es
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 120 275 suscriptores, ocupando la posición 273 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 427 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 120 275 suscriptores.

Según los últimos datos del 21 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 2 613, y en las últimas 24 horas de 1 252, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 28.80%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.17% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 34 625 visualizaciones. En el primer día suele acumular 20 646 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 38.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 22 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

120 275
Suscriptores
+1 25224 horas
+8807 días
+2 61330 días
Archivo de publicaciones
​​​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ. 1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг. 2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг. 3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг. 4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг. 5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг. 6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади). 7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг. 8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг. 9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг. 10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг. Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар. ❗️Ҳикмат Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб: —  Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай: —  Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди.  Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!”  Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!..  Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди? Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар. —  Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар. Бошимни тебратдим. —  Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди. Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос: —  Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

😰 Бувижон мени олиб кетинг 97 ёшни қаршилаган Алевтина ҳомиладор бўлади ва 9 ой деганда уни дунёга келтиришга муваффақ бўлад
😰 Бувижон мени олиб кетинг 97 ёшни қаршилаган Алевтина ҳомиладор бўлади ва 9 ой деганда уни дунёга келтиришга муваффақ бўлади. Аммо у гўдакни қўлига олганида боласи дарҳол вафот этади. Бунинг сабабини ҳеч ким тушина олмайди. Фақатгина Алевтина ўлими олдидан айтган сўзлардан сўнг ҳаммаси аён бўлади. У айтадики..

Аёл киши жамиятни иншо қиладиган борлиқдир. Аёл киши ўзига берилган биринчи вазифани, яъни оналик вазифасини тўлиқ ва тўғри а
Аёл киши жамиятни иншо қиладиган борлиқдир. Аёл киши ўзига берилган биринчи вазифани, яъни оналик вазифасини тўлиқ ва тўғри адо қилганидагина жаннат уларнинг оёқлари остига ёйилади. Диққат қилинг! Жаннат аёлларнинг эмас, ОНАларнинг оёқлари остидадир. ​Доктор Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ТИРНОҚ Омон Насиба билан турмуш қурди. Уларга ҳамма ҳавас қилди. Ҳусни билан ойни уялтирадиган Насиба катта хонадоннинг тўнғич фарзандига тушган эди. У тиним билмади, қайнона-қайнотасининг хизматини қилди. Нима юмуш бўлса, ортиғи билан бажарди. Ҳамма унинг чаққону эпчиллигини мақтар, келини ё қизига Насибани мисол қилиб кўрсатарди. Йиллар ўтди. Худо уларга ҳамма нарсани берди, фақат фарзанд бермади. Эр-хотин ўн йил, ўн беш йил кутди, аммо фарзанд бўлмади. Омон Насибани жондай севар, Насиба ҳам шундай эди. Улар бир-биридан ажрашишни, айро яшашни тасаввур ҳам қилишолмасди. Бир куни Омон қўшнисининг тўйида “ёрилди”. Суннат тўй бўлаётган хонадонда базм охирлаб қолган, лекин даврадаги ҳофизни ҳеч ким қўйиб юборгиси келмас, пул қистиришар, ҳамма ўзи яхши кўрган қўшиқни унга айттирарди. Омон ҳам келиб пул қистирди ва бир қўшиқни сўради. Шунда қишлоқдоши Рамизбой уни силтаб ташлади: — Қўшиқ эшитиш учун эркак бўлиш керак, — деди у микрофонни қўлига олиб. — Эркак бўлиш учун эса фарзанд кўриш керак... Ундан кейинги воқеалар сониялар ичида рўй берди. Омон Рамизга қараб нимадир отди, тўполон бошланди. У бўлди, бу бўлди, бутун қишлоқ Рамизни ёмон кўриб қолди. Чунки у била туриб кўнгилга пичоқ қадаган эди. Омон ожиз қолди, ерга чўккалаб, бағрига муштлаб йиғлади. Оғир-босиқ, ҳеч қачон биров билан тортишмаган, қўли кўксида бўлган одамнинг бу ҳолати ҳаммага таъсир қилди. Кимдир уни юпатди, яна кимдир бепарво бўлишга чақирди. Аммо у тўйхонанинг ўртасига чўк тушиб йиғлайверди, йиғлайверди. Бу воқеа Насибанинг қулоғига етиб борди. Эрини асло афтодаҳол кўрмаган Насиба шу кундан “ўзгарди”. Ўзини атай ёмон кўрсатишга ўтди. Эри иш буюрса тескарисини қилди, ҳеч кимга хизмат қилмай қўйди. Мусичадек беозор хотинининг бу қилиғидан хуноб бўлган, одамларнинг гап сўзлари суяк суягига етиб борган Омон охири у билан ажрашди. Йил ўтмай Насиба ҳам, Омон ҳам янгитдан оила қуришди. Севги муҳаббат йўқ нарса, бўлмаган гап деганларга чин севгининг нима эканлигини Насиба кўрсатиб қўйди. У Омоннинг хотини роддомга тушганда биринчи бўлиб кўргани борди. Жувон то туққунча бошида турди, ёнидан жилмади. Ўғил туққанда эса йиғлайверди, йиғлайверди. Бу йиғи Омоннинг ҳуу бир пайтлар тўйдаги йиғисини эслатди. Бу йиғиларни эшитган Аллоҳ уларни охири фарзанд бахти билан сийлади. ҲОЗИР НАСИБАНИНГ ҲАМ, ОМОННИНГ ҲАМ БИР ЭТАК БОЛАЛАРИ БОР. Чин севги шундай бўлади: ёнингдаги ёрни бахтли қилиш учун баъзан ҳамма нарсадан воз кечишга тўғри келади. Насиба ҳам кўз очиб кўрган ёри Омон учун муҳаббатидан кечди. Тили билан юрадиган одамларга ибрат бўлди, ўзи ҳам бошқа бир тирноққа зор инсоннинг уйини обод қилди. Насибанинг иккинчи эри Тоҳир ҳам мард чиқди. Омонни ўйлаб, ҳаётини ўзгартирган Насибани тушунди. Қаранг, қандай одамлар бор-а, дунёда?! Мақсуд Жонихонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

💐 Бугун 11 - феврал - Халқаро холажонлар куни! Онамга ўхшаган нурли юзлигим, Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим, Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим, Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон, Жонингиз омон бўлсин, жоним холажон! Байрамингиз муборак бўлсин, Азиз холажонлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Холажонларга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

😨Ҳомиладор қиз ултратовуш текшируви вақтида суратга олинди ва суратни “ўғил” деган ёзув билан Инстаграмга жойлаштирди. Аммо
😨Ҳомиладор қиз ултратовуш текшируви вақтида суратга олинди ва суратни “ўғил” деган ёзув билан Инстаграмга жойлаштирди. Аммо қизнинг дугоналари бир тафсилотни пайқаб қолишди ва тез орада қизни эри ўлдиришини пайқаб қолишди. Дугоналари қизга қўнғироқ қилганда қиз ўлиб бўлган эди. Полиция уларнинг уйига етиб келганида эса қиз вафот этган эди.. Қизнинг дугоналари нимани пайқашиб қолди❓👇

💐 Бугун 11 - феврал - Халқаро холажонлар куни! Онамга ўхшаган нурли юзлигим, Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим, Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим, Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон, Жонингиз омон бўлсин, жоним холажон! Байрамингиз муборак бўлсин, Азиз холажонлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Холажонларга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Сизу бизга ушбу тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин! Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳ, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин! Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҲАДДИНГНИ БИЛ КЕЛИН КИР ЮВАР ЧОҒ ДАСТУРҲОН ВА КИЙИМЛАРНИ ҚЎШИБ КИРМАШИНАГА СОЛИБ ТУРГАН ПАЙТ ҚАЙНОНА КЕЛИБ ДАККИ БЕРДИ КЕЛИН ЭСА ЁШ БОЛАМАНМИ СИЗГА ДЕБ... Оҳиригача кўринг 👇

Инсон тонгга тун орқали етиб боради... Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин. Аллоҳга омонатсиз, яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ? Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. – Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. – Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. – Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. – Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма! - Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. - Ҳаргиз худбин бўлама! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сизни характерингиз ҳақида психологи тест 😇 Тепадаги расмлардан бирини танланг... Бу тест сизнинг характерингизни 100% ехтимоли билан айтиб беради. Жавобни пастдаги тугмачалар орқали билиб олинг, жудаям муҳим 🤗👇 Жавобни танланг 👇

НЕГА ҚАЙҒУРЯПСАН..?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

НЕГА ҚАЙҒУРЯПСАН..?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хаётингиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб ва тажриба тўплаб комилликка етишиш учун берилган Аллохнинг инъомидир. • • • Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз! • • • Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, бандасининг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мантиқий савол❗️ 😅 Саволни зўри диққат қилинг! Нимада тўртта ҳарф Гоҳида олтита ҳарф Доимий олтита ҳарф Лекин, кўпинча еттита ҳарф Сиз топа олдингизми? Жавоби жуда қизиқ Жавобларни кўриш учун пастдаги тугмани босинг!👇

РИЗҚ ҲАҚИДА Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган қисмигина ризқ ҳисобланади. Чунки, гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича сарфламасдан қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос. Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

Манашу топишмоққа ҳеч ким жавоб топа олмаяпти. Сиз биласизми? Мен ҳеч қачон бўлмаганман Мени ҳеч ким кўрмаган Мени доим кутишади Бу дунёда яшаётган барча тирик мавжудот менга таянади ДИҚҚАТ САВОЛ: МЕН КИММАН? 😳 👇