es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 111 039 suscriptores, ocupando la posición 294 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 472 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 111 039 suscriptores.

Según los últimos datos del 27 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 062, y en las últimas 24 horas de -211, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.22%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 18.05% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 30 249 visualizaciones. En el primer día suele acumular 20 056 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 35.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 28 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

111 861
Suscriptores
-21124 horas
+1807 días
-2 06230 días
Archivo de publicaciones
КИМ КИМЛИГИН БИЛИБ ЮРАМАН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 nov 2024, 08:31

🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳат
🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг! 🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг! 🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг! 🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз. 🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради. Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши! Умму Абдуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 nov 2024, 07:34

ОДАМЗОД Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга махкум бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин. Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 nov 2024, 06:20

Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз берди
Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар! 1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овинжонлар? Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉 1-дуо... Давоми бу ерда👇
12 nov 2024, 06:10
13 nov 2024, ~05:41

#Ибрат Мушук сабаб бўлган ҳидоят Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди. “Бир к
#Ибрат Мушук сабаб бўлган ҳидоят Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди. “Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди. Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди. Шундай қилиб "Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 nov 2024, 05:40

Жуда қийин савол келиб қолди. Ўзи тухумдан чиқадию лекин у тухум қўймайди? 🤔 Ушбу қизиқарли жумбоқни атига 0,5% инсонлар топишар экан.😇 Жавобни билиш👇
12 nov 2024, 05:25
13 nov 2024, ~04:59

Ё ҲУДОГА ИШОНЧИНГ ЙЎҚМИ? Савоб ишдан юрасан нари, Ўтар умринг ғафлатда бари, Умринг тугар қариган сари, Ё ўлимдан ҳабаринг йў
Ё ҲУДОГА ИШОНЧИНГ ЙЎҚМИ? Савоб ишдан юрасан нари, Ўтар умринг ғафлатда бари, Умринг тугар қариган сари, Ё ўлимдан ҳабаринг йўқми ? Ўйла қанча яқининг ўтди? Қабр сони қанчалар ортди? Ҳудди шу ҳол сени кутяпти! Ё қабрнинг ҳайбати йўқми? Маҳшар куни барча тўпланар, Торозуда тортиб амаллар, Ҳисоб-китоб қилар малаклар, Ё малакдан танишинг борми? Бўлса ҳамки гуноҳинг тоғдай, Яшаяпсан тавба ҳам қилмай, Шодланасан  ҳури ғилмондай, Ё дўзахдан ҳавотир йўқми ? Яхшиларга саккиз жаннат бор, Ҳеч ким чиқмас кирса гар бир бор, Бўласанми сен ҳам умидвор? Ё жаннатга ҳоҳишинг йўқми ? Жаннатларга ҳоҳиш бўлмаса, Дўзахлардан қўрқиш бўлмаса, Ҳеч йўқ иймон бордир бўлмаса? Ё Ҳудога ишончинг йўқми? Лутфуллоҳ  Хўжаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 nov 2024, 02:00

Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим. Ногаҳон у тўхтади. — Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди. — Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз! — Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили. У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди. — Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди. — Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку! Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда. — Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб. — Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим. Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!.. Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё. Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз... Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири: — Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб. Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди. Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан. Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди. Дўстимнинг ортидан камина ходимингиз ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?! 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
12 nov 2024, 01:01

​​БИР ҚОП УН Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди. Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради. Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади: пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади. Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади. Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган. Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушинтириб гапирган: – Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку? Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди: – Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир. Хўжайин ўйланиб туриб: – Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди. Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан – Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган). Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди – Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз? – Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади. Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш. Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб, – Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти. Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди: – Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а? Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз? Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма", деб айтибди, холос. P.S. Мен сизга Европа одамлари бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслигини ва бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини ёки ўғрилик қилиш шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомила ва ишда биз хам одамий булайлик демоқчиман. Саидакром Абдурахмонов 📖 Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар
11 nov 2024, 23:41

ҚАДРДОНЛАР БОРИНГИЗГА МИНГ БОР ШУКУР !!! Яна битта ажиб кунни қарши олдим, Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур, Сизни суйиб,
ҚАДРДОНЛАР БОРИНГИЗГА МИНГ БОР ШУКУР !!! Яна битта ажиб кунни қарши олдим, Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур, Сизни суйиб, фақат сизга кўнгил ёрдим, Қадрдонлар борингизга минг бор шукур. Хаёт қизгин югурамиз икки томон, Бир кун яхши бир кунида балки ёмон, Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон, Қадрдонлар борингизга минг бор шукур. Ризқингизни бутун қилсин Аллоҳ сизни, Кўргансизку анча бахор, анча кузни, Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни, Қадрдонлар борингизга минг бор шукур. Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим, Қондошиму жонин берар суйганларим, Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним, Қадрдонлар борингизга минг бор шукур. Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам, Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам, Йўқлаб қўйинг агар сиздан узоқ кетсам, Қадрдонлар борингизга минг бор шукур. Абдужафар Омонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 22:01

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 20:30

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша... Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин! Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 19:31

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.         ХАЙРЛИ  ТУН! АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 11:26

ТИРИКЛИК - БУЮКЛИКДИР Атиргул ғунча очаверади, дунёда кир кўзлар мавжуд бўлса ҳам... Шамоллар буғдой бошини силаб ўтаверади,  бу дон-кимнинг оғзига ризқ қилиб тутилишини билмаса ҳам... Йўллар ёмонни ҳам, яхшини ҳам ўз манзилига элтаверади!  Йиллар ҳам шундай... Гўдак ёмон одамга ҳам кулаверади... Ҳа, гўдак қотилга ҳам ўз ғуборсиз дунёси ичра туриб,  қиқирлаганча кулиб бериши мумкин! Қуёш балчиқ узра ҳам эринмай нур тўкаверади, баҳор уруш кезаётган юртларга ҳам ташриф буюраверади... Райҳон баргини эзғилаганга ширин исини тутади,  мевали дарахт баъзан ўзига отилган тошлар эвазига жимгина насиба илинади... Буларнинг бари нимага? Буларнинг бари-Сизу бизга дунёда яхшилик,  гўзаллик,  меҳр устивор эканлигини билдириш учун!  Ангалатиш учун... Яхшилик ҳамиша ғолиб бўлсин, меҳр сизу биздан аримасин... Азизахон Исмоилова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 10:36

❗️❗️❗️🎥🎥🎥🎥📤📤📤📤 Врачимиз билан бўладиган овозли чатда яна бир мижозимиз СТОП ДИАБЕТ ичиб ўзида қандай ўзгаришлар бўлганлигини жудаям самимий тарзда батафсил гапириб берди. (Эшитган одамни кўзига ёш келади) Қандли диабетдан қийналаётган яқинингизга албатта кўрсатинг! Врач билан бепул овозли чат бўладиган телеграм гуруҳга кириш👇👇👇 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Биз билан боғланиш учун: 📲+998(55)503-05-05 Телеграм админ: @diabadminn
11 nov 2024, 10:06
12 nov 2024, ~12:06

ҚАЛБ НИМА У...? 🎙Шерзод Карим ✍Малика Салимова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 10:01

МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА? Бир нарсага эътибор бермаяпмиз: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега? Чунки ин
МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА? Бир нарсага эътибор бермаяпмиз: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди. Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга. Хадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади. Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 09:45

#МАШАЪАЛЛОҲ ТЕЗ КЎРИНГ , АЛЛОҲ МЎЪЖИЗАСИ ТУҒИЛДИ👇👇
#МАШАЪАЛЛОҲ ТЕЗ КЎРИНГ , АЛЛОҲ МЎЪЖИЗАСИ ТУҒИЛДИ👇👇
11 nov 2024, 09:36
12 nov 2024, ~11:36

"ДОНИШМАНД" («Руҳлар исёни» достонидан парча) ✍ Эркин Воҳидов 🎤 Санжар Шодиев Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
11 nov 2024, 08:01

#Ривоят ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бор
#Ривоят ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди. Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзод унга нола қилди: −Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон? −Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман. Илон айтди: −Унда мени тинч қўйганинг яхши. Ахир, ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 nov 2024, 07:45