es
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ir al canal en Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

El canal ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 119 435 suscriptores, ocupando la posición 276 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 434 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 119 435 suscriptores.

Según los últimos datos del 11 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -65, y en las últimas 24 horas de -293, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 28.92%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 18.67% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 34 229 visualizaciones. En el primer día suele acumular 22 099 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 38.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 12 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

119 435
Suscriptores
-29324 horas
-137 días
-6530 días
Archivo de publicaciones
#Тафаккур Ростгўйлик Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди. Қиймат Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади. Кечирим Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида. Келажак Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя. Ночорлик Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👰‍♀️ Тўй кунидаги сир. Тўй чиройли ўтди. Куёв ва келин учун алоҳида безатилган хона тайёр. Мехмонлар тарқалиб, маросимлар ту
👰‍♀️ Тўй кунидаги сир. Тўй чиройли ўтди. Куёв ва келин учун алоҳида безатилган хона тайёр. Мехмонлар тарқалиб, маросимлар тугади. Куёв хушбўй атир сепиниб, қалбида озгина ҳаёжон билан хонанинг эшигини очди. Бир қадам ташлади — ва қотиб қолди. Келин кўз ёшларини артарди. Юзини бурганча кимгадир шивирларди: — Илтимос, кет… у ҳар лаҳзада кириб келиши мумкин… Шунда тўшак ёнидаги пардалар ортидан бир эркак кўринди. Куёв юраги қалбидан узилиб тушгандек бўлди. Бу инсон — унинг… …энди келин юзини кўтарди. Кўз ёшлари орасида титраб: — Билмадим бунақа бўлишини... У мени кетмайди деб айтганди... Куёвда энди биргина куч қолганди. У қўлидаги гулни ерга ташлади ва… 🔕 Нима қилди? Эркак ким эди? Хотини ким билан?

​​ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади: Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди. Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар. - Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим. Қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди. Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти". Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим. - Кел, - деди у. - Нима хизмат? - Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган? - Исминг нима эди? - Файсал. - Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл. - Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен. - Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим. Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим. - Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз. Сайфуллоҳ Носир 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...

​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Биласизми❓ КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Сизга_аталган Қалби гўзал инсон меҳрли бўлар Хар сўзи маьноли сехрли бўлар Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...             🌷 🌷 🌷 Ушбу номани ўқиётган гўзал қалб соҳибларига КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❓ АНТИҚА САВОЛ. (ХАЁЛНИ ЧАЛҒИТАДИГАН ВЕРСИЯ 😏) 🤫 Танангда бор, лекин кўз билан кўрилмайди... — Ҳамманики бор, лекин ҳеч кимники бир хил эмас... — Қизиқ жойи: у қўзғалса, баъзан чиқиб кетади, баъзан ичингда тиқилиб қолади! 😅 — Кимдир уни баланд олади, кимдир еп йилтиратиб яширади... — Айрим пайт “чиқди!” деб одамни қўрқитади, баъзан эса одам “овоз берса” хурсанд бўлади 😂 Бу нима деб ўйлайсиз? Хаёлингиз бурилиб кетаётган бўлса соғлом фикрли инсон емассиз😂 Жавоби..

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган Азизларим, Қадрдонларим   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонги барчага муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ хайр-барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим ота-онамизни, яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳида асрасин, ўтганларни мағфират қилсин. Роббим ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айласин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хайрли тун, Қадрдоним... Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин... Сизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЎЗИМДАН ЎТГАНИН ЎЗИМ БИЛАМАН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир кўнгил истайман кўнглимдай бўлсин, Баҳордай соғинай адоларини. Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин, Кечириб яшайин хат
Бир кўнгил истайман кўнглимдай бўлсин, Баҳордай соғинай адоларини. Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин, Кечириб яшайин хатоларини. Амир Худойберди •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Инсонга қадр-қиймат берган бу унинг руҳидир, ташқи кўриниши ёки жинсияти эмас. Аллоҳ таоло: – "Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир
Инсонга қадр-қиймат берган бу унинг руҳидир, ташқи кўриниши ёки жинсияти эмас. Аллоҳ таоло: – "Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир, сув ва тупроқдан иборат бўлган сурат эмас!", дейди. Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий 🍃 Яна; Ҳазрати Али бир гўзал сўз айтганлар: «Кўнгил ўзига ўхшаган кўнгил тамонга оқади...» 🍃 Шундай инсон бўлгинки, «Аллоҳ сени ўзингга ўхшаганларга учратсин!» деб дуо қилишса, хотиржам кўнгил билан «Амиийн»!!! дея олинг... 🍃 Пок кўнгил соҳиблари ёлғонни билмагани учун алданади. Кўнгил содда бўлса, иккиюзламаликни билмайди, ҳаммани ўзидай ўйлайди. 🍃 Гўзал кўнгил соҳибларига ўзидек кўнгил ҳамроҳ бўлсин деймиз, қадрдон... Кўнгилларни асрангки, хеч бири озор топмасин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

САВОЛ: Қайси ҳайвон фариштани кўрса, овоз чиқаради? ЖАВОБИ:😱

ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА 🔘 Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир. Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир ях
ЭНГ  АХАМИЯТЛИ  УЧ  НУҚТА 🔘 Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир. Чунки, фақат шу ондагина,  фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин. 🔘 Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил. 🔘 Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир. Инсоният ахли мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БИР  АЁЛ  МАКТУБИ Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман... Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қоламан шекилли, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди... Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим... Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим... Айтишди... Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди... Жуда алам қилди. Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб... Салим АЙЮБИЙ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!? Қилган яхшиликларингиз кўнгилларни яшнатсин! ХАЙРЛИ  КУН,  ЯХШИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA