es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 112 201 suscriptores, ocupando la posición 294 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 472 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 112 201 suscriptores.

Según los últimos datos del 27 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 062, y en las últimas 24 horas de -211, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.22%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 18.05% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 30 249 visualizaciones. En el primer día suele acumular 20 056 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 35.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 28 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

112 194
Suscriptores
-21124 horas
+1807 días
-2 06230 días
Archivo de publicaciones
Жуда қийин савол келиб қолди. Ўзи тухумдан чиқадию лекин у тухум қўймайди? 🤔 Ушбу қизиқарли жумбоқни атига 0,5% инсонлар топишар экан.😇 Жавобни билиш👇
07 oct 2024, 06:58
08 oct 2024, ~06:04

БАХТ ҲАҚИДА РИВОЯТ 🎙Эркин Бозоров •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 oct 2024, 04:50

МЕН АЙБДОРМАН ! — Биз инсонларнинг қисматимиз турлича яратилган. Севимли газетамнинг «Турмуш» саҳифасида ҳар хил тақдирлар ҳақида ўқийман. Ишонсангиз, ҳар бир дардли қалбнинг ноласини ўқиб, кўзимга ёш келади. Билмадим, эҳтимол, менинг бу таъсирчан феъл-атворим ўзимга фақат зарардир. Онам раҳматлининг ҳам кўнгли шундай бўш эди. Биз жуда ночор аҳволда яшар эдик. Ақлимни танибманки, ота-онам даладан бери келмас, арзимас нарсалардан ҳам жуда хурсанд бўлардик. Турмушга чиқиш пайтим келганида, мени бир одамга узатишди. У пайтлар ҳозиргидай аввал обдан телефонда гаплашиб, бир-бирини ўрганиб, сўнг оила қуриш деган вазиятлар қаёқда дейсиз?! Қолаверса, қишлоқ жой, одамлар гап қилади, деб ҳам икки мартагина учрашиб, тўйни ўтказиб юборганмиз. Билмадим, эҳтимол, энг катта хатом айнан шу ерда бошлангандир. Сабаби, мен эримнинг ички руҳиятини, қандай одамлигини заррача тушунмай оила қурганман. У билан деярли гаплашмас, бизни ўртада боғлаб турадиган ҳеч нарса йўқ эди. Мен турмуш қуриш, аслида, шундай бўлса керак, деб нолимасдан яшаб юравердим. Бироқ фарзандим туғилгач, эрим менга умуман қиё боқмай қўйди. Кунларнинг бирида шаҳарга кетди-ю, шу билан қишлоққа қайтмади. Бу давр ичида ўзимдан нима ўтганини ўзим биламан. Қўлимдаги қизалоғим билан қайнопаларим зуғумига базўр чидардим. Табиатан ҳамма нарсага кўникиб кетаверадиган, ўз ҳақини ҳам сўрамайдиган тоифага кирганим учунми, мени ҳамма осонгина янчиб ўтарди. Бир куни эримнинг шаҳарда ёши каттароқ жувонга уйланиб олгани ҳақидаги хабарини эшитдим. Ана ўша пайт эримни жуда яхши кўришимни тушундим. Эҳтимол, ҳаёти давомида ҳеч бир эркакни яқинроқдан кўрмаган қиз учун бу севги бўлиб туюлгандир. Балки, кўз очиб кўрган инсонимни бошқа аёлга бериб қўйишни истамагандирман. Хуллас, қизимни олиб шаҳарга қандай учиб борганим ўзимга аён. Бир амаллаб эримнинг манзилини топдим ҳам. Ўша куни эрим мени қўлимдаги қизим билан жала қуйиб турганига қарамай, кўчага ҳайдаб юборди. Баъзан ўйлаб қоламан, инсонлар қандай қилиб бунчалик ваҳший бўлиши мумкин?! «Наҳотки, қизига раҳми келмади?» деб ўйлайвериб эсим кетган. Ёмғирда эримнинг кўп қаватли уйи олдида турганим кечагидак ёдимда. Ўшанда дилим шу қадар оғриганки! Бир ёшли қизимни бағримга босиб, эримни қарғадим! Шунчалик қарғадимки, бақириб-бақириб, хўрлигим келиб қарғадим. Эрим эса деразаси пардаларини ёпиб, чироғини ўчирди. Уйга қандай етиб келганимни ҳам ғира-шира эслайман, холос. Бир ҳафта ўтар-ўтмас эса қизалоғим баданида оқ доғлар пайдо бўлди. Бунга эса менинг қарғишим сабаб! «Қарғишнинг икки учи бўлади. Бири, албатта, ўзингга уради», деган гапга жуда ишонаман. Балки, менинг ҳам қарғишим ўша пайт боламга урганмикин?.. Ҳозир қизимнинг бўйи етиб маликага айланган. Аммо унинг оқ доғлари… Мен нотавон бу ҳолатда ўзимни айблайвераман. Чунки мен айбдорман!.. Мохигул Диёрхужаева.
07 oct 2024, 03:51

МЕН АЙБДОРМАН ! — Биз инсонларнинг қисматимиз турлича яратилган. Севимли газетамнинг «Турмуш» саҳифасида ҳар хил тақдирлар ҳақида ўқийман. Ишонсангиз, ҳар бир дардли қалбнинг ноласини ўқиб, кўзимга ёш келади. Билмадим, эҳтимол, менинг бу таъсирчан феъл-атворим ўзимга фақат зарардир. Онам раҳматлининг ҳам кўнгли шундай бўш эди. Биз жуда ночор аҳволда яшар эдик. Ақлимни танибманки, ота-онам даладан бери келмас, арзимас нарсалардан ҳам жуда хурсанд бўлардик. Турмушга чиқиш пайтим келганида, мени бир одамга узатишди. У пайтлар ҳозиргидай аввал обдан телефонда гаплашиб, бир-бирини ўрганиб, сўнг оила қуриш деган вазиятлар қаёқда дейсиз?! Қолаверса, қишлоқ жой, одамлар гап қилади, деб ҳам икки мартагина учрашиб, тўйни ўтказиб юборганмиз. Билмадим, эҳтимол, энг катта хатом айнан шу ерда бошлангандир. Сабаби, мен эримнинг ички руҳиятини, қандай одамлигини заррача тушунмай оила қурганман. У билан деярли гаплашмас, бизни ўртада боғлаб турадиган ҳеч нарса йўқ эди. Мен турмуш қуриш, аслида, шундай бўлса керак, деб нолимасдан яшаб юравердим. Бироқ фарзандим туғилгач, эрим менга умуман қиё боқмай қўйди. Кунларнинг бирида шаҳарга кетди-ю, шу билан қишлоққа қайтмади. Бу давр ичида ўзимдан нима ўтганини ўзим биламан. Қўлимдаги қизалоғим билан қайнопаларим зуғумига базўр чидардим. Табиатан ҳамма нарсага кўникиб кетаверадиган, ўз ҳақини ҳам сўрамайдиган тоифага кирганим учунми, мени ҳамма осонгина янчиб ўтарди. Бир куни эримнинг шаҳарда ёши каттароқ жувонга уйланиб олгани ҳақидаги хабарини эшитдим. Ана ўша пайт эримни жуда яхши кўришимни тушундим. Эҳтимол, ҳаёти давомида ҳеч бир эркакни яқинроқдан кўрмаган қиз учун бу севги бўлиб туюлгандир. Балки, кўз очиб кўрган инсонимни бошқа аёлга бериб қўйишни истамагандирман. Хуллас, қизимни олиб шаҳарга қандай учиб борганим ўзимга аён. Бир амаллаб эримнинг манзилини топдим ҳам. Ўша куни эрим мени қўлимдаги қизим билан жала қуйиб турганига қарамай, кўчага ҳайдаб юборди. Баъзан ўйлаб қоламан, инсонлар қандай қилиб бунчалик ваҳший бўлиши мумкин?! «Наҳотки, қизига раҳми келмади?» деб ўйлайвериб эсим кетган. Ёмғирда эримнинг кўп қаватли уйи олдида турганим кечагидак ёдимда. Ўшанда дилим шу қадар оғриганки! Бир ёшли қизимни бағримга босиб, эримни қарғадим! Шунчалик қарғадимки, бақириб-бақириб, хўрлигим келиб қарғадим. Эрим эса деразаси пардаларини ёпиб, чироғини ўчирди. Уйга қандай етиб келганимни ҳам ғира-шира эслайман, холос. Бир ҳафта ўтар-ўтмас эса қизалоғим баданида оқ доғлар пайдо бўлди. Бунга эса менинг қарғишим сабаб! «Қарғишнинг икки учи бўлади. Бири, албатта, ўзингга уради», деган гапга жуда ишонаман. Балки, менинг ҳам қарғишим ўша пайт боламга урганмикин?.. Ҳозир қизимнинг бўйи етиб маликага айланган. Аммо унинг оқ доғлари… Мен нотавон бу ҳолатда ўзимни айблайвераман. Чунки мен айбдорман!.. Мохигул Диёрхужаева. Якинларингизга узатинг! Каналимизга уланиш 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD__1sL1NMQKU2u77A
07 oct 2024, 03:51
07 oct 2024, ~03:52

​​Тилингизга, ундан чиқадиган сўзингизга эҳтиёт бўлинг. Аллоҳ Таъоло инсоннинг оғзидан чиқадиган сўзни хурмат кучини юксак қилди. Бир оғиз "Қабул қилдим" дейиш билан ўзига харом бўлган номаҳрам аёлни ҳалол қилиб беради. Биргина сўз "Талоқ" дейиш билан ана шу ҳалол аёл харомга айланади... Бир оғизгина сўзнинг хурмати бўлса, шунчалик бўлар... Аллоҳ хурмат-кучини юксак қўйган сўзимиз хулқимизда намоён бўлсин. Бунинг масъулияти катта, ҳисоби оғир. Фозил Муслим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 oct 2024, 03:01

СУЯКСИЗ ТИЛ Бир отахон далада бог яратаман деб кучат утказарди ерга. Бир ёшрок эркак келиб. - Отахон ёшингиз анчага бориб колибди. Нима киласиз уриниб. Хали кучатларни меваларидан ейиш насиб киладими йукми? - Ундай деманг углим Худо хохласа ермизам. Емасак мендан кейинги авлод еб дуо килар. - Агар шу мевалардан есангиз хотиним талок булсин дебди. - Хай хай болам ундай деманг. Ёмон булади. Халиги одам индамай кетиб колибди. Орадан бир неча йил утиб, халиги йуловчи уша бог олдидан утиб кетаётиб бокка кирибди. Мевалар пишиб ётарди. Отахон таниб дастурхонга таклиф килибди. Мевалардан узиб келибди. Лекин узи мевалардан емабди. - Отахон нега узингиз мева емадингиз? деб сурабди йуловчи йигит. - Агар мен шу мевалардан есам сизни хотинингиз талок булади. Шунинг учун бу богни мевасидан умуман тотнайман дебди отахон. Йуловчи йигит уша пайтдаги айткан гапидан пушаймон еб ер чизиб колибди.
07 oct 2024, 02:42

Биласизми қадрлигим... Бахтли ва гўзал яшаш ўзингзига боғлиқ... Аллоҳдан бошқасидан кутувда бўлманг... Ҳеч кимни ёмон кўрманг
Биласизми қадрлигим... Бахтли ва гўзал яшаш ўзингзига боғлиқ... Аллоҳдан бошқасидан кутувда бўлманг... Ҳеч кимни ёмон кўрманг... Ўйларингиз гўзал бўлсин... Ёмонликдан яхшилик қидиринг... Нимаики бўлса Аллоҳдан, Аллоҳ эса бандасига ёмонлик раво кўрмайди... Ўзингизни яхши кўринг... Спорт, илм, билим, мехнат, соғлом овқатланишни илининг ўзингизга... Ҳаётим ёмон десангиз ёмон ҳаётда... Бахтлиман десангиз гўзал ҳаётда яшайсиз... Неча ёш бўлишингиздан қатъий назар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 oct 2024, 01:01

​​​​Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъ
​​​​Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин». «Унвонул баён» китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 oct 2024, 00:30

ЯХШИ НИЯТ "Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради". • Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир. Инсоннинг амали, хатти - ҳ
ЯХШИ НИЯТ "Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради". • Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир. Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. • Яхши ният ва эзгу мақсадлар абадий жаннатга элтади. ХАЙРЛИ КУН, НИЯТИ ПОКЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 23:03

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 21:30

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 20:01

Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!         Хайрли тун, қадрдон...     Тунингиз  осуда   ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 12:04

БИР ГАП БЎЛАР... Умидлардан бўлмагин жудо, Бузма кўнглинг жўртага дўстим. Тонг отсин-чи, кун берса Худо, Бир гап бўлар эртага дўстим! Ғалатироқ тақдирнинг иши, Тушма сира ўртага дўстим. Тугармиди дунё ташвиши, Бир гап бўлар эртага дўстим! Ғам-аламнинг занжирларини, Бўлиб ташла тўрттага дўстим. Сўра Ҳақдан ажрларини, Бир гап бўлар эртага дўстим! Ғолиблик ҳам гуёки тугун, Насиб қилар биттага дўстим. Енгилдингми курашда бугун, Бир гап бўлар эртага дўстим! Умр зардир, замона заргар. Гоҳ қадримиз бир танга дўстим. Сабр берса ажалга агар, Бир гап бўлар эртага дўстим! Қадрдоним, бугунги кунингиз бироз оғирроқ ўтдими? Тушкунликка тушманг! Эртага бир гап бўлар... Ўлмасбек Самарқандий.
06 oct 2024, 11:31

Бир донишманд айтган экан: Оқил одам бошқалар айбини кечира билади. ▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар : –Қайси бебахо бойликни одамл
Бир донишманд айтган экан: Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.              ▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар : –Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ? –Камтаринликни ,– дебди у. ▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »             ▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.         К.Колтон               ▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.            ▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор , Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.     Мирзо   Бедил              •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 11:17

ДЎСТ Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди. - Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди. -Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим. - Ҳа, ҳа, майли. Нима гап? Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да: -Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб. Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини. Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини даф қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда яна уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстинг синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Баҳонада кимлигини билиб олдим!” деб бақирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди... Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди. -“Қўявер, атай шундай қилдим. Дўстимга пул берсам менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди у! Унинг ғурурини биламан!”- деди маюс... Салим АЙЮБИЙ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 10:36

ҚАРИГАНДА БИЛАСАН, БОЛАМ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 07:53

📝Қуш уясида кўрганини қилади. Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.   Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб: Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради. Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди. Она: Бу нима, – деди. Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди. Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 07:21

Tug‘ruqxonadagi ayolni yoniga farishta kelib: — Farzandingni dunyoga keltirayotganingda senda bo‘ladigan og‘riqlarning yarmin
Tug‘ruqxonadagi ayolni yoniga farishta kelib: — Farzandingni dunyoga keltirayotganingda senda bo‘ladigan og‘riqlarning yarmini bolaning otasiga o‘tkazib qo‘yaman, - debdi. — Tunda ayol farzandini dunyoga keltirib bo‘lgach, tongda uni ko‘rgani kelgan eriga: — Adasi, kechasi yaxshi uxladingizmi? - desa... Erini gapini eshitib kulgudan dumalab qolasiz...😅👇
06 oct 2024, 07:11
07 oct 2024, ~07:08

ЯХШИ ОДАМ БЎЛОЛМАСАМ НЕ ҚИЛАЙ... 🎙Наргиза Азизова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 oct 2024, 05:30

06 oct 2024, 04:38