683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
683
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қанча кишиларни кўрасиз фаҳш ва зулмлардан тийилган бўлади. Тили эса тирик ва ўликларни ҳурмати ҳақида югуртак бўлади. Нима деётганига парво қилмайди».
«Дард ва даво», 367.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 ЭСЛАТМА
«Осмонлар ва ерни яратган кундан Аллоҳнинг китобида ойлар адади ўн иккитадир, улардан тўрттаси ҳаром қилинган, мана шу тўғри диндир, у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… ». (Тавба: 36).
Ҳаром қилинган тўртта ой:
1. МУҲАРРАМ
2. РАЖАБ
3. ЗУЛ ҚАЪДА
4. ЗУЛ ҲИЖЖА
Мазкур ойларда ҳар қандай гуноҳ-маъсият қилиш, бошқа ойлардан кўра гуноҳи оғирроқ, шунинг учун ояти каримада: «… у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… », дея таакидланди.
Модомики ушбу ойларда маъсият қилишнинг гуноҳи оғирроқ бўлар экан, демак уларда тоат ибодат қилишнинг бошқа ойлардан кўра савоби ҳам кўпроқ, тарозида эса оғирроқ бўлади, ин ша Аллоҳ.
© Абу Солиҳ
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
🚫 Бундай бўлиб қолишдан огоҳ бўлгин!
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
Мунофиқнинг уч аломати бор:
1. Бир ўзи бўлса дангаса бўлиб қолади,
2. Агар ёнида бирортаси бўлса серғайрат бўлади,
3. Ҳар бир ишида мақтов олишга ҳарис бўлади.
©️ Абу Нуъаийм, «Ҳиля», 4/47.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тавбагўй йигит Аллоҳнинг ҳабибидир».
«Дард ва даво», 211.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Аллоҳ таолонинг йўлига нисбатан аҳли фасоҳат ва ҳужжат илми билан қуролланган душманлар бор, албатта.
Шунинг учун Аллоҳнинг динидан ўзинга силоҳ бўладиган илмни ўрганиб ана ўша шайтонларга қарши урушадиган бўлишинг фарздир.
Лекин, сен Аллоҳга иқбол қилсанг, Аллоҳнинг ҳужжатларига ва баёнатларига берилсанг; қўрқмагин ва тушкунликка тушмагин.
Аллоҳнинг аскарлари ҳужжат ва сўз билан ҳам, худди қилич ва қурол билан ғолиб бўлганларидай ғолиблардир, фақатгина йўлда қуролсиз юрган муваҳҳидга нисбатан қўрқув бор холос.
Ибн Абдулваҳҳоб, «Шахсия рисоласи», 1/156.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамлар сендан кўришини ёқтирмаган нарсани, ёлғиз ўзинг қолганингда ҳам уни қилмагин».
«Саҳиҳ Ибн Ҳиббон», 403.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن تيمية رحمه الله:
قال النبيﷺفي الحديث المتفق على صحته: من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين.
فكل من أراد الله به خيرا فلا بد أن يفقهه في الدين فمن لم يفقهه في الدين لم يردبه خيرا وليس كل من فقهه في الدين قدأراد به خيرا بل لابد مع الفقه في الدين من العمل به.
الصفدية
٢٦٦/٢.
«Саҳиҳлиги иттифоқ қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилган бўлса, шу сабаб уни фақиҳ қилиб қўяди».
Аллоҳ ҳар қандай кишига яхшиликни ирода қилган бўлса уни динда фақиҳ қилиб қўяди, кимни динда фақиҳ қилмаган бўлса унга яхшиликни ирода қилмаган бўлади.
Шунингдек динда фақиҳ қилган ҳар қандай кишига баъзан яхшилик ирода қилинган бўлмайди, балки динда фақиҳ бўлиш билан бирга унга амал қилиш ҳам бўлиши лозим бўлади».
«Софдия», 2/266.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Хавориж ким?
Улуғ тобеъин Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Унинг фикрига қарши бўлсанг сени кофир, деб номлаб ва қонингни ҳалол қиладигандир».
Ибн Ражаб, «Фатҳул Борий», 5/99.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله :
" الْفِقْهُ فِي الدِّينِ : فَهْمُ مَعَانِي الْأَمْرِ وَالنَّهْيِ ، لِيَسْتَبْصِرَ الْإِنْسَانُ فِي دِينِه ِ، أَلَا تَرَى قَوْله تَعَالَى : ( لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنْذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ ) التوبة/ 122 . فَقَرَنَ الْإِنْذَارَ بِالْفِقْهِ ؛ فَدَلَّ عَلَى أَنَّ الْفِقْهَ مَا وَزَعَ عَنْ مُحَرَّمٍ ، أَوْ دَعَا إلَى وَاجِبٍ ، وَخَوَّفَ النُّفُوسَ مَوَاقِعَهُ ، الْمَحْظُورَةَ ".
انتهى من"الفتاوى الكبرى" (6/ 171) ، وينظر : "مجموع الفتاوى" (20/ 212) .
«Диндаги фиқҳ: инсон динда кўзи очиқ бўлиши учун амр ва қайтариқларнинг маъносини тушуниишдир. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини билмадингми: «Динда фақиҳ бўлишлари учун ва ўзларининг қавмини уларга қайтганларида улар ҳазр қилишларида огоҳ қилишлари учун». (Тавба: 122). Огоҳ қилишни фиқҳга боғлади; демак фиқҳ ҳаром қилинган нарсадан зажр қилинган нарсадир, ёки бирор вожибга чақирган ва нафсларни унинг қайтарилган ҳолатига тушиб қолишдан қўрқитган нарсадир».
«Фатаво», 20/212.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله :
" كُلُّ مَنْ أَرَادَ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا لَا بُدَّ أَنْ يُفَقِّهَهُ فِي الدِّينِ ، فَمَنْ لَمْ يُفَقِّهْهُ فِي الدِّين ِ، لَمْ يُرِدْ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا ، وَالدِّينُ : مَا بَعَثَ اللَّهُ بِهِ رَسُولَهُ ؛ وَهُوَ مَا يَجِبُ عَلَى الْمَرْءِ التَّصْدِيقُ بِهِ وَالْعَمَلُ بِهِ ، وَعَلَى كُلِّ أَحَدٍ أَنْ يُصَدِّقَ مُحَمَّدًا صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا أَخْبَرَ بِهِ ، وَيُطِيعَهُ فِيمَا أَمَرَ ، تَصْدِيقًا عَامًّا ، وَطَاعَةً عَامَّةً ".
انتهى من " مجموع الفتاوى " (28/ 80).
«Аллоҳ яхшиликни ирода қилган ҳар ким бўлсин, уни динда фақиҳ қилади, албатта. Ким динда фақиҳ қилинмаган бўлса, Аллоҳ унга яхшиликни ирода қилмапти. Дин: Аллоҳ Ўз Расули билан юборган нарсадир; у кишига тасдиқ қилинишини ва унга амал қилинишини суйган нарсадир. Ҳар бир киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган нарса ҳақида тасдиқ қилиши лозимдир, буюрган нарсасига мутлақ тасдиқлаб, тоатда мутлақ итоат қилиши ҳам».
«Фатаво», 28/80.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Аллома Алусий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳдан бошқасига ибодат қилган кимсани мусулмон, деб номланишига келсак, унга далил қойим қилинишдан кўра; у ақл муолажасига кўпроқ муҳтождир».
©️ «Ғоятул амоний», 1/54.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Намоздаги хушунинг беш рукни бор:
1. Ният.
2. Намоздаги фарзларни тўлиқ бажариш.
3. Суннатларни имкон қадар бажариш.
4. Хотиржамлик ва чалғимаслик.
5. Намоздан бўлмаган ҳаракатларни қилмаслик.
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Мусибат кофир учун бўлса-да раҳматдир:
البلاءُ رحمة ولو لكافر
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
ولو كان الرجل من أفجر الناس فإنه لا بدَّ أن يخفف الله عذابه بمصائبه، ولو قُدّر كافرًا، فإذا كان الكافران سواءً في الكفر، وابتلي أحدهما في الدنيا بمصائب، كان عقابه في الآخرة دون عقوبة الذي لم يُعاقب في الدنيا، مثل فرعون، فإنه من أشدّ الناس عذابًا في الآخرة، إذ كان لم يُبتلَ في الدنيا.
فالمصائب رحمة ونعمة في حقٌّ عموم الخلق، اللهم إلا أن يَدْخُل صاحبها بسببها في معاصي أعظم مما كان قبل ذلك، فتكــون شـرا عـلـيـه مـن جهة ما أصابه في دينه.
فإن من الناس من إذا ابتلي بفقرٍ، أو مرضٍ، أو جوعٍ، حصل له من الجزع، والسخط، والنفاق، ومرض القلب، أو الكفر الظاهر، أو ترك بعض الواجبات، وفعل بعض المحرمات ما يوجب له ضررًا في دينه بحسب ذلك. فهذا كانت العافية خيرًا له من جهة ما أورثته المصيبة، لا من جهة نفس المصيبة، كما أن من أوجبت له المصيبة صبرًا وطاعةً كانت في حقه نعمة دينية.
جامع المسائل (٩\٤٠٥-٤٠٦).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Гарчи киши одамларнинг энг фожири бўлса ҳам; мусибатлари сабаб Аллоҳ унинг азобини енгиллаштиради, у кофир бўлган тақдирда ҳам. Агар икки кофир куфрда баробар бўлиб, иккисидан бири дунёда мусибатларга мубтало бўлса; охиратда унинг уқубати дунёда уқубати бўлмагандан озроқ бўлади, мисол учун Фиръавн каби. Чунки у охиратда одамларнинг энг қаттиқ азоб оладиганлардан, негаки у дунёда бало кўрмаган.
Мусибатлар барча халойиққа раҳматдир, неъматдир. Аллоҳ сақласин, магар эски гуноҳидан кейин каттароқ маъсиятга киримаса, албатта, натижада унга нисбатан дунёда етган нарсалардан ёмонроғи бўлади.
Одамлардан шундайлари бор: кимдир фақирлик билан синалса, ё ҳасталик, ё очарчилик синовида; шу сабаб жазавага тушади, аччиқ қилади, нифоқ, қалб марази, ё очиқ куфр, ё баъзи фарзларни тарк қилиш ва динида ўзига яраша зарар келтирадиган баъзи ҳаромларни қилиш. Бу эса; мусибат тарафидан қоладиган офият унга яхшироқ, мусибатнинг айни ўзи эмас. Шу каби кимга мусибати сабр ва тоатни ундаган бўлса диний неъматдир».
«Жомеъул масоил», 9/405-406.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Ана ундан кейин…
«Ўтган солиҳлар амалларни тамомига, камолига ва маромига етишида жидду-жаҳд қилар эди. Ана ундан кейин уларни қабул бўлишига эҳтимом қилар ва рад қилинишидан қўрқар эдилар».
©️ Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф», 209.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Намозни тарк қилувчи: ўғридан, зинокордан, ароқ ичадигандан, наша чекадигандан ёмонроқдир».
«Мажмуъул фатаво», 22/50.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Етук Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан асҳоблари у кишидан ривоят қилган масалалардаги маъсур иборалар:
- من العبارات المأثورة عن الإمام المبجل أحمد بن حنبل رضي الله عنه في كتب المسائل التي رواها عنه أصحابه:
( ﻻ ﺃﺩﺭﻱ ) ، ( ﻣﺎ ﺃﺩﺭﻱ ) ، ( ﻟﺴﺖ ﺃﺩﺭﻱ ) ، ( ﻻ ﺃﺩﺭﻱ ﻣﺎ ﻫﻮ ) ، ( ﻻ ﺃﻋﻠﻢ ) ، ( ﻣﺎ ﺃﻋﻠﻢ ) ، ( ﻟﺴﺖ ﺃﻋﻠﻢ ) ( ﻣﺎ ﺳﻤﻌﺖ ) ، ( ﻟﻢ ﺃﺳﻤﻊ ﻓﻴﻪ ﺷﻴﺌﺎً ) ، ( ﻟﻢ ﺃﺳﻤﻊ ﻓﻴﻪ ﺑﺸﻲﺀ ) ، ( ﺩﻋﻚ ﺃﻭ ﺩﻋﻨﺎ ﻣﻦ ﻫﺬﻩ ﺍﻟﻤﺴﺎﺋﻞ ) ( ما سمعت به ) ، ( ﻟﺴﺖ ﺃﻓﺘﻲ ﺑﻪ ) ، ( ﻻ ﺃﻓﺘﻲ ﻓﻴﻬﺎ ) ، ( ﻻ ﺃﺟﻴﺐ ﻓﻴﻬﺎ ) ، ( ﻟﻴﺲ ﻋﻨﺪﻱ ﺟﻮﺍﺏ ) ( ﺳﻞ ﻏﻴﺮﻱ ) ، ( ﺳﻞ ﺍﻟﻌﻠﻤﺎﺀ ) ، ( ﺃﺗﻬﻴﺐ ﺍﻟﻘﻮﻝ ﻓﻴﻪ ) ، ( ﺃﻓﺰﻉ ﻣﻨﻪ ) ، ( ﺃﺳﺘﻮﺣﺶ ﻣﻨﻪ ) ، ( ﺃﺟﺒﻦ ﻋﻨﻪ ) ، ( ﻣﺴﺄﻟﺔ ﻣﺸﺘﺒﻬﺔ ) ، ( ﻣﺴﺄﻟﺔ ﺩﻗﻴﻘﺔ ) ( ﻣﺴﺄﻟﺔ ﻓﻴﻬﺎ ﻧﻈﺮ ) ، ( ﻣﺸﻜﻠﺔ ) ، ( ﻓﻴﻪ ﺍﺧﺘﻼﻑ ) ( ﻓﻴﻬﺎ ﺍﺧﺘﻼف ) ، ( ﺍﺧﺘﻠﻔﻮﺍ ﻓﻴﻬﺎ ) ، ( ﺍﺧﺘﻠﻒ ﺍﻟﻨﺎﺱ ﻓﻲ ﺫﻟﻚ) ، ( ﻓﻴﻬﺎ ﺣﺪﻳﺜﺎﻥ) ، ( ﺃﺣﺐ ﺍﻟﺴﻼﻣﺔ ) ، ( ﺃﺣﺐ ﺍﻟﻌﺎﻓﻴﺔ ) ، ( ﺍﻋﻔﻨﻲ ) ، ( ﺍﻋﻔﻨﻲ ﻣﻦ ﺍﻟﺠﻮﺍﺏ ) ، ( لا أﺟﺘﺮﻱﺀ على الفتوى فيها ) !
«Билмайман», «Билмадим», «Билмас эдим», «у нималигини ҳам билмайман», «билгувчи эмасман», «билгувчи эмас эдим», «илмим йўқ эди», «эшитмадим», «у ҳақида бирор нарса эшитмадим», «бундай нарса эшитмадим», «мени ё бизни бу масалалардан тинч қўй», «буни эшитмадим», «бундай фатво бермадим», «у ҳақида фатво бермадим», «у ҳақида жавоб бермайман», «менда жавоб йўқ», «мендан бошқасидан сўраб кўр», «олимлардан сўрагин», «бу ҳақидаги сўздан қўрқаман», «бундан даҳшатга тушаман», «бундан чўчиб тураман», «бундан сиқилиб қоламан», «иштибоҳли масала», «нозик масала», «бу масалага қараш керак», «ишкал экан», «бунда бир ихтилоф бор», «бу масалада ихтилоф бор», «бу ҳақида ихтилоф қилишган», «одамлар бу борада ихтилоф қилган», «бу ҳақида икки ҳадис бор», «саломат қолишни ёқтираман», «офиятда қолишни ёқтираман», «мени афв қилгин-кечир», «жавоб беришдан мени узрли кўр», «бу ҳақида фатво беришга журъат қилолмайман»!
P.S. Бизнинг даврдаги “имомлар”дан энг оз ва кам ҳолатда учрайдиган сўзлар! Айниқса ўзбек домлаларининг оғзидан жуда кам чиқади, олимлар айтади: қайси олимнинг оғзидан ҳар сўровга жавоб чиқиб, билмайман, деган сўзни унутса ундайларда шайтондан васвасаси бордир! Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Оқил киши фақатгина яхшиликни билиб уни талаб қилган ва ёмонликни билиб уни тарк қилгандир».
«Фатаво», 7/24.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Руқя касби ҳақида:
«Мен билганим: бу ишнинг тарқалиши шариатдан эмас, яқинида ҳам, узоғида ҳам эмас, балки мен буни янги пайдо бўлган ишлардан, деб эътиборга оламан».
Шайх Албоний, 940-кассета.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Ростгўйларни - уларнинг сидқидан сўраш учун». (Аҳзоб: 8).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар содиқ-ростгўйлар сўралса, содиқ бўлганлари учун ҳисоб қилинсалар, ёлғончилар ҳақида нима ўйлаш мумкин?!»
«Иғосатул луҳфон», 79.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қандай қилиб мўмин кишида Рамазондан айрилиб кўз ёши оқмайди?! Ахир у, унга қайтадиган умри қолганини билмайди ҳам».
«Латоифул маъориф», 1/217.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
