es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 112 320 suscriptores, ocupando la posición 248 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 408 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 112 320 suscriptores.

Según los últimos datos del 27 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 062, y en las últimas 24 horas de -211, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.22%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 18.05% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 30 249 visualizaciones. En el primer día suele acumular 20 056 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 35.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 29 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

112 194
Suscriptores
-21124 horas
+1807 días
-2 06230 días
Archivo de publicaciones
#Ибрат Япон боғча ва мактабларидаги мана бу тартибни кўриб, ҳақиқатда ҳавас қилдим. Ўзимизда ҳам шундай тартибли жамият бўлишини ният қилдим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 ago 2024, 03:43

ИСРОФ (Ибратли ҳикоя) Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади: "Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди. Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди. Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди. Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик! "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!". Aллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!” (Аъроф, 31). "Кўнгил кундалиги"дан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 ago 2024, 03:20

"Одобнинг қанчалик муҳим эканини билсайдингиз, Аллоҳдан ризқ ўрнига одоб сўрардингиз"! Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу •┈┈┈┈•❈••✾
"Одобнинг қанчалик муҳим эканини билсайдингиз, Аллоҳдан ризқ ўрнига одоб сўрардингиз"! Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 ago 2024, 03:03

​​🇯🇵Япония Япон тилида “басит, аҳамиятсиз, бетайин” каби сўзлар йўқ. Чунки яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга ҳам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истихола” сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истихолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истихола килиш деган тушунчани ўзи йўқ. Истихола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик” дейишади. Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб қолди. Нега? Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб, мусорини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати-ғалати қараб қўяётган эди. “Туба хоним, мусорларингизни менга беринг, мусор кутисига ташлаб келаман”, – дедим секингина. “Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман”, – деди. Аллоҳ-чи?! У ҳам сезмай қоляптими, кўрмай қоляптими, ажабо? Баъзан қилаётган амалларимизни. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан: “Одоб нима?” – деб сўрашганида “Диннинг ярмиси”, – деб жавоб берган эдилар. Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз... Японияда ҳеч ким майда-чуйда мусорларини ҳам йўлларга ташламайди, мусор қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги мусорга ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин деб қарамайди. Ўша учун ҳам бу сўзлар луғатига кирмаган. Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек... Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла конлари йўқ, аммо бой мамлакат – одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоқи чиқиб келди. Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди. Япон аёллари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг меҳри ва ҳурмати билан нонушта қилган киши, албатта, бундан руҳланади ва бор имкониятини ишига касбига беради. Сир эди бу ҳам. Жалолиддин Румийга кўра: “Одоб – ақлнинг ташқи либосидир”. Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек. Ҳа, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўқиймиз. Бирок намоз бир кунда беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир. Марзия САЙДАМ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 ago 2024, 02:30

Бошқаларни хурмат қилинг. Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир. Самимий бўлинг. Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 ago 2024, 01:34

Тонгни бизла қарши олганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 ago 2024, 00:02

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
19 ago 2024, 22:01

ТОНГГИ  ИЛТИЖО... Болалар бахтига оналарни асра... Оталарни асра, Аллохим... Гўзал тилак ижрочисидан Аллох рози бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 21:02

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!             ​​​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 20:04

🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз... 🕊 Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин... Ўзгалар ҳаққи харом, Қалб озори гуноҳ... Буни унутманг, озор беришдан йироқ бўлинг... Хайрли оқшом... Аллоҳимга омонатсиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 12:00

ЎТКИНЧИ ДУНЁ... 🎙Хайрулла Хамидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 11:51

ЁШЛИК ҚАЙТМАС ЭКАН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 11:44

#Ҳақиқат Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз? Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... худди кўздаги ёш сингари... ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон...  Биздан кейин нима қолади?! Менимча яхши ном ва яхши амал... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 11:30

Chet elda o’qish uchun endi IELTS kerak emas! ℹ️ Ingliz tili bozorida 10 yildan beri faoliyat yuritib kelayotgan va 13 ta fil
Chet elda o’qish uchun endi IELTS kerak emas! ℹ️ Ingliz tili bozorida 10 yildan beri faoliyat yuritib kelayotgan va 13 ta filialga ega Cambridge o’quv markazi o’quvchilar uchun katta yangilikni e’lon qildi. Endilikda o’quvchilar mahalliy va chet el universitetlarida o’qish uchun IELTS olishiga hojat yo’q. Buning o’rniga Cambridge sertifikatlari yetarli bo’ladi. ⚠️ Cambridge ingliz tili o’rganuvchilariga nafaqat sifatli ta’lim beradi, balki ularga chet etda o’qishi va ish topishlariga ham o’z ilovasi orqali yordam beradi. O’quv markazda ayni paytda sentyabr mavsumi uchun qabul boshlangan. Cambridge yaratgan barcha imkoniyatlardan foydalanish uchun kurslarga yoziling. 👇 👉 Cambridge ingliz tili kurslariga yozilish 📞 Tel: 78 777 77 74
19 ago 2024, 11:00
20 ago 2024, ~21:41

#кечинма Кимнидир ранжитганингизни сезиб қолсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади... Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир. Байрам Али •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 10:40

Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси) Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки,
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси) Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси... Давоми...👇
19 ago 2024, 10:30
20 ago 2024, ~21:41

ЁШЛИК ҚАЙТМАС ЭКАН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 10:05
19 ago 2024, ~10:21

​​Бугун отамга нонушта тайёрлар эканман, болалик чоғларим эсимга тушаверди. Ота-онам бир-бирларини тушунолмасдилар. Уйда дойим жанжал бўларди. Лекин улар бир-бирига ўчакишганларида ҳам бизни яхши кўришни, бизга ғамхўрлик қилишни унутмасдилар.  Бизга ўхшаб илмли эмасдилар, лекин билганларининг энг яхшисини  бажаришга ҳаракат қилардилар. Бир куни қаттиқ оғриб қолдим. Бир неча кун овқат егим келмади. Бир томондан онам ёлворадилар, бир томондан дадам. Бир қарасам дадам "Онанг сенга сеҳрли пюре тайёрлади, буни есанг бир зумда соғаясан" дедилар.Онам аралаш-қуралаш бир нарса олиб келдилар. Устига бир нечта печенье ҳам қўйибдилар. Хуллас, кўндим ва едим. Таъми ҳалиям оғзимда.  Жуда ҳам ёққанди, ё мени кўндириш учун қўлланилган жумлалар, ёхуд егуликнинг таъми чиндан ҳам маззали эди. Бир неча кундан кейин онамдан "ичида нима бор эди?", дея сўрадим.  "Оҳҳо, йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди" дедилар.  Орадан йиллар ўтди. Энди отам бемор ва бир неча ойдан бери тузук бирор егулик емайдилар. Буган эрталаб чақалоққа  тайёрлагандек, нонушта тайёрладим. "Сизга сеҳрли пюре тайёрладим" дедим. "Ичида нима бор?" дея сўрадилар. "Сўраманг, дадажон, меҳрим бор, севгим бор, шифо, дуо, олма, нок, хуллас нима йўқолган бўлса, шу ерда бор" дедим. Жилмайдилар: — Фарзандинг бир куни онанг бўларкан, ота-онанг эса фарзандинг, десанг-чи ҳали, дедилар... Демоқчи бўлганим,  хайрли фарзандлар тарбиялаб, етиштирмоқчи бўлсангиз ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларингизни яхши кўринг, севинг. Балки бахтли оила муҳити яратиб бериш, истаганини олиб бериш борасида ҳар доим ҳам имкониятингиз бўлмас. Лекин болангизга меҳр бериш борасида ҳар доим имкон топинг!  ИНСОН ҲАММА НАРСАНИ КЕЧИРАДИ, лекин МЕҲРГА ЗОР ҚОЛГАНИНИ КЕЧИРМАЙДИ! Болалигимда эҳтиёжманд ўсдим, лекин ота-онамдан бутун ва мукаммал меҳр кўрдим. Бугун ота-онамнинг устида жон беришга тайёрлигим ҳам шундан. Бир куни болангизнинг боласи сиз бўласиз. Фарзандингиз сизга сиздан кўрган меҳр, муҳаббат ва шафқатдан андоза олиб ғамхўрлик қилади. Фарзандларимиз хайрли бўлишлари учун аввало биз хайрли ота-она бўлишимиз керак... Тилак ЖАСУР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 ago 2024, 09:30

ПАР ЁСТИҚ ОДАМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ... 🎙Абдукарим Мирзаев Давомий рохатланиш беғамликка олиб келади. Беғамлик эса бепарволик демакдир... Бундай холатда қалбнинг хиссиз қотиши ва қалб кўзи ожизланиши мумкин. Нафсни жиловламоқ керак... 📖 Telegram.me/IBRATLI - Биз билан бирга бўлинг!
19 ago 2024, 08:08

​​ҚАЛАМДАН   БЕШ  ЎРНАК – Ву-уй, қаламингиз бунча чиройли, бувижон. Менга бери-инг. Онахон ёзишдан тўхтади. Набирасининг чақнаб турган кўзларига меҳр билан термилди. – Бераман, болажоним, албатта, бераман. Шуни ёзиб олай. Болакай қораланган қоғозга бир муддат тикилиб туриб, хонасига кириб кетди. Анчадан кейин онахон ёзишни тугатиб, тўрт букланган қоғоз орасига қаламни солди. Ухлаб ётган набирасининг бош томонига қўйди. Унда бундай сўзлар битилган эди: “Менинг азиз болажоним. Катта бўлганингда, худди қаламга ўхшашингни истардим. Унинг бешта хусусияти бор. Инсон бўламан десанг, қаламдан ҳам ўрнак ол Биринчидан: ўзингни ҳар қанча доно билсанг ҳам, сени юргизиб, йўналтириб турган Қўл борлигини зинҳор унутма. Шу Қўлга суянишни, унинг измида бўлишни ўрган. Иккинчидан: енгил, равон ёзиши учун қаламни вақти-вақти билан чархлаб туриш керак. Бу – оғриқли жараён. Аммо бирор натижага эришмоқчи бўлсанг, машаққатларни сабр билан енгишга тўғри келади. Зеро, инсонни синовлар тоблайди. Учинчидан: қаламда ёза туриб, хатога йўл қўйсанг, ўчирғичда тўғриласа бўлади. Мард инсонгина хатосини тан олади, ўзини ислоҳ қилишдан эринмайди, ор ҳам қилмайди. Тўртинчидан: қаламнинг шаклу шамойили эмас, ичидаги ўзаги муҳим. Шундай экан, қалбингда яхшиликларни сақла. Ҳар қандай вазиятда қатъиятингни йўқотма. Бешинчидан: қалам ўзидан из қолдиради. Шу каби сенинг ҳам бирорта амалинг изсиз кетмайди. Демак, қадамингни ўйлаб бос. Ортингдан фақат эзгуликлар қолсин. Сени яхши кўрган Бувижонинг”.   📖 Telegram.me/IBRATLI - Биз билан бирга бўлинг!
19 ago 2024, 07:09