es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 111 039 suscriptores, ocupando la posición 294 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 472 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 111 039 suscriptores.

Según los últimos datos del 26 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 103, y en las últimas 24 horas de -417, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.76%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.86% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 30 906 visualizaciones. En el primer día suele acumular 19 885 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 36.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 28 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

111 140
Suscriptores
-41724 horas
+1657 días
-2 10330 días
Archivo de publicaciones
#ИЛТИЖО Аллоҳдан мағфират сўраб дуолар қилинг, гуноҳ ва маъсиятлардан халос бўлиш барчамизга насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 ene 2025, 10:50

#Жума_мутоласи ҚАЙ БИРИ МУҲИМ? Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”. Наргиза МИРЗАЛИЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 ene 2025, 10:29

​​​Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг! Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби. Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади: Дунё – 115 марта, охират – 115 марта. Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта. Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта. Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта. Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта. Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта. Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта. Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта. Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта. Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта. Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта. Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади. Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз: Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта. Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир. Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта. Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди. Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик: Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир». Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган. Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз. Кун калимаси 365 марта зикр қилинган. Бир йил 365 кундан иборат. Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз: «Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган. Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 ene 2025, 08:50

Бир куни қалб кўзларга хавасла боқиб деди: - Сизларга хавас қиламан! Хар куни завқ билан Қуръон ўқийсизлар, уни кўрасизлар. Қалб тилга қарата ҳам шундай деди: - Сиз ҳам кўзлар ўқиган Қуръон сўзларини гўзал товушлар ила зикр этасиз. Сизга ҳам хавасдаман. Қалб яна қулоқларга қарата деди: - Сизларга ҳам ҳавас қиламан. Чунки, сизлар кўзлар ўқиб, оғиздан чиққан Қуръон сўзларини мароқ билан тинглайсизлар. Шунда кўзлар қалбга: - Аслида бунинг барчаси сизнинг шарофатингиздан, - дейишди. Қулоқлар хам бу фикрга қўшилди. Қалб хайрон бўлиб сўради: - Нега энди менинг шарофатим бўларкан? Қалбнинг саволига тил шундай жавоб берди: - Сабаби сиз Қуръонни севмаганингизда биз унга қарамаган, уни зикр этиб, тингламаган бўлардик. 🌹Аллоҳ Қуръони Каримни қалбимизга жо қилиб, бизларни эзгуликларга етакловчи сарбон қилсин. Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 ene 2025, 06:18

Qaysi biri uning xotini?
Qaysi biri uning xotini?
03 ene 2025, 06:09
04 ene 2025, ~05:56

Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигининг аломатлари 1. Илми зиёдалашган сари камтарлиги, рахмати зиёда булиб бораверади. 2. Амали купайган сари эхтиёткорлиги, ку'ркуви зиёдалашиб боради. 3 савобли амали купайган сари гурурга кетмайди, аксинча куркадиган болиб колади, Аллох кабул килмай ку'йсая деб. 4. Бахтли одам, саодатли одам умри зиёдалашган сари, ёши улгайган сари дунёга булган хирси озаяди. Дунёдан кунгли совиб охиратга талпиниб колади. 5 Бахтли инсон молу-дунёси купайган сари сахийлиги, карами купайиб боради. Бу айтилинган гаплар бахтли инсоннинг аломатлари. Энди шуни мукобилида бахтсиз инсонлар ҳам бор: 1.Бахтсиз инсон илми купайган сари кибри кучайиб боради, 2. Умри зиёдалашган сари ёши улгайган сари дунёга булган хирси кучаяди. 3. Бахтсиз инсон кадри, хурмати мартабаси кучайган сари кибри, фахри узини катта олишлиги зиёдалашиб боради Шу имтихонлардан кайсидур инсонлар ўтади, саодатга етишади, кайсидур инсонлар ўта олмай бахтсиз бўлади. Аллохим барчамизни бахтли саодатли килсин. ✍ @Ibratli
03 ene 2025, 04:51

Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил. Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ... Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 ene 2025, 01:37

Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат 1) Арпа У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради. 2) Хурмо (финик) Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали. 3) Анжир Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради. 4) Узум Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар. 5) Асал Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади. 6) Тарвуз Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ). 7) Сут Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди. 8) Қўзиқорин Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир. 9) Зайтун ёғи У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди. 10) Анор Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 ene 2025, 01:04

Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг. Дуо — ❕Астағфируллаҳ дея афв сўрашни; ❕Алҳамдулиллаҳ дея севинчни, ❕Субҳа
Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг. Дуо — ❕Астағфируллаҳ дея афв сўрашни; ❕Алҳамдулиллаҳ дея севинчни, ❕СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни; ❕Инна лиллаҳ дея қайғуни; ❕ИншааАллоҳ дея умидни; ❕Аллоҳу Акбар дея ҳайратни Аллоҳга билдирмоқликдир дуо. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
03 ene 2025, 00:01

​​ДУОИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН, десангиз... 1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур. 3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак. 4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор. 5. Таҳоратли бўлиши лозим. 6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур. 7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин. 8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор. 9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак. 10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин. 11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим. 12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур. 13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади. 14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор. 15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак. 16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 22:59

#Жума_тилаги. ГЎЗАЛ ДУО 🎙Абдукарим Мирзаев Аллоҳим бугунги дуоларимизни ижобат айласин! Барчамизни амал қиладиган илм, Ўзи рози бўладиган савобли амаллар соҳиби бўлиш билан сийласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
02 ene 2025, 22:20

02 ene 2025, 22:01

Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси) Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки,
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси) Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси... Давоми...👇
02 ene 2025, 21:50
03 ene 2025, ~22:33

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 21:03

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.         ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ  МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 20:04

РАЖАБ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌃 Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, унда ибодатлар қабул, дуолар ижобат бўлади. 🕌 Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди. 🕊 Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик! Тунги ибодатлар ҳузурли бўлсин! Хайрли тун! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 11:07

Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди". (Бухорий ривояти) Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 10:37

БИР КУН ДУНЁ ТУГАЙДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 08:36

Ҳеч банда қариганда беқадр ва кераксиз бўлмасин... Ҳар фарзандга Ўзинг инсоф бер, Аллоҳим...
02 ene 2025, 08:32
02 ene 2025, ~08:36

ДЎСТ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 ene 2025, 08:30
02 ene 2025, ~08:33