cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

@IJOD_GULSHANI ИЖОД ГУЛШАНИ

Doniyor Ahmadjonov @ijod_gulshani

Mostrar más
TayikistánEl idioma no está especificadoReligión y espiritualidad
Publicaciones publicitarias
414
Suscriptores
-124 horas
-27 días
-730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
👍 9
Мақсадали ерга тикилиб ўтираркан бошида оғриқ турди. Бу ўша, қачонлардан бери йўқолиб кетган оғриқ. У энди хеч нарсани эшитмасди. Ерга тикилганча ўсал бўлиб ўтирар, қаерда эканини хам англамасди. Укаси узатган пиёлани кўрди аммо қўл узатиб олишни фахмламади. Оятилло яна ўн дақиқача ўтириб, хайрлаша бошлади. У ўрнидан тургунча хам Мақсадали бошини кўтармади. –Майли ака, қўюринг, сизни ўзим кузатиб қўяман!–Нурали унга йўл бошлади.–Аммо, сизга катта рахмат ака. Қачонлардан бери тортишамиз, талашамиз, хеч ўз билганидан қолмасди. Мени гапларим етиб бормасакан энди билсам. Сиз бир соатга қолмай отдан тушириб қўйдингиз. –Нурали аканг менимча хатоларини тушуниб етди. Тўғри йўлдан адаштирмасин хеч биримизни. Майли ука, сен киравер. Биззикига чиқинглар, кутаман. –Хўб ака! –Ўзингниям тўйинг яқин шекилли а? –Август ўнинчисига белгилашди мулла ака. –Ха, хеч қанча қолмабдику. Уй ремонтини қачон бошлайсан? –Сизни тўйигиздан кейин бошлаймиз. –Ха, майли, ишларимизга барака берсин. Мақсадали ўша тун тонггача ухлолмади. Истма чиққандек бутун танаси қизиб, халоватини йўқотди. Тонгда нонушта қилиб ўтиришаркан, дадасига навбатдаги режаларини айтди: –Уч уйга кўчмоқчиман дада. Дехқончилик билан шуғулланаман. Шунга оқ фотихангиз керак бизга. –Ие, мактаб нима бўлади? Спорт мактаби нима бўлади? –Дада... кўриб турибсизу ойликни баракаси йўқ. Иккита жойда ишлайман хеч нима орттиролмаяпман. –Барака шукрда ўғлим. Худога шукр, ойликлар анча яхши бўлиб қолди хозир. Сенлар эслайсанми йўқми, янги мустақил бўлган йилларимиз маошни чинданам баракаси йўқ эди. Мен замдиректор Валижон акам директор эди. Бир куни ойликни олиб уйга қайтяппиз Фурқатни магазинига ун келибди. Шунда Валижон акам ун оламиз энди Толибжон, деб магазинга бурилди. Ишонасанми, Диреткорни пули бир қоп унга етмади. Мен рахбарликдан ташқари дарс соатларим хам борлиги учун озгина ортиб қолди. Директорга бердим, натижада иккаламизни ойлигимиз қўшилиб икки қоп ун олдик. Э–эх, шунақа оғир кунларниям бошдан ўтказганмиз. Хозир маошинга қанча ун оляпсан? –Мактабдагисига ўн қопдан ошиқ... –Ана, кўп эканку, нега шукр қилмайсан? –Дада, шукр қиламану, энди бу ёғи укамни уйлашимиз керак, Сингиллларни узатамиз. Кўпроқ ишлай деяпман. Бир томони, Нуралига уйни бўшатиш керакку. Маблағ йиғиб ер олармиз, уй қурамиз. –Хозирча бурчакдаги бир хонага кўчиб тураверинглар, шунга чўлга кўчиб кетиш шартми? Мақсадали дилидаги бор гапларни айтолмасди. Дадаси эса уни кетишига рози бўладиган эмас. –Дада, Уч уй мактабидан дарс оламан. Ўша ерда оғайним бор, шоли экиладиган ерни хам гаплашиб қўйишим керак, сотилиб кетади тезроқ бормасам. –Шунчалик қаттиқ ахд қилдингми? –Ха дада. –Майли, нима дердим,–Толибжон хотинига им қоқди.–Бувиси, сен нима дейсан? –Мен нима дердим, қуш учирма бўлгач мустақил қаноқ қоққиси келади. –Келин нима деркин?–сўради Толибжон –Хўкиз қаёққа тортса омоч ўша ёққа юратта дадаси.–Манзура пиёлани дастурхонга қўйди. Мақсадали ўша куниёқ Уч уй(Зафаробод) қишлоғига жўнаб кетди. Орадан бир хафтача ўтиб юк машинаси билан келди. Ака–ука иккиси Шоира тахлаб берган кўч–кўронни машинага орта бошладилар. Чеккадаги бир хонали уйга ётоқ жихозларини кўчириб ўтказишди. Тушликни қилиб бўлгач, катталарнинг оқ фотихалари билан чўлга кўчиб кетишди. Орадан бир хафта – ўн кун ўтиб эса Нуралига касалхонадан телефон қилиб қолди. –Нури, Юлдузни олиб келдик! Пул керак. Нурали ўзида пул камлиги учун онасига учрашди. Она–бола пул билан тезда касалхонага етиб бордилар. Қизчани ахволи оғир эди. Ёмони шуки, нима бўлганини аниқлай олмадилар. Бир хафталик даволанишлардан сўнг хам қизнинг ахволи ўзгармади. Ё Андижонга ёки Тошкентга олиб боринглар деб маслахат берганлар кўп эди. ТОшкентга олиб бориш учун эса катта пул керак эди. Бир томони оила тўй арафасида, бор пулларини сарфлаб бўлгандилар хисоб. Саккизинчи куни Нурали шомдан ейин касалхонага борди. Кенннаяси деразага юзини босганча сўзсиз йиғларди. Акаси эса коридордаги курсида бошини солинтирганча миқ этмай ўтирганди. –Ака, тузукми?–деди акаси ёнига чўкиб. –Мен тавба қилдимку!–акасининг овози қалтираб чиқарди.–Нима бўлса мени бошимга тушса бўлмайдими?
Mostrar todo...
👍 16
Нурали уни елкасидан қучиб бағрига босди. Мақсадали бошини укаси елкасига қўяркан қайноқ кўз ёшлари укасининг бўйнига оқиб тушди. –Ака, хаммаси яхши бўлади! Кўрмагандек бўлиб кетади хали. Тўйларида қудачиликка борамиз. Қовурғалар сидириб еймиз. Сиз манави пулни олинг. Тошкентга олиб бориб, олиб келадиган машина хам гаплашиб қўйдим ака. Мақсадали укаси қўлига тутқизган пулларга қараб хайрон қолди. Бир даста юз долларлик купюралар. –Қарз олдингми? –Мошинани сотдим ака. Уч минг уч юзга кирди. –Нега? –Юлдузчамни даволатиш учун ака! Тўйимда шер айтиб даврани бошлаб бермаса тўй қилмайман. Оппоқ кўйлаклар кийиб даврада рақс тушмаса тўй татийдими акажо–он?!–“акажон” деганда Нуралининг хам овози қалтираб кетди.–Шошилиш керак ака, тўйгача Тошкентга олиб бориб келасиз. Нурали тўғри айтган эди, тўй яқинлашяпти. Мақсадали ва Шоира қизларини олиб Тошкентга кетттилар. Улар кетггандан сўнг Толибжон тўйни ортга сурамиз деб таклиф киритди. Набираси соғайиб келса кейин тўй қиламиз деди. Бироқ, бу гапдан хабар топган Мақсадали дадасига қўнғироқ қилиб бу фикридан қайтарди. –Тўйни тўхтатманг, тўйга етиб борамиз, набирангиз соғайяпти дада. Юлдуз хам отаси билан телефонда гаплашиб ўзининг яхши эканини ўз тили билан айтди. Уларнинг гапи билан тўй вақтини ўзгартиришмади. Аммо, тўй куни тонгда хам улар етиб келишмади. Нурали хар кун телефон қилиб қачон келаслар деб суриштирарди. Тўй куни халққа тонгги нонушта беришаётганда хам қўнғироқ қилди. “Борамиз укажон, албатта борамиз” деб жавоб қилди акаси. Нурали тушунди, акаси тўй тўхтамаслиги учун борамиз дея алдаб келди шу кунгача. Шу қарорга келган бўлса хам ана келиб қолар, мана келиб қолар деган илинжда юрди. Кеч тушиб келин даврага кириб келди. “Ёр–ёр” садолари остида ўз жойларига бориб ўтирганларида хам йигитнинг юзига ташвиш парда солиб турарди. Табриклар бўляпти, одамлар рақсга тушяпти хамма хурсанд. Нурали тез–тез атрофга қараб кимнидир қидиради. Бир пайт одамлар боши узра айвонда турган онасига кўзи тушиб қолди. Манзура ёнидаги аёл билан гаплашиб турар, аниқроғи рўмоли учи билан оғзини тўсиб йиғларди. “Юлдуз...Юлдузчам” Нуралинг хаёлига шу исм келди. Беихтиёр ўрнидан туриб онасини кузата бошлади. “Нахотки жияним...” деди–ю давомини ўйлашгаям қўрқиб кетди. Ана акаси... Мақсадалими ёнига бораётган. Ана, онасини бағрига босди. Аям йиғлаяптими? Ха, Акам хам кўзи ёшми? Эй Худойим! Эй Худойим рахминг келсин!!! Бирдан, даврани жиянининг қўнғироқдек овози эгаллади: –Тўйда ўйнайман деб олган Оқ кўйлагим бой. Хамма куёвдан полвон Зўй амаким бой. Бўлди, Нурали ортиқ ўзини тутиб туролмади. Шартта ўрнидан триб ўртоқлари орасини ёриб ўтди-да жиянчаси томон чопди. Етиб келдию оёқ остида топталиб қуми чиққан ерга тиззалаб қизчани қучоқлади: –Юлдузчам ўзимни! Унинг овози қизча қўлидаги микрафон орқали гумбурлаб эшитилганда шовқинли давра бир неча сонияга сув қуйгандек жим–жит бўлиб қолди. Нурали эса хеч нарсани ўйламас, хеч нарсани эшитмасди. “Юлдузчам” дея жиянчасини юз–кўзларидан ўпарди. ***** Мана азизлар, нихоят хикоямизга сўнгги нуқтани қўяр вақт хам етиб келди. Хатолари ва камчиликлари учун узр дўстларим. Узоқ муддатда ёзилган хикоямни сабр билан кутиб ўқиган дўстларимиз омон бўлсинлар! Яратган эгам хеч бир бандасини тўғри йўлдан адаштирмасин! Барчаларингизга эзгу тилакларим. Рахматли отам ибораси билан айтганда “Уйингиз буғдойга тўлсин!” 05.01.2024 Дониёр Аҳмаджонов #адолат
Mostrar todo...
👍 55
–Дўстим, тавба қил! Адашганинг тан олиб Оллохимга тавба қил, ибодатга зўр бер. Оллохим кечиримли. Сен эхтимол билмгансан, тушунмагансан. Дўстим, хар бир ишни ўз бажарувчиси бор. Хар ким ўз вазифасини қилса иншаоллох, хайрли бўлади. Масалан, Фаришталарга жуда кўплаб хилма–хил вазифалар юклатилган. Айтайлик, Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амийн деб ҳам номланган. Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш вазифасига тайин қилинган. Микоил алайҳиссаломга эса ёмғир ва набототларга вакил қилинган. Исрофил алайҳиссалом, Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Уламолар сурни Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган шохга ўхшаш нарсадир, деганлар. Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ризвон фаришта жаннатга қўриқчи ва у ерда хизмат қиладиганларга бошлиқ ҳисобланади. Ёки, Мункар ва Накирни олиб қарайлик. Бу фаришталарнинг номлари “Нотаниш” маъносини англатади. Чунки булар маййитга нотаниш бўладилар. Маййит улардек кўринишни олдин кўрмаган бўлади. Бу иккала фаришта қабрга қўйилган инсонларни сўроқ–савол қилишга тайин қилинганлар. Энди жамиятимизни қара, сен мана болаларни спортга ўргатасан. Мақсад кўчада уришиш учунми ё соғлик учунми? Сен ўқитувчи бўлганинг учун соғликни асарашни биринчи ўринга қўясан тўғрими? Укангчи, жиноятчиларини, хуқуқбузарларни тергов қилади. Суд хукм чиқаради, адвокат оқлайди, прокурор қоралайди. Суд ижрочиси хукмни ижро қилади, қўриқчи қўриқлайди. Эътибор бер хар ким ўз вазифаси билан шуғуллансагина хаётимиз гўзал бўлади. Сен нима қиляпсан? Гохи прокурорсан, гохи адвокат. Гохи судя гохи ижрочи. Қўй дўстиим, сен ўқитувчисан, болаларга таълим бер. Қолган ишларни эса эгаларига қўйиб бер. –Эгалари чора кўрмасачи?–Мақсадали эътироз билдираркан, ўзини оқлашга имкон топгандек бўлди. –Дўстим, Яратган эгам бирон ишни чала қилганини эшитганмисан? Хавотир олма, хар бир ишни жавоби бор! Тамом, Мақсадали буткул таслим бўлди. Ўртоғи хадислардан парчалар келтириб гапиряптию, қулоғига хеч нарса кирмайди. Шу пайтгача қилган барча ишлари кўз ўнгидан ўтаверди, ўтаверди. Илгари, бирон махфий ишга киришса, бу ишни мендан бошқа одам мувозанатга келтирмайди деб ишонарди. Энди эса, Хар бир ишларида улар аралашмаса бошқа кимдир чора кўриши мумкинлигини тасаввур қилиб кўра бошлади. Фақат, анави бузуқни арига талатган иши эсига тушганда иккиланиб қолди. Лола учун қасос олмаса Вахоб ака ўзи эплолмасди. Кучи етмасди. –Лолани ўлими хақда эшитганмисан?–Мақсадали Оятилло олдида ўзини оқлашга асос топилганидан дадилланиб кетди. Оятиллло эса дўстим мени тинглаяпти деб берилиб гапираётганди. Энди билса дўсти уни эшитмаётган экан. Шундай бўлса хам мулойимлик билан дўстига тикилди: –Қайси Лола, Вахоб акани қизими? –Ха... –Ха, эшитгандим. Ёш қиз... жабр... Оллох рахматига олсин уни.–деди Оятилло қироат билан.–Шошма, нега уларни эслаб қолдинг? Балки анави Махмудни сен... –Ха, мен эдим... –Бу хам хатоларингга бир далил дўстим. Мен бўлмасам Махмуд қутилиб кетарди, демоқчимисан? Дадаси борку, онаси бор. Уларни аризаларига биноан давлат чора кўрарди аралашмаганингда. Энди нима бўлди, икки хафта даволаниб яна кўчада бемалол юрибдими? Кейин, бу ерда бир гап бор, эшитмаган кўринасан. –Қанақа гап? –Вахоб акани уйланиш тарихини эшитмаганмисан? –Йўқ, қандай уйланган? –Энди–и, бу хақда гапирсам ғийбат бўлиб қолади дўстим. Сен шуни билки, Вахоб ака хотинини никохдан олдин хотин қиволиб, кейин никох ўқитган. Бир қарашда хеч нарса бўлмагандек кўриняпти сенга, аслида тўйгача у қизни ота–онаси Худога нола қилмаганми? Ота-она юзини ерга қаратган қизларини қарғамаганми? Қизларини номуссиз қилган йигитни қарғамаганми? Ота қарғиши ўқ бўлади дўстим. Мақсадали бу гапларни ростдан эшитмаган экан. Оятиллони тингларкан хайратдан кўзлари катта–ката бўлиб кетди. –Дўстим, хаёт бўлсанг кўраверасан, хеч бир иш жавобсиз қолмайди. Узоғи билан қиёматгача...
Mostrar todo...
👍 17
Адолат тарозиси–62. Тўғри одам худди тўғри бамбук каби камдан-кам учрайди. Самурайлар хикматидан. ***** Мақсадали тушунди, Нурали акасини қайтариш учун энди Оятиллони ишга солибди. Бир гал айтганди, дадам, аям сиз мен тўртталамиз ўтириб гаплашиб олишимиз керак деб. Қайсар бола, айтганини қилади шекилли. –Нурали бирон нима дедими мен хақимда. –Баъзи гапларни айтти ўртоқ, аммо тўлиғини сендан эшитмоқчиман? –Нимани эшитмоқчисан? –Нега зулм йўлига кириб қолганингни билмоқчиман? –Бу зулм йўлими? –Нима унда? –Адолат учун... мазлумлар учун кураш... –Кимдир сенга шундай фатво бердими? Шунга хуқуқ бердими? –Эзгулик учун фатво керакми? –Кимгадир эзгулик қилиш учун бошқаларга зулм қилиш тўғри эмас. –Қотилга жазо бериш хамми? Ахир у Оллохнинг омонати кимнингдир жонини оладику? -Қотилга аввало шариатда хукм ўқилади. Замонавий қилиб айтсак суд хукм чиқаради. Буни эса ижро қилувчи махсус одамлар бўлади. Бу ижрочилар ўз ихтиёри билан эмас шариат учун бажаради. Мана, араб давлатларида ўғрини қўлини кесишади. Жавобгарлик қўл кесганда эмаску. Демак гунох бўлса хам хукм чиқарган гарданида қолади. Ёки, ўзинг кўриб юрган кинолардан олиб қара, жангда аскар ўзи ўлдирган душман учун жавобгар эмас. Уни буйруқ билан жангга солган генерал жавобгар. Ов пайти ўқ қуённи ўлдиради. Бунга ўқ эмас, тепкини босган қўл сабабчи. Сен Мақсадали, аскар хам ўқ хам эмассан. Сен Жисмоний тарбия ўқитувчисисан. Яниким, Оллохнинг бир муслим бандасисан. Тўғри, динимиз эхсон қилиш, яхшилик қилишни буюради. Аммо, бу ўз хисобимиздан бўлиши керак эмасми? Сен нима қиляпсан? Кимнингдир пулини олиб беряпсанми? Қандай қилиб? Уриб, қўрқитиб, тўғрими? Ё ўзинг ишлаб топган пулдан эхсон қиляпсанми? –Оятилло, бир гап борку, зулм қилаётганларни кўрсанг кучинг етганча уларни бу ишдан қайтар. Эплолмасанг тилинг билан қайтар. Бу хам бўлмаса кўзинг билан қайтар. Мен шунга... –Хўб, кимни қайтардинг дўстим? Қайтролдингми? Унда нур устига ало нур! Аммо, билишимча сен бўлиб ўтган иш учун қасд оляпсан. Айтайлик, жабрдийдалар номидан қасд оляпсан. Шу гапим яқинроқми сен қилган ишга? Эх дўстим, қасос бандани иши эмас. Ал қасос ул минал хақ, яни қасос Хақдандир дўстим. –Дўстим, бу айтаётганларинг равшан менга, аммо бу ишларни хам ўзига яраша сабаблари бор билсанг. –Мақсадали, мана сен карате билан шуғулланасан. Карате ватани Япониямиди, самурайлар жанг санъатими бу? Ўша самурайларингда бир гап бор сенга қарши. Яни, сабабни исталган жойга ёпиштириш мумкин. –Қўй дўстим, бу ишларинг шариатга хам маърифатга хам, қонунга хам тўғри келмайди. Эхтимол баъзи ишларинг ўринлидир, аммо барибир сени бу йўлдан қайтараман. Оллох насиб, жаннатда хам сен билан бирга бўлмоқчиман. Билакс, охиратда йўлимиз айро тушса бўйнимга осиласан, сен жондўстим бўла туриб мени бу йўлдан қайтармагансан, деб. Дўстим, уч киши ўтирган жойда икки киши бу ишни қилма деса, қилмаслик керак. Аввало, қилаётган ишингдан бошқалар озор чекмаслиги керак. Энди, ўзингга савол бер, бу ишингдан хеч ким озор чекмайдими? Қара, фош бўлиб қолдинг дейлик, аввало оиланг бошига мусибат олиб келмайсанми? Фош бўлишни қўя тур, хозирни ўзида бошингга мусибат тушиб турганини ўзи етарли эмасми сенга? Келинимни хомиласидан айрилиши нимага юз берди деб ўйлайсан? Бу сенга Хақдан жавоб эмасми? Қилаётган нотўғри ишларинг учун огохлантириш эмасми? Нимага шуни фахмламайсан? Ё яна кимдир жабр кўрсинми? Мақсадали лабаларини тишлаганча бошини эгди. Дўстининг айтаётган гаплари нақ юрагига бориб қадаларди. -Йўқ, Мақсадали, лабингни қимтима? Оллох адашган бандаларини турлича жазолайди. Айнан ўзига эмас, унинг яқинлариа мусибат етказиш билан хам синайди. Севимлиларидан айириб синашига нима дейсан? Бугун мана туғулажак фарзандинг нобуд бўлди. Оллохим асрасин, эртага дадангга навбат келсинми? Ё онангга навбат келса тушунасанми? Балки Нуралини чеккан дардларига хам сени ишларинг сабабчидир, Валлоҳу аълам. Мақсадали бошини кўтаролмай қолди. Шу пайтгача ўзини эзгулик йўлидаман деб билган йигит асли нотўғри йўлдалигини англай бошлаганди.
Mostrar todo...
👍 15
–Кираман дединг кирмадинг? Мана, охири ўзим чиқдим кўришга? –Ажаб, боя ўтаётганимда уйингда йигитларни қораси кўрингандек бўлди? –Ха, синфдошлар келишган. Тўй арафаси иш кўп, кундузи келолмаяпмиз, деб шомдан кейин келишяпти, барака топишсин. –Ака, уч кундан бери ўртоқларингиз хашарга келяпти, сиз кирмаяпсизда.–Нурали чой қуйиб акасига узатди. –Кўрдингку Нури, опангни тоби қочиб қолди... –Ха эшиттим дўстим, Нурали айтиб турувди. Ўзи, мени чақириб чиқишигаям шу сабабми укам?–Оятилло Нуралига маъноли қараб олди. –Чақириб чиқдими?!–Мақсадали бир нимани сезгандек укасига тикилди. Нурали эса кўзини олиб қочаркан, чойнакни кўтариб ўрнидан турди. –Сизлар гаплашиб туринглар, мен чойни янгилаб чиқаман. –Тинчликми Оятилло?–Мақсадали хамон хайрон эди. –Алхамдулиллах, тичлик дўстим. Ўзим, сен билан бир гаплашиб кетай деб чиқдим. Бу ёғи, Нуралини хам илтимоси сабаб. –Қанақа илтимос экан? –Шу, уччовлон бир гаплашиб ўтирайлик деди–да. –Хмм,–Мақсадали шамол қаёқдан эсаётганини чамалай бошлади. 01.01.2024 Дониёр Аҳмаджонов #адолат
Mostrar todo...
👍 26
Укаси ишдан кетгандан кейин уни ўзи ишлайдиган спорт мактабига жалб қилмоқчи бўлди. Мактаб директори Нуралига бирон тўгаракни беришга, ишга қабул қилишга рози бўлди. Мураббийнинг оқсоқланиши мухиммас, яхши шогирдлар етиштириб чиқарса, мусобақаларда нуфузли ўринлар олиб туман шанини муносиб химоя қилса бас. Мақсадали шундай кунларнинг бирида уйга келса Нурали йўқ, машинаси кўринмаяпти. Агар Дилрабони олдига учрашувга кетган бўлса Фарғонадан кеч келади, деб тахмин қилди. Бугун Риштон туманида махфий ишлари бор эди. Ишни осон хал қиламиз деб чамалаган йигитлар, Андижон ва Наманганлик ўртоқларини жалб қилишмади, Фарғоналикларнинг ўзлари уддалашларига ишонишарди. У спорт кийимларини олиш учун уйга кирса хотини хам қизи хам кўринмади. Ажабланиб, онаси ўтирадиган хонага ўтди. Қизи шу ерда бувисининг қучоғида ўтирган экан. –Ая, яхши ўтирибсизми? –Келдингми болам, уканг роса телефон қилиб тушолмади сенга? –Тинчликмиди, хали дарсга кираётиб беззвук қилувдим, шундай қолиб кетибди. –Ха, телефонинг хам бор бўлсин. –Шоира кўринмайдими? –Уканг балнисага олиб кетди. Мақсадалининг юраг “шув” этиб кетди. Хотини хомиладор эди, тинчликмикан ишқилиб. –Нима бўлди? –Қизинг шотини тагида холакам ўйнаб ўтириб ўша ерда ухлаб қолибди. Шоирахон уни кўриб, шотидан йиқилиб ётибди деб қўриб кетибди. Қизингни тепасига борганда тоби қочиб қолди. Уканг балнисага олиб кетти, сенга телефон қилиб тушолмади. Менам борай десам кеннаянг чиқиб қолди, хавотир олманг ўзим олиб бораман деб мени ташлаб кетишди. Рашида кеннаяси бирга кетган бўлса яхши, бироз хотиржам тортди йигит. Мухторали акасини домга кўчиб кетаман деганда рози бўлмай, шу ердан ер олиб уй қуриб чиқаришганди. Жигарлар яқин бўлса яхшида, шунақа пайтлари бакар келади, ўйлади у. –Шошилишда пул бервормапман. Укангга телпон қилчи, пул керак бўлса олиб борасанмикан? –Хўб, хозир! Йигит укасини рақмини терди. Нурали ха деганда олавермади. Бундан она – бола хавотирга туша бошладилар. –Ишқилиб тинчлик бўлсин–да. Шоирахон ўзи шу икки–уч кундан бери ғалатироқ юрувди. –Йўғе, бир яхши юрибди ая, вахима қилманг. –Сен биласанми мен биламанми? Босган қадамидан, олган нафасидан нима дарди борлигини билиб оламан. Бўл, яна боғланчи уканг билан. Бу сафар Нурали қўнғироқни қабул қилди. Акасининг бераётган пайдар–пай саволларини эшитиб жим тураркан, имкон қадар хотиржамлик билан жавоб қилди: –Ака, Рашида опам бирга кириб кетган, нима гаплигини хозирча билмайман. Сиз телефон қилганда аптекага кириб чиққандим. Назаримда опамни олиб қолишади шекилли. Сизни олиб келайми бориб? –Йўқ, ўша ерда бўл, у–бу нарса керак бўлса опам сени қидириб қолмасин. Мен ўзим бораман хозир. Бўпти ўчиряпман. –Нима бўпти?–Манзура ташвиш билан ўғлиги тикилди. –Келинингизни бир–икки кун олиб қолиб даволашади шекилли. –Ха, даволашсин, тузалиб кетсин илоё. –Мен борайчи ая, Нурини қайтарвораман борсам. –Пул берай сенга. Ха, айтганча, чойнак пиёла, кўрпа ёстиқ олишинг керак. Сен битта тугунга тугиб тур, мен пул олиб чиқай. Мақсадали мотоциклга керакли буюмларни ортиб йўлга тушди. Хали катта кўчага чиқмасидан қаршисидан келаётган машина таниш кўринди. Машина хам унга яқинлашганда тўхтади. Ие, Оятиллоку, Мақсадали уни таниб юзига табассум югурди. –Жўрам бормисан? Уйлаймиз деса келаркансан-да а, махаллага?–Мақсадали унга пешвоз юрди. –Шуни айт дўстим, бошингни иккита қиламиз деб мажбур чақирволишди. Ўзинг саломатмисан, тоғам, холам, келин, жиянча яхши юришибдими? –Худога шукр рахмат дўстим.–Мақсадали қаёққа кетаётганимни сўраб қолмасин деб шошиб гапира бошлади.–Энди шетта бўласанми? –Иншааллох дўстим. Шу ерда иш бошлайдиган бўлиб келяпман. –Яхши унда, кечроқ кираман, хизмат бўлса тайёрлаб тур. Тўй тадориги ўзи бўлмайдию. –Ха, албатта, кир, бир пиёла чой устида сухбатинг олай. Рангларинг тиниқиб қолибди, шифо бергани рост бўлсин. –Ха, Худони каромати дўстим. Бўпти, мен бир жойга ўтиб келай, кейин кираман уйга. –Яхши бориб кел дўстим, кутаман. Синфдошлар хам келадиган бўлишди.
Mostrar todo...
👍 14
Мақсадали у билан хайрлашиб газни босди. Шифохонага бориб, аёллар бўлимига ўтди. Нурали эшик тагида кутиб турган экан. Юзи ташвишли, бир ахволда турибди. Акасига бўлган ишни қандай айтсам деб тараддудланарди. –Нима бўлди Нури? –Ака, ўзи берган ўзи олади. Худога ёқмаган ишимиз бормикан, бошимизга шу кунлар тушяпти. –Чайналма? – Бола она қорнида нобуд бўпти. Рашида опам ўғил экан деди. –Нимага нобуд бўлади? –Ривожланишдан тўхтаб қолган шекилли. Тафсилотларини опам бафуржа тушинтиради. Рашида опам коридорда, кироринг сизни кутяпти. –Бўпти, сен боравер уйга. Мақсадали олиб келган буюмларни кеннаясига олиб кириб берди. Шоирани хали палатага олишмаган экан, кўриб чиқишга рухсат бўлмади. Орадан икки соат ўтгандагина бирров кириб чиқишга муваффақ бўлди. Аммо, бу ўтган икки соат мобайнида кўнгил хар кўчага кириб чиқди. Аввалига, Шоирани ахволи оғирмикан, нега кўрсатишмаяпти деб хам ўйлади. Лекин Рашида опаси кириб чиққач бироз хотиржам қилди. Кейин эса, энди фарзанд кўролмаймиз деб қўрқа бошлади. Операция билан бола олинса қайта туғиш мумкинмас деб эшитган экан кимдандир. Шу гап миясини тинмай пармаларди. Йўқ, охири бу хақда кеннаясига гап очганди, Рашида бироз табассум билан жавоб қилди: –Бекорларни айтибди ким айтган бўлса хам. Хали қўчқордек ўғиллар туғиб беради овсиним, сира хавотирга тушманг. –Опа, нега нобуд бўпти бола? Йиқилганми, оғир юк кўтарганми? –Шоирахон йиқилганим йўқ дедику. Менам хайронман очиғи. Диққатчилик, стресдан десам, хеч бир–бирингиз билан урушмагансиз. Ким билсин, балки бирон нимадан қаттиқ чўчиб кетгандир. Хуллас, Худони айтгани боракан, сабрли бўламиз укажон. Йигитнинг нега нобуд бўлади, деган саволга кўнгил тубида бир жавоб бор эди, юзалантирмай босиб турарди. Шунинг учунми кеннаяси “Худони айтгани боракан” деганида хам, Нуралининг “Худога ёқмаган ишимиз бормикан, бошимизга шу кунлар тушяпти” деган гапни хар эслаганда хам ўша жавоб ниш урган майсадек юқорига интиларди. Мундоқ олиб қараса бошқа арзирли жавоб йўқ эди. Шоира оғир юк кўтармасди, Манзура доим уни назорат қилиб туради. Эр–хотин хеч уришмасдилар хам, асабийлашадиган вазият бўлмасди уйда. Бирон нимадан қўрқдими деса, хечам ёлғиз юрмасди, айниқса тунда эшикка чиқмасди у. Йигит Шоирани кўришга рухсат бўлиб олдига кирганида хотини кўзини олиб қочди. Йигит бундан ичида зил кетса хам, сездирмасликка уринди. Хол–ахволини сўраб, унга далда бўладиган гапларни айта бошлади. Хотини шу ўн дақиқа ичида бир марта саломига алик олган бўлса, охирида рахмат айтди холос. –Мендан норози! Ха, аввалдан норозилигини сездириб юрарди. Бугун эса худди мен айбдордек юзини терс қилди. Гапиргисиям келмади хатто. Нуралинг “Худога ёқмаган ишимиз бормикан, бошимизга шу кунлар тушяпти” деган гапи миясига тўқмоқдек урила бошлади. Бирдан, табиб бобонинг гаплари қулоқлари остида жаранглаб кетди “қалбингиздаги оқ жойлар ўрни кулранг тус олибди, шайтонга хай беринг”. Бугун биринчи марта Хуршиднинг телефонига жавоб қилмади. Хар қўнғироқ қилганда табиб бобо гаплари жаранглайверди. “Сени кутяпмиз, хаммаси тайёр” деб ёзган ўртоғининг СМСига хам қисқа қилиб “отмен қил” дея жавоб берди холос. Шифокорларнинг сайи–харакатлари билан Шоира тез оёққа турди. Ўзининг илтимоси билан қайнонасиникига ташлаб чиқишди. Бир–икки кун онаси қаромоғида дам олсин дейишди катталар хам. Бироз ўзига келиб олган йигит Хуршидга телефон қилиб Риштондаги ишни бугун хал қилишга келишиб олдилар. Кечги овқатдан сўнг кўчага чиқиб кетган Мақсадали ярим соатга қолмай қайтиб келди. Ўлжа қўлга тушибди, бугун шомда уйини ички ишлар босибди. Мақсадали уйга қайтаркан бу тасодифми ё ишора, деб ўйлади. Ким билсин, тасодифлар тасодифан юз бермайдику ахир. Майли, Оятилллоникига киролмаётган эдим, бугун вақти экан, деб кийимларини алмаштира бошлади. Аммо, қулоғига қўшни хонадан эркак кишиларнинг ғўнгиллаган овозлари эшитила бошлади. Уйга кираётиб эътибор бермабди, Нуралининг чироғи ёниқ эди. Овозини эшитганда телефонда гапиряпти деб тахмин қилганди. Ховлига чиқиб деразага қараса кимса –дўсти Оятиллонинг ўзи ўтирибди ичкарида. –Тушимми ўнгимми?–Кирди ичкарига.–БИз ғарибларниям йўқларкансан а дўстим?
Mostrar todo...
👍 14
Адолат тарозиси–61. Агар Аллохдан изн бўлмаса товонингга тикон кирмайди. (Бобомнинг эслатмаларидан) ***** Гохида кутилмаган тасодифлар, ходислар олдида лол қоламиз. Ўн беш десак ўттиз, ўттиз десак тўққиз бўлиб чиқади. Хом сут эмган бандалармиз, хаёт тилсимотлари олдида ожизу нотавонмиз. Яртганнинг иродаси олдида ўн йил ўқиб диплом олган мутахасисларам, хатосиз ишлайди деб қараладиган компютерларимиз хам ожиз. Буни эса яшаган кўраверади... Дадасининг қистови билан ота–бола яна Чодак қишлоғига бориб келишди. Табиб йигитни таниб одатича қўш–қўллаб сўрашаркан, кўзларига синчиклаб қараб олди: –Дуруст бой йигит, дард чекинибди. Аммо, қалбингиздаги оқ жойлар ўрни кулранг тус олибди, шайтонга хай беринг! Биз хом сут эмган бандалар ўзимизники бўлмаган ишларга кўп бурун суқамиз. Охири бахайр бўлсин! –Хожи бува, сизга катта рахмат айтгани келдик. Мана, сизни шарофатингиз билан болам дарддан фориғ бўла бошлади. –Оллони иродаси иним, Оллони иродаси. Биз бир сабабчи холос. –Ха, Худога шукр. Дўхтирларам текшириб кўриб, шу муолажани давом эттиринглар дейишяпти. Шунга, яна олдингизга нажот сўраб келдик. –Ўғлингизга энди мендан хеч қандай ёрдам керакмас, ўша берган дамламалар етарли эди. –Хожи бува, агар уларни узоқ ичиш зарарли бўлмаса, яна икки ойлик тайёрлаб берсангиз. Дардни батамом илдизи қурисин дейманда... –Зарарику унчалик жиддий эмас, бироз вазн ташлайди, қон босим хам меёрдан камроқ бўлади. Шу ёшдаги йигитларга бу қувватсизлик, тез чарчаш аломатларини беради. –Давленани туширса, менам ичиб юрсам бўлаверарканда а, хожи бува? –Албатта, табиий гиёхларку, иншааллох саломатлигингиз учун хеч бир хавф солмайди. Толибжон табиб хузуридан қайтишаркан, қалби хотиржам тортди. Шунинг учун ўғли эртасига курсдошлари олдига – пахта теримига қайтиб кетаман деганда қаршилик қилмади. Мақсадали гурухдошлари олдига қайтишга ошиққанининг ўзига яраша сабаблари бор эди. Тўртта ўртоғи ўзи билан беш киши махфий гурух тузишган, ёрдамга мухтожлар учун ўзларини адолат тикловчилар деб ахдлашишганди. Пахта терими тугаб, ўқишлар бошлангач бу гурух ўз фаолиятини бошлади. Гохи Наманган, гохи Андижон гохида эса Фарғона вилоятидаги ўзлари билган кўмакка мухтож одамларга пинхона ёрдам қилардилар. Улар хар бир ишга киришишдан олдин вазиятни яхшилаб ўрганишарди албатта. Орган ходимларидан хеч қандай ёрдамга умид қолмаса ёхуд мансаб ва пул туфайли нотўғри хукм чиқарилган вазиятлар бўлса албатта тарози палласини тўғрилишга киришардилар. Битирувчи курс йигитлари бўлишгани учун ўз кўнгилларида институтни битирсак бу гурух тарқаб кетади деб тахмин қилишар, имкон қадар кўпроқ амалиёт ўтказиб қолишга чоғланардилар. Аммо, Институтни битиришганда хам, хар бирлари уйланиб оилали бўлганларида хам гурух сақланиб қолди. Сабаби, курсдош йигитлар икки ойда бир тўпланиб, зиёфат қилишга келишиб олгандилар. Аввалига Қўқондаги шундай учрашувларда бешовлон навбатдаги режаларини тузиб олардилар. Кейинчалик эса уяли телефонлар оммалаша бошлагач, ишлари янаям осон кўча бошлади. Уларни рухлантирган жихатлардан бири шу эдики, хар бир амалий ишлари муваффақиятли чиқар, қўлга тушиб қолиш, фош бўлиб қолиш эхтимоли жуда кам эди. Хатто мазлумлар хам ўзларига ким ёрдам қилганини билишмасди. Иштаха овқат махали очилади деганларидек, йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари ортиб, баъзи холларда бир ўзлари хам мустақил иш қила бошлагандилар. Азиз ўқувчим уларнинг баъзи ишлари хақида хикоямиз давомида танишиб олганларини унутмаган бўлса керак. Ишлар силлиққина бораётганди токи, Нурали ўқишини битириб ички ишларда иш бошлагунча. Хабарингиз бор ука акасини фош қилди. Бу йўлдан қайтариш учун имкон қадар кураша бошади. Айниқса, Нурали автохалокат туфайли ишдан кетгач, кўпроқ уйда бўлиб, акасининг хар қадамини кузата бошлади. Мақсадали эса хабарингиз бор, укасига сир бергиси келмас, айёр тулкидек изини думи билан супириб кетарди.
Mostrar todo...
👍 17
Нурали қизга тикилгача жим қолди. Дилрабо хам унинг кўзига қараб тураркан, қаршисида ўша аввалги севимли Нурали акаси турганини хис қилиб турарди. Шундай бўлса хам йигитни тушунишга харакат қиларди. Унгаям осонмас, сал қолса бошқа бировни хасми бўлиб юрган бўларди. Тақдирнинг... ха шавқатсиз тақдирнинг бир зарбаси билан ўртадаги бир одам, йўғе икки одам оламдан ўтиб кетти. Дугонам Нилузар, бечора дугонам... Мени деб оламдан ўтти. Минг афсус, қаниди уни асраб қолишганда... Дугонасини эслаши билан қизнинг юзи яна тундлашди. Нахотки тақдир бизни бирлаштириш учун икки кишини қурбон қилса! Нақадар аянчли! -Дилрабо? -Лаббай? -Паспортингни олиб чиқ! -Нимага? -Паспорт столга борамиз, янгисини оламиз? -ЗАГС печатни дебми? Нурали ака, биз ЗАГСдан ўтмагандик хали. 28.12.2023 Дониёр Аҳмаджонов #адолат
Mostrar todo...
👍 27
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.