es
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ir al canal en Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

El canal 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 20 551 suscriptores, ocupando la posición 3 855 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 3 907 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 20 551 suscriptores.

Según los últimos datos del 12 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -769, y en las últimas 24 horas de -34, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 11.41%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 8.43% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 2 346 visualizaciones. En el primer día suele acumular 1 734 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 20.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 13 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

20 551
Suscriptores
-3424 horas
-1677 días
-76930 días
Archivo de publicaciones
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми? Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак кишига
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми? Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак кишига гуноҳми? ЖАВОБ:👇

Шу пайт кимдир: «Ҳой қиз, кимсан? Бу ерда нима қилаяпсан?» деди. Чўчиб уйғониб кетдим, у ёқ-бу ёққа алангладим, лекин ҳеч кимни кўрмадим. Шу пайт бояги савол яна такрорланди. Не кўз билан кўрайки, гапираётган дадам эди!!! Қувончдан ўзимни йўқотиб, ҳўнграб йиғлаганча ўзимни дадамнинг устига отдим. Дадам эса, мени ўзидан узоқлаштирмоқчи бўлар, пичирлаб истиғфор айтар, «Синглим, Аллоҳдан қўрқинг, мен сизга номаҳрамман», дер эди. «Мен қизингиз Асмоман, дадажон!» дедим кўзда шашқатор ёшларим билан. Шу пайт дадам жим бўлиб қолдилар… Югуриб чиқиб, навбатчи шикофорни чақирдим. Жонҳолатда чопиб келган шифокорлар дадамни кўриб, ҳайратдан қотиб қолишди. Америкалик бир доктор араб тилида дудуқланиб, «Субҳаналлоҳ!» дея олди, холос. Бошқа бир мисрлик доктор: «Чириб кетгандан кейин ҳам суякларга жон киргизадиган Аллоҳ покдир!» деган оятни ўқиди. Бўлган воқеаларни айтиб бермагунимизча дадам нима бўлганини тушунмай тураверди. Кейин эса йиғлаб, «Аллоҳ Ўзи энг яхши сақлагувчидир, у солиҳларни дўст тутади. Аллоҳга қасамки, авариядан олдан зуҳо намозини ўқишга ният қилганимни эслайман, холос. Билмадим, уни ўқидимми, йўқми…», деди». Аёл ҳикоясини шундай давом эттиради: «Кўп ўтмай, эрим соғайиб, қадимгидек ҳолатда уйга кириб келди. Ҳозир у 46 ёшда. Яна бир ўғлимиз ҳам бор, ҳозир икки ёшга киряпти. Орадан 15 йил ўтиб, менга эримни қайтариб берган, қизининг ўзини ҳам, иймонини ҳам саломат сақлаган, эримга вафодор бўлишга, ихлос қилишга тавфиқ берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Азизлар, дуони тарк қилманглар, дуо қазони ҳам қайтарар экан. Ким Аллоҳни эсласа, Аллоҳ ҳам уни эслар экан. Ота-оналаримизга яхшилик қилишни унутмайлик. Ҳар бир иш Аллоҳнинг измида экан…» Мен бу қиссани ибрат учун айтиб бердим. Шояд, Аллоҳ уни бошига мусибат тушган, олдидаги ҳамма эшиклар беркилиб, нажот йўллари кесилиб қолган кишиларга фойдали қилса. Дуо билан осмон эшигин қоқинг ва ижобатга аниқ ишонинг. Аллоҳ субҳонаҳу ҳақида гўзал гумонда бўлинг. Умид узманг, Аллоҳга дуо қилинг. Охирги сўзимиз эса оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду санодир.

Ўн беш йиллик айрилиқ. «Эрим ёш, ҳаётга қизиқиши кучли, ҳаракатчан, ниҳоятда келишган, чиройли йигит эди. Диндор, чиройли хулқ эгаси эди. Ҳижрий 1390 йили турмуш қурдик. Ота-онасига кўп яхшилик қилар эди. Унинг ота-онасига қилган яхшилигини кўриб, ҳайратга тушардим. Менга шундай эрни насиб қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтардим. Тўйимиздан бир йил кейин қизлик бўлдик. Орадан сал ўтгач, эримнинг иши бошқа вилоятга кўчди. У жўнаб кетиб, бир ҳафта ишлар, сўнг бир ҳафта дам олар эди. Уч йил мана шундай ўтиб, қизим тўрт ёшга кирган эди. Бу воқеа 1395 йил Рамазон ойининг тўққизинчи кунида содир бўлди. Эрим уйга қайтаётиб, Риёзда фалокатга учрабди. Машинаси ағдарилиб кетиб, оғир аҳволда касалхонага олиб келинибди. Борганимда у кома ҳолатида эди. Шифокорлар эримнинг мия фаолияти мутлақо тўхтаганини, мия ҳужайраларининг 95 фоизи шикастланганини айтишди. Бу воқеа оиламиз учун жуда оғир зарба эди. Айниқса, эримнинг кекса ота-онасига жуда қийин бўлди. Дадасини жуда яхши кўрадиган қизим Асмонинг саволлари ичимни тирнарди. Асмо бир ўйинчоқни яхши кўрар, дадаси эса шу сафар унга ўша ўйинчоқни олиб келишни ваъда қилган экан. Биз ҳар куни касалхонада навбатчилик қилардик. Лекин эримнинг аҳволи ўзгармас эди. Кунлар кетидан кунлар, ҳафталар, ойлар ўтди. Ойлар йилларга уланиб, орадан беш йил ўтди. Баъзи одамлар менга қозиликка бориб, эримнинг мияси ўлгани, унинг тирилишидан умид йўқлигини айтиб, талоқ олишни ҳам маслаҳат беришди. Баъзи шайхлар эрининг мияси ўлгани аниқ бўлса, аёл киши талоқ олиши мумкин деб фатво ҳам беришди. Бироқ мен бундан қатъий бош тортдим, «Модомики эрим тирик, талоқ олмайман» дедим. «Токи эрим вафот қилиб, бошқа марҳумлар сингари дафн қилинмас экан, Аллоҳ бир йўл кўрсатмагунча мени ундан айирмасинлар» дедим. Ғам-аламдан бироз бўлса-да чалғиш учун бутун ақлу хаёлимни қизчамга қаратдим, Қуръон ёдлаш мадрасасига олиб бордим. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, у ўн ёшга тўлмасидан Қуръонни тўлиқ ёд олди. Орадан ўн йил ўтди. Қизим сал улғайгач, дадасига нима бўлганини ётиғи билан тушунтирдим. У дадасини бир зум ҳам унутмас, соғинган пайтларида гоҳида йиғласа, гоҳида дардини ичига ютар эди. Аллоҳнинг ҳикмати экан, ҳаётнинг жиддий синови қизимни динга ниҳоятда аҳамиятли қилиб қўйди. У фарз намозларини вақтида ўқийдиган, кечаси туриб, таҳажжуд ҳам ўқийдиган бўлди. Раҳматли бувиси ва бобоси билан биргаликда мени унга чиройли тарбия беришга муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Қизим мен билан бирга дадасини кўргани борар, унга салом берар, ҳаққига дуо қилар, баъзан дадасининг номидан садақа ҳам қилар эди. Эсимда, 1410 йил эди. Бир куни қизим менга: «Онажон, мени дадамнинг олдида қолдиринг. Бу кеча дадамнинг ёнида қолай», деди. Бир оз иккиланиб турдим-да, рози бўлдим. Қизим ўша кунни шундай эслайди: «Дадамнинг ёнига ўтириб, Бақара сурасини ўқий бошладим. Уни ўқиб тугатгач, мудроқ босганди, ухлаб қолибман. Турсам, гўё юзимга табассум югургандек, қалбим ҳам бироз ором олгандек бўлди. Ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим ва Аллоҳ қодир қилгунча намоз ўқидим. Намозгоҳимда иккинчи марта мудроқ босди. Шу пайт кимдир менга: «Тур, Раҳмон Зот уйғоқ бўлса, сен қандай қилиб ухлайсан?! Аллоҳ бирон бандасини қуруқ қайтармайдиган бу ижобат соатида қандай ухлайсан?» дегандай бўлди. Худди йўқотган нарсамни эслагандек сакраб ўрнимдан турдим. Қўлимни дуога кўтариб, бир дадамга, бир осмонга қараб, кўз ёшларим сел бўлиб, дуо қилдим: «Роббим, Эй тириклик ва қайюмлик сифатига эга Зот! Эй Жаббор! Эй Буюк Зот! Эй ҳамма нарсадан олий Зот! Эй Раҳмон! Эй Раҳийм! Мана бу менинг дадам – Сенинг бир банданг. Унга мусибат етди, биз сабр қилдик, Сенга хамдлар айтдик, бизга ёзган ҳукмингга рози бўлдик. Аллоҳим, у Сенинг хоҳишинг, раҳматинг остидадир! Аллоҳим! Эй Айюбга шифо берган, Мусони онасига қайтариб берган, Юнусга балиқ қорнида нажот берган, Иброҳимни оловдан саломат сақлаган Зот! Дадамга берган дардингга Ўзинг шифо бергин! Аллоҳим, унинг тузалишидан умид йўқ дейишди. Аллоҳим, қудрат ва буюклик Ўзингдадир. Дадамга раҳм қил, унинг дардига шифо бер…» Дуо қила-қила, яна кўзларимни уйқу босиб, бомдодга яқин ухлаб қолибман...... Давоми 9:00 да

РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП... 1 Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар. 2 Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди. 3 Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади. 4 Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади. 5 Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади. 6 Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир. 7 Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. 8 Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади. 9 Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

🌤🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ!🌙🌥️ 🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌙• Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🌙•🌹• Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат. 🌙• Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат. 🌙•🌹• Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат. 🌙• Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд. 🌙•🌹• Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🌙•Дуоларим Парвардигор этин ижобат. 🌙•🌹• Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🌙ЯҚИНЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ МУБОРАК! 🕋🌸

✨🌙✨Азизларим мана яна тун чўкди...бир кунлик умримиз хайр деб кетди. ✨🌙✨ Азизларим сизларга осуда тун, хайрли ва ширин уйку тилаб, тонгда яна гойибда учрашгунча деб коламиз! •••••••••••••✨🌙✨••••••••••••

​​Кўзи ожиз ота-онасига «кўз» бўлаётган ногирон қизнинг ибратли ҳаёти. Баъзан бирор юмушимиз битмагани ёки арзимаган сабаблар туфайли тушкунликка тушамиз, ҳаётдан нолиймиз. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, ҳар ишдан ҳикмат топишади. Ҳаёт синовлари сабаб имконияти чекланган бўлиб қолган бўлса-да, шукр қилиб, яшаш учун курашади. Наманганлик эр-хотин Муҳаммадёқуб Қурбонов ва Сарбархон Қирғизбоеванинг кўзи ожиз. Шунга қарамай ҳаётда бир-бирларига суянч бўлиб яшашади. Аллоҳ уларга беш қиз, бир ўғил фарзанд берди. Улар болалари соғлом туғилгани учун ҳам шукр қилишади. Муҳаммадёқуб ака ва Сарбархон опанинг иккинчи фарзанди Азиза Қурбонова 19 ёшида касаллик туфайли ногиронлик аравачасига михланиб қолган. Айтишларича, Азиза шифокорларнинг нотўғри ташхиси туфайли шу ҳолга тушиб қолган. «19 ёшимда ўнг қўлимнинг охирги бармоғи шишиб оғриб қолган, шифокорга кўринганман, муолажалар олганман, лекин ўзгариш бўлмаган. Секин-секин касаллик оёғимга ҳам ўта бошлаган. Бир йўл суяк емирилиши ташхиси билан даволанганман, аслида эса полиартрит касаллиги билан оғриган эканман, бориб-бориб бу дард мени тўшакка михлаб қўйди», – дейди Азиза. Азиза ўзига берилган дардни Аллоҳнинг синови деб билади, ҳар ишда бир ҳикмат бор, дейди. Унинг энг катта орзуси – талабалик бахтига муяссар бўлиш. «Худо хоҳласа, оёққа туриб кетсам, албатта ўқийман. Ўрта таълимни гимназияда олганим боис, аниқ фанларни яхши ўзлаштирганман. Мактабни тамомлагач, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг менежмент йўналишига ҳужжат топширдим, лекин тўлов-шартнома асосида ўқишга кирибман. Ота-онамнинг нафақасигагина кун кўрганимиз боис ўқий олмадим. Грант асосида қабул қилинсам, ҳарна стипендияга ўқишдаги харажатларни қилиб, уйга ҳам ёрдам қиламан деб ўйлардим. Лекин кетма-кет ҳар йили фақат шартнома асосида ўқишга кириш насиб қилди, шунинг учун ўқий олмадим», – дея армони ҳақида сўзлайди у. Қаҳрамонимиз китоблар ўқишни яхши кўради. У ота-онасига ҳам китоб ўқиб беради. Уй ишларини бажаришда эса кўзи ожиз ота-онасига «кўз» бўлиб кўмаклашади. «2008 йилгача Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшардик. Уй бетондан қурилгани сабабли ҳам менинг касалимга тўғри келмас эди. Ота-онам билан биргаликда астойдил дуо қилиб, ҳовлимиз бўлишини тиладик, мана, ниятимизга етдик. Ҳозир ҳовлимизнинг экин майдонига рўзғор учун зарур бўладиган резаворларни экамиз. Экиш ишларига опа-сингилларим ёрдамлашади. Қолган ишларни ота-онам билан биргаликда қиламиз», – дейди у. Нима қилишни Азиза айтиб туради, ота-онаси эса пайпаслаб бажаришади. Ўзлари етиштирган маҳсулотлар рўзғорга ярайди. «Тўрт фарзандимни турмушга берганман, ўғлим эса Россияга ишлагани кетган. Худо хоҳласа, ўғлим яхши ишлаб келса, уй-жойларни битказиб, келин оламиз. Кўзим ожиз бўлса ҳам ҳамма ишни ўзим уддалайман. Овқат қиламан, уй ишларини қиламан; қизим кўрсатиб, айтиб туради. Қўшниларимиз ҳам роса яхши, кўмаклашиб туришади. Аллоҳ бизга шундай синов берган экан, нолимаймиз. Бировга муҳтож ҳам эмасмиз. Берган ризқига шукр қилиб яшаймиз», – дейди Сарбархон Қирғизбоева. Ногирон бўлса-да, бири бирига «кўз», бири бирига «қўл-оёқ» бўлиб яшаётган бу оила вакиллари тўрт мучаси соғлом бўла туриб бир-бирига кўмаклашиш ўрнига озор бераётган инсонлар учун чинакам ибрат бўла олади. Хулоса ўзингиздан.

​​​У ўзини ​қийнаётган саволга жавоб топиш учун отасини сўроққа тутди: — Дада, деди у иккинчи қаватдан пастга қараб тураркан, илтимос, ростини айтинг, нима учун айнан мен касал бўлганман? Бунинг сабаби нима? Содиқ ака ўғлидан кўзини олиб қочди ва: — Худо суйган бандасига дард беради-да, ўғлим. Мана энди яхши бўлиб кетасан, оз қолди, деди зўрға тили сўзга айланиб. — Алдаманг! Ҳаммасини яхши биламан…  Ўлишдан қўрқмайман, фақат…  сизни ва онамни ўйлаб сиқиламан. Дада, илтимос, айтинг, нима учун айнан мен?! Гуноҳим нима? Содиқ ака ўзини босиб туролмади. У юзини кафти билан тўсиб, ўкириб йиғлаб юборди ва хонадан отилиб чиқиб кетди. Шундан сўнг Содиқ ака туни билан ухлай олмади. Ўғлининг саволи жон-жонидан ўтиб кетганди. У шулар ҳақида ўйларкан бир замонлар бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгига келди. Ўшанда Содиқ ака иккинчи курс талабаси эди. У ёзги таътил бошланишидан олдин курсдоши Сабоҳатга дил изҳори қилди. Сабоҳат ҳам унга бефарқ эмас эканми, тезда розилик берди. Шу билан уларнинг бахтли кунлари бошланди. Иккаласи дарсдан сўнг хиёбонларда айланар, таътил вақтида ҳам бирор баҳона билан уйдан чиқиб, учрашиб туришарди. Кунлар ўтгани сари уларнинг муносабатлари чуқурлашиб борди. Энди улар бир-бирисиз яшай олмайдиган бўлиб қолишди. Шу тариқа янги ўқув йили ҳам бошланди. Улар учинчи курсга ўтганида Содиқни ота-онаси уйлантирмоқчи бўлишди. Шу боис ундан кимгадир кўнгил берганми ёки йўқлиги ҳақида сўрашди. Содиқ эса Сабоҳат ҳақида ота-онасига айтди. Улар  вақт ўтказмай совчиликка бориб келишди. Сабоҳатнинг ота-онаси ҳам рози бўлишди. Аммо улар тўйга бироз шошмай туришларини, ёшлар аввал ўқишни тамомлаб олиб, ишга жойлашишларини айтишди. Содиқнинг уйидагиларга ҳам бу таклиф ёқиб тушди. Шундан сўнг улар очиқ-ошкора учрашадиган, институтда ҳам бир-биридан айрилмай юрадиган одат чиқаришди. Улар ана шундай бахтли юрган кунларнинг бирида Сабоҳат: — Тўйни тезлаштирмасак бўлмайди, деб қолди. — Нега? ажабланиб сўради Содиқ. Бунга жавобан Сабоҳат фарзанд кутаётганини айтди. Буни эшитган Содиқнинг фиғони чиқди: — Эсинг жойидами? Ўйлаб гапирсанг-чи! Ахир қандай қилиб сени бу аҳволда уйга киритаман, эшитган кулмайдими? Ўзинг  биласан,  синфдошим шундай аҳволга тушгани учун ўртоқларим ҳалиям уни гапирмайди. — Бу нима деганингиз ахир?! Ҳаётимизни бировларнинг гапига қараб ўзгартирмаймизку! — Менга ақл ўргатма, билдингми! Хуллас, гап шу: ё болани йўқ қиласан, ёки алвидо! деди Содиқ. — Нима, бунинг учун фақат мен айбдорманми? Қолаверса, агар ундан воз кечсам, кейин ҳеч қачон болали бўлмаслигимиз мумкин. Шуни биласизми? — Билишни ҳам, эшитишни ҳам истамайман! Содиқдан буни кутмаган Сабоҳат кўнглидаги гапларни тўкиб солди. Бундан ғазабланган Содиқ кетар экан атайлаб Сабоҳатни қаттиқ туртиб юборди. Зина ёнида турган Сабоҳат йиқилиб тушди. Унга қайрилиб ҳам қарамаган Содиқ зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди. Сабоҳат эса зўрға ўзини ўнглаб, ташқарига чиқди. Аммо тоби қочиб ўриндиққа ўтириб қолди. Унинг аҳволини кўрган курсдошлари Тез ёрдам чақиришди. Кўп ўтмай Сабоҳатни жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қолишдию, аммо Сабоҳатга бир умр бефарзанд ўтишини айтишди. Бу хабарни эшитган Содиқ шифохонага уни кўриш учун келди. Сабоҳат эса юзини терс буриб: — Бир умр болангнинг қийналаётган юзига қараб азобланмасанг, рози эмасман! деди. Шундан сўнг у бошқа бирор сўз айтмади. Кейин Содиқ бошқа қиз билан ҳаётини боғлади. Кўп ўтмай улар фарзанд кўришди. Аммо уларга Дониёрдан бошқа бола насиб етмади. Дониёр ўн ёшга тўлгач эса Содиқ аканинг бахтли ҳаётига соя тушди. Ўғли тузалмас дардга чалинган эди. У шу вақтгача бунинг сабаби ҳақида ўйламас, Сабоҳатнинг гапларини эса аллақачон унутиб юборганди. Дониёр ундан Дунёда ҳеч нарса бесабаб бўлмас экан. Хўш, унда мен нима учун бундай азоб чекишим керак? Гуноҳим нима эди? деб сўраганидан кейин Сабоҳат билан боғлиқ воқеани эслади. Сўнг кўз олдига ўғлининг илтижо билан қараб турган нигоҳи келди ва бир вақтлар қилган хатосини тушуниб етди. Аммо энди кеч бўлганди… 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

... Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан отаси ва бош врачнинг сўзлари қулоғига чалинди. Врач бундай вақтда айтиладиган сўзларни тўтидай такрорлади. Содиқ ака эса ғалати овоз чиқарди. Чамаси, у ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тўхтатиб қолди. Тағин врач: Жим! Беморга сездириб қўйманг. Уни уйга олиб боринг, нима истаса қилсин. Хоҳлаган нарсасини есин, деди. Содиқ ака ўзини қўярга жой топа олмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Бир зум унга қараб турган врач индамай хонасига қараб кетди. Дониёр эса қайтиб ўрнига ётди ва «Худога шукр, ниҳоят, буларнинг барчасидан қутулар эканман. Алвидо сизга, азоблар дунёси», деди. Аммо кўксида нимадир чирс этиб узилгандай бўлди. Шу пайт палатага отаси кириб келди. У Дониёрни кўриши билан унга: — Ўғилтой, сизга зўр янгилик, деди ясама тантанаворлик билан. Аммо гап сўнгида овози титраб кетди. Лекин буни ўғлига сездирмасликка уриниб, йўталиб олди. — Бугун жавоб беришди, энди уйга кетамиз. Врач билан гаплашдим. Жуда зўр, деди. Энди бир-икки ойлардан сўнг келиб кўрикдан ўтиб кетсанг бўлди экан. Ётиб даволаниш шартмас. Тузалиб кетибсан! Дониёр отасига қараб туриб бўғзи ачишиб, кўзига ёш келганини сезмай қолди. У ўлимдан қўрқиб эмас, отасининг ҳозирги аҳволига кўзёш қилаётганди. Содиқ ака эса ўғлини  тузалиб кетганини эшитиб, севинганидан йиғлаяпти деб ўйлади ва баттар кўнгли бузилди. Улар шоша-пиша нарсаларни йиғиштира бошлашди. Дониёр отасига қарашар экан илк бора шифохонага қайтиб келмайдиган бўлиб кетаётганини ҳис қилди. Кейин дори-дармон ва энди ювилган полнинг намхуш ҳидига тўла палата ҳавосидан ўпка тўлдириб нафас олди. Дониёр учун ҳатто мана шу ҳид ҳам қадрдон эди. У шифохонанинг ҳидига шунчалик ўрганиб қолган эдики, уйига борган пайтлари ҳеч кимга сездирмай укол-дорилар солинган пакетни очиб, тўйиб-тўйиб ҳидларди. Ҳозир ҳам мана шунинг хумори тутиб хонадаги ҳаводан захирага олиб кетадигандай чуқур-чуқур нафас олди. Содиқ ака унинг бу ҳаракатини кўриб: — Ҳа, ўғлим, тинчликми? деди хавотир билан. — Тинчлик, ўзим шундай, деди Дониёр ва игна суқилавериб кўкариб, қорайган билагига термилиб қолди. Кейин ҳар бир игнанинг изига синчиклаб қаради. Тағин ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғи билан чап билагидаги игна изларини бирма-бир ушлади. Ҳар бир ҳамшира қандай укол урадию, ундан сўнг қайси шаклда из қолишигача биладиган Дониёр уларни номма-ном айтиб чиқди: Нодира, Дилбар, Ойқиз ва Хуршида. Кейин чап кўксида оғриқ турди. Буни отасига сездиргиси келмай аввал ўрнига ўтирди, кейин уйқуси келганини баҳона қилиб ётиб олди. У ўрнига ётиб, кўзойнагини олган эди, палата шифтини оппоқ туман қоплаб, ҳеч нарса кўринмай қолди. Дониёр Буткул кўр бўлиб қолмай куним битса яхши эди, деб ўйлади. Дониёр ўн ёшга тўлганда Содиқ ака ўғли олисга қараганда кўзи ғалати бўлишини пайқаб қолди. Уни қаратиш учун шифохонага олиб борди. Шифокорлар касаллик сабабини ахтариб Дониёрда мия саратони борлигини аниқлашди. Ўсимта жуда секин ривожлангани билан кўпаядиган туридан бўлиб чиқди. Шу боис уни операция қилишмади. Аммо муттасил равишда ўсимтани ўсишдан тўхтатадиган укол-дорилар бериб туришди. Шу боис у ўн ёшидан буён тез-тез касалхонада даволаниб чиқарди. Охирги уч йилда эса ўсимта нафақат кўзига, балки асаб толаларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Унинг кўзи хира тортиб борар, боз устига тез-тез бошида оғриқ туриб, ўзини лоҳас сезадиган бўлиб қолди. Шунга яраша укол-дорилар миқдори ҳам кўпайди. Доимий даволанишлар ва ҳасталик азоби Дониёрни жонидан тўйдириб юборганди. У боя сўнгги куни яқинлигини эшитиб, унчалик ваҳимага тушмаганининг сабаб шу эди. Энди бу азоблардан осонгина қутуламан, деб ўйлаган Дониёр ҳақиқий қийноқлар олдинда эканини уйига қайтиб келгач уч кун ўтиб билди. Боши шу қадар кучли оғриқ бердики, энг яхши дорининг ҳам нафи тегмади. Дониёр жон аччиғида азоб чекаркан Нега айнан мен? деб ўйлади. Сўнг палатадошини ёдга олди. Умри поёнига етиб бораётган отахон ўшанда: Бу дунёда қувонч ҳам, қайғу ҳам бесабаб рўй бермайди, деганди. Дониёр шу гапни эслаб, болалигидан то шукунгача боши хасталикдан чиқмагани учун сабаб ахтара бошлади. Аммо арзирли сабаб тополмади....... Давоми 19:00 да

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+Z2AQP96F8pQ0OGM6 ❤️ https://t.me/+Z2AQP96F8pQ0OGM6

​​Қишлоқ қибла томонга, у кетган томонга мўлтираганча қолаверди, юзларида маъюслик билан. У шундай маъюсликки, энди ҳеч ким ҳеч кимга «Хайрли кун» тиламайдигандек, ҳеч ким нон ёполмай оч ва тикиб-бичолмай, ҳамма яланғоч қоладигандек эди гўё. Қошларининг орасида қишлоқ кўчаларини, кафтларида одамларни, бағрида уйларни олиб кетди Турсуной. Қишлоқ ҳеч вақосиз ва кимсасиз қолди. Taмом. Муаллиф?

Инсон хаёлида ё томошабин бўлади ёки актёр. Ҳамиша кўзга кўринмас режиссёрнинг амрларини қабул этиб яшайди. Турсунойнинг ҳаётидаги энг асосий сюжет эса — унинг теварагидаги воқеа ҳодисаларга бўлган муносабатида эди. Ҳар қандай савиясиз ёки кўримсиз сценарийни бирорта профессионал актёр ўйнаса, мувофаққиятсиз чиқиши кутилаётган фильм кўпларга манзур бўлиши мумкин. Турсуной ҳам трагик комедия жанридаги ҳаётига профессионал актёр сингари даҳл қилиб яшар, фильм қанча кўнгилсиз ва изтиробли саҳналарга бой бўлмасин, унинг мантиғини ошириб яшарди. Ҳар қандай дилхираликлар ҳам қизнинг иродасини бука олмас, эртанги кун билан яшарди. Орзуларини ўтдан бутун, сувдан қуруқ сақларди. Келажакнинг ҳеч ким эътибор қилмайдиган деталлари унга ҳамиша «кел-кел» деб турарди. Ҳаётимизда содир бўладиган ҳар нарса Оллоҳнинг кароматидир. Энг яхши кунларига сафдош бўладиган, энг ёмон кунларидан халос этадиган кунларга бир қадам қолди… Ёки яқинларининг муҳаббатига қўшимча куч бағишлайдиган ва улар билан бахсда ютиб, уни улардан-да зиёдроқ ардоқлайдиган, севадиган инсоннинг меҳрига сазовор бўладиган кунларга, ёки беписандликка кўникиб, камситишларга кўниб, одамови бўлиб яшайдиган, нуқул эътибордан четда қолиб кетишга маҳкум кунларга оз қолди… Қай бири? Ушбу асосий масала юзасидан Турсуной бир қарорга келди. Келган совчиларга кўринмагани уни кейинчалик виждон азобига солиб қўйди ва ота-онасидан йигит билан учрашишни талаб қила бошлади . Шуниси адолатга яқинроқ. Ҳолбуки, натижа салбий бўлса-да, аммо унинг оғриғи эртанги виждон азоби ва ёлғонларга қараганда бироз безиёнроқ эди унинг назарида. Хуллас, улар учрашишди… Шаҳарнинг энг гавжум ва гўзал истироҳат боғидаги танишув бир маромда ўтди. Йигит уни кузатиб қўйиш учун таксига ўтирғизмади, аксинча, кўзларига қараб туриб: — Таксини нима қиласиз? Умуман расмиятчиликни нима қиламиз? — деди. — Шундоғам ҳаммаси равшан-ку. Учрашувга чиқадиган қиз қанча пайт банд бўлишини олдиндан чамалаб бирорта зарур ишни мўлжаллаб қўядими? Ёки мендан сизнинг ёққан-ёқмаганингизни сал кейинроқ эшитишса бўлмайдими уйдагилар? Хуллас, иккаламиз ҳам бугун ғирт бекорчилармиз-ку. Турсуной ўзида йўқ бахтиёр эди. Уни тасаввуридаги шаҳзодаси деб ишона бошлади. Ҳали йигит гарчи розилигини айтмаган бўлса-да, Турсуной ич-ичидан бутун келажагини у билан тасаввур эта бошлади. Биринчи марта у ҳимоячининг ҳимоясида кенг кўчалар бўйлаб, эркин қадамлар билан юра бошлади. Уйида юрагини ҳовучлаганча дақиқа санаб ўтирган ота-онаси унга неча марта қайта ва қайта қўнғироқ қилишди. Турсуной йигитнинг олдида онаси билан бу ҳақида қандай гаплашишни билмай гарангсирар, қолаверса, йигитнинг номидан ҳеч нарса деёлмаслигини билгани ҳолда «Ҳозир бораман, етиб қолдим», дейишдан чарчамасди. Шаҳар ва қишлоқни ажратиб турган, катта кўчадан илон изи ясаб ўтган темир йўлга етганларида йигит бир сакраб нариги томонга ўтиб олди. Турсуной ўтаётганида эса туфлисининг пошнаси темир йўл рельслари тагига ўрнатилган тахталар орасига кириб қолди. Йигит туфлисини олиб бериш учун энгашди ва бир-икки карра уриниб кўрди. Аммо бўлмади. Узоқдан поезд келаётганини кўрган Турсуной шартта туфлисининг иккинчи пойини ҳам ечиб тахталар орасига ташлади. Йигит ҳайрон бўлиб қизга қаради: — Бу нима қилиқ? — Шунчаки… поезд келяпти… ҳув анави бино темирйўл бекати. Бу ерда анча туриб қолади энди. Кутиб ўтиришга эса вақтимиз йўқ-ку. — Хўп… лекин нега иккинчи пойини ҳам… — Бир пойини нима қиламан? Ёки унисини топиб олган одам битта пойини нима қилади. Ундан кўра, топиб олган одам иккаласиниям олса, бирор кунига яраб қолар… Йигит ҳанг-у манг эди… Турсунойнинг ота-онасига йигит томондан хабар келди. Бир-бирини қувиб бораётган августнинг бир кунида Турсунойнинг тўйи бўлди. Ҳамманинг тўйида нон ёпадиган Турсуной қишлоқни ташлаб кетди. Ҳеч қачон ҳеч қаерда ва ҳеч кимни ажратмайдиган Турсуной, ёш-у қари, барчага «Кунингиз хайрли ўтсин!», дея жилмайиб қўядиган Турсуной, хўрозларнинг қичқириғидан олдин уйғониб, кўчани ораста қилиб қўядиган Турсуной, уйининг торгина даҳлизида тумонат қизларни тўплаб, тикиш-бичишни ўргатадиган Турсуной қишлоқни ташлаб кетди....... Давоми 18; 00да

-Илтимосимга йўқ демаганингиз учун рахмат. -Бу бизнинг вазифамиз. Саид чой ичиш асносида чойни атайин устига тўкиб юборди. -В
-Илтимосимга йўқ демаганингиз учун рахмат. -Бу бизнинг вазифамиз. Саид чой ичиш асносида чойни атайин устига тўкиб юборди. -Воой эҳтиёт бўлинг жудаям иссиқ. Саид апил тапил кўйлагини ечди. Сочиқ кўтариб олган Сарвинозни билагидан аста ушлади. Бундан қиз қўрқиб кетди. -Қ..қ...қўлимни қўйиб юборинг. -Сен жудаям гўзал экансан . Менга ёқиб қолдинг. -Қочинг қўйворинг деяпман. Нима қиляпсиз. -Ҳоҳласанг сени дунёнинг зарларига кўмаман. Фақат бур кеча мен билан.... Сарвиноз бошқа чидаб туролмади. Саиднинг юзига тарсаки туширди. Бундан қутуриб кетган Саид уни янаям қийин аҳволда қолдирди. Сарвиноз Саиднинг бақувват қўллари исканжасида колди....

— Майли, юра қол, олиб чиқиб бераман. — деди Турсуной ва дўконга кириб кетди. Унинг изидан қадам-бақадам кириб келган Мадина ҳайрон бўлди. — Эсинг жойидами? Амаким билиб қолса уришиб беради-ку. — Яхшиликка бўлсин! — деди Турсуной коптокни олаётиб пинагини ҳам бузмасдан. — Ахир, бу коптокнинг нархи… Мадинанинг гапи чала қолди. Турсуной унинг нима демоқчи эканини билиб тургани учун ҳам: — Нима қилибди нархига? — деди. — Кимдир шу копток учун бор-будини бермоқчи. Унинг асл баҳоси шу. Нарх шунақа бўлади. Мадина қанча «ҳай-ҳай»ламасин Турсуной эсини йиғмади. Теваракда шом қуйила бошлаганда улар дўконни ёпиб, ташқарига чиқишди. Чиқишди-ю, кўзларга сингиб кетган қишлоқнинг роҳатбахш чанг кўчаларидан бир-бир қадам босганча Турсунойларникига жўнашди. Муюлишдан ўтганларида уларнинг олдидан бир онахон чиқди. Эгнига эски-тускилар кийиб олган, деярли ҳаммом кўрмаган баданидан ёқимсиз ҳид анқиб турган бу онахон афтидан тиланчи эди. У қизларга яқинладшиб уларнинг йўлини тўсди-да, қўлларини кўксига қўйганча ялина бошлади. — Болажонларим, илтимос сизлардан, қарз бериб туринглар! Набираларим оч. Ўғлим билан келиним вафот этган. Чолим шифохонада оғир касал бўлиб ётибди. Ўлиб қолиши мумкин. Агар укол-дориларни вақтида олиб бормасам… Онахон увадаси чиқиб кетган рўмолининг бир учи билан кўз ёшларини арта туриб, тағин ҳиқиллай бошлади. Турсуной сумкачасидан бир сиқим пулни олиб унинг қўлларига тутқазди. — Ҳой..! Мадина уни тўхтатишга улгуролмай қолди. — Қўявер! — қўлини бепарво силкиб қўйди Турсуной. Онахон пулни олиши биланоқ, худди қизлар ҳозир айниб қоладигандек, орқа-олдига қарамасдан зипиллаганча кета бошлади. — Бу нима қилганинг — жеркиб берди Мадина «ақли ноқис» дугонасини. — Нима бало, сен ишондингми унга? — Йўқ, сира ҳам ишонмадим. — Қаердан биласан, балки унинг чоли касалмасдир. Эҳтимол, умуман йўқдир. — Биламан. — деди Турсуной. — Унда нега? — бадтар жиғибийрони чиқди Мадинанинг. — Айнан шунинг учун бердим. Бу суюнчи пули эди. — Суюнчи?! — Ҳа, суюнчи пули, — тушунтирган бўлди Турсуной. — Тўшакда ётган, бугун-эрта ўлиб қолиши мумкин бўлган одамнинг йўқлиги учун суюнчи. — Эҳҳ, Турсуной, Турсуной… Улар йўлларида давом этишди. У ётишдан олдин пича вақт келажак ҳақида ўйлаб ётди. Қизиқ? Келажак ҳудди унинг тасаввурларидек, жуда бўлмаганида тушларидагидекмикан? Кошкийди шундай бўлса? Инсон тушларини ҳаётда татбиқ эта олганида эди, ҳар ким бахтни идора этмоқ кучига молик бўларди. Ёки ҳеч уйғонмасдан, ҳамма нарсани тақдирнинг ихтиёрига ташлаш. Мана шу икки ҳолат одамни қисман иккилантираб қўяди. Надоматлар бўлсинки, ҳаёт бундай эмас. Келажак номи билан ҳам келажак бўлиб, на ҳаётда ва на тушларда аён бўлади. Бундай ҳолларда инсонни иккиланишардан ҳеч бир эътироз ва давосиз халос этадиган, вазиятдан ягона чиқиш йўли бу — ҳаракат қилмоқ ва хаёлларни ҳаётга айлантириш учун сидқидилдан мақсадлари томон одимламоқдир. Қолганига Яратган Эгам карим… У эришиш учун бир умр курашиб келган «Ҳурмат», «муҳаббат»дан ҳақ талаб этишга ҳаракат қиларди. Кимнингдир суюклиси бўлиш мақомига эришиш унинг ягона орзуси эди. Ҳеч ким бутун умр ғалаба қозониб юрмаслиги, ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, қолган ўн беши ёруғ бўлишига ишонарди. Пичинг-пичинглар-у ғийбатларнинг бир куни тинчиб, мақтов ва олқишлар бўй кўрсатиши, одам танлашлар чекланиб, жамиятга тўлақонли сингиб кетиши ва, албатта, севиш ва севилиш бахти қачондир унга ҳам насиб этишига дил-дилидан ишонарди. Ахир, изтироб билан қувонч эгиз бўлишади-да. Бўлмаса тарози айнийди. У гарчи ўтмишидаги одамларни унутмоқчи эмас эрса-да, аммо ёқимсиз кунларни унутишга ҳаракат қилди, келажаги эса туман ичида эди. Ҳеч ким аниқ-тиниқ бирор нарса деёлмасди....... Давоми 17:00 да

Хунук қизнинг чиройли ҳаёти. Унинг энг ашаддий душмани кўзгу эди. Уни кўрарга кўзи йўқ эди. Дугоналари кўзгу олдида соатлаб ўтирар, ўз чиройларига тўймас, кўзгу билан суҳбатлашиб ҳам ўтирардилар. У эса… чиройли бўлмагани учун кўзгудан дашном эшитавериб юрагини олдириб қўйганди. Ота-онасининг ўзидан олдинги тўртта боласи ҳам «турмаган»дан кейин, бешинчи болаларидан умид қилиб, Яратганга нола қилиб ва унинг исмини эзгу ниятда Турсуной қўйишди. Турсуной қўш бармоқ билан туғилди. Ўнг қўлида ўн биринчи бармоғи ҳам бор эди. Устига устак соч-қоши ғалати жингалак ва сариқ, бурни катта, калласи тўртбурчакроқ туғилди. Етти ёшга тўлганида тишлари табиий янгиланди ва дудоқлари ҳарчанд ёпилмасин, нуқул кулиб тургандай олд тишлари кўриниб турадиган, ғалати эди. У ўн бир ёшга тўлганида унда бўй ўсиш гармони етишмаслиги аниқланди. У ўшанда бор-йўғи бир юз ўттиз сантиметрлар эди. Шифокорлар унинг касалига «Аспергера синдроми» деб ташхис қўйишди. Ота-онасининг уни кўрсатмаган шифокори қолмади. Ниҳоят, у ҳам ўса бошлади. Паканаликдан қутилди-ю, аммо ҳиринг-ҳиринглардан қутилмади. Мактабда ўқиб юрган кезлари катталардан намунали ҳулқи учун қанча яхши гап эшитса, теварагидаги «пичинг-пичинг»лар шунчалик кўпаярди. Жумладан қай бир синфдоши ундан орқада қолса, албатта, «анақа-манақа» бошланарди. Яъни, кимдир: — Ўтирсиной қўйиш керак эди, ўтириб қолади-ку барибир, — деса, яна кимдир: — Тавба қилдим, нега айнан Турсуной? — дея ҳайрон бўларди. — Ахир, ой у бўлсаям-бўлмасаям ўз жойида туради-ку. Турсунойнинг қулоқлари бундай гапларга кўникиб кетганди. Эътибор бермасликка ҳаракат қиларди. Табиатан одамовироқ бўлган қиз бор диққатини фақат ўқишга қаратганди. Ҳар куни дарсда бир дақиқа бўлсин тинч ўтирмайдиган, дарс бошланар-бошланмас «Устоз, мен гапирай, мен жавоб берай!», дея бир қўлини партага қўйиб, бир қўлини нуқул тепага кўтариб ўтирадиган, умуман олганда синфдаги сукунатга ҳамиша тириклик бахш этиб ўтирадиган Турсуной бугун нимагадир паришон эди. Қаноти шикастланган қушга ўхшаб жойида беҳаловат эди. Ҳамма, айниқса муаллим ҳайратда эди. — Турсуной, сенга нима бўлди? Тобинг йўқми? Турсуной ҳудди пинакка кетиб, қўққисдан уйғониб кетгандек бир сапчиб тушди. Аммо жавоб бермади. Бошини қуйи солди. Ҳар кун, сўзларни бир текис маромига етказадиган граммафон худди бугун бузилиб қолгандек, барча ҳайрон эди. Турсунойнинг эса хаёли узоқларда, умуман бошқа нарсалар билан машғул эди. Кун шу тахлит ўтгани учун муаллим дарсдан сўнг унинг яқин дугонаси (аниқроғи партадоши) Мадинани олиб қолди. — Турсунойга нима бўлди? — деб сўради у Мадинадан синфда ёлғиз қолишгач. — Уни эрга беришяпти, устоз! Мадина Турсунойни уйидан тополмади. Дадаси иш билан қўшни қишлоққа кетганлиги боис, Турсуной дўкончада экан. Мадина дўкончага борди. — Мендан ҳафамисан, Турсуной? — Йўғ-е! Нега хафа бўлай? — Устоз ҳоли-жонимга қўймай суриштирди. Барибир эртами, кечми билишарди-ку. Шунинг учун… — Ўйлама сен! Ҳаммаси жойида. Мадина билан Турсуной анча пайт суҳбатлашиб ўтиришди. Мадинанинг назарида у бутунлай бепаро ва ҳафсаласиздек туюлди. Аксарият ҳолларда эса фақат «Ҳа, ҳм» билан чегараланиб қўярди. Кўча томонда ойнадан витринадаги коптокка термулиб турган болакайни кўришди. Турсуной унинг нимага маҳлиё бўлиб қолганлиги билан қизиқди. Боланинг оромини ўғирлаган нарса, шубҳасиз копток эди. Мадинани эргаштирганча ташқарига чиқди. — Копток керакми? — меҳрибонлик билан сўради у боладан. — Ҳа, у қанча туради? — Сал қимматроқ-да, укажон. — Мана, менинг бор пулим. Бошқа йўқ! — деди бола кафтларида ғижимланиб қолган пулни Турсунойга узатиб. — Вой, — деди Мадина ўзини кулгидан зўрға тийиб. — бу пулга теннис коптокчасиниям бермайди-ку! — Борим пулим шу, опажон, — деди бола айбдордек бошини пастга эгиб туриб....... Давоми 16:30 да

К,ани хак,ик,ат 😅😅😅

​​Вақти соати келиб, ўғлини уйлантирди, қизини узатди. Аммо оғзи куйгани эсидан чиқиб, қиз узатаётганда хатога йўл қўйибди. Ўзим эрдан ёлчимай, қўлим қисқаликда, камхаржликда бола боқдим, уй қуриб рўзғор қилдим. Энди қизим рўшнолик кўрсин, яхши жойга узатилсин, деб қассоб тоғасининг ўғлига берди Шавқиясини. Туппа тузук оиласини, хотин-боласини бағрида юрган куёви, шаҳарда қасоблик қиламан, деб кетиб айниб қолди. Аввал қишлоқда куёвининг юриш-туриши, аллақандай шаҳарлик бир аёлга ўралашиб қолгани ҳақида миш-мишлар ўрлаб юрди, сўнг тап тортмай номард куёв бир тавияни бошлаб келди. Бир пайтлари кундош балоси ўзининг бахтига зомин бўлганди, энди қизи ҳам шу изтироб қаршисида забун... Шамсия опа ўзи кўрган қийинчиликлар олдида эсанкирамаган эди, қизининг кўргуликлари уни тамоман қақшатиб юборди. Асаблари толиқиб, сал нарсага жаҳли чиқадиган, ловуллаб ёниб, бақир-чақир қиладиган бўлиб қолди. Шамсия опа бетини сидириб судма-суд юриб, куёви билан етаклашиб келган ҳалиги аёлни уйдан қувиб солди. Айтишларича ҳозир куёви иккинчи хотини билан хорижда ишлаб юрган эмиш. Қизи болалари билан фермер даласида ишлашади, одамларнинг эшигида қўлидан келган юмушларни бажариб кунини ўтказади. Шамсия опа ёлғиз қизининг бахтсизлигини кўриб юрак-бағри эзилиб, ҳаммасига отаси айбдор, деган хаёлга боради. Тоғаси билан ҳам юзкўрмас бўлиб кетди. Отасизликда тишига тишлаб, минг бир қийинчилик билан ўстириб, тарбиялаган қизини ўзимники деб, ишониб берсаю, қуда бўлмиш тоға биргина ўғлини йўлга сололмаса. Дунёнинг ишлари ҳам ғалати-да... Шавкат ноилож ортига қайтди. “Опам ҳақ.- кўнглидан ўтказди, ука.- Шунча пайтгача жиянларимнинг, опамнинг бошидан не кунлар ўтмади. Ота бўлиб лоақал бир бора хабар олмаган одамнинг таъзиясига нима деб боради?! Опам бирор ёмон иш қилмагандилар-ку? Унинг шаъни, иззат-нафсига тегмагандилар-ку!.. Э, барибир бориши керак. Нима бўлганда ҳам ўша одам отаси эди...” Шавкат қарама қарши ўйлар исканжасида йўл ўртасида қаққайиб туриб қолди. У таъзияли уйга боришни ҳам бормасликни ҳам билмасди.... ...- Келин, Илҳомжоннинг телефонини териб беринг. Болагинамнинг овозини эшитгим келди.-Келин эрига қўнғироқ қилиб, салом –алик, ҳол сўрашдан кейин, қайнонасининг гапи борлигини айтиб алоқа воситасини Шамсия опага узатди. - Болам, омонмисан? Тан-жонинг саломатми? Ишларинг битдими ўғлим? - Ҳа, онажон. Битай деб қолди. Эртага йўлга чиқмоқчи эдим. - Болам... Бугуноқ йўлга чиққин. Иложи бўлса ҳозироқ. Ҳалиги енгил машинада йўлга чиқсанг, тезроқ етиб келарсан-а, болам? - Ҳа...Лекин нимага онажон, тинчликми? - Тинчлик болам. Худога шукр, тинчлик...Фақат тезроқ келгин, сен жуда соғиндим ўғлим... - Онажон, мени қўрқитманг, нима бўлди?- Ўғлини хавотирга қўйганини сезган она, кўнглидагини очиқ айтди: - Болам... Ҳалиги... у... отанг қазо қипти... Нима бўлганда ҳам ота деган номи бор, сен ўшанинг зурриёдисан... Таъзиясида қатнашгин, демоқчи эдим... Ҳозир опангга ҳам ўғлингни юбордим. Уни ҳам кўндиришга ҳаракат қиламан... Келасанми?.. ... -Бораман онажон... Сиз нима десангиз шу... - Эҳтиёт бўл болам, йўлда эҳтиёт бўлиб кел. Телефонинг ўчиб қолмасин... - Хўп онажон... – Шамсия опа телефонни келинига узатиб, кўз ёшларини кўрсатмаслик учун ичкари уйга кириб кетди....

Нима бўлганда ҳам отаси ахир?... - Ўчир овозингни!- Шамсия опа бақириб юборди.- Қандай ҳаддинг сиғди шу гапни гапиришга?! Болаларимни не азобда улғайтирганимни билмасмидинг?! У бетайин уйидан ҳайдаб солганида болаларимнинг отасилигини билмасмиди?!.. - Опа.. Ўлган одамнинг орқасидан ёмон гап қилиш... - Ўлган одам?! У энди ўлган бўлса, мен аллақачон ўлган эдим! Менинг руҳимни ўлдириб бўлишганди. Менга қара, Шавкат, Илҳомни тинч қўй. Болагинам сафарда юрибди. Уни нотинч қилма! - Опа... - Бўлди, ортиқ гапирма... Шамсия опа кўзларини юмиб унсиз ёш тўка бошлади... Фарҳод муаллим кунда ичиб келиб хотинини дўппослайдиган одат чиқарди. Хотини шўрлик тиш ёриб дардини бировга айтмайди. Кунда кунора моматалоқ бўлиб кетган юз-кўзини рўмолга ўраб далага чиқади. Дўст бор, душман бор. Оқ-қорани таниган, ҳаётни тушунган одам бор-ки, муаллимдан ёзғириб, бояқиш Шамсияга сабр тилашади. Ғаламис, ғийбатчилар эса, аёлнинг устидан кулиб, нега боши ёрилгани, қовоқлари кўкариб, юз-кўзининг “бўялиб” юргани сабаби билан қизиқади. Шамсиягина эрининг калтаклашларини яшириш учун топмаган баҳонаси, ишлатмаган ёлғони қолмади. Ҳали, “боқилаётган ҳўкизнинг олдига ем қўймоқчи бўлганида бошини оғил устунига уриб олади”, ҳали, “бошига куви тушиб кетади”, бир қарасангиз,”кечқурун нон ёпмоқчи бўлиб, депиниб чуқурга тушиб кетади”. Барибир касални яширгани билан иситмаси ошкор қилганидек, бир куни Шамсиянинг сири очилиб қолди. Эри ўзи ўқитаётган бир ўқувчи қиз билан дон олишиб юрган экан. Қизнинг қорни қаппайиб, эл-юртга овоза бўлгач, Фарҳод муаллим хотини билан орани очиқ қилмоқчи бўлди. Икки норасида гўдак, яна қорнида ҳомиласи бор аёл, эридан айрилмаслигини, у уйланса ҳам бир бурчакда болалари билан кириб-чиқиб юришини айтган эди, қилмишлари фош бўлиб ишдан ҳайдалиш арафасида турган эр қутуриб кетди. Хотинининг ҳомиладорлигига, эрта-индин кўзи ёришига ҳам қарамай, аямай уни дўппослашга тушди. Кўзи қонга тўлган эр аёлининг қорнини чангаллаб чинқириб йиғлаётгани ва кийимларидаги қонни кўриб ўзига келди чоғи, қўрққанидан кўчага отилиб чиқди ва икки уй наридаги қўшнисиникидан тез ёрдамга қўнғироқ қилди... Шамсия шу ерда ҳам мардлик қилди. Шифокорларга эри дўппослаб уни шу кўйга солганини айтмади. Қорнидаги ҳомиласи эгизак экан. Ҳам дунёга келмаган гўдакларидан айрилди, бир умр фарзанд кўриш бахтидан маҳрум бўлди. Бир ойча касалхонада ётиб оёққа тургач, қари ота-онаси уни уйларига олиб келишди. Бу ерда нигоҳлари мунгли, чеҳралари маъюсгина ўғилчаси билан қизалоғи уни илҳақ кутаётган эди. Чиққан қиз чиғириқдан нари, дейдилар. Ҳеч бир чиққан қизни ота уйига қайтгулик қилмасинмасин. Шамсиянинг кейинги кўрган кунлари эр уйида тортган азоб уқубатлари олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Ота-онаси кекса одамлар, уйларидаги “ҳокимият” оиланинг норасмий хўжайинлари –келинлар қўлига ўтиб бўлган. Шамсия эрта тонгдан қош қорайгунча далада ишлаб, ҳали бозорга мева-чева сотиб рўзғорга пул топиб келар, аммо келинларнинг иддаоси, таъна маломатларидан бош кўтаролмас, ҳатто айрим пайтлари укалари хотинларининг гапига кириб Шамсияга қўл ҳам кўтарар, бундай пайтларда аёл дардини ташига чиқармай, унсиз йиғлашдан ўзга чора топмасди. Кимга нима деб ҳам арзи дод қиларди?! Азалдан турмуши бузилган аёлга ҳамма чап кўз билан қарайди. Гўёки, у ёмон, ахлоқсиз, шаллақи, гап уқмас хотин. Биров, “ахир бу шўрпешона ҳам турмуш қиламан, бола-чақа ортираман, оғир енгил, дардли-қувончли кунимда суянчиғим бўлсин, деб турмуш қурган. Икки бола билан эримдан чиқиб, болалигим ўтган уйга сиғинди бўлиб яшай, деб эрга тегмаганди-ку”, демайди. Ўз укаларидан, келинларидан шикоят қилса, одамлар ўзининг турмушини бузгани етмагандай, энди укаларининг ҳам тинчини ўғирлаяпти, дейишмайдими? Шамсиянинг изтиробларидан фақат Худо бохабар бўлди, дардларига ёстиқ ҳамдард бўлди. Аёл боши билан ҳали у идоранинг, ҳали бу идоранинг остонасини ялаб, бир парча ер олиб, уй тиклашга киришди. Ёш болаларини қабатига олиб, ғишт тўкди, лой тепди, бир амаллаб бошпана қуриб, ичига кирди. Болалари билан кечаю кундуз тинмай меҳнат қилди, бировга зориқмай, муҳтож бўлмай турмушнинг тўрт муштига ёлғиз ўзгинаси елка тутиб келди. Давоми 13:30 да

— Ҳой, тура қол. Уйқудаги маликам, соат алламаҳал бўлди. Қандайдир ёқимсиз овозлар қулоғим остида узоқдан жаранглади. Кимдир
— Ҳой, тура қол. Уйқудаги маликам, соат алламаҳал бўлди. Қандайдир ёқимсиз овозлар қулоғим остида узоқдан жаранглади. Кимдир келиб юзимга муздек қўлларини қўйиб номига урганида ҳамон оғирлашиб ётган кўзларимни очиб хирилладим: — Қўлингни ол мендан... У мени ўзига қаратиб диванга охиргача тиради: — Мени нима деб ҳақоратлар қилгандинг, ёдингдами? Истайсанми, сенга шундай никоҳсиз бола ҳадия қиламан. Ҳаромининг онаси қиламан сени. Кўрамиз, жонажон эринг буни қандай қабул қиларкан?, — белимдан қаттиқ ғижимлади...

Мардликда эркакдан ўзган аёл Бомдод намозини адо этиб чиққан Шамсия опа қишлоқдан келаётган йиғи товушини эшитиб, сергакланди. Ким қазо қилибди экан, деган хаёл ўйда маҳалладаги кексаларни бир-бир хаёлдан ўтказди. Дарвозахонадан чиқиб ён-атрофига қулоқ тутиб овоз қайси томондан келаётганини яна бир бор текширган бўлди. Уфқ бўзариб қуёш уйқудан бош кўтариб, борлиқ яна бир кунга пешвоз чиқаркан, қишлоқда ҳам ҳаёт қайнай бошлади. Тонг отганини билдириб бири қўйиб, бири олиб маъраётган қўй-қўзи, сигир-бузоқлар, ким ўзарга мусобақа қилаётгандек қичқираётган хўрозларнинг овози азахонадан таралаётган мотам товушини босиб кетди чоғи, энди айтиб-айтиб йиғлаётганларнинг овози олисдан, элас-элас келаётганди. Шамсия опа, “ҳалироқ қишлоқнинг кайвонилари чиқиб, таъзияга бориб келишни айтади. Бизнинг қишлоқдан эмас, шекилли”, деган ўй уйга кирган ҳам эди, ташқирида укасининг “Илҳом” деб чақиргани эшитилди. Тонг-саҳардан укасининг келиши бежизга бўлмаслигини сезган опанинг кўнгли “шув” этди-ю, кутилмаган меҳмонга хуш чеҳра билан ошиқди: - Шавкат, кел укажон. - Шамсия опа танасидаги енгил титроқни босиш учун кавушини оёғига ила туриб, укасига бир талай гапларни гапириб ташлади. - Ассалому алайкум опа. Яхшимисизлар? Жияним, неваралар омонми?-Шавкат опасига яқинлашди-да, хиёл эгилиб сўрашди. - Ваалайкум салом, укагинам. Шукр, биз соғ-саломатсиз. Ўзларинг, келин- болалар соғ-омонми? Тинч юрибсизларми? Янги келинчак қандай, кўникиб кетдими?- Шамсия опа авваллари бўлса, бирма-бир, номма-ном укасининг ҳамма болаларини сўраб суриштирар, келинининг соғлиги, оёғи оғриётган оғримаётганлиги, қаерда оёқ оғриқни даволайдиган дўхтир ёхуд табиб чиққанини , кимлар бориб шифо топганини албатта айтиб ўтарди. Аммо ҳозир укасининг саҳарда кириб келиши, боз устига кимнингдир қазо қилгани бу одатини батамом хаёлидан чиқариб ташлади. – Тинчликми, Шавкатжон, кимдир қазо қилган кўринади?- Шавкат жавоб ўрнига кўзларини олиб қочди: - Опа... Илҳом кўринмайди?.. - Укасининг саволга жавоб бериш ўрнига ўғлини сўрагани онанинг юрагини чиқариб юборди: - Нимага гапни айлантирасан!? Мен сендан ким вафот этганини сўрадим! Жиянинг ишлари билан сафарга кетганини биласан-ку! Келин оғироёқ,унга пича кечроқ туришни ўзим айтганман. Сен келмасингдан олдин, кириб уни уйғотмоқчи бўлиб турувдим. Ўликнинг юки оғир дейдилар. Сен нимага ҳакка гўнг титмай келдинг?! Гапни айлантирмай, тўғрисини айт қўй-да!- Шамсия опа шу гапларни гапира туриб оғзи қуруқшаб, қўл оёғи титраб кетди. Шавкат опасининг асабий бўлиб қолганини, ҳаётда кўп ноҳақликларга дуч келавериб, аламзада, қўрс ва асабий бўлиб қолганини биларди. Шунинг учун унинг гапини оғир олмади. Фақат ўзи олиб келган хабарни қандай айтишни билмай, саросимада қолди: - Опажон, бир оғиз сўраб ҳам бўлмайдими? Ё манга ўз опамникига азонда келиш, жигарларимнинг аҳволидан хабар олиш мумкин эмасми?- Шамсия опа, “яна мижғовланишни бошладингми?” дегандай укасига ўқрайиб қаради.- Опажон... Дарров ваҳима қилманг-да бундоқ... Айтмоқчи эдимки... - Э, гапир гапирадиган бўлсанг! Латтачайнамай ҳар бало бўлгур!- Энди опанинг ғазаби буткул тошиб кетди. - Илҳомнинг дадаси бандачилик қип қўйипти опа... Шунга Илҳомга қўнғироқ қиласизми, ҳарқалай отаси, сўнгги йўлга кузатишга...- Шавкатнинг гапи оғзида қолди: - Ўлибдими?! Охири ўлибдими у худобехабар?! Мени ҳар куни бепичоқ сўйиб, болаларимнинг кўзларини ёшлаб, тоғасининг эшигида хор қилиб, ўлибдими у?! Ҳа ўларкан, бундай Худонинг манга раҳми келиб эртароқ ўлиб кетса бўлмасмиди?! Ўша бетавфиқнинг касрига қолиб, етти ой бағримда кўтариб юрган, ҳали дунёга келмаган гўдакларим нобуд бўлганди. У ўз фарзандини ўлдирганди, энди ўлибдими?! Лекин мен уни ўлиб қутулсин, демагандим. У узоқ яшасин, узоқ хор-зорликда умр кечирсин, менинг болаларим, ёлғизгина ўғлим, биттагина қизим ўша беоқибат отасининг оғир дамларида керак бўлсин, дегандим. Барибир ўлиб қутулибди-да.- Шамсия опа ҳовли ўртасидаги чорпояга ўтириб қолди. Ёшли кўзларини укасига тикди: - Шавкат, сен бу хабарни менга етказгани келдингми ё Илҳомжонни таъзияга чақиртиришга келдингми?-Ука опасидан кўзларини олиб қочди: - Опа амакилари келишувди. Давоми 12:25 да