683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
683
والله لو جلست في الشوارع تمسح نعال الناس خير لك من أن تكون استاذ جامعة ولاتصلي، والله لن ينفعك طبك ولا هندستك وأنت تارك للصلاة او مضيع ومفرط فيها.
🎙️الشيخ مصطفى العدوي حفظه الله.
Аллоҳга қасам-ки, сен бирон бир институтда бенамоз бир ўқитувчи бўлганингдан кўра, кўчада одамларнинг пойафзалини тозалайдиган намозхон бўлганинг яхши. Аллоҳга қасам, намозни тарк қилиб ёки вақтини зое қилиб ёки унга эътиборсиз бўлишинга, сенинг табиблигинг, муҳандислигинг ёрдам беролмайди.
© Шайх Мустафо Ал-Адавий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Жаҳолат фитна кўпайганда авж олади; чунки одамларнинг умри илмдан кўра фитнали хабарларга эргашиб зое бўлади. Шу сабаб охири замон аломатларидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзи келган: «фитна ва жаҳолат кўпайиши».
Шайх Абдулазиз Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Аввалги ўн кунликнинг куни ҳам туни ҳам ўтди. Кимлардир ўтдан озод бўлди ва кимлардир кечирилди. Аллоҳим бизни булардан маҳрум қилмагин.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Эй тижоратчи одамлар, шайтон билан гуноҳ савдога ҳозир бўлиб туради. Сизлар савдо билан садақани аралаштириб туринглар».
Термизий 1208.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ҳатим Ал-Асом раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Фақирликдан қўрқманглар, чунки Аллоҳ таоло дўзахдан қўрқитди, камбағаллик, фақирликдан қўрқитмади».
«Фавоид вал-ахбар», 152.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Истиғфор доираси билан аҳли тавҳид ва «Ла илаҳа илла Аллоҳ», шаҳодати бир-бирига ҳамроҳ экани исбот қилинган.
Ла илаҳа илла Аллоҳ шаҳодати: агар чиндан ва қаттиқ ишонч билан бўлса ширкнинг барчасини кетказади, майдасини ҳам, каттасини ҳам, беқасд ва қасддан бўлганини ҳам, бошидан охиригача тозалайди, махфий ва ошкорасини ҳам.
Истиғфор: ширкдан қолган қолдиқларни ўчиради, ширкнинг тармоқларига уланган гуноҳларни йўқ қилади, чунки барча гуноҳлар ширк тармоқларидан.
Тавҳид: ширкнинг аслини кетказади. Истиғфор: ширкка боғланган гуноҳларни кетказади.
Энг етук мақтов: ла илаҳа илла Аллоҳдир. Энг етук дуо: Астағфируллоҳдир.
Ибн Таймия «Фатаво», 11/696-697.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
– Эътиқодий нифоқ куфрдир, зоҳирида кўринмасада ичида куфр билан яшашдир.
– Амалий нифоқ юқимли вирус каби касалликдир, эҳтиёт бўлинг, жуда тез ва сезилмай тарқалади!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Келаётган муборак Рамазон ойи барчамизга покланиш ва барокатли ойи бўлсин, юксалиш ва азизлик ойи бўлсин азизлар.
- Қисқа сатрларда эълон қилмоқчиман…
Аллоҳ таолонинг изни ва фазли билан битди:
• Инфографика (лотин ва кирилда): https://t.me/TermiziyHDbot
• Босма учун: https://buy.stripe.com/5kA7usfAEdBN4Ks7ss
[Олий Насаб]
Пайғамбарлар тарихи ва насаби шарифга замонавий ёндошиб, Олий Насаб кўзимиз олдида гавдаланиши учун; ёд олиш-ўрганиш учун ҳам қўл телефонларимизда, ҳамда уйимизни илм билан безаб туриш учун инфографика тайёрладик!
Бу ишимизни Аллоҳ таоло еру кўкда қабул бўлишига мақбул кўрсин, омин.
- Гарчи қалбимда сизлар билан улфатлашмоқчи бўлган самимий, ширин сўзларим битмас эди, лекин вақт ғанимат… албатта фурсат бўлгунча буни ҳам қочирмаймиз, дуоларингизда ёд этинг бизни.
💕🙂 🌺🌺🌺 🌙💕
Umar Shohir
683
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар илмни токи катталаридан, омонатгўйлари ва олимларидан олар экан, яхшликка сабаб бўладилар. Борди-ю, улар уни кичиклари ва ёмонларидан олсалар ҳалок бўлибди».
Байҳақий «Мадхол», 375.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Рaмaзонда сўз билан жиҳод қилиш:
Рамазон ойи мўмин кишидан сўз билан жиҳод қилишдан тутиб қолмаслиги лозим, чунки бу Рамазондаги энг катта қурбатлардан биридир. Бадр ғазоти, Макка фатҳи, Қодисиялар Рамазонда бўлган. Тил билан жиҳод қилиш, қилич билан қилишдан кўра каттароқ туради, Аллоҳ таоло айтади: «У билан (Қуръон билан) катта жиҳод ила уларга (қарши) жиҳод қилинг», (Фурқон: 52) бундан мурод Қуръон ҳужжати ва баёнидир. Бидъат ва бузиқ фикрларга қарши мужоҳада қилиш эса бу бобга аллақачон дохил бўлади.
Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Китоб-у суннатга ва умматнинг аввал ўтганларига мухолиф бўлганлар ноаниқ иш ичидалар».
«Ҳамаваия», 271.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Фаластинни сотганлар уни ҳаргиз фатҳ қилолмагайлар, чунки улар уни керак эмас, деб сотганлар. Фатҳ эса қон билан бўлади, худди сотиш пул билан бўлгандай, демак, фақат пул учун сотадиганлар, қон эвазига қайтиб ололмайди, албатта!
Шайх Абдулазиз Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Илм уч қаричдир:
Ибн Жамоъ раҳимаҳуллоҳ айтади:
1. Ким илмга бир қарич билан ўлчаб кирган бўлса такаббурлашади.
2. Ким унга икки қарич билан кирган бўлса тавозеъ бўлади.
3. Ким унга уч қаричда кирган бўлса ўзи ҳеч нарса билмаслигини тушуниб етади.
«Тазкиротус самиъ вал мутакаллим», 65.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Холис ният, содиқ ҳиммат билан ҳам Аллоҳ нусрат бераверади, гарчи ҳаракат содир бўлмаса ҳам, ҳатто ўлкалар олис бўлса ҳам».
«Фатаво», 28/463.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Аллоҳнинг наздида ҳурматли эди». (Аҳзоб: 69).
Муҳими – Аллоҳ таолонинг наздида даражанг бўлсин, одамлар наздида эмас! Энг дахшатлиси: одамлар сени шарқу-ғарбга мақтаса-да, лекин Аллоҳнинг наздида ҳеч ким бўлишингдир.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Саловат
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш; қайғуни кетказади, қарзни ўташга ёрдам беради, уйқуда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўришга сабаб бўлади, чунки у кишини кўп ёдга олган тушида кўради.
Шайх Улвон
𖣔 Рисолат - @risolat_net
