683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
683
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Рамазондан кейин энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи Муҳаррамдир». (Муслим).
Келаётган 7,8,9-август 2022 м.й / 1444 ҳ.й. муҳаррам ойининг 9,10,11-кунига мувофиқ нафл рўза тутишни унутмангиз, ажри жуда ҳам мўлдир.
– Якшанба: Тосуъа куни, 9-Муҳаррам.
– Душанба: Ашуро куни, 10-Муҳаррам.
– Сешанба: Ашуродан кейинги кун, 11-Муҳаррам.
Пайшанба куни ҳам суннат-нафл рўзамизни давом этишимиз мумкин, қолаверса у кун ойнинг 13 куни, ҳар янги ойнинг 13,14,15-кунлари рўза тутиш суннат.
Душанба. Бу кунда ҳам амаллар Рабб таолога кўтарилиб арз қилинади.
Пайғамбаримиз ﷺ ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар. Чунки пайшанба куни банданинг амаллари Рабб таолога кўтарилиб фаришталар тарафидан ҳисобат берилади.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Дунё ва охиратнинг ёмонликлари; фақатгина Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни билмаслик ёки ундан чиқишликдир. Бу нарса кундек равшан бўлган далилдир.
Банда учун нажот ҳам, саодат ҳам фақатгина Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диннинг маърифатида илм билан ижтиҳод қилиб ва амал билан қоим бўлса бўлади».
Ибнул Қоййим, «Рисалату Табукия», 44.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Қуръонга нисбатан қандай қилиб фарзандингиз қалбида муҳаббат уйғотиш мумкин?
– Кўз ўнгида кўп-кўп тиловат қилишни одат қилинг.
– Қуръон улуғ эканлигини ва уни ёд олган Аллоҳнинг хос бандалари экани ҳақида эслатиб туринг.
– Фарзандингизга алоҳида ўзи учун Мусҳаф ҳадия қилинг.
– Қуръон ўқишни бошлаганда «машааллоҳ», «барокаллоҳ», деб – қизиқишини орттиринг.
– Қуърон ўқишни ўрганганида тиловатини тасмага ёзиб эсдалик учун сақлаб қўйинг.
– Сураларни тўлиқ ёд олганида кичик совғалар билан бўлса-да қувонтиринг.
– Уйқуга ётиш вақтида Қуръондаги қиссалардан айтиб беринг.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо-жаннат бўлсин». («Саҳиҳул жомеъ», 3930).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Инсоннинг истиғфор айтиши, барча дуоларидан муҳимроқдир».
«Жомеъул масоил», 6/277.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
16. Ҳадисда: уйқудан олдин ўқиса ширкдан узоқ бўладиган, бароат бўлади, дейилган сура қайси?
683
Абул Аббос Аҳмад ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"فكم ممن لم تكن صورته حسنة ولكن من الأعمال الصالحة ما عظم به جماله وبهاؤه حتى ظهر ذلك على صورته ولهذا يظهر ذلك ظهورا بينا عند الإصرار على القبائح في آخر العمر عند قرب الموت،فنرى وجوه أهل السنة والطاعة كلما كبروا ازداد حسنها وبهاؤها حتى يكون أحدهم في كبره أحسن وأجمل منه في صغره. ونجد وجوه أهل البدعة والمعصية كلما كبروا عظم قبحها وشينها حتى لا يستطيع النظر إليها من كان منبهرا بها في حال الصغر لجمال صورتها".
"الاستقامة" (٣٦٤/١).
«Қанча ҳусни чиройли бўлмаган кишилар бор ва лекин жамоли ва ҳуснларидан кўра солиҳ амаллари билан улуғроқ бўлган кишилар ҳам бор, ҳатто-ки бу; уларнинг суратида акс этган.
Шу сабаб бу нарса қабиҳ ишларга муккасидан кетганларнинг ўлим олдидан умрларининг охирида афтига уради.
Аҳли сунна ва тоат соҳиблари ёшлари улғайган сари уларинг ҳусни ва жамоли кўркамлашиб боради, ҳатто-ки улар улғайганда шундай чирой топадилар-ки, ёшлигидан ҳам яхшироқ ва чиройлироқ ҳолатда бўлади.
Аҳли бидъат ва маъсият эгалари эса, ёшлари каттайган сари қабиҳ тус олади ва хунуклашиб боради, ҳатто-ки ёшлигида чиройли бўлиб эшилганларига ёши катта бўлганда қарашга таб тортмайди».
«Истиқомат», 1/364.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бирор бир шаҳарда олимнинг бўлиши, у шаҳардаги ширин булоққа ўхшайди».
«Жомеъу баёнил иълм ва фазлиҳи», 1/237.
__
Албатта бу, олимлар ардоқланган шаҳарда, сув билан нажасотни фарқига борган оқиллар наздидаги тушунча!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ризқлар тақсимланган; очкўз ундан маҳрумдир, ҳасадгўй етишолмай ғамга чўмгандир, бахил эса мазаммат қилингандир».
«Баҳжатул мажолис», 28.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from Шайхулислом мероси
#Нақл_0599
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Суннатларни давомий тарк қилиб юриш бетавфиқликдир.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан витрни давомий ўқимай тарк қиладиган кимса ҳақида сўралганида: «Бу ёмон киши», деган эди».
«Даръу таъорузул ақли ван нақли», 8/66.
http://t.me/shayxulislom
683
15. Ҳадисда қайси саҳобанинг товуши Довуд алайҳиссаломга берилган най товушидай, деб айтилган?
683
Repost from RİSOLAT
Ассаламу алайкум азиз мусулмонлар. Барчангизга Қурбон байрами қутлуғ бўлсин!
Аллоҳ азза ва жалла тоатларимизни биздан ҳам, сизлардан ҳам, қабул айласин.
Ислом умматига яхшилик берсин, нусрат берсин, иззатига қайтарсин.
Сизларга - қалбингизга сурур, хонадонингизга файзи барака, яхши ишларингизга ривож сўраб қоламан.
© Ҳурмат билан Абу Солиҳ
683
Repost from RİSOLAT
Ассаламу алайкум азиз мусулмонлар. Барчангизга Қурбон байрами қутлуғ бўлсин!
Аллоҳ азза ва жалла тоатларимизни биздан ҳам, сизлардан ҳам, қабул айласин.
Ислом умматига яхшилик берсин, нусрат берсин, иззатига қайтарсин.
Сизларга - қалбингизга сурур, хонадонингизга файзи барака, яхши ишларингизга ривож сўраб қоламан.
© Ҳурмат билан Абу Солиҳ
683
Repost from RİSOLAT
ДАЛОЛАТ
Ким Арофатда туролмаган бўлса, Аллоҳ белгилаган чегараларда тўхтасин.
Ким Музадалифада тунай олмаган бўлса, У Зотга яқин бўлиш учун Унинг тоатида тунларни тунасин.
Ким Минода жонлиқ сўяолмаган бўлса, мақсадига етишиш учун ҳавои нафсини сўйсин.
Кимга Байтул Ҳаромга боришлик узоқлик қилган бўлса, Байтнинг Раббисига етишишни қасд қилсин, зотан У Зот бандасига унинг шох томиридан ҳам яқинроқ.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф».
683
Repost from RİSOLAT
• Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги:
- Аллоҳ таоло у кунларда Мусо алайҳиссаломга гапирди;
- У кунда ислом дини комил бўлган;
- Аллоҳ у кунларга қасам деди;
- Унда қилинадиган ибодатлар бошқа кунлардан афзал бўлди, хоссатан такбир ва рўза;
- Ҳамда йилнинг энг яхши куни Арафа кунидир.
© Тарифий
