es
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Ir al canal en Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Mostrar más
683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
𖦹 Мутлақ энг енгил тоат: 1. Қуръони карим тинглаш: қулоқ ва қалбга ҳузур беринг. 2. Аллоҳ таолони зикр қилиш: Аллоҳ азза ва
𖦹 Мутлақ энг енгил тоат: 1. Қуръони карим тинглаш: қулоқ ва қалбга ҳузур беринг. 2. Аллоҳ таолони зикр қилиш: Аллоҳ азза ва жаллани зикри билан тилинг нам бўлиб турсин. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким ўз фарзандига фойдаси бор нарсаларни ўргатишни тарк қилган бўлса, уни ўз ҳолига ташлаб қ
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким ўз фарзандига фойдаси бор нарсаларни ўргатишни тарк қилган бўлса, уни ўз ҳолига ташлаб қўйган бўлса; демак-ки боласига нисбатан ниҳоят даражада ёмонлик қилиб қўйган бўлади. Аксар фарзандларнинг бузиқлиги ота-онаси тарафидан келган; уларни ўз ҳолига ташлаб қўйганидан, диндаги фарзларни, суннатларни таълим бермаганидан шу ҳолга келган, ёшлигиданоқ тарбиясини зое қилиб юборганлар…, қанча одамларнинг фарзандлари, дунё ва охиратдаги жигар-гўшалари шақоватда қолди; бу, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйганлари ва тарбия бермай, балки шаҳватларига берилишда кўмак бериб, устига уларга яхшилик қиляпман, деган даъвода бўлганлари учундир! Фарзандни хору-қалоқ қилиб қўйиб раҳм қилдим, дейди; аслида болага зулм қилиб, унга фойдали бўлган нарсаларни ўргатмаган, ўз боласининг дунё ва охиратдаги улушидан маҳрум қилган…, агар, болалардаги бузуқликка диққат қиладиган бўлсангиз, аксари ота-онаси тарафидан содир бўлганини биласиз, албатта». «Туҳфатул мавлуд», 229-242. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Еттинчи ҳадис: Боб: Аёл киши эри унга нафақа бериб ва уни муҳофаза қилгани учун, унга шукр қил
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Еттинчи ҳадис: Боб: Аёл киши эри унга нафақа бериб ва уни муҳофаза қилгани учун, унга шукр қилиши вожиб бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло эридан беҳожат бўлолмагани ҳолда ўз эрига шукр қилмайдиган аёлга назар солмайди». Насоий, 9087. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агарда бирор кишини Қуръон тингламасдан, мусиқа тинглашга шавқини, завқини кўрсанг, билки
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агарда бирор кишини Қуръон тингламасдан, мусиқа тинглашга шавқини, завқини кўрсанг, билки бу унинг қалби Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг сўзидан бўм-бўш эканига энг кучли далилдир». «Жавабул кофий». 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кишининг узун намози ва хутбасининг қисқалиги унинг фиқҳидан аломатдир. Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кишининг узун намози ва хутбасининг қисқалиги унинг фиқҳидан аломатдир. Мен намозни узун қиламан ва хутбани қисқа қиламан. Аниқ-ки, баёнда сеҳр бор». Муслим «Саҳиҳ», 869. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди: «Агар аёл кишининг тили узайса, ўз жуфти билан яшайдиган кунлари қисқара бошлайди»
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди: «Агар аёл кишининг тили узайса, ўз жуфти билан яшайдиган кунлари қисқара бошлайди». «Мажмуъул фатаво», 23/360. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Тоат: банда учун барча нарсанинг барокатларини жалб қилади. Маъсият: ундан барча баракани
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Тоат: банда учун барча нарсанинг барокатларини жалб қилади. Маъсият: ундан барча баракани ўчириб юборади». «Ториқул ҳижротайн», 1/547. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Тавба Хатосиз қул бўлмас, Тавбасиз севилмас, Раҳматсиз кун бўлмас, Тавбагўй бой бермас, Тавбамни тожим қил, Жаннатга лойиқ қил, Мақомга қўй мени, Раҳматга кўм мени, Тавбамни дармон қил, Қалбимга шифо қил, Гуноҳдан безидим, Тавбасиз армонман, Аламсиз фарёд йўқ, Тавбамдан айирма, Адашсам, Сен тузат, Аламда қолдирма! Толиқмам тавбадан, Раҳматинг кенг ахир, Тавбагўйни топурсан, Балиқлар ютса ҳам, Тавбагўйни севарсан? Мени-да; сева қол. Севингайсан тавбадан?! Узоқ турай қаҳрингдан. Ҳасратсиз гуноҳлар, Қалбларни пичоқлар, Умидим Сен - Ё Рабб! Бошимни омон қил, Юзларим ёруқ қил, Шурури гуноҳдан, Етарки, Сен кечир, Ойдинлар юрагим, Қўрқарим қабрдан, Севмасанг, не ҳолим! Рози бўл, эй Раббим, Ҳар янги тавбамдан. Кечирсанг, савоб қўш, Сев мени; тавбам бор, Азизим! Изн бер? Саҳифам оч янги. Сўзимни собит қил, Тавбамни нусуҳ қил, Синовдаман, балолама, Тавбамла сиғиндим, Қусурим кўп, бандалик, Сен комил, Сен кечир, Талабим илмдир; кечқолмайин Ғофурдан, Илмсиз тавба йўқ; билурми-ки ғофил ҳам?! Арзим кўп, Сен кўргин, Тавфиқ бер, илоҳо! Узундир йўлларим, Кўз ёшлаб юрибман. Ўлимдан олдин ҳам, Тавҳидим тавбамдир, Ўлимни тотсам ҳам, Зарб емам барзахда, Ғофилга тузоқлар, Орифга тафоъул, Оқибат кимгадур?! Дўзахга золимлар. Хато қилсам қастдан ҳам, Тавба қилдим Ўзинга. Хато қилмай ўзимдай, Бир жинсли ўзимга, Зулм қилсам ўзимга, Чораси бор Ўзингда, Зулм қилмай бошқага: зулм-ки ҳаромдир, Ўталмаса ҳаққи том: бе-чорадир тавба ҳам, Дин, не-ки тавбасиз? Омонатга хиёнат. Қул, не-ки тавбасиз? Кечиришга арзилмас! Кун чиқса ботардан, Тавбадан бор-ми наша?! Ғофилга ва золимга, Вой бўлсин; тавбасизга! © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Кўзгу бўл! Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Мўмин ўзининг биродарида бир ноқисликни кўрса, албатта уни тузатади. Унда ожизликни
𖦹 Кўзгу бўл! Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Мўмин ўзининг биродарида бир ноқисликни кўрса, албатта уни тузатади. Унда ожизликни кўрса, унга ёрдам беради. Унда бир айбни кўрса, уни беркитади ва унга насиҳат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг камчилигини тўлдиради ва орқасидан теккислаб кетади», дедилар. Абу Довуд, 4918. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қачонки Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ қамоқхонага кирганида, маҳбусларни турли ўйинлар билан машғул бўлиб, намозларини
«Қачонки Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ қамоқхонага кирганида, маҳбусларни турли ўйинлар билан машғул бўлиб, намозларини зое қилаётганларини кўрди. Ва Шайх уни инкор қилди ва уларга намозни лозим тутишга буюриб, суннатни ўргатди. Ҳаттоки қамоқхона мадрасалардан ҳам обод бўлиб кетди ва маҳбус бўлганлардан жуда кўп одамлар, ана ўша ерда қолишни ўзларига яхши деб билибди. Ва қамоқхона таълим олувчиларга тўлиб кетди». «Ал-ъуқуд ад-дурия мин манақиби Шайхулислом Ибн Таймия», 33/133. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шайх Тақийд-дин [Ибн Тамия] раҳимаҳуллоҳ маноқибига тенг келадигани бўлса фақат шогирди
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шайх Тақийд-дин [Ибн Тамия] раҳимаҳуллоҳ маноқибига тенг келадигани бўлса фақат шогирди Шайх Шамсуддин Ибн Қоййим Жавзия бўларди, у киши ҳар-турли фойдали бўлган таснифотлар соҳибидир, унга мувофиқ бўлган ҳам, бўлмаган ҳам улардан истифода қилган, етказиб далолат қилиш даражаси ниҳоятда улуғ эди». «Роддул вофир». 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунёда ким Аллоҳ таоло учун тилини тийса; Аллоҳ таоло унга ўлим вақтида ва Ўзига рўбаро бў
Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунёда ким Аллоҳ таоло учун тилини тийса; Аллоҳ таоло унга ўлим вақтида ва Ўзига рўбаро бўлган вақтда тилига шаҳодат калимасини айтишни осон қилади. Энди, ким мусулмонлар ҳурматини тўкишдан тилини тиймаса, уларнинг шахсиятларини тафтиш қилса; Аллоҳ таоло унга ўлим вақтида шаҳодат калимасини айтишдан тийиб қўяди, ҳадисда: «Кимнинг гапи кўпайса, тойилиши кўпаяди, кимнинг тойилиши кўпайса гуноҳи кўпаяди, кимнинг гуноҳи кўпайса унга дўзах лойиқ бўлибди», дейилган». «Баҳруд-думуъ», 124. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

#Танбеҳ! 𖦹 Яқин бўлган-ишончни синдирувчи кўп тарқалган ишлардан: 1. Сиёсатдаги бир “ақл”га таслим бўлиш; «ҳасбуналлоҳ ва не
#Танбеҳ! 𖦹 Яқин бўлган-ишончни синдирувчи кўп тарқалган ишлардан: 1. Сиёсатдаги бир “ақл”га таслим бўлиш; «ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакийл», деб айтинг, худди муҳожир ва ансорлар Қурайш сиёсатига зид келиб-таслим бўлмай айтганларидай. 2. Ёки воқеъликдаги бирор “ҳодиса”га таслим бўлиш; эсланг, худди Мусо алайҳиссалом Фиръавн етиб олганда қавмига айтган сўзи каби: «Биз тутилдик, аниқ! Йўқ, аниқ-ки, Раббим мен билан бирга, шу онларда менга йўл кўрсатади, албатта». © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Олтинчи ҳадис: Боб: Аёл киши ўзини рози қилиш учун, эрни ҳаром ишларга ундаши ҳаром. Абу Ҳурай
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Олтинчи ҳадис: Боб: Аёл киши ўзини рози қилиш учун, эрни ҳаром ишларга ундаши ҳаром. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ссаллам айтдилар: «Ҳавво бўлмаганида, аёл ўз эрига ҳаргиз хиёнат* қилмас эди». Муслим «Саҳиҳ», 1470. *Изоҳ: Абул Фарож ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида айтади: أما خيانة حواء زوجها: فإنها كانت في ترك النصيحة في أمر الشجرة لا في غير ذلك «Аммо Ҳаввонинг эрига хиёнати, у дарахт ҳақидаги насиҳатни тарк қилганлигида. Унинг бундан бошқа хиёнати йўқ». «Кашфул мушкил» 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Илм олиш осон эмас, албатта. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Фотиҳа сурасиCура номланишининг сабаби: Аллоҳ таолонинг Китобини очиб бергани учундир. Яна у: Китоб онаси, дейилади, чунки бу сурада диннинг асосий мақсадлари жамланган. Бу суранинг яна бир неча номлари бор: Етти такрорланувчи, Шофия, Вофия, Кофий, Асос ва Ҳамд, сураси дейилинади. Ушбу сура Фотиҳа, деб номланишида, бир неча сабабларни ўз ичига олади. Фотиҳа: барча нарсанинг аввали, боши деган, маънодадир. Кейинги сабаб суннатда Фотиҳатул Китоб деб номланди, яъни Китоб очувчисидир. Шунингдек Китоб онаси, деб ҳам айтилган. Демак, Китобдаги барча нарсанинг келиб чиқиш манбаси маъносида келмоқда. Фотиҳа сураси Қуръони Карим тартибида биринчи навбатда келишининг сабаби ҳам шунга далолат қилади. Лекин, бу дегани Фотиҳа сураси биринчи нозил бўлган сура дегани эмас. – Суранинг таърифи: Маккада нозил бўлган. У кўп такрорланиб ўқиладиган суралардан. Унда етти оят бор. Фотиҳа сураси Мусҳафда биринчи навбатда тартибга қўйиб келтирилинган. Фотиҳа сураси Муддассир сурасидан кейин нозил бўлган ва у, Ҳамд айтиш билан бошланувчи суралардан бири. Фотиҳа сурасида Лафзи жалола Аллоҳ исми бир маротаба зикр қилинган. – Суранинг нозил бўлиш сабаби: Абу Майсарадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом агар ўзига нидо қилувчининг: «Эй Муҳаммад», деган нидосини эшитса, қочиб кетарди. Шунда Вароқату ибн Навфал айтди: агар нидони эшитсангиз туринг жойингизда, токи сизга нима деганини эштинг. Қачонки: «Эй Муҳаммад», деган нидо товуши эшитилинганида: «Лаббай», дедилар. Шунда: «Аллоҳдан ўзга (сиғинишликка ҳақли) илоҳ йўқ эканига ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бераман, деб айтинг», деди ва сўнгра: «Алҳамдулиллаҳи Раббил аъламин, ар-Раҳмаонир раҳим, Малики явмиддинни», ҳатто Китобни очувчини (яъни, Фотиҳани) айтгунича бўшамади. Ушбу ривоят Алий ибн Абу Толибнинг сўзларидан. – Суранинг фазилати: Убай ибн Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салломга Қуръон карим онасини ўқиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, на Тавротда, на Инжилу Забурда ва на Фурқонда бу каби нарса нозил бўлмаганди менга. У менга берилган етти такрорланувчи (оят) ва улуғ Қуръондир, дедилар. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларига ишора беради: «Вa дарҳақиқат, Биз сизга масони-такрорланувчидан (яъни намозда такрорланувчи) етти (оят)ни ва улуғ Қуръонни келтирдик». (Ҳижр: 87). © Абу Солиҳ 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Агар нусрат кечиккан бўлса, демак мусулмонлар унинг шартларини йўқотиб қўйган; Аллоҳнинг нусрати Ўзига ёрдам берилишини шарт
Агар нусрат кечиккан бўлса, демак мусулмонлар унинг шартларини йўқотиб қўйган; Аллоҳнинг нусрати Ўзига ёрдам берилишини шарт қилган, ким Аллоҳ таолонинг ҳаққини бажарса, Аллоҳ таоло ҳам унинг ҳаққини беради: «Аллоҳ – Ўзига ёрдам берган кишига шубҳасиз ёрдам беради, аниқ-ки Аллоҳ енгилмас бўлган кучлидир, албатта». (Ҳаж: 40). © Шайх Абдулазиз Торифий 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Аҳли ҳақ зиёнга кирмайди ҳеч, лекин нусратга ҳақли-лоиқ бўлиши учун синовга учрайди, озор топади: «Дарҳақиқат, сиздан олдин п
Аҳли ҳақ зиёнга кирмайди ҳеч, лекин нусратга ҳақли-лоиқ бўлиши учун синовга учрайди, озор топади: «Дарҳақиқат, сиздан олдин пайғамбарлар ёлғончига чиқарилди, бас улар ёлғончига чиқарилган нарсаларга сабр қилдилар ва токи уларга нусратимиз келгунча озорландилар, Аллоҳнинг сўзлари учун алиштиргувчи йўқ». (Анъом: 34). © Шайх Абдулазиз Торифий 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Бешинчи ҳадис: Боб: Маъсият бўлган ишлардан бошқа, барча ишларда эрига итоат қилишнинг вожиб э
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Бешинчи ҳадис: Боб: Маъсият бўлган ишлардан бошқа, барча ишларда эрига итоат қилишнинг вожиб экани. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазонда рўзасини тутса, номусини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатга унинг эшикларидан хоҳлаганингдан кир», дейилади». Имом Аҳмад ривояти, 1661. 𖣔 Рисолат - @risolat_net