бу кунинг ҳам йўқ, болам. Бошқани қўявер, акаларинг, янгаларинг қолиб, отангнинг ўзи сенга кун бермайди. Камига мени ҳам еб қўяди. Ўз уйингда тинч бўл, қизим!
– Майли, аяжон, невараларингиздан хабар олиб туринг!
– Бориб хурсанд бўлсам экан, қизим. Эринг итдек беҳурмат қилади. «Нега келдинг»дан бошлаб, «Қачон кетасан»дан тугатади.
– Шунга мени сиз бергансиз-ку, аяжон?
– Даданг, қизим, – деди Ҳанифа опа. – Жўрам яхши одам, деди. Ўғли бунақа бўлишини ким билибди, дейсан?
– Мен билдим, аяжон, мен билдим.
Маҳзуна бир-бир босиб, уйига қараб кетди.
Эллик минг сўмга нима берарди? Ўзи айтганидек, бир хамирлик ун, бир кило шакар, бир шиша ёғ, музлатилган товуқнинг битта оёғи, икки халтача макарон, бир халтача туз, ўнта гугурт, иккита конфет.
Маҳзуна аввал ичкари уйга кириб, болаларидан хабар олди. Илҳомжон синглисини қитиқлаб, қиқирлатиб кулдириб ўтирган экан.
– Синглинг кўп йиғламадими? Сени қийнаб қўймадими?
– Озгина йиғлади, оғзига сиз докага тугиб берган дурдани солган эдим, овунди, – деди Илҳомжон. – Кейин иккаламиз гаплашиб ўтирдик.Синглинг гаплашдими? Нима деди?– Мен гаплашдим, у ҳи, ҳи деб турди, – деди Илҳомжон. – Аям нон, овқат олиб келади, дедим. Бугун ҳаммамиз овқат еймиз, дедим. Тўғри айтибманми, аяжон?– Тўппа-тўғри айтибсан, Илҳомжон, кўп нарса олиб келдим. Ҳозир нон ёпаман, овқат пишираман. Қара, нима олиб келдим? – деди Маҳзуна ва елимхалтадан конфетларни олиб, Илҳомжонга узатди. Ур-ра! «Сниккерс»! – қийқириб юборди Илҳомжон.Маҳзуна ошхонага чиқиб, ун элаб, хамир қорди. Хамирни ўраб қўйиб, молларига сув, емиш берди. Аввал тандирга, сўнг ўчоққа олов ёқди…Ҳаммасини билиб юрибман, сен Ўктам фермер билан дон олишиб юрибсан!– Ҳамсоялар эшитса, нима дейди? Бақирманг! Ҳа, одамлар эшитмасин, билмасин, дейсан-да? Демак, ҳаммаси тўғри экан-да?
Даладан елкасида кетмонча, бир қўлида сигирнинг арқони, бир қўлида бир боғ ўт билан ҳовлига кириб келган Маҳзуна кетмонча ва ўтни нарироқда қолдириб, сигирни қозиққа боғлади. Эрининг ёнига келди.
– Дадаси, уялмайсизми? Мактабда фаррошлик қилганимда, менга директорни ўйнаш қилувдингиз, духтурхона фаррошлигига ўтганимда, Азим духтурни ўйнаш қилувдингиз, энди менга ўйнаш қилмаганингиз Ўктам раис қолувдими? Ишламай уйда ўтирсам, болаларим билан очимиздан ўлсак, айтинг, нима қилай? Шу раиснинг ҳалиям инсофи бор экан, сизнинг дастингизда мени бирор киши ишга олмай қўйганда менга иш берди. Даласида ишлаб, ҳам ойлик оламан, ҳам сигирни тўйдириб келаман, ҳам бир боғ ўт олиб келаман. Ўзингиз ақалли бир боғ ўт олиб келмайсиз-ку?
– Ҳозир ўтни кўрсатаман сенга!
Аббос бир боғ ўтнинг устида турган кетмончани олиб келиб, Маҳзунанинг елкасига урди.
Вой, аяжон! – жони борича дод солди Маҳзуна. – Ёрдам беринглар!Аббос ерга йиқилиб қолган Маҳзунани тепиб ётган эди, қўшниси Зоҳиджон девор......
Давоми 17:15 да