es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 111 147 suscriptores, ocupando la posición 292 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 472 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 111 147 suscriptores.

Según los últimos datos del 26 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 103, y en las últimas 24 horas de -417, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.76%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.86% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 30 906 visualizaciones. En el primer día suele acumular 19 885 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 36.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 27 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

111 140
Suscriptores
-41724 horas
+1657 días
-2 10330 días
Archivo de publicaciones
СОҒЛИҒИНГИЗНИ  АСРАНГ Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади. Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади. Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади. Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади. Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади. Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати яхшиликка олиб келмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 22:09

Диққат савол: Ишчининг топгани Хўжайин халтасига кетади. Савдогарнинг топгани ўғил тўйига кетади. Қиморбознинг топгани 4 та ошиқга кетади. Муриднинг топгани эшонга кетади. Эшоннинг топгани 8 та хотинига кетади. 8 та хотинининг топгани нимага кетади?😂 Бир эрнинг 8 та хотини бўлса, хотинларнинг фикру хаёли битта бўлади. Хотинлар пулларини кимга сарф қилишади? Жавоби👇
09 feb 2025, 21:59
10 feb 2025, ~22:00

Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 20:45

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонг хайрли бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 19:33

Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!         Хайрли тун, қадрдон...     Тунингиз  осуда   ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 11:14

09 feb 2025, 10:51

ИНСОН НИЯТ БИЛАН НАСИБ ЎРТАСИДА ЯШАЙДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 10:13

Бир куни йигит донишманд инсонга нолибди... -Мени оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, сўнгги модадаги кийимларим хам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, - деб ўкиниб сўзлай бошлабди. Донишманд йигитга қараб: -Албатта, албатта сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Ногиронлик йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Каллангиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни санасангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласангиз, умид ҳам пайдо бўлади, - деб жавоб берибди. Гоҳида бизда йўқ нарсалар учун нолишни канда қилмаймиз-у, борини бир бора бўлса ҳам ўйлаб шукр қилишни унутиб қўямиз… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 09:42

⁉️ БУНИ БИЛАРМИДИНГИЗ? Ҳаётимизда шундай бир сўз учрайдики, уни маносини тушунмасдан ишлатаверамиз. Бу сўз жуда эҳтиросга берилганимизда, ўта хаяжонга тушганимизда беҳосдан изхор қилинади. Асли у сўз «Жаханнамнинг энг туби» деган маънони билдиради. Савол: Бу қайси сўз? ❗️Билиб қўйганингиз яхши...👈
09 feb 2025, 09:32
10 feb 2025, ~09:38

ЖИГАРЛАРИМ БОР БЎЛИНГЛАР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 06:42

Ҳаётда энг қийини нима, биласанми..? – Бир инсонга қаттиқ боғланиб қолсанг-да, у тўсатдан йўқ бўлиб қолса... • Сени тушунадиган, сени ҳис қиладиган бирор суянч тополмай қолсанг... • Бир инсонни қаттиқ яхши кўрсанг-у, унинг дийдорини кўришни имкони бўлмаса... • Ҳозир тирик турган инсон, кўз ўнгингда вафот этса... • Бир инсонни севсанг-у, унинг ҳаётида сенга ўрин бўлмаса... • Яқин инсонинг сени алдаганини билсанг-да, уни яхши кўрганинг учун сукут сақласанг... • Кўзларинг ёшга тўлиб, қуйилай-қуйилай деб турса-ю, сен табассум қилсанг... • Ўзинг истамаган қийинчиликда яшашга мажбур бўлсанг, шу холатлар энг қийинидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 feb 2025, 06:18

Бу жуда қизиқ. Туғулган санангизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇😍 1 🌸 9 🌺 17 😘 25 😂 2 🥰 10 🤲 18 😍 26 🪻 3 🌷 11 ✨ 19 😊 27 👍 4 🌹 12 🌼 20 🕊 28 🌿 5 🍃 13 💞 21 🌻 29 ☘ 6 ✅ 14 😁 22 ☺️ 30 😄 7 💐 15 ❄️ 23 🍂 31 😅 8 ❤️ 16 🌟 24 ☕️ Ўз санангизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👇🏻
09 feb 2025, 06:07
10 feb 2025, ~09:38

​​#Алишер_Навоий ДАВЛАТ АРБОБИ Ўқув дарсликларида Алишер Навоий - «давлат арбоби, мутафаккир» дейилади-ю, лекин ҳазратнинг давлат арбобилик фаолиятлари ҳақида тузукроқ маълумотлар берилмайди. Бу борада тарих манбааларига назар солишни таклиф этамиз. Мир Алишер Навоий ҳақидаги тарихий манбаларда Ҳазрат ўз даромадлари ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия», «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, «Халосия» хонақоҳи ва яна бир қанча масжидларни; Марвда «Хисравия» мадрасасини қурдирганлари; Фаридуддин Аттор қабрига мақбара ўрнаттирганлари хақида маълумотлар келтирилган. У киши қурдирган тўғонларининг аниқ ҳисоби йўқлиги, халқ учун нақ 300та иншоот қурдириб берганлари, ҳаммаси ўз ҳисобларидан қурилган – эҳсон йиғилмаган, ғазнадан ўмарилмаган, пиар қилинмаган. Тарихчи Хондамирнинг «Хулосат ул-ахбор» деган асари бор, ўқиб кўринг, Навоий ҳазратларининг зилзиладан шикастланган Ҳиротни қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобларидан қанча маблағ сарфлаганларидан, қанча масжидни, қанча минора ва работларни таъмирлаб берганларидан хабардор бўласиз. Навоий ҳазратларининг халққа жабр бўлмасин дея, бутун бошли Ҳирот аҳлига солинган солиқни бир неча бор ўз ҳисобларидан тўлаб берганларига бир эмас, бир нечта тарихчилар ўз асарлари орқали гувоҳлик беришади. Манбаларга кўра, мадрасаларнинг нақ 12 минг нафар талабаси тўлиқ Навоий ҳазратнинг таъминотларида бўлган, яъни у зот бу талабаларнинг мавсумий кийим-кечагидан тортиб, ўқув қуролларию озиқ-овқатига қадар ўз зиммаларига олганлар. Яна шу тарихчимизнинг ёзишича, Навоий ҳазратлари ҳар йил бошида минг нафар камбағалга бошдан оёқ сарпо ҳадя этишни одатга айлантирганлар. Бошқа манбаларда қайд этилишича, ҳазрат Навоий Халосия хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақирлар учун овқат пиширтириб тарқаттирар эканлар. Машҳад шаҳридаги Имом Ризо боғида Дор-ул-ҳуффо номли иморат барпо қилдириб, у ерда ҳам ҳар куни камбағаллар, муҳтожлар, касалмандлар, етим-есирларга уч маҳал овқат тарқаттирган эканлар. Маълумотларга кўра, Дор-ул-ҳуффода ҳар куни мингга яқин фақирнинг қорни тўяр экан. Навоий ҳазратларининг саховатлари шу билан тугамайди. У зотнинг ўзлари қурдирган иншоотларда ишлаган усталарни; ўзларига қарашли ерларда, дўконларда, боғларда ишлаган одамларни қандай рағбатлантирганларини, мукофотлаганларини ёзаман десангиз, бир китоб бўлади. Тасаввур учун тарихчиларнинг биттагина таърифи кифоя: «Мир Алишер ҳазратлари у ишчиларни шу қадар иззатлар эдиларки, бундай иззатга давлат арбоблари ҳам мушарраф бўлмаган...» Бутун бир тарихимизда ўзининг умрини, иқтидорини ва бор мол-мулкини илм-фан тараққиёти йўлида, эл ободлиги йўлида, юрт равнақи йўлида сарф этган бошқа бир арбобни топмайсиз. Ҳусайн Бойқаро салтанатини неча марталаб ўз дипломатик оқилона тадбирлари билан шармандаликлардан, таназзуллардан сақлаб қолган ҳам ҳазрат Навоий эдилар. Мир Алишер Навоий ҳақидаги манбалардан. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
08 feb 2025, 23:21

​#Тарихга_назар 📚 АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ 🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган. 🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган. 🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган. 🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган. 🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган. 🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган. 🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган. 🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган. 🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган. 🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган. 🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди. 🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади. 🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади. 🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой). 🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган. 🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган. 🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. 🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган. 🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган. 🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
08 feb 2025, 22:35

Бугун 9-февраль - шоир, мутафаккир бобоколонимиз Алишер Навойи таваллуд топган кун. Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чекси
Бугун 9-февраль - шоир, мутафаккир бобоколонимиз Алишер Навойи таваллуд топган кун. Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чексиз, уларнинг хикматлари қалбимизга хидоят бағишлайди. Одамий эрсанг, демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами. Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик. Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 feb 2025, 22:09

ДИҚҚАТ САВОЛ 😳❗ Ислом Каримов 50 млрд доллорга сотмаган нарса нима эди? 🤯 1994- йил Ливан давлатининг энг бой одами Самарқандга келади ва Каримовдан бир нарсани унга сотишини эвазига эса 50 млрд доллор беришини айтади. 🫨🤑 Шунда И. Каримов бу нарсани Саудия Арабистони шаҳзодасига ҳам бермаганини айтади.👀 Бу қимматбаҳо нарса нима эди?👇
08 feb 2025, 21:59
10 feb 2025, ~01:58

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 feb 2025, 20:44

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 feb 2025, 19:32

#Хайрли_тун Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин!  Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 feb 2025, 11:24

​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ Усмонийлар давлати даврида: – Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда оғир касал бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган... – Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, деган маънони билдирган... – Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган... – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганликлари хурматига, 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда нимхижолат ила “Ҳаддан ошдик”, дейишарди – Кичиклар катталар йўлини кесиб ўтмасдилар ва уларнинг олдига тушиб юрмас эдилар... – Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 feb 2025, 09:44