es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

RİSOLAT

RİSOLAT

Ir al canal en Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Mostrar más
683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
photo content

sticker.webp0.25 KB

photo content

sticker.webp0.42 KB

Рамазонни уч хазина билан кутиб олинг, азизлар: 1 - Ким тасбеҳни давомий айтиб юрса; қалби енгил тортади. 2 - Ким ҳамду санони давомий айтса; яхшиликлар кетма-кет келади. 3 - Ким истиғфорда давомий бўлса; яхшилик эшиклари очилаверади. Мана - Рамазон эшик олдида турибди, Аллоҳ таоло бизга тоатларга ёпишиб олишни тавфиқу ризқ этсин, бизларни гуноҳ қилиб савобларни қочирадиганлардан қилмасин, омин! © Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ

sticker.webp0.25 KB

Яҳё ибн Аби Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: Жисмга роҳат бериб - илмга эришиб бўлмайди. © Саҳиҳ Муслим

© Risolat
© Risolat

Ҳақиқий очкўзлар... Дунёда иккита оч кўз бор: Бири талаби илм, иккинчиси талаби дунё. Уларнинг ҳақиқати шундаки; талаби илм - илм олган сари, ўқиб, уқиб ўрганган сари ўзидаги жаҳолатни кўриб боради, уларни кетказаман деб илм излайверади, амал қилиб тиришаверади. Талаби дунё - дунё қувиб ўзидаги етишмовчиликни тўлдираман дейди, уни кияман, буни минаман, янгисидан оламан, қураман сотаман, ейман, тўплайман, эртам-индиним, болам чақам, наварам, тўй-маросим..., лекин бунисига кўпроқ қийн бўлади. Зеро, Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам - дунёда одам боласини тупроқдан бошқа нарса тўйдирмаслиги хабарини берганлар. Оч бўл эзгу илмга, тўқ бўл ўткинчи дунёга, Илм маърифатдур, йўлга воситдур. Илм олиб амал қил, Дунё топиб қилма алам, Дунё малъундур, йўлга чин юкдур. © Risolat

sticker.webp0.25 KB

Кимнинг нияти ва хулқи чиройли бўлса, Аллоҳ таоло унга илм эшикларини очиб, фазилатларни сочиб қўяди. @risolat

sticker.webp0.53 KB

РАМАЗОН ИСТИҚБОЛИ Дарҳақиқат, Рамазонга ошиқдик, ойларча кутдик, беинтизор бўлдик..., мана унинг қадам товушлари, қанот қоқишлари эшитилиб турибди, марҳабо - шаҳри Рамазон, сен ибодат ойисан, руҳимизни шод қилувчи, баданларни покловчисан, муборак раҳмат ойисан, келақол Рамазон! Азизлар, Рамазонга тайёрмизми..., уни кутиб истиқболига шай турибмизми..., Аллоҳга ҳамду сано айтиб кутяпмизми..., яхшиликларга шошиб, ёмонликлардан қочяпмизми..., яхшиликларга тавфиқ сўрашга, ўтган гуноҳларга тавба қилишга, дуоларни кўпайтиришга тайёрмизми..., хатми Қуръонга ҳозирмизми..., таровеҳ, қадр кечаларини соғиндикми...? Жавобимиз: Ҳа, бўлса, Аллоҳ шоду муваффақ қилсин, поклик ойига етказсин, етказсин, омин. - Рамазонни шундоқ кутмоқ лозим, албатта! Не афсуслар бўлсин, кўпчилик мусулмонларимиз - Рамазон деса: турли туман достурхонлар безаш вақти, еб-ичиб, қорин шишириш вақти..., вақт ўтказиш учун бемани кўрсатувлар, сериаллар, спорт-кансертлар кўриш вақти..., уйқу ойи..., бозор касот ойи..., - деб, нотўғри тушуниб Рамазонга киришадилар. Аллоҳ таолодан ҳидоят сўраймиз, Ўзи Ислом аҳлини тўғрилаб қўйсин, Аллоҳул мустаъон! Аслидачи! Аслида, Аллоҳ таоло Рамазонни покланиш ойи, шаҳватларга дам бериш ойи, меҳр-оқибат ойи, барака ойи, раҳматлар ёғилиб турувчи - муборак ойи қилган эди: Ким қавли зурни (ёлғон, ботил, бекорчи иш-гапларни) ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ унинг ташлаган тоами ва шаробига муҳтож эмас, дедилар - Сайидимиз алайҳиссолату вассалом. Яъни, шунчаки еб-ичишдан тийилиб туриш ойи эмас, бу рўза ҳақиқати эмас, рўза ҳақиқати ихлос, тоат, тақвони кучайтириш, дуони кўпайтириш, шуларни мустаҳкамлаш ойидир, албатта. Биз учун Рамазон ойи кундизлари рўза тутиш, кечалари қиёми лайлга туриш, кўп-кўп зикрлар, чиройли тиловатлар қилиб улуғ савобларга эришиш имкони бўлган ойдир, деб билмоғимиз даркор, албатта. Манашуларни ғанимат билишимиз лозим ва лобид, балки, башарият афзали Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом ва фаришталар афзали Жиброил алайҳиссалом тарафидан: Ким Рамазонда ўзини поклаб олмаса хор бўлсин, деб, дуоибад қилганлар. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз, бизларни бу дуоибадларидан узоқ қилсин, Ўзи бизларни покласин, покланишимиз учун катта тавфиқ берсин, осон қилсин, енгил қилсин, омин. Балки рўзани - Аллоҳ таоло Ўзим учун, деган амалдир, ажри улуғ ибодатдир, ҳадиси шарифда бундоқ дейилган: Одам боласининг барча амалларига ўнта ҳасанот мислича то етти юзгача қўшилади. Аллоҳ таоло айтди: Магар рўза мустаснодир. Бас, албатта у - Мен учун ва унга Ўзим мукофат бераман; Мени деб, шаҳватини, емоғини ташлайди. Қанчалар бахтлидир - бу рўзадорлар! Албатта, қанчалар унинг ҳаққини ўтаб тутган бўлсалар, рўза ҳақиқатини англаб тутган бўлсалар, шунчалар бахтли бўладилар... Юқоридаги ҳадис давомни келтириш билан, барчамизни Рамазонга қизиқтириб, қучоғимизни борича очиб, қалбимиз тўрисидан жой бериб, муборак ойни кутиб олсак, зотан, оз вақтлар қолди, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллом айтдилар: Рўзадорга икки қувонч бор: Бир қувончи ифторда, яна бири Раббисига йўлиққанидадир. Аллоҳ таоло барча рўзадорларни қувонтирсин, омин. Аллоҳ таоло тавфиқ берсин! Умар Шоҳир 23.05.2017

photo content

Рамазон ойи қандай кутиб олинади? Шайх Шинқитий... Шайхдан сўралди: - Менга тоат мавсумини кутиб олиш учун нима насиҳат қилаоласиз? Шайх айтди: - Тоат мавсумларини кутиб олишда энг яхшиси: «истиғфорни кўпайтиришдир». Негаки, банданинг гуноҳлари тавфиқдан маҳрум қилади; банданинг қалби зикрни лозим тутаркан, албатта покланади, агар заиф бўлса кучаяди, агар касал бўлса тузалади, агар балоланган бўлса офият етади, йўлини тополмаётган бўлса ҳидоятланади, довдираб турган бўлса ўзига келади. Аниқки - истиғфор бизга Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломдан қолган омонликдир, Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: Ким манашу сифатга эришса (яъни истиғфор айтишга), Аллоҳ унга ризқи етишини осон қилади, ишларини енгил қилади, ўзини эса муҳофаза қилиб, куч-қувватини сақлайди. © Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ

sticker.webp0.25 KB

Калом илми, жаҳолат илми Калом аҳли - улар одамлар зеҳинларида қарор топган оддий маълумотлардан қоидалар туздилар, ўша билан содда одамларни етук илм деб қаршиладилар. Аслини қарасангиз ҳеч илм дейилмас, албатта. Инсон бошқасида ўзидаги маълумотдан кўпроқ маълумот кўра бошласа уни олим, билағон деб ўйлайди. Буни устасифаранг каломчилар яхши тушиниб етгани боис одамларга ўзларидаги каломчиликни бошқа тарафдан айлантириб "илм деб" олиб келишди, яъни қоидага солиб. Аллоҳ одамларга раҳмат қилиб юборганлар бу жоҳилликни фош этса уларни душман деб ҳам билдилар. Шунга ҳам мен улардан барийман-безорман, улардан узоқман. (Бу сўзларни айтишга Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзлари ундади, туртки бўлди): - Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ азиз шогирдлари Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга: Одамларга дин асослари (усулид- дин) ҳақида каломчилардан олиб етказишдан сақланинг. Чунки улар бошқаларни ўзига эргаштириб, фақт шу (бекорчилик) билан машғул этиб қўяди, деганлари ривоят қилинган. (Маккий, Абу Ҳанифа маноқиблари). Абу Солиҳ Умар Шоҳир 23.05.2016.

sticker.webp0.25 KB

- Дунёни ғам қилмоқ, қалбга қоронғулик киритмоқдир. - Ухрони ғам қилмоқ, қалбга равнақ киритмоқдир. Risolat

sticker.webp0.53 KB