es
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 118 759 suscriptores, ocupando la posición 276 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 438 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 118 759 suscriptores.

Según los últimos datos del 09 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -566, y en las últimas 24 horas de 235, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 28.53%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 19.43% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 33 839 visualizaciones. En el primer día suele acumular 23 043 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 38.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 10 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

118 759
Suscriptores
+23524 horas
+1 7667 días
-56630 días
Archivo de publicaciones
Бир инсон ногиронлар аравасида ўтирган киши билан гаплашиб қолибди. Ундан "Аравага михланиб яшаш қийинми?"- деб сўрабди. Шунд
Бир инсон ногиронлар аравасида ўтирган киши билан гаплашиб қолибди. Ундан "Аравага михланиб яшаш қийинми?"- деб сўрабди. Шунда у: “Мен аравага михланиб қолмаганман, мен шу арава туфайли эркинман. Aгар мана шу аравам бўлмаганида мен хозир хонамдан чиқолмай тўшакка михланиб ётган бўлардим"- дея жавоб берган экан... Аслида ҳамма гап онгимизда. Кимдир муаммони кўради, Кимдир ножотни кўради... Назарингизни назорат қилинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сиз қайси санада туғилгансиз ?🤔 🌹1 6 11 16 22 27🌹 🌹2 7 12 18 23 28🌹 🌹3 8 13 19 24 29🌹 🌹4 9 14 20 25 30🌹 🌹5 10 15 21 26 31🌹 Туғилган кунингизни танлаб қандай инсон эканлигингизни кўринг👇

Меҳр дилга ҳаловатми, Эй юраги нақши одам!? Тан-жонингиз саломатми, Яхшимисиз, яхши одам!? Аҳволимни сўрабсизми, Қалбим нурга ўрабсизми, Ўзингизчи, юрибсизми, Яхшимисиз, яхши одам!? Ҳар кўнгилда ҳидоят бор, Ҳар дилда бир ҳикоят бор, Соғликда не шикоят бор, Яхшимисиз, яхши одам!? Ёнингизда турай дейман, Иқболингиз кўрай дейман, Ҳолингизни сўрай дейман, Яхшимисиз, яхши одам!? Бухоро ё Кешданмисиз, Фарғона ё Шошданмисиз, Қошғарданми,  Ўшданмисиз, Яхшимисиз, яхши одам!? Қуруқ сўздан нима навфлар, Тил ёлғончи, алдар лаблар, Кўнглингизда нима гаплар, Яхшимисиз, яхши одам!? Дардларимни ёрайми ё, Дилга умид солайми ё, Келасизми, борайми ё, Яхшимисиз, яхши одам!? Келинг дийдор тўйсин сиздан Дил ёруғлик кўрсин сиздан, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, Яхшимисиз, яхши одам!? Ўлмасбек Самарқандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Битта оилада 4 кунда 3 та ўлим. Етмаганига ўлим тўхтамаябди❗ Ота вафот этди. Ортидан 3 кун ўтмай аёли вафот этди. 1 кундан ке
Битта оилада 4 кунда 3 та ўлим. Етмаганига ўлим тўхтамаябди❗ Ота вафот этди. Ортидан 3 кун ўтмай аёли вафот этди. 1 кундан кейин ўғли ўзини осиб қўйди. Ўғилнинг ортидан икки боласи ва аёли қолди... Бу мусибатларни охири кўринмагандан сўнг марҳум отанинг қабрини очишибди. Гўрковнинг айтишича қабр вақтида очилмаганда яна 5 киши вафот этарди. Чунки қабрни ичида....😢

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, Азизлар! Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин! Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Доим яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз  билан  бирга  бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЎҒЛИМГА Ёшим ўтиб, сенга бўлсам муҳтож, зор Елка тутиб дойим тоғ бўлгин, ўғлим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БАРАКАЛИ УЙ Ҳар бир инсон уйида тинчлик, муҳаббат ва барака бўлишини хоҳлайди. Бу ўз-ўзидан келмайди. Муҳим қоидалар: Ризқ ҳалол бўлсин. Уйга келаётган пул ҳалол йўл билан топилса, уйда барака бўлади. Оилада эҳтиром устувор бўлсин. Катталарни ҳурмат қилинг, кичикларга меҳр кўрсатинг. Фарзандларга дуо қилинг. Уларни фақат сўз билан эмас, дуо билан тарбияланг. Ота-онанинг дуоси уйга барака келтиради. Уйда Қуръон садоси бўлсин. Қуръон тиловати, зикр ва дуолар уйни маънавий нурга тўлдиради. Меҳмонни ҳурмат қилинг. Меҳмон – ризқ ва бараканинг сабабчисидир. Унга кўнгилдан хизмат қилинг. Ўзаро кечиримли бўлинг. Уйда адоват эмас, кечирим, сабр ва тушуниш бўлсин. Бу тинчликнинг калитидир. Садақа ва яхшиликни одат қилинг. Садақа фақат моддий эмас, ширин сўз, яхши муомала ҳам бир яхшиликдир. Албатта, ушбу амаллар доимий бўлса, Аллоҳ таоло ҳар қандай хонадонга барака, муҳаббат ва тинчлик бағишлайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Чарчоқ ва тушкунлик тести ‍🔋Мазкур тест инсоннинг қанчалик толиққанлиги ва тушкунликдалигини бахолайди. Шу сурат ўртасидаги
Чарчоқ ва тушкунлик тести ‍🔋Мазкур тест инсоннинг қанчалик толиққанлиги ва тушкунликдалигини бахолайди. Шу сурат ўртасидаги квадрат сизнингча👇 1⃣ қимирламаяпти 2⃣ секин қимирлаяпти 3⃣ тез қимирлаяпти Жавобларини билиш👇

​​ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади: Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди. Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар. - Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим. Қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди. Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти". Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим. - Кел, - деди у. - Нима хизмат? - Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган? - Исминг нима эди? - Файсал. - Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл. - Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен. - Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим. Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим. - Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз. Сайфуллоҳ Носир 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...

#тафаккур Ростгўйлик Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди. Қиймат Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади. Кечирим Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида. Келажак Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя. Ночорлик Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🔥 Chery’дан ёзги акциянинг сўнгги куни 🔥 Замонавий ва ишончли Chery Tiggo 2 Pro ҳозирда махсус нархда мавжуд: 🔹 Фойда — 15
🔥 Chery’дан ёзги акциянинг сўнгги куни 🔥 Замонавий ва ишончли Chery Tiggo 2 Pro ҳозирда махсус нархда мавжуд: 🔹 Фойда — 15 000 000 сўм 📌 Янги нарх: жами 199 900 000 сўм 🎁 Бундан ташқари, тест-драйвдан ўтганингиз учун совғалар олинг! 📅 Фақат 31 июлгача
Автомобиллар сони чекланган - муваффақиятли харид учун сўнгги имконият!
📌 Батафсил маълумот учун: +998555000955

📚БЕБАҲО ҲИКМАТ ❕Сени олдингга ташвиши бор кимса келса, уни эшит! ❕Сени ҳузурингга кимдир узр сўраб келса, уни кечир! ❕Сени бирор муҳтож киши йўқлаб келса, унга инфоқ қил! ☝️Қуръон доимо сенинг ёнингда бўлмоғи талаб қилинмайди. Лекин, унинг ояти сенинг ахлоқингда бўлмоғи матлубдир. Мустафо Маҳмуд •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БУНАҚАСИНИ КЎРМАГАНСИЗ 😳 Ўғил умрага эмас қабристонга юлланма берди ва охирини кўринг 😱 Тўлиқ👇

#Ёз_ғанимат Онаси, бувисига шундай хордиқ тақдим қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин! Хавас қилганларга ҳам невара, фарзандлар ардоғида юриш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Фақат меҳр-шафқатгина малҳам ва дармон бўла олади. Чунки инсон жисмидаги барча касалликлар меҳр - мурувват етишмаслигидан келиб чиқади. Сизни Аллоҳ севсин, меҳрибонларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МУРУВВАТ 🔶 - Ота-она учун фарзанд ким? - Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши... 🔶 - Фарзанд учун Ота ким? - Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот... 🔶 - Фарзанд учун Она ким? - Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот... 🔶 - Эр-хотин ким? - Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар... 🔶 - Опа ким? - Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир... 🔶 - Сингил ким? - Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири... 🔶 - Ака ким? - Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир. 🔶 - Ука ким? - Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир... 🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар? - Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳ яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак бандалар орасида ҳам ким сизни чиндан севса, унинг сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлади... Барча севимлиларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA