cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Bayyina.uz

Намоз ва Рўза вақтлари: 👉 @Taqviymuzbot Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси. Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @Bayyinauzfeedback_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
29 816
Suscriptores
-7224 horas
-2687 días
-29730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Абу Зарр розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга у зотга учрашганингизда қўл олиб сўрашармидилар?» дейилди. «Мен у зот билан қачон учрашсам, албатта, мен билан қўл олиб сўрашганлар. Бир куни у зот менга одам юбордилар. Мен ўз уйимда эмас эдим. Мен келганимда, у зот менга одам юборганлари ҳақида хабар берилди. Бас, мен у зотнинг ҳузурларига бордим. У зот сўри устида эканлар. Бас, мени қучоқладилар. Ана ўша яхши эди, жуда ҳам яхши эди», деди». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 18 3🔥 3💔 3
Photo unavailableShow in Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 21 6🔥 3
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида мен ҳақимда тўртта оят тушган. 1. Онам Муҳаммад алайҳиссаломдан айрилмагунимча овқат емаслик ва сув ичмасликка қасам ичди. Шунда Аллоҳ таоло: "Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк кел тиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик кил" (Луқмон сураси, 15-оят) оятини туширди. 2. Тушган ўлжалардан ўзимга ёққан қилични олдим ва "Эй Расулуллох, менга буни ҳадя қилинг”, дедим. Шунда "Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар” (Анфол сураси, 1-оят) ояти нозил бўлди. 3. Касал бўлганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўргани келдилар. "Эй Расулуллох, молимни тақсимламоқчиман. Ярмини васият қилайми?!” дедим. “Йўқ”, деб айтдилар. "Учдан бирини-чи?" дея сўрадим. Сукут сақладилар. Шундан кейин учдан бири жоиз бўлди. 4. Ансорийлардан бир қавм билан хамр ичдим. Улардан биттаси бурнимга туянинг жағ суяги билан урди. Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига борган эдим, Аллоҳ таоло хамр ҳаромлигини нозил этди». Бухорий ривояти. Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 29 8🔥 3
03:18
Video unavailableShow in Telegram
Тавба қабул бўлиш шартлари Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
IMG_6748.MP417.54 MB
👍 10 4🔥 2
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида мен ҳақимда тўртта оят тушган. 1. Онам Муҳаммад алайҳиссаломдан айрилмагунимча овқат емаслик ва сув ичмасликка қасам ичди. Шунда Аллоҳ таоло: "Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк кел тиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик кил" (Луқмон сураси, 15-оят) оятини туширди. 2. Тушган ўлжалардан ўзимга ёққан қилични олдим ва "Эй Расулуллох, менга буни ҳадя қилинг”, дедим. Шунда "Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар” (Анфол сураси, 1-оят) ояти нозил бўлди. 3. Касал бўлганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўргани келдилар. "Эй Расулуллох, молимни тақсимламоқчиман. Ярмини васият қилайми?!” дедим. “Йўқ”, деб айтдилар. "Учдан бирини-чи?" дея сўрадим. Сукут сақладилар. Шундан кейин учдан бири жоиз бўлди. 4. Ансорийлардан бир қавм билан хамр ичдим. Улардан биттаси бурнимга туянинг жағ суяги билан урди. Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига борган эдим, Аллоҳ таоло хамр ҳаромлигини нозил этди». Бухорий ривояти. Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 1
Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Зайнаб бинту Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди». Зайнаб яна деди: «Кейин Зайнаб бинту Жаҳшнинг олдига акаси вафот этган пайтда кирдим. У хушбўй нарса опкелтирди ва ундан суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор маййит учун уч кундан ортиқ мотам тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим». Зайнаб яна деди: «Онам Умму Саламанинг «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимнинг эри вафот этди. Унинг кўзи оғриб қолди, сурма суртса, майлими?» деди. «Йўқ», дедилар ва сўнгра: «Албатта, у (мотам) тўрт ою ўн кундир. деб жавоб бердилар. Бешовлари ривоят қилган. Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳий қилинган эдик. Фақат эрга тўрт ою ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Фақат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, қачонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига рухсат берилган эди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир. Шарҳ: Куст - хушбўйнинг бир тури бўлиб, нохуш ҳидларни кетказиш учун ишлатилади. Бу ерда Азфор деган жойдан олинадиган (келтириладиган) хушбўй зикр қилинган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 34 5🔥 5
03:20
Video unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ ўргатган дуо Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
IMG_6731.MP417.62 MB
👍 18🔥 6😍 2
Айби ўзига айтилмаган одам - айбини касб қлилб олади. Саъдий Шерозий Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
💯 21👍 14🔥 7
Photo unavailableShow in Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 23 6🔥 2😍 2🥰 1
Ўқув имтиҳонларида фирибгарлик қилиш Ўқишга ёки мансабга ё бундан бошқа ишлардаги имтиҳонларда фирибгарлик қилишнинг кенг тарқалиши ахлоқсизлик ва разил ишлардан биридир. Зеро бу иш масъулларни алдашдир, жамиятга зулм қилишдир, давлатга зулм қилишдир. Шунингдек у жамият учун хатардир. Чунки унда ғайратли инсон билан ғайратсиз инсон баробар бўлиб қолади. Ҳатто ғайратсиз киши ўзи унга муносиб бўлмаган бирор мансаб ёки амалда ғайратли инсондан, эси паст киши закийдан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Ботил аҳли раҳбарлик қиладиган, ҳақиқат аҳли зиён кўрадиган ва ишлар ўз эгаларидан бошқаларга топшириладиган жамият қандай қилиб ҳаёт кечириши ва кучга тўлиши мумкин? Ахир у мезонларни ўзгартириб, омонатни зое қилишку! Ҳадиси шарифда келади:
“Бас, агар омонат зое қилинса, у ҳолда Соат (Қиёмат)ни кутгин”. “Унинг зое қилиниши қандай?” дейилди. У зот дедилар: “Агар иш ўз аҳлидан бошқаларга топшириладиган бўлса, бас, Соатни кутгин”. Бухорий ривоят қилган.
Агар фирибгар одам фирибгарлик йўли билан шаҳодатнома олса ёки бирор мансабга эга бўлса, унинг оладиган ойлик маоши унинг учун ҳаром бўлиши хавфи бордир. Чунки у ўзи ҳақли бўлмаган ҳолда уни олади. Чунки у ўзини ана шу мансабга муносиб қиладиган даражага ҳақиқатда етмаган бўлади. Бинобарин унинг маош олиши молни ноҳақ йўл билан ейиш бўлади. Эҳтимол, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи унга тўғри ҳам келиб қолар:
“Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор!”(Оли Имрон сураси: 188)
Шунинг учун ҳам биз бирор мансабни уни шу амалга лойиқ қиладиган ишларда фирибгарлик қилиш йўли билан қўлга киритган кишига ҳақиқий шаҳодатнома олишга ҳаракат қилишни ёки ўзида йўқ бўлган нарсани талаб қилмайдиган бошқа бир амални излашни тавсия қиламиз. Шунингдек, унга Аллоҳдан тақво қилишни ва Унинг Ўзи:
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, (Талоқ сураси:2 -3)
деб марҳамат қилгани каби токи Аллоҳ унинг ишида осонлик қилиб бергунича сабрли бўлишни ҳам тавсия қиламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Албатта, Муқаддас Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) менинг қалбимга илҳом қилдики, ҳеч бир жон ўз ажалини тугал қилмагунигача ва ўз ризқини батамом еб бўлмагунигача ҳаргиз ўлмайди.
Шундай экан (ризқни) талабида ҳалол бўлингиз. Ризқнинг кеч қолиши сизлардан бирингизни уни маъсият билан талаб қилишга ундаб қўймасин. Чунки, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса (ризқу насиба ва бошқалар)га фақатгина Унга итоат қилиш билан эришилади”. Шайҳ Юсуф Қарзовий Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Mostrar todo...
👍 35🔥 4 2
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.