es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 111 147 suscriptores, ocupando la posición 292 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 472 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 111 147 suscriptores.

Según los últimos datos del 26 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 103, y en las últimas 24 horas de -417, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.76%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.86% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 30 906 visualizaciones. En el primer día suele acumular 19 885 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 36.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 27 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

111 140
Suscriptores
-41724 horas
+1657 días
-2 10330 días
Archivo de publicaciones
10 ene 2025, 23:53

Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади. Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг… Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор. Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор. Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг. Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ; Муҳаббат; Бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Барчага кун хайрли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 23:24

Тонгни бизла қарши олганларга           Ассалому алейкум! Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!! Ҳали йўл юрасиз ишга - ўқишга.. Йўлингиз очиқ, топганингиз барака бўлсин, соғлигингиз метин, асабингиз сабр бўлсин. Хайрли ва баракали кун тилаймиз сизга, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀
10 ene 2025, 22:09

❗️Ҳатто, заковатчилар ҳам жавобини топа олмаган топишмоқ Отаси эгри бугри, онаси силлиқ жувон, Ўғли қўшиқчи, қизи ўйинчи. Бу топишмоқда 4 та нарса сўралади, хаммаси бир-бирига боғлиқ, биттасини топсангиз, қолганлари чиқиб келади! Сиз жавобни биласизми? Тўғри жавоб👇
10 ene 2025, 21:59
11 ene 2025, ~22:01

10 ene 2025, 21:10

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 20:04

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 11:07

​​​НАФС ВА ИНСОН! Нафс: - «Мана сенга керак бўлса тахт». Инсон: - «Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт». Нафс: - «Балки ёқар ойсулув қизлар?». Инсон: - «Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар». Нафс: - «Балки сенга керакдир бойлик?». Инсон: - «Қаноатла холим чиройлик». Нафс: - «Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...». Инсон: - «Қиёмат бор сен хаё қилгин». Нафс: - «Бу дунё беш кунлик билгин». Инсон: - «Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин». Нафс: - «Балки сенга ёқар кайф сафо?». Инсон: - «Ҳалолга хўп, қолгани жафо». Нафс: - «Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!». Инсон: - «Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин». Нафс: - «Кўзингни оч дунё макрдир...». Инсон: - «Макрларга тўсиқ зикрдир». Нафс: - «Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат». Инсон: - «Йўқ умидим абадий Жаннат». Нафс: - «Мен нафсингман енгилдим сенга». Инсон: - «Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга». Нафс: - «Розиман. Иймон шартларин билдир». Инсон: - «Махлуқ борки Роббига қулдир». Нафс: - «Қуллик қандай бўлади айтгин?». Инсон: - «Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!». Нафс: - «Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!». Инсон: - «У меҳрибон раҳмли Ғаффор!» •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 10:34

НАФСГА ҚАРШИ ЖАНГ 🎙Абдукарим Мирзаев ✍Ўткирбек Муҳаммадсобир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 09:43

#Ҳадиc 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди: 1) Умрини қандай ўтказгани 2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани 3) Бойликни қаердан топгани 4) Бойликни қаерга сарфлагани 5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани» Имом Термизий ривояти (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)  •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 09:27

Борай десам ҳолим йўқ, Кексалик урмоқда дўқ, Наҳот менсиз кўнглинг тўқ, Кўринмай кетдинг, ўғлим... Ота-онангизни зиёрат қилинг, дуоларини олинг, агар ўтиб кетишган бўлса, ҳақларига садақа бериб дуо қилинг, Яхшилар ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 09:26
10 ene 2025, ~09:27

☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Алл
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради. 4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир. 5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди. 6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади. 7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади. 8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир. 9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади. 10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади. 11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди. 12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради. 13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 06:09

САДАҚА Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 05:35

​​ҲАДИСИ ШАРИФ Енгил, аммо савоби улуғ амаллар – Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар. – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). – Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради. – Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир. – Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг. – Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди. – Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади. – Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин. – Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир. – Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
10 ene 2025, 05:05

#Биласизми 🌙 Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар эрталаб қуёш чиқишидан олд
#Биласизми 🌙 Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар эрталаб қуёш чиқишидан олдин ва кечки пайт қуёш ботишидан олдин намоз ўқиганлар. “... (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), эрталаб ва кечки пайт Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг!“ (Ғофир сураси, 55-оят) ояти каримаси ила Исломнинг аввалида эрталаб икки ракъат ва кечки пайт икки ракъат намоз ўқиш буюрилган эди. 📚 Муҳаққиқ уламоларимиз ўша пайтларда мусулмонларга икки маҳал икки ракъатдан намоз ўқиш фарз бўлганини таъкидлайдилар. Бунга улар “Ғофир“ сурасидаги мазкур оятни далил қиладилар. “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?“ китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 04:36

Ислом рукнлари 40 фарз  Исломда 5 фарз бор Иймонда 7 фарз бор Намозда 12 фарз бор Тахоратда 4 фарз бор Таяммумда 4 фарз бор Ғуслда 3 фарз бор Амру маъруфда 1 фарз бор Нахий мункарда 1 фарз бор Хайзда 1 фарз бор Нифосда 1 фарз бор Илм излашда 1 фарз бор Исломдаги 5 фарз 1.Иймон 2.Намоз 3.Рўза 4.Закот 5.Хаж Иймондаги 7 фарз 1.Аллох Таолога иймон келтириш 2.Фаришталарга иймон келтириш 3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш 4.Пайғамбарларига иймон келтириш 5.Қиёмат кунига иймон келтириш 6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш 7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш Намоздаги 12 фарз Намоздан ташқаридаги 6 фарз 1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши 2.Жойи пок бўлиши 3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши 4.Қиблани топиши 5.Ният 6.Ўз вақтида ўқиш Намознинг ичидаги 6 фарз 1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади) 2.Қиёмда туриш 3.Қироат қилиш 4.Руку 5.Сажда 6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш) Тахоратдаги 4 фарз 1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш 2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш 3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш 4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш Таяммумнинг 4 фарзи 1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш 2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар) 3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш 4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш Ғуслдаги 3 фарз 1.Оғизга сув олиб ювиш 2.Бурунга сув олиб ювиш 3.Бутун баданга сув етказиб ювиш Амру маъруфда 1 фарз бор Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш Нахий мункарда 1 фарз бор Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш Хайзда 1 фарз бор Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади) Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди. Илм излашда 1 фарз бор Илм излаш, ўқиш фарз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 04:04

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 02:22

​​ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ! Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан. ▪️Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган. ▪️ Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар. ▪️ Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган. ▪️ Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради». 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
10 ene 2025, 02:06

​​#ЧИЗГИ • Бир оч-мискин келиб сендан егулик сўраса жеркима! • Балки унинг бугунги ризқи сендадир... • Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма! • Балки унинг истаги сендадир... • Дўстинг сенга ўз дарди ила чирпинаётганда шикоят қилма! • Балки дармони сендадир... • Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма! • Балки шифоси сендадир... • Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "МЕН" дея ўзингдан кетма! • Сен "ҲЕЧСАН" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 01:22

СИЗ УЛГУРДИНГИЗМИ..? Аллоҳим! Мухтож, имконияти йўқ бандаларингни ҳам ўзинг қўллаб байтингга бориб ибодат қилишни насиб қилгин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 ene 2025, 01:05