es
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ir al canal en Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

El canal 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 20 640 suscriptores, ocupando la posición 3 843 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 3 904 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 20 640 suscriptores.

Según los últimos datos del 07 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -901, y en las últimas 24 horas de -28, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 11.95%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 8.49% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 2 469 visualizaciones. En el primer día suele acumular 1 754 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 21.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 08 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

20 640
Suscriptores
-2824 horas
-2187 días
-90130 días
Archivo de publicaciones
Азизларим агар синовлар бўлмаганида, Аллохнинг хузурига қуруқ қўл билан борган бўлар эдик. Умри Азизларим синовларга сабрли, неъматларга шукрли бўлайлик...! ХАЙРЛИ ТУН...!!! Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг. Иншааллох яна тонгда гойибона учрашгунча хайр. Аллохга омонатсиз Яхшиларим...!🤲🤲

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi endi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Oʻtkinchi_dunyo #No_15 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ойинг мени боламни уйдан олиб чиқиб кетган, шу уйда овсинлар билан муроса қила олмай, дадасига уй олдириб чиқиб кетишган, сенлар у пайтда кичкина қизлар эдинг. Малоҳат ўтмиш хотираларини эслаб, кўзлари ёшланди. —Бувижон, балки сиз билан яшаганимизда, опам хам бундай қилиб юрмасди. Дадам хам уйга келгани безор, ойим кўзини очирмайди. Пул, пул. Дарди пул, бизни хам мактабга юборишмайди, анави ўғли эса бир тийин пул топмайди, бизни топганни ишлатиб юради. —Биламан қизим. Аканг бетарбия бўлиб катта бўлди. Ўғлим бечорани шўри бўлди бу бола. —Буви, нега хеч хам бизникига бормайсиз? Биз хам қочиб келсак, кела оламиз. Бошқа пайт юборишмайди —Янги кўчиб чиққан вақтлари эди. Мен бир-икки уйларинга борганман. Ойинг хеч хушламас эди, дадам олиб берган уй деб, кесатиқ гап қиларди. Бир куни борсам. —Мен ишлик одамман, ха деб бировни уйига келаверманг, мен бекорчи бўлсам экан, сиз билан лаққиллаб ўтиргани. Ўғлингиз тузук пул топмайди, топса экан ёнингизга овқат қўйгани Шу гапидан кейин, мана неча йилки остона хатлаб бормаганман. Даданг ўзи келиб туради, базида. Даданг хам онангни йўлига кириб кетган, онам борми йўқми иши йўқ. Малоҳат ўйчанг гапирди. —Бувижон, дадамдан хафа бўлманг, дадам хам тузук кун кўрмайди у уйда. Акам билан ойим одам ўрнида кўрмайди. Муниса хам, йиғлаб юборди. 💫💫💫💫 —Ойи, мана ўз бошимча, ўз билганини қиладиган қизингиз. Муслим, Мунирани сочидан судраб Латофатни оёқлари остига ташлади. —Жуванимарк, қай гўрларда юргандинг... Латофат, Мунирани юзига тарсаки тушурди —Ойижон, жон ойижон мени у кишига берманг. Нима десангиз ҳаммасини қиламан, илтимос мени улардан қутқаринг Мунира, Латофатни оёғидан махкам қучоқлаб йиғлади. —Энди сени ит хам искамайди, неча кундан буён уйда йўқсан, нечтасини тагига кирдинг ўзинг биласан. Латофат, оёғини тортиб олди. —Асло, асло менга тухмат қилманг, мен покман Мунира ерга ўтирганча тиззасини қучоқлаб йиғлади

#Oʻtkinchi_dunyo #No_14 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Қўрқманг, сизни билишгани йўқ. Азиз тинчлантирмоқчи бўлди —Топиб олишади. Энди нима қиламан, бу ердан кетишим керак. Мунира хонани айланди. —Сиз кўчага чиқмай ўтириб турасиз, мен бир йўлини қиламан. —Улар яхши одамлар эмас, ўзингизни ғалвага тиқманг. —Мен сизга ёрдам бераман. Сизни тунда бу ердан олиб кетамиз. Хозир хар қадамимни кузатишлари мумкин, мен хозир кетишим керак. Кўзларидан ёш тинмай оқаётган Мунирага қаради. —Сизни ўшаларга бериб қўймайман. Сиз қўрқманг. —Рахмат сизга... Мунира зўрға гапирди. 💫💫💫💫 —Манабу пулни олинг, мен айтган манзилга мен айтган вақтда борасиз. Бир одам чиқади машинага, мени айтган манзилга элтиб берасиз. Фақат хеч ким сезмаслиги керак. Азиз, таксистга пул узатди. —Бўлди, сиз айтгандек бўлади. Лекин озроқ қўшиб берасиз.. —Бўлди ака. Иш битса яна пул бераман. Азиз ишни пишитиб, кетди. Кеч бўлганда, таксист айтилган манзилга борди. Мунира секин машинага ўтириб кетди. Машина айтилган манзилга етиб бориб, эшик очилди. —Нихоят... Мунира, Муслимни овозидан қўрқиб кетди. —Акажон мени қутқаринг... Мунира Муслимни бўйнига осилиб йиғлай бошлади. —Мени шарманда қилдинг. Сал қолса сени деб ўлиб кетардим.. Муслим, Мунирани силтаб ташлади. —Чиқаринглар машинага... Жама бақирди. —Йўқ, йўқ кетишни хохламайман .... Мунира ўзини орқага олди. —Қаёққа хам қочардинг... Тимур, шарт судраб машинага тиқиб, хайдаб кетишди. 💫💫💫💫 —Бувижон, ойим опамни мажбурлаб эрга бермоқчи. Келганимдан буён айтаман деб, сизга қандай айтишни билмай юргандим. —Бу ойинг хеч қачон одам бўлмайди қизим. Мунира хозир қаерда? —Опамни қочириб юбордим... Муниса ерга қаради —Нима? Малоҳат, ирғиб ўрнидан турди —Мажбур бўлдим буви. —Даданг йўқ, хамманг билганингни қиладиган бўлиб кетишдингми? Қиз бола нарса, қаерда юрибди экан? Дадангни хабари борми? —Йўқ, дадам билан бизни гаплаштирмайди. Ўзи гаплашиб, ўзи ишни хал қилади.

#Oʻtkinchi_dunyo #No_13 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Шу йигитни кузат ва сездириб қўйма. Бунда бир гап бор Жама машинадан тушгач, йигитлардан бирига қаради. —Мен хам сездим. Негадир ғалати тутди ўзини. Муслим, гапга қўшилди —Демак, мен машина ортидан кетдим, сизлар билан хабарлашамиз. Тимур Азизни машинаси ортидан, таксига ўтириб кетди. 💫💫💫💫 —Ассалому алайкум. Азиз Хилолани уйига кириб келди. —Вой укам келибди. Ваалайкум ассалом. Хилола Азизни қучди. —Опа, Мунира қаерда? Азиз атрофга қаради —Ишда, хозир чиқиб қолади. Тинчликми? Хилола жилмайди —У қизни қидириб юришибди. Гаплашиб олишим керак. —Шошма ким қидиради? —Тўйидан қочган экан. Куёвни одамлари қидиряпти. Азиз, асабий гапирди —Шошма, улар сени изингдан келган бўлиши хам мумкин. Мен қўшнига қўнғироқ қилай, чиқмай турсин. Хилола тезда қўлига телефонини олди. —Шу хаёлимга келмаганини қаранг... Азиз ўйланиб қолди, секин бориб дарвозадан ташқарига қаради. —Бегона машина йўқ. Хилолага гапирди. —Майли, эхтиёт бўлган яхши. Қўшни билан гаплашиб, телефонни ўчирди —Эшитдим, хаммасини айтиб берди. Қўлимдан келсаю, ўзим ёрдам берсам, жуда яхши қиз экан. Хилола, Мунирани ўйлаб ичи ачишди. —Энди қандай чиқиб олади? —Орқа, махаллада кичик эшик бор. Ўша тарафдан олиб чиқаман, сен шу ерда ўтириб тур. Хилола орқа эшик томонга ўтиб кетди. 💫💫💫💫 —Бир уйга кириб кетди. Хали чиқмади, таксини узоққа қўйиб, ўзим пиёда келдим. Тимур Жамага қўнғироқ қилди. —Кўздан қочирма, бирор янгилик бўлса, тез хабар бер. —Албатта, сизлар хам менга қараб ўтирмай, қидиришга тушинглар, кеч бўляпти. Эртага тўй. —Излаяпмиз, камераларни хам кўздан кечирдик. Хеч бирида йўқ. Жама, ердаги тошни асабий тепди. —Майли хабарлашамиз... Тимур, телефонни ўчирди. 💫💫💫💫 —Ассалому алайкум. Мунира, Азизни кўриб салом берди —Ваалайкум ассалом яхшимисиз? Азиз, Мунирани олдига келди. —Гаплашиб олайлик. Секингина гапирди —Тинчликми? Мунира Азизга қаради —Тинчлик эмас. Қани юринг. Азиз ичкарига бошлади. —Хуллас, сизни қидиришяпти. —Ким? Мунира сабчиб ўрнидан турди —Куёв боладан қочган экансиз... —Илтимос, мени бу ердалигимни айтманг. Мунира йиғлаб юборди 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бутун танасига минглаб игналар санчилган-дек булди. Гандираклаганча урнидан турди. Кушни хона эшигини очди. Ха, у адашмаган эди Кузлари мастликдан кизариб кетган Зохид бир кулида кадах, иккинчи кули билан елкалари очик, бехаеларча кийинган бир аелни кучокла-ган, унинг буйни, билакларига лаб босарди. Эшик очилганини куриб ширакайф кузларини Гулширинга кадади. Бир муддат карахт турди-ю, бирдан кузлари катта - катта очилиб кетди. - Гул...Гулширин...Сен? Сен нима киляпсан бу ерда? Гулширин жавоб бермади. Оркасига бурилиб, югуриб кетди. Хамма узи билан узи овора, куз-ларидан еш окканча югуриб ташкарига чиккан аелга хеч ким эьтибор бемади. Гулширин эса шахар кучаларида тинмай югурар, оеклари ка-ерга бошлаетганини узи билмасди... ....Мана, у минглаб шуьла орасида узининг бахт шуьласини излаб юрибди. Сон-саноксиз шуьла-ларнинг уз сохиблари бор. Гулширин эса хамон уз шуьласи ортидан югуради. Мана, нихоят бир манзилга етиб келди. Осмонга буй чузган каср оппок марвариддан курилган эмиш. Устидаги либос эса нурдан яралган эмиш. Кимдир унинг кулидан тутиб каср туридаги марварид тахт то-мон етаклабди. Гулширин енига караб кулидан тутган онаси эканини курибди. - Кизим, сен уз бахтинг шуьласини узок изла-динг. Нихоят, унга етишдинг. Бахтинг муборак булсин, уни авайлаб-асра! - онаси шудай деб Гулшириннинг бошига шуьладан ясалган тош кийдирибди. - Мен бахтлиман! Нихоят, уз бахт шуьламни топ-дим! Жуда хам бахтлиман! - дермиш Гулширин. - "Бахтлиман! Бахтлиман!" - уз овозидан узи уй-гониб кетди. - Албатта бахтлисиз, ахир, шундок ширин чака-локнинг онасисиз, - хамшира аел йургакдаги чакалокни бахрига берди. Гулширин чакалокка куксини тутди. Мик-мик эмаетган чакалок гуе уни яхши танийдигандек митти кузчалари би- лан бокарди. - Хуш келибсан хонадонимизга, болажоним! Сен даданг ва менинг бахтимизсан! Ташкаридан "Гулширин!" деган овоз эшитил-ди. Гулширин кулида боласини кутариб дераза-дан каради. Чакираетган эри экан. - Кани, менгаям курсат! Кимга ухшайди! - Худди узингизга ухшайди! - жилмайди Гулши-рин. Сунг суради: - Болалар нима килишяпти? - Кичкинтойимизни кутишяпти. Кийимларингиз-ни олиб келдим, була колинглар энди. - Намунча шошкалоксиз, - кулди Гулширин, сунг кушиб куйди: - Биз тезда тайер буламиз. Тугрукхонадан чикишини эри бир байрам каби уюштирибди. Гуллар, аттиргул баргларидан бе-затилган йулак. - Бахтли аел экансиз, - деди уни кузатаетган хамшира аел. - Ха, - бахтлиман! Хаммага шундай бахт насиб этсин! - жилмайди Гулширин. Машина шахар кучаларидан елдек учиб бора- рди. - Чакалокнинг исини яхши кураман. Менга шун-дай бахт ато этганинг учун сенга рахмат! - эри энтикиб кетди. - Бу бахтни биз бир-биримизга бердик. Энди шу бахтимизни асрашимиз керак. Машина светофор чирогида тухтади. Гулширин машина ойнасидан ташкарига бокди. Одамлар каергадир шошади. Анави аел углини етаклаб кетяпти. Мана бу ешлар эса севишган-лар булса керак. Анави одам...кийимлари кир-чир, соколлари усиб кетган бир эркак арок ши-шасини кучоклаганча утган-кетганга нимадир дер, йуловчилар унга ижирганиб карашарди. Гулширин уни таниди. Дайди киефасидаги бу эркак Зохид эди. - Кимга бунча тикилиб колдинг? Бирор таниши-нгни куриб колдингми, жоним? - суради Даврон хотинидан. - Йук, йук, шунчаки одамларга караб колибман, - Гулширин эрига тикилди. - Дадаси, сизга бир гапни айтиб куйишим керак: сиз менга, фарзан-дларимизга кераксиз! Даврон жилмайди. Суюкли рафикаси ва улар-нинг мухаббати меваси булмиш чакалокни уй-га - бахт тула хонадонга тезрок етказиш учун машинасини елдирди. Гулширин куксини тулд-ириб нафас олди. У уз бахтини топганига ишон-чи комил эди. ТАМОМ. МУАЛЛИФ. Дилфуза Зарипова ОҚҚА ZVEZDA VOSTOKA КЎЧИРДИ Эьтиборингиз ун ташаккурлар.

- Келинжон-он, уйга кайти-инг, - зориллади Хо-лида хола унинг ортидан. - Кайтинг, уйимизни файзга тулдири-инг... - Гулширин, ойимнинг гапларини эшитдинг-а?! Келсанг, бу уйнинг бекаси узинг буласан. Бола-ларим хам отасиз усишмайди. Ахир, уларни ел-гиз устириш осон эмас. Эркак кишининг елка-сига суянишинг керак, - Гулширинни кузатишга чиккан Зохид зур бериб уни сузларига ишонти-ришга уринарди. Гулшириннинг томогига нима-дир кадалиб колгандек булди. - Нима дейсан, Гулширин? Уйга кайтасанми? - Мен...уйлаб куришим керак. Уйлашим керак... нафаси сикилиб бораетган Гулширин бу ердан тезрок кетгиси келарди... - Мана бу пулга ойингизга дори олиб беринг, - у сумкасидан бир даста пул олиб Зохиднинг ку-лига тутказди. Сунг шитоб билан юриб кетди. Келаетганида осмон юзини булут коплай бош-лаган эди, кучага чикканида шаррос емгир куя-етганди. Унинг юзларини куз ешлари юваяпти-ми еки емгирми, буни Гулшириннинг узи хам билмасди.. Уша тунда кузига уйку келмади. На болалари-нинг эркаланиши, накулгуси кунглига таскин беролди. Дам Давроннинг, дам Зохиднинг суз-лари кулоги остида эшитилгандай буларди: "Умидлантирадиган бир суз айтсангиз бир умр кутишга розиман..." "Хаетимизни кайтадан бош-лайлик. Болалар отаси билан усиши керак..." Тонгга якин кузлари кизариб кетган Гулширин бир карорга келганди. Ха, Даврон Давронуни каттик севади. Аммо у болаларининг отаси эмас. Унга турмушга чикса, чин оталик кила оладими? Бир кун келиб Сарварни еки Мадина-ни жеркиса, Гулширин бунга кандай чидайди? Ха, Зохид уни хурлади. Аммо...аммо у болала-рининг отаси. Хаетда каттик адашди, бунинг жазосини хам олди. Унинг килмишларини ке- чириш мумкин эмас. Лекин Гулширин унга унга охирги марта имкон беради. Гунохларини ювиб тугри йулга тушиб олиши учун имкон беради. "Мени кечиринг, Даврон ака! - пичирлади лаб-лари. - Севгингизни кадрлайман. Аммо болала-рим уз отаси билан усиши керак деган карорга келдим. Сиз хам бир кун пешонангизга битган жуфтингизни учратасиз. Зохид акадан кунглим колган, лекин у яхшими, емонми, болаларимни-нг отаси. Аел кисмати шундай экан, Даврон ака. Болалари учун хар нарсага рози булади. Оналар бу дунеда болалари учун яшайди. Фар-зандининг кузида еш курмаслик учун хиенатни кечиришга хам тайер. Мени кечиринг...Асалга чин оналик киладиган аел сизга ер булсин...." Шундай уйладию, аммо юрагидан бир нима узилиб тушгандай булди. Даврон билан кайта учрашганидан буен унга каттик богланиб кол-ган экан. Буни энди - ундан бир умрга айрили-шини англаганида хис килди. "Нахотки севиб колган булсам? - пичирлади лаблари. Нахотки?" Бармоклари беихтиер Давроннинг ракамла-рини терди: - Даврон ака, бугун тушлик пайтида сизни "Кун-гил" ресторанида кутаман. Сизга бугун жавоби-мни айтишим кераклиги эсингиздами? - Ха, албатта, Даврон Гулшириннинг тонг сахар-дан кунгирок килганидан ажабланди. - Йигладингизми, Гулшири? Нима булди? - Йук, йиглаганим йук, бир оз шамоллабман ше-килли. Сизни тушлик пайти кутаман, - Гулширин шундай дедию, йиглаетганини сездириб куйма-слик учун гушакни босиб куйди. Сунг юзини ес-тикка ботириб туйиб-туйиб йиглади... Ресторан гавжум эди. Шовкин-сурон залда Давронга охирги карорини айтолмайди. Офи-циант киздан алохида хонада жой килишини суради. Даврон билан куришишига хали вакт бор. Гулширин шарбат ичиб, уни кута бошлади. Кушни хона девори юпкагина фанер тахта би-лан тусилгани учун у екдан чикаетган овозлар бемалол эшитиларди. Эркак киши ва аелнинг хиринглаши, "улдим-куйдим" килиб буса олиш-ларигача эшитилиб турарди. Уларнинг бехае гап - сузларидан эр-хотин эмас, кучада топиш-ган хушторлар экани аник. Гулширин уларни курмаса-да, гижинди: "Уйда хотини, болалари "дадам тушликка келса бирга овкатланамиз" деб кутиб утиришгандир..." Шу пайт эркакнинг овози эшитилди: - Бил-ласанми...мени хот-тиним... бу шахардаги энг зур тадбиркор. Унинг пули ку-упп...Мана бу пулниям..у берган. Бу пулга икковимиз маишат киламиз. Гулширинга эркакнинг овози таниш туйилди. Ха, у бу овозни яхши танийди. Гулгиринга илк севги сузларини айтган хам, унга "Сендан кеч-дим!" деган хам ана шу овоз сохиби. "Кайт, хае-тимизни кайтадан бошлаймиз" деган хам шу одам.

🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Баҳорни қор билан кутганлар борми ...

​​ОЧИЛ ДАСТУРХОН... Шаҳардан қишлоққа келин тушди. Орадан бир ой ўтиб, дугоналари келинпошшани йўқлаб келмоқчи бўлдилар. Йўлда бора туриб у ҳақда гап кетди. Шундоқ илмли қиз қишлоққа увол бўлдида деди биттаси ачиниб. Ҳа биз тўрт йил ўқиб битта инглиз тилини зўрга ўргандик у бўлса тўрт бештасини қойил қилиб ташладия. Домлалар институтда олиб қолмоқчи ҳам бўлишдия. У бўлса, севгининг кўзи кўр бўлар эканда қишлоқига эрга тегиб кетди. Қишлоқда нима қилаяпди экан билдиларингми деди бири. Ойисини айтишича мактабда иш йўғакан, аммо куёв бўлмиш ҳар ҳафта сут, қатиқ, сарёғ, асал, тухумгача ташлаб кетаркан. Менимча эри билан фермерлик қилаяпти шекилли. Энди молларни тилини ўрганаётгандирда, ахир у тил жиннисику дейишди кулиб. Эссиз шунча ўрганган тиллари бари савил қобдида. Сигир соғиб, таппи ясаб, қўй боқиб юргандирда. Улар келинпошшаникига келиб, ҳангу манг бўлиб қолдилар. Дугоналарини товуқхонаданми, молхонаданми чиқиб келса керак деб ўйлашган эди. Аксинча, келинпошша бир уйда тўрт беш болага чет тилидан дарс бераётган экан. Келинпошшани қайнонаси уларни уйга таклиф қилди. Ўрисчани ўрганувчи болалар ҳозиргина кетишди, ҳозиргилари немисчага келишди. Малайзияга ишлагани кетмоқчи бўлган йигитлар ҳам бор, уларга малай тилини ўргатади. Барака топкур келиним. Туманимизда учта ишбилармон япон боракан, уларга ўзбек тилини ўргатади, келинимни бош қашишга вақти йўқ. Ҳовлимиз институтга айланиб қолган қизларим... Биз бўлсак уни фермерлик қиляпти деб юрибмиз, опоқи. Фермердан қолишадиган жойимиз йўқда айланайлар, кулди қайнона, товуқ боқмаймиз, лекин тухумимиз тайин, бузоғимиз йўқ, бироқ сут қатиқ, қаймоқ узилмайди. Келинимиз, барака топкур тил ўргатганига болалардан пул олмайди, кимни ҳонадонида қанақа имконияти бўлса шунга кўнаверади. Қассоб гўштдан, асаларичи асалдан, деҳқон деҳқончилигидан дегандек... Бу келин эмас очил дастурхон деди қайнона. Ҳаммалари яйраб кулишди.

​​ШАФТОЛИ... - Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди . - Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди. - Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади. Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак. Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ... Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!... - Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ... Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у, бу нарса десам ... - Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ... Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди : - Бўпти , бир иложи топилар... Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди . Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ... Шаҳло гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди . Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради . Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ... Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..." Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли... Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади . Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди : - Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ? Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди . - Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- а ... Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди. Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади: - Илтимос, Шоирахон, жуда шошиляптувдим, китобни олиб беринг. Ичкарига киргач, эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади. Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди. Хазонрезги

Қутиласана, қутиласан ✍Марҳабо Каримова

​​Аллоҳдан сўрашар, фарзанд тарбия қилишда қаерда адашганини билмай жонлари ҳалак эди. Кунларнинг бирида кичик ўғил Камол бу ишлардан хабар топди. Эшитган ониёқ ота-онаси ҳузурига ошиқди. «Акам ўз падарига, волидасига қўл кўтарса», дея лол қолиб, ғазаби қайнаб, акасининг ишдан келишини кута бошлади. Онаси: — Жон болам, уйингга кетақол. Тағин аканг билан ҳам яхши-ёмон бўлиб юрманглар. Эл кулади-я. Кетақолгин, — дея минг ёлвормасин, у кетмади. — Онажон, ҳеч нарса бўлмайди. Акам бундай қилмайди. Келсинлар-чи, бир гаплашиб кўраман, хавотирланманг, — дея онасига тасалли берди Камол. Бироз вақт ўтиб Жамол маст, оёқда базўр турадиган бир аҳволда кириб келди. Сўрида ўтирган укаси ва ота-онасини кўриб, саломлашиш ўрнига: — Ҳа, булар сенга арз-дод қилишдими дейман-а? Ў, тирранча, қани уйингга жўна! — деди укасига. Сўнг хотинига: — Ҳусния, ў, Ҳусния, сенга биров сўрига жой сол дедими, тез йиғиштир! — дея ўшқирди. — Ака, келма десангиз келмайман! Фақат ичманг, ота-онамни, сингилларимни урманг! Нега бундай қиляпсиз? Ўзингизга қаранг! — дея меҳр билан гапирди Камол. У акасини инсофга чақирмоқчи бўлганди. Насиҳатга мушт билан жавоб олди. Ака-ука ёқалашишди. Ўша кун Моҳиранинг ёдида худди бугунгидек қолди. Барчаси кўз очиб юмгунча содир бўлганди. Ака-укаларнинг муштлашаётганини кўриб, ота-она ҳам орага тушди. Камолнинг қўлига қаердандир пичоқ тушиб қолди. Ўзи буни истамаганди. Икковини ажратмоқчи бўлган отани Жамол зарб билан урди. Шўрлик ота йиқилди. Йиқилганда ҳам темир паншаханинг устига йиқилди. Эссиз умр… Қонга бўялган отасини кўрган Камолнинг важоҳати ортди ва қўлидаги пичоқни акасининг кўксига бехато қадади. Икки инсоннинг умри завол топди. Икки оила, ака-ука, опа-сингилнинг ҳаёти барбод бўлди. Камол темир панжара ортига ҳукм қилинди. Она шўрлик эса орадан бир йил вақт ўтиб, боқий дунёга рихлат қилди. Ҳусния ёлғиз ўзи, Моҳира бўлса вужудида яна бир юрак билан ота уйига қайтди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бу оилага дунё торлик қилди. Эзилди бечора онаизор. Жон бераётганида Ҳуснияни қарғади. Кўзлари алам билан очиқ кетди волиданинг. Ҳусния битмас яра, чексиз армонлар оғушида қолди. Камол ҳозир ҳам қамоқда. Моҳира жажжи ўғилчаси билан тез-тез уни кўргани бориб туради. Улар Камолнинг озодликка чиқишини кутишмоқда. Оз қолди. Икки йилдан кейин яна бирга бўлишади. Ҳозир Моҳира опаси билан ота уйида бирга туради-ю, бир-бирига лом-мим дейишмайди. Моҳира гапиришни истамайди, уни кечиролмайди. Ҳусния бўлса гуноҳини билади, аммо юволмайди. Энди кеч. У эсдан оққанга ўхшайди. Ҳаёт бешафқат, тақдири азал раҳмни билмайди. Шу ўтган тўрт йил мобайнида ҳеч ким Жамолнинг қабрини зиёрат қилмади. Ҳаттоки сингиллари ҳам бир марта бўлса-да йўқламади. Битта қабиҳ инсон йўқ бўлса, дунё ҳеч нарса йўқотмайди, деганлари шу бўлса керак. Аммо… Икки фариштадан айрилиш… Отанинг қотили, онага қўл кўтарган фарзанд фарзанд эмас, оқпадар! Унинг дунёга келиши оиланинг интиҳоси бўлишини ота-она билганида эди… Ҳеч бир фарзанд дунёда ота-онага қўл кўтармасин, норизо қилмасин, қарғиш олмасин, хатога йўл қўймасин. Зеро, она муқаддас, ота буюк зотдир. Уларни эъзозлаганлар эса чин инсон бўлади. Ҳазрати инсон! Тамом

Ўқинг...фақат йиғламанг!: ХОТИН МАКРИГА ҚУЛ БЎЛГАН ОҚПАДАР... Она… У муқаддас зот. Она… Уларнинг оёғи остида жаннат. Она… Дунё устуни, фарзанд суянчиғи. Ўзини унутиб фарзандим деб, оилам деб яшайди Волидаи муҳтарамалар! Сочларига оқ оралаб, кўзлари нурсиз, юзига ажин тушса-да, ўзликни унутади онаизорлар. Биз фарзандлар гоҳида билиб-билмай дилларини оғритсак-да, озор берсак-да, кечиради, суяди, жонидан ортиқ кўради. Кулсак юз чандон ортиқ куладиган, бетоб бўлсак минг бора куйинадиган ҳам она. Мушфиқ она, муштипар она… «Дунё кенгга кенг, торга тор», деб бекорга айтилмас экан. Бу оиланинг фарзандларига бутун башарият яшаётган дунё ҳам торлик қилди. Бу хонадондагилар жуда бахтли эди, токи келин келмагунга қадар. Раббим ака ва Одина опа ўғилларини уйлантириш ҳаракатига тушиб қолишди. Икки ўғилга икки келин топиш, икки томонга тўй бериш, сарпо-суруқ деганлари онсон бўлармиди?! Қийинчиликларга қарамай бахти бор оила экан, ака-укага опа-сингилни келин қилишди. Ҳамма нарса тахт ва тўй куни белгиланди. Тўй шунақа дабдаба билан ўтдики… Жамол тўнғич фарзанд бўлгани учун оиланинг суянчиғи. Камол акасидан уч ёшга кичик. Феъл-атвори ҳам кенжалигига борибми, шунга яраша эди. Бироқ ҳар қанча инжиқ бўлмасин, ақл-фаросатли, етти ўлчаб бир кесадиганлар қаторига кирарди. Жамол укасига нисбатан оғир-босиқ эди-ю, лекин шунга қарамай кўп ўйлашни ёқтирмайдиган, бироз тундроқ кайфият одами эди. Ака-уканинг рафиқалари бўлмиш янги келинчаклар оёқ-қўли чаққон, чиройли эдилар-у, бироқ жуда ҳақини талаб қиладиган хилидан бўлиб чиқишди. Катта келин Ҳусния «ўхшатмаса учратмас» деганларидак худди эрига ўхшаган одамовироқ, устига-устак «тилли», асабийлашиб кетган кезлари жағи жағига тегмасди. Кичик келин Моҳира эса унинг тамоман акси. Қувноқ, ҳазилкаш, бир гапириб, ўн куладиган, лекин ўзи шаддод бўлгани билан чуқур мулоҳазали эди. Аввалига келинли бўлганига, шундай бахтли кунларни кўраётганига Аллоҳга шукроналар келтирган Одина опа тўйдан етти ой ўтиб, ўтирса ҳам, турса ҳам катта келин Ҳусниядан шикоят қиладиган бўлди. Баъзи вақтлари ўз-ўзича пичирлаб, келинига Худодан инсоф сўрар, «Охири бахайр бўлсин!» деб қўярди. Сабаби, оғиркарвон бўлиб кўринган келин, аслида, тили жуда заҳар, гап билан кимнидир чақиб олмаса бўлмайдиганлар хилидан бўлиб, ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Қайнонаси бирор юмуш буюрган кезлари «Мазам йўқ, ухламоқчиман. Ҳаммаларингиз ўтказиб қўйгандек иш буюраверасизлар, мен келинманми ё чўри?!» дея уйни бошига кўтарар, билганидан қолмасди. Эри ишдан келганида эса «Ойингизга ёқмаяпман, эрталабдан кечгача қулдек ишлатади», дея арз-дод қилар ва Жамолни ҳам жон-жаҳди билан йўлдан уришга уринарди. Охир-оқибат Ҳусниянинг макри иш бериб, ўтган етти ой ичида оиланинг таянчи Жамол ҳам аввалига аста-секин, сўнг бутунлай ўзгарди. Аслида, етти ой эмас, тўйдан бир ой ўтиб отасига ҳам, онасига ҳам бақирадиган, сингилларига қўл кўтарадиган, хотинининг «ҳақини» талаб қиладиган одат чиқарган эди. Бироқ бора-бора ота-она билан бўладиган бундай даҳанаки уришлар энди отага қўл кўтариш билан якун топа бошлади. Тўйдан кўп ўтмай кенжа ўғли Камолни ажратиб чиқариб юборган ота-она эндиликда пушаймон эди. Бу аянчли ҳолатдан мутлоқ бехабар Камол «ҳаммаси яхши», деган ўйда ота-онасини акасига ишонар, ўзи билан овора бўлиб, уларни кўргани ҳадеганда боролмасди. Жанжаллардан юраги безиб қолган ота ҳам, она ҳам ҳайрон, «Наҳот шу фарзанд бизнинг зурриёдимиз?» дея ўзларини еб-битиришарди. Юрагига зардоб тўлган муштипар она ҳар қандай кўнгилсизликларга кўз юмар, жанжал кўтарилмаслиги учун ота-боланинг ўртасида жони ҳалак бўларди. Отасига қўл кўтариш Жамол учун энди кунлик машғулотга айлангани сабабли у ўртага тушаверган онасини ҳам аяб ўтирмайдиган одат чиқарди. Ўғлининг калтакларига чидаган ота кўз олдида рафиқасининг ўз зурриёди томонидан хўрланишига ортиқ бардош қилолмай, Жамолни қарғади. Онаизор эса фақат болам дея нола чекар, урса умр, ичса иймон сўрарди Худодан. Жигаргўшасининг қилмишлари ҳақида кўчага ёя олмас, фақат у учун тавба қиларди, холос. Чол-кампир қайси гуноҳлари учун бундай жазо олаётганини........ Давоми 16:30 да

Ҳар нарса Аллоҳдан.

Севинчнинг бошига гурзи билан урилгандек бўлди. "Демак, ўша тун хиёбондаги воқеа тасодиф эмас, уюштирилган экан-да…” Сумкамни олиб қочган ўғил шериги экан-да!” – Бўлди, вақт тугади! – эшик олдида турган посбон Баҳромнинг елкасидан тортди. Баҳромга қўшилиб Севинчнинг бутун дунёси кетаётгандек эди. У қалбида ҳануз нафратни ҳис этмас, ҳеч ким, ҳеч нарсага ишонгиси келмасди. – Севинч, мен сизни ростдан яхши кўриб қолгандим… Севинч бу гапни аниқ эшитди. Лабларида шўр кўз ёшларини сезди. – Севган одам шунча эркакнинг орасига… деди ниҳоят керакли гапни топгандек Севинч. – Адангиз бунақа шармандагарчиликка йўл қўймаслигини билардим. Қолаверса, у йигитлар сизга яқинлашмасди, шартнома шундай эди… Сиздан фойдаланмасам, онамга керакли нарса етиб бормасди менинг бошқа чорам йўқ эди. – Энди-чи? – Етиб борди. – Барибир ҳаммаларингизни қамоқ кутяпти… – Онамдан бошқа… ҳаммамизни… Севинч… Севинч кўз ёшларини кўрсатгиси келмади, шунинг учун бошини кўтармади. – Ҳа, – деди. – Сиз яхши қизсиз… Адаси "У – Баҳром” деганидан буён қалбида қотиб қолган исмсиз ҳиссиётлар эриб, томирларида азоб бўлиб оқаётгандек туюлди. Қутлибека РАҲИМБОЕВА. Тамом